Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар
: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

6. Ислом динида амалларнинг ҳукмлари

👉 @diyonatli
Дейилди:

– Абу Ҳанифа (р.а.) ҳеч кимни, ҳатто душманларини ҳам ғийбат қилганларини эшитмадик.

– Ахир, у зотнинг ақллари, ўзларининг барча яхши амалларини ёпиб юборадиган даражада паст эмас-да!

👉 @diyonatli
Ислом дини

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

Дастлабки олти мавзуни овозлаштирдик ва жамладик. Марҳамат, тинглашингиз мумкин.


👉 @diyonatli
Audio
Ислом дини

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

Дастлабки олти мавзуни овозлаштирдик ва жамладик. Марҳамат, тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
ИНТИСОБ

Бир буюк подшоҳнинг оддий бир хизматчиси, у подшоҳнинг номидан катта ишларни бажара олади. Бир ўзи, бир шаҳарни бошқа ерга кўчира олади. Икки денгизни бирлаштира олади. Унинг амри билан бир ҳокимни асир қилиб олади....

Худди шунингдек, Азал ва Абад Подшоҳининг амри билан бир чивин Намрудни енгади. Бир чумоли Унинг буйруғи билан, бир Фиръавннинг саройини ҳароб этади, ерга отади. Бир анжирнинг уруғи у боғлиқлик билан бир анжир дарахтини елкасида кўтаради.

Эй кибрли инсон!
Буюк Холиқингга боғлан!
У Зотнинг амрларига итоат эт!
Коинотда жорий қилиб қўйган унинг қонунларига мувофиқ ҳаракат қил!
Шонли аждодларинг каби, имкониятингдан юз баробар улкан натижаларга эриш!

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Piskent Jom'e masjidi. Shom payti.
26.12.2021

Photo by Serious_man

"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
МУҲАББАТНИ

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуга:
"Эй Муоз! Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман!", деган эдилар.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Увайс розиёллоҳу анҳуга ҳассаларини бериб:
"Сени жаннатда мана шу асойимдан таниб оламан!", деган эдилар.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳуга:
"Аллоҳ таоло сенга қуръон ўқиб беришимни амр қилди!", дедилар. Убай розиёллоҳу анҳу: "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?!", деб сўради. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа!", дедилар. Убай розиёллоҳу анҳу йиғлади.

Нимани ҳис қилдингиз?
Мен муҳаббатни...

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
Audio
Жаннат аҳли Аллоҳни кўриши ҳақдир! | Абдул Ҳамид домла

"Фиқҳул акбар" китобидан
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл (Ираклий I)га юборган мактублари

Ушбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил урушмаслик тўғрисидаги Ҳудайбия сулҳидан сўнг юборилган.

Мактубни улуғ саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу императорга олиб борганлар. Бу саҳобий гўзал юзли бўлганлари учун одатда Жаброил алайҳиссалом шу саҳобий суратида келардилар.

Мактубнинг арабча матни қуйидагича:

"بسم الله الرحمن الرحيم، من محمد رسول الله إلى هرقل عظيم الروم، سلام على من اتبع الهدى، أما بعد، فإني أدعوك بدعاية الإسلام أسلم تسلم، وأسلم يؤتك الله أجرك مرتين، وإن توليت فإن عليك إثم الأريسيين، و﴿ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ﴾

Мактубнинг таржимаси:

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румнинг каттаси Ҳирақлга:

«Тўғри Йўлга эргашганларга салом. Аммо баъд. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Исломга кирсанг, жонинг омонда. Мусулмон бўл, Аллоҳ сенга икки ҳисса ажр беради. Ва агар Ислом динини қабул қилишдан бош тортсанг, арийсийлар (халқинг)нинг гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» (Оли Имрон сураси, 64-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyontli
АДАБИЁТ ВА ДИН

Бундан ўн-ўн беш йиллар аввал радиода бир эшиттириш бўлган эди. Журналист профессор Нажмиддин Комилов билан суҳбат қиляпти. Гап юртимиздаги қайсидир эшон ҳақида бўлаётган эди. Шу эшиттиришдаги профессор домланинг бир эътирофи эсимда қолган. У аҳли илмнинг кимлиги эсимда йўқку, аммо тушунишимча, у муборак зот ҳеч қандай дунёвий рутбалари йўқ, лекин диний илми дарё бўлган зотлардан экан. Профессор Нажмиддин ака у киши ҳақида ҳикоя қила туриб, бир воқеани эсладилар:
--- «Ёш, илмга чанқоқ, янги фан номзоди бўлган пайтларим. Ўзимни, ҳамма илмларни сув қилиб ичиб юборган, адабиёт, шеърият, сўз ҳақида энг комил илм одамларидек тутардим ўзимни. Ўша вақтларда Эшон бувани зиёратларига бордим. У киши билан кўришиб, суҳбатлашдик. Адабиёт, хусусан мумтоз адабиёт ҳақида анча гапирдим. Ўзимни роса сўз билағони қилиб кўрсатдим. Бедилдан (ёки Ҳувайдодан) бир тўртликни ёддан ўқиб бердим. Тўртликни ўзимча шарҳлаб бердим. У киши ерга қараб индамай эшитдилар. Кейин мен ўқиган тўртликни ўзлари сўзма-сўз шарҳлай бошладилар. Шундай шарҳладиларки, бу байтнинг бундай маънолари борлиги менинг ҳаёлимга ҳам келмаган экан. Лол бўлиб қолдим.

Ўша онда ўзимдаги адабиёт ҳақидаги илмларим нақадар саёз эканлигини ҳис қилдим. Ваҳоланки, мен адабиёт олийгоҳида жуда яхши ўқиган эдим. Сўнг бу соҳада анчагина илмий иш ҳам қилган эдим. Ўзбек адабиётчилари орасида ўзимни илғор деб билар эдим. Рўбарўмдаги инсон эса, мен ўқиган китобларни балки ўқимаган ҳам эди. Адабиётчиликка даъвогар ҳам эмасди. Аммо, у киши ислом илмларини ўзлаштирган, ибодатини қилиб юрадиган муборак бир одам эди, холос.

Мен ўзимга ўзим дедим: «Мен кимман ўзи?»

Ўшанда мен, биздаги совет адабиёти муҳитининг нақадар саёз, тор, сароб бир ялтироқ илмдан иборат эканини ҳис қилган эдим».

Нажмиддин домлани ҳам, у муборак Эшон ҳазратларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!


Ўзини ниҳоятда зиёли ҳисоблайдиган, аслида эса, илмнинг юзаки баъзи қоидаларинигина ўрганиб олган инсонлар бор. Шундайларни кўрсам, ўша суҳбатни эслайман. Ундай инсонларнинг ҳоли Нажмиддин домланинг аввалги ҳолатларига ўхшайди. Улар исломий адабиётлардан узоқ қолар эканлар, ҳар қанча унвонларга эришмасинлар, бир мадраса талабасининг олдида ҳам пастга тушиб қоладилар деб ўйлайман.

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
ДИН УСУЛЛАР

Биринчи – тавҳид усули.
Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш.

Иккинчи – адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.

Учинчи – имомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.

Тўртинчи – нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам ва У зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.

Бешинчи – амру маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам умматига амр этган (фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ ва буюрмоқ.

Олтинчи – наҳий мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш ва қайтариш.

Еттинчи – тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, ҳақ йўлдаги, эътиқоди соф, иймони мукаммал барча уламолар, намоз ва рўзани қазо қилмайдиган, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.

Саккизинчи – табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.

"Ислом дини" китобидан олинди.
Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

👉 @diyonatli
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ким намоз ўқишни ният қилса, намози мукаммал ва тўкис бўлиши учун бу ўн икки хислатга эришишни бўйнига олиши керак. Булардан олтитаси намозни бошламасдан олдиндир. Бошқа олтитаси эса намоз жараёнидадир. Бу ўн икки хислатдан:

Биринчиси: Билимдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ :
- Билиб қилинган оз амал билмай қилинган кўп амалдан яхшироқдир! — деб буюрганлар.

Иккинчиси: Таҳоратдир. Чунки пайғамбаримиз:
- Намоз фақат таҳорат биландир! — деб буюрганлар.

Учинчиси: тоза либосдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз. «Зийнатланингиз» дегани «тоза либосда бўлингиз» (Нисо сураси, 103-оят) деганидир.

Тўртинчиси: Намозни вақтида адо этишдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди. (Бақара сураси, 144-оят)

Бешинчиси: Қиблага юзланмокдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намозда юзингизни Масжид-ал-Ҳаром (Маккадаги Каъба) томонга буринг!
(Бақара сураси, 238-оят)

Олтинчиси: Ниятдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ билдиради:
- Амалларнинг қиймати ниятларга боғлиқдир, ҳар кишининг нияти нима бўлса, ўша амалга ошади.

Еттинчиси: Такбирдир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ буюради:
- Намозда такбир айтилгач, ҳар нарса ҳаром бўлади, саломдан сўнг бу ҳол йўқ бўлади. (Яъни намоз пайтида дунё ишларини унутмоқ керак).

Саккизинчи: Қиёмдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Аллоҳга бўйсунган ҳолда туринг (Ҳушу билан қиёмда туринг)! (Муззаммил сураси, 20-оят)

Тўққизинчиси: «Фотиҳа» сурасини ўқимоқдир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар. (Бақара сураси, 43-оят)

Ўнинчиси: Рукудир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг. (Ҳаж сураси, 77-оят)

Ўн биринчиси: Саждадир. Чунки Аллоҳ буюради:
- Эй мўминлар, руку қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодатда бўлиб, яхшилик қилингиз. (Зумар сураси, 14-оят)

Ўн иккинчиси: Намозда қууд (ўтирмоқ)дир. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ буюради:
- Киши охирги саждадан бошини кўтаргандан кейин, то «Аттаҳиёт»ни ўқиб бўлгунча ўтирган вақти давомида намози тамом бўлади.

Намозда шу ўн икки нарса мавжуд бўлса - булар узил-кесил якун топиши учун — кишида яна ихлосга эҳтиёжи бўлади. Чунки Аллоҳ буюради:
— Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга, у зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман!». (Анъом сураси, 160-оят) (Яъни: Эй мўминлар, Аллоҳнинг динида ихлосли ва самимий кишилар бўлиб ибодат қилинг!)

БИЛИМ:
Намозда билиш керак бўлган уч нарса бор:
1. Фарз нима, суннат нима — билиш керак.
2. Таҳоратда фарз ва суннат бўлган нарсаларни билиш керак. Чунки булар намознинг яхлитлигини таъминловчи нарсалардир.
3. Шайтоннинг намоздаги васвасаларини ва ҳийлаларини билиш керак. Шунда улар билан жаҳд ила курашиш мумкин бўлади.

ТАҲОРАТ:
Уч нарса таҳоратнинг тўла бўлишини таъминлайди:
1. Қалбни яширин адоват, ёмон ниятдан ва ҳасаддан тозаламоқ.
2. Вужудни гуноҳлардан тозаламоқ.
3. Сувни исроф қилмай, чиройли таҳорат олиб, аъзоларни ювмоқ.

ТОЗА ЛИБОС:
Либоснинг намозга мувофиқлиги уч нарсада билинади:
1. Либос ҳалол меҳнат билан, ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. Ифлос нарсалар юқмаган бўлиши керак.
3. Либоснинг ташқи кўриниши суннатга уйғун: яъни камтарона бўлиши керак; кибрланиш, кўз-кўз қилиш ва мақтаниш учун кийилмаган бўлмоғи лозим.

ВАҚТ:
Уч нарсада комил бўлади:
1. Инсоннинг кўзи ва зеҳни вақтни билдирувчи нарсаларда (Қуёш, ой, юлдузлар, соат ва ҳоказоларда) бўлиши керак.
2. Қулоқ азонда бўлмоғи керак.
3. Қалб вақтни ҳис қилиб туриши керак.

ҚИБЛАГА ЮЗЛАНМОҚ:
Бунинг ҳам тўкислиги уч йўсинда бўлади:
1. Юз билан қиблага йўналмоқ.
2.Қалб билан Аллоҳга юзланмоқ.
3.Қалб сукутда ва итоатда (хушуда) бўлмоғи лозим.

НИЯТ:
Уч нарса орқали комил бўлади:
1. Қайси намозни ўқиётганини билиш.
2.Аллоҳнинг ҳузурида турганлигини, Унинг ўзини кўраётганини билиш ва Унинг ҳузурида қўрқув билан туриш.
3.Аллоҳнинг қалбдаги ҳар бир ҳодисадан хабардорлигини билиш ва қалбни дунёвий машғулотлардан тозалашдир.

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар
: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

7. Мазҳаб нима?

👉 @diyonatli
ИТОАТНИНГ МЕВАЛАРИ

Ҳаёти бир текис ва ҳузурли кетишини истаган, амалларининг текислигига қарасин. Ҳақ таоло “Жин” сурасининг 10-оятида “Ва агар улар тўғри йўлда мустақийм бўлсалар, биз чексиз неъматлар ёғдирамиз”, – дейди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудсий ҳадисда хабар берадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Қулларим менга итоат қилса, кечалари ёмғир ёғдириб, кундузлари қуёшни порлатиб, чақмоқларнинг овозини эшиттирмайман”, – дейди. (Абу Довуд ривояти)
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эслатадики: “Яхшилик йўқ бўлмайди, гуноҳ унутулмас, ҳисоб сўровчи (Аллоҳ)ни мудроқ тутмайди. Сен одамларга қандай муомалада бўлсанг, сенга ҳам айни муомала бўлади”. (Байхакий, Дайламий ривояти)
Абу Сулаймон ад-Дороний шундай дейди: “Ўзини сақлаганни Аллоҳ сақлайди, ўзини кирлатмоқ истаган кирлатилади. Кеча ахлоқли бўлганга кундуз барокат ёғади, кундуз ахлоқли бўлганга, кеча барокат ёғади”.
Ривоятларга кўра бир шайх дарс, суҳбат халқаларини айланиб шундай дерди: “Ҳузур ва сукунат ичида давомли бўлишни истаган Аллоҳга ҳурматини кўрсатсин!”
Фузайл ибн Иёз эса: “Аллоҳга карши итоатсизлик қилиб қўйганимни мен маркаб (от)имни ва хизматчимни буйсунмаслигидан англайман”.
Билки, Аллоҳ сени муваффақ қилсин – шуури ўтмаслашган жазоларни фарқига бормайди. Мукофот ва жазони фақатгина нафси билан курашаётганлар ҳис қила олади. Қалбинг сиқилганида, билки, бир неъматга шукур қилмадинг ёки бирор хатоингга тавба қилишни унутдинг.
Неъматларнинг йўқолиб кетмаслигига ёки тўсатдан мусибат келишига диққатли бўл! Фараҳ ва афв гиламининг кенглиги сени алдаб қўймасин, у гилам бир онда йиғиштириб олиниши мумкин.
Аллоҳ таоло: “Раъд” сурасининг 11-оятида: “Инсонлар ўзларини тузатмагунича Аллоҳ уларнинг ҳаётини ўзгартирмайди”, – дея марҳамат қилади.
Абу Али Рўзборий: “Гуноҳ қилган ҳолингда сенга яхши муомала қилинди дея тавбага шошмаслигинг ёки гуноҳларни қилишда давом этиб, Аллоҳ кечирувчидир дейишинг том маънода бир тузоқдир”, – деган эди.

Фотима АЛИ таржимаси.

Абул Фараж Абдураҳмон ибн ал-Жавзий қаламига мансуб "БИР ОЛИМНИНГ КУНДАЛИГИ" китобидан парча.

👉 @diyonatli