Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ramazon fazilati 2-kun - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон фазилати 2-кун | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди. Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади. Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатингни ҳалол қил”, дейди. Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди. Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди. Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди. Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади. Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

Рамазон ойини ҳурмат қилиш, бу ойда мункар ишлардан эҳтиёт бўлиш, ибодатлар, намоз, тасбеҳ, зикр, Қуръон тиловати билан шуғулланиш зарур. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عن أنس بن مالك قال: قال رسول اللّه - صلى الله عليه وسلم - : "من أسرج في مسجد من مساجد اللّه سراجًا، لم تزل الملائكة وحملة العرش يستغفرون له ما دام في ذلك المسجد ضوء من ذلك السراج ".
яъни: “Ким Аллоҳнинг масжидларидан бир масжидни ёритса, у мана шу жойда бўлган пайтда ўша ёритиши туфайли фаришталар ва Аршни кўтариб турувчилар унга истиғфор айтишади” (Имом Ҳайсамий ривояти).

Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло уч марта: “Истиғфор айтувчилар борми, кечираман”, дейди. Рамазон ойининг ҳар бир кунида Аллоҳ таоло минг-минглаб бандаларини дўзахдан озод қилади. Рамазон ойининг жума кунлари ҳар соатда минг-минглаб кишиларни дўзахдан озод қилади. Рамазон ойининг охирги кунида Рамазоннинг бошидан то охиригача қанча бандани дўзахдан озод қилган бўлса, шунча кишини озод этади (Имом Байҳақий, “Шуъабул ийман”).

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради: 1) ёлғон гапириш; 2) ғийбат қилиш; 3) чақимчилик; 4) ёлғон қасам ичиш; 5) туҳмат қилиш.

Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди: 1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш; 2) тилни тийиш; 3) ёмон нарсаларни эшитмаслик; 4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш; 5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш. Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-
« كَمْ مِنْ صَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ صِيَامِهِ إِلاَّ الْجُوعُ وَكَمْ مِنْ قَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ قِيَامِهِ إِلاَّ السَّهَرُ »
яъни: “Қанча рўзадорлар бор, уларнинг рўзасида оч қолишдан бошқа нарса йўқ. Қанча қоимлар бор, уларнинг қиёмида бедорликдан бошқа нарса йўқ” (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳадисда айтилишича:
مَنْ أَشْبَعَ صَائِمًا سَقَاهُ اللهُ مِنْ حَوْضِي شَرْبَةً لَا يَظْمَأُ حَتَّى يَدْخُلَ الْجَنَّةَ
яъни: “Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ таоло ҳавзимдан уни сероб қилади. У жаннатга киргунича чанқоқ нималигини билмайди” (Имом Байҳақий ривояти).

👉 @diyonatli
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигидан илм олмаса...| Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (2-кун )дан
лавҳалар.
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати 3-кун | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍3
МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР!

Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда! Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.


👉 @diyonatli
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (3-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍11
ИСЛОМ НИМА?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!

👉 @diyonatli
👍7
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (3-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍6
РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ афар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан овора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

👉 @diyonatli
#Рамазон_2022

MUBORAK OY SUHBATLARI

Ramazon oyining 3 kuni Uzreport TV telekanalida
Toshkent viloyati bosh imom-xatibi Jasurbek domla Raupov "Muborak oy suhbatlari" dasturida ONLINE tomosha qiling.
O'tkazib yubormang!!!

https://www.facebook.com/uzreport.tv
РАМАЗОННИНГ БАРОКАТИ

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши рамазон ойида Аллоҳга яқинлигини мустаҳкамламоқчи бўлиб, бирор ибодат ёки хайрли амални бажарса, гўё рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки, рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё рамазондан бошқа ойда етмишта фарзни адо қилгандек савобга эга бўлади», — дея марҳамат қиладилар.
Масалан, закотни рамазонда бериш керак деган ҳеч қандай мажбурият йўқ, аммо ўша фарз (закот) рамазонда адо этилса, рамазондан бошқа ойда адо этилган етмишта фарз амалнинг савобига тенг бўлади.
Масалан, рамазон ойида умра зиёратини адо этса нима бўлади? Бошқа ойда борганга нисбатан кўпроқ савобга эришади. Аниқроғи, рамазонда умра ибодатини адо этган одам Ҳаж қилган билан баробар бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари бор.
Бу - рамазоннинг баракоти туфайлидир.


Маҳмуд Асъад Жушон
2 Феврал 1995 / 2 Рамазон 1415 сонли мақоласидан.


👉 @diyonatli
БАХТ УЧУН “ҚУРБОНЛИК”
(ибратли ривоят)

Бир донишманд олам гўзаллигига маҳлиё бўлганча ҳаётдан хурсанд бўлиб кетиб борарди. Кутилмаганда унинг кўзи машаққатлардан қадди букилган бахтсиз кимсага тушди.

-Нега ўзингни шундай азоб-уқубатларга гирифтор қилдинг? — сўради донишманд.

-Мен фарзандларим ва набираларим бахти учун азоб чекяпман, — жавоб берди киши. — Бобомнинг отаси у кишининг бахтли бўлиши учун машаққат чеккан, бобом эса отамнинг бахти учун, отам менинг бахтим учун изтироблар ичида яшади. Мен ҳам болаларим ва набираларим бахтли ҳаёт кечиришлари учун бутун умрим давомида қийналсам ҳам, розиман.

-Оилангда кимдир бахтли бўлганми ўзи? — савол берди донишманд яна қизиқиб.

-Йўқ, аммо менинг болаларим ва набираларим албатта бахтли бўлишлари керак!

-Саводсиз одам ўқишни ўргата олмайди, кўрсичқон ҳеч қачон бургутни тарбияламайди, — деди донишманд. — Аввало ўзинг бахтли бўлишни ўрган, болаларинг ва набираларингни қандай бахтли қилишни ана шунда тушунасан!

👉 @diyonatli
👍3
​​​​ТЕЛЕФОНЛАР ИМТИҲОНДИР.

"Аллоҳ ким ғойибда (кўрмай) туриб Ўзидан қўрқишини билиш учун сизларни имтиҳон қилур"
(Моида сураси, 94 оят).

Ҳаром нарсага эришиш ўта осон ва тез бўлса, бу айни имтиҳондир. Замонамизда ҳаромга эришиш ўта осон бўлиб қолди. Қандай гуноҳни хоҳласангиз кун бўйи телефонингизда мавжуд. Албатта бу банда учун имтиҳон ва синовдир. Инсон бунда шукр қилувчи ёки неъматга нонкўрлик қилувчи бўлади.
Сиз буларнинг қайси бирига тўғри келасиз?!

(Анвар Аҳмад).

👉 @diyonatli
​​ИЛМ АМАЛ БИЛАН ГЎЗАЛ

«Эй мўминлар! Аллоҳдан ҳақ-рост кўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар»
(Оли-Имрон, 102).

“Эй Одам фарзанди! Амалсиз илмнинг мисоли худди ёмғирсиз чақмоқ ва момақалдироққа ўхшайди. Амалсиз олим худди ипсиз камонга ўхшайди. Закотсиз мол худди қояга туз эккан кишига ўхшайди. Аҳмоқ ҳузурида қилинган мавъиза худди ҳайвон ёнидаги дуру гавҳарга ўхшайди. Илми бўлатуриб, қалби қаттиқ бўлган киши худди тошлоқ ерга ўхшайди. Рағбат қилмайдиган кишига қилинган насиҳат қабрлар олдида най чалишга ўхшайди. Ҳаромдан қилинган садақа худди кийимидаги ифлосликларни сийдиги билан ювган кишига ўхшайди. Покланмасдан ўқилган намоз худди жонсиз танага ўхшайди. Тавбасиз олим худди пойдеворсиз бинога ўхшайди. Улар Аллоҳнинг азобидан омон қоламиз, дея хотиржам бўлишяптими? Бас, Аллоҳнинг азобидан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлади”.

(Имом Ғаззолий, "Қирқ ҳадиси қудсий")


👉 @diyonatli
​​“ВАҚТИ ЙЎҚ”ЛАР УЧУН...

“Менинг вақтим йўқ”, ”Бу ишга улгурмадим”, ”Менинг ҳам қилгим келадию,ҳеч вақт тополмаяпманда”. Бу сўзларни ҳаётимизда деярли ҳар куни эшитамиз ёки ишлатамиз. Бу ким учундир ўзини оқлаш, фойдасиз нарсалар ва ишлар учун вақти бўлгани ҳолда муҳим ва фойдали ишларга вақт тополмаслик.
Базилар учун вақт муаммо эмас, улар фойдали ва солиҳ амалларни бажарадилар, лекин бунданда кўпроғига эришишлари мумкин бўлгани ҳолда вақтни тўғри тақсимламаганлар...

“Вақт етишмовчилиги” муаммосининг ечими бор. Барча нарсаларда бўлгани каби бу борада ҳам биз учун динимизда ажойиб кўрсатмалар берилган:

1.Дуо қилиш. Баракот ва яхшиликни ато қилувчи ва уни давомий этувчи ягона зот Аллоҳ Таолодир. Аллоҳдан сизга берилган вақтни беҳуда ўтказмасликни, уни ўзингиз ва атрофингиздагилар учун манфаатли қилишини ва баракотли вақт ато этишини сўраб дуо қилинг.

2. Ниятни янгилаш. Ўзингизга ҳар куни савол билан мурожаат қилинг: Ҳаётингиз қандай бўлишини хоҳлайсиз? Ҳаётда нималарга эришмоқчисиз? Булар аниқлаб олишингиз керак бўлган энг муҳим нарсалардир. Сизнинг ният ва мақсадларингиз вақтингиздан унумли фойда олишга интилишингиз учун асосий сабаб бўлсин.

3.Мақсад қўйиш. Муваффақиятга эришишни хоҳлайдиган, икки дунёда ютуққа эришиш истаги бор киши ўз олдига узоқ ва қисқа муддатли мақсад қўйиши керак ва унинг ҳаётда қиладиган ҳамма ҳаракатлари шу мақсад асосида амалга оширилиши лозим. Асосий мақсадни аниқлаб олинг ва шундан сўнг уни қисқа муддатли мақсад ва вазифаларга бўлиб чиқинг.

Масалан: Қуръондан 1 пора ёдламоқчисиз, бунинг учун ҳар куни мусҳафдан 5 қатор ёд олишни одат қилсангиз 2 ойда 1 пора ёдлайсиз, ёки билимингизни оширмоқчисиз, бунинг учун ҳар куни 10 варақ китоб мутолаа қилсангиз ўртача 300 бетли китобни 15 кунда тамомлайсиз. Шуни ёдда тутингки, ютуқ ва зафар ўз-ўзидан келмайди, муваффақиятга эришиш бу-пухта ўйланган ва режалаштирилган ҳаракатлар натижасидир. Ўз олдингизга мақсад қўйиб ҳаракатни бошланг ва Аллоҳга ишонинг.

4. Ўзни такомиллаштириш. Ҳар куни ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилинг. Қўлингиздан келадиган ишларга бор кучингизни сарфланг, сизга боғлиқ бўлган ва уддалай олишингиз аниқ бўлган ишларни бажаришга киришинг. Ибодатларни мукаммал адо этишга интилинг, аҳлоқингизни гўзаллаштиринг, билимларингизни мустаҳкамланг. Ҳадисда айтилганидек “Аллоҳ сизлардан бирингиз иш қилганида уни яхшилаб бажармоғини яхши кўради”

5. Бомдод намози.Тонгги соатларда ўзгача файз ва барака бор. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса унинг фойдасини бутун кун давомида сезади ва ҳис қилади.

6. Ҳар бир ишни “Бисмиллаҳ” билан бошлаш. Аллоҳ номи билан бошланган ҳар бир сўз ва ишда чексиз раҳмат ва баракот борлигини барчамиз яхши биламиз. Ишимиз ёки сўзимизни Аллоҳ номи билан бошлаб фақат Унгагина ишонамиз ва барчасини Ўзининг ихтиёрига топширамиз ва ишларимизда барака-ривож топамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, У Ўзига таваккал қилганларни ва ишонганларни ҳеч қачон ёрдамсиз қўймас!


👉 @diyonatli
👍6
РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ. أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ ﴾
яъни: «Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз» (Бақара сураси, 183-оят).

Бу оятдан маълум бўладики, рўза тутиш ибодати Одам алайҳиссаломдан бошлаб то Муҳаммад алайҳиссалом давригача ўтган барча пайғамбар ва умматларга фарз қилинган экан. Лекин рўза тутишнинг шарт ва қоидалари турлича бўлган. Айрим умматлар Рамазон ойи ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиб қолганида Аллоҳдан ёки Унинг пайғамбаридан беижозат шаккоклик ила уни бошқа ойларга кўчириб, бу қилмишларининг жаримаси учун ўзларича яна ўн кун қўшимча рўза тутишган. Сўнгра подшоҳларидан бири бемор бўлиб, агар тузалиб кетсам, рўзага яна етти кун қўшиб қўяман, деб назр қилади. Тузалгач, рўзанинг муддати унинг қўшимчаси билан 47 кунга айланади. Ундан кейинги подшоҳ яна уч кун қўшгач, 50 кун бўлган.
Рўза Китоб, суннат, уммат ижмоси билан собит бўлган. Шу боис ким рўзани инкор қилса, имонидан айрилади. Рўзанинг адосини ҳам, қазосини ҳам тутиш фарз. Ҳадиси шарифда:
قَالَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: « مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ »
яъни: “Кимки Рамазон ойи рўзасини имон билан савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳларини кечирилади” (Имом Бухорий ривояти).

Худди шундай таровиҳ намозини ўқишнинг ҳам савоби жуда улуғ. Чунки Рамазон ойида қилинадиган ибодатларга бошқа ойлардагига нисабатан жуда кўп ажр берилади. Кимки Рамазон ойи киришини хурсандчилик билан кутиб олса, Аллоҳ таоло унинг жасадини дўзахга ҳаром қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига Рамазон ойи келса башорат бериб: “Қуръони карим нозил қилинган Рамазон ойи келди”, дер эдилар.

Ақлли киши Рамазон ойида танбаллик қилмаслиги керак. У беш вақт намозни жамоат билан ўқиши зарур. Чунки Рамазон ойларнинг султонидир, унинг ўхшаши йўқ. Рамазон ойида жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанбанд қилинади.

Ривоят қилинишича, жаннат тўрт кишига муштоқ: 1) Қуръон тиловат қилувчига, хусусан, мана шу ойда; 2) очларга таом улашувчига, хусусан, шу ойда; 3) тилини тиювчига; 4) Рамазон рўзасини тутувчига.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
يا معاذ إن أردت عيش السعداء وميتة الشهداء والنجاة يوم المحشر والأمن يوم الخوف والنور يوم الظلمات والظل يوم الحرور والرى يوم العطش والوزن يوم الخفة والهدى يوم الضلالة فادرس القرآن فإنه ذكر الرحمن وحرز من الشيطان ورجحان فى الميزان
яъни: “Эй Муоз, агар бахтли яшамоқчи бўлсанг, шаҳидликни хоҳласанг, маҳшар куни нажот топмоқни, хавф куни омонда бўлишни, зулмат кунларда нурни, иссиқ кунларда сояни, чанқоқли кунларда серобликни, енгил кунда тарозинг оғир келишини, залолат кунлари ҳидоятни истасанг, Қуръонни ўрган. Чунки у Раҳмонни зикр қилдиради, шайтондан асрайди, тарозида оғир келади” (Имом Дайламий ривояти).

Мусҳафга қараб ўқишнинг савоби бисёр. Ақлли киши Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш билан шуғулланади. Чунки инсонни умри чегараланган. Вақти-соати етиб ҳамма вафот этади. Шу боис ҳар бир киши имкон борида вафотидан кейинги ҳаёти учун хайрли амалларни қилиб қолиши керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ مِنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِنْدَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ ﴾
яъни: «Ўзингиз учун нимаики яхшилик қилган бўлсангиз, уни (яъни савобини) Аллоҳ ҳузурида топажаксиз» (Бақара сураси, 110-оят).

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (4-кун ) дан
видео лавха

Дўстларингизга хам улашинг
👉
@Diyonatli
👍1😁1
МУҲAММAД (AЛAЙҲИССAЛОМ) УММAТЛAРИНИНГ ФAЗЛИ


Фақиҳ Aбу Лайс Самарқандий ровийлар силсиласи ила Муқотил ибн Сулаймондан (р.а.)
ривоят қиладилар: “Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей Раббим, мен саҳифаларда шафоат
қилувчи ва шафоат қилинувчи бир уммат ёзилганини кўрдим. Уларни менинг умматим
қил”. Aллоҳ: “Улар Муҳаммад (с.а.в.) уммати”, деди. Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей
Aллоҳ, саҳифаларда бир умматнинг гуноҳларига беш вақт намоз каффорат еканини кўрдим.
Шу кишиларни менинг умматим қил”. Aллоҳ: “Улар Муҳаммад (с.а.в.) умматидир”, деди.
Мусо айтдилар: “Ей Aллоҳ, саҳифаларда бир уммат ҳақида хабар топдим. Улар
адашганларни, ҳаттоки, бир кўзли Дажжолни ўлдиради. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ:
“Улар Муҳаммад (с.а.в.) умматидир”, деди. Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей Aллоҳ,
саҳифаларда бир умматни топдим. Улар сув ва тупроқ билан покланяпти. Уларни менинг
умматим қил”. Aллоҳ: “Улар Муҳаммад (с.а.в.) умматидир”, деди. Мусо айтдилар: “Ей
Aллоҳ, саҳифаларда бир умматни топдим. Улар садақаларни олишмоқда, ваҳоланки,
аввалгилар у садақани ёндиришар еди. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ: “Улар
Муҳаммаднинг умматидир”, деди. Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей Aллоҳ, саҳифаларда
бир уммат ҳақида ўқидим, агар улар бир яхшиликни ният қилишса, гарчи уни
бажармасалар ҳам, уларга битта яхшилик ёзилади. Aгар бажарсалар, ўнтадан йетти
юзтагача ёки ундан-да кўпайтириб ёзилади. Aгар улардан биронтаси бир ёмон ишни
хоҳласа, лекин қилмаса, унга ҳеч нарса ёзилмайди. Aгар уни амалга оширса, битта
ёмонлик ёзилади. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ: “Улар Муҳаммаднинг (с.а.в.)
умматидир”, деди.*
Муъаммар ҳам Қатодадан шунга ўхшаш ривоятни келтирган. Фақат қуйидагича
зиёдаси бор: “Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей Aллоҳ, саҳифаларда бир уммат ҳақида
хабар топдим. Улар умматларнинг яхшиси екан. Яхши амалларга буюриб,
ёмонларидан қайтарадилар. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ: “Улар Муҳаммад
(с.а.в.) умматидир”. Мусо айтдилар: “Ей Aллоҳ, саҳифаларда бир уммат ҳақида ўқидим. Улар
дунёда охиргилар, қиёматда олдингилар екан. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ: “Улар
Муҳаммаднинг (с.а.в.) уммати”, деди. Мусо (алайҳиссалом) айтдилар: “Ей Aллоҳ,
саҳифаларда бир уммат ҳақида ўқидим. Уларнинг китоблари қалбларида, қараб туриб
ўқийверадилар. Уларни менинг умматим қил”. Aллоҳ таоло: “Улар Муҳаммаднинг (с.а.в.)
уммати”, деди. Ҳатто кейин Мусо (алайҳиссалом) ҳам Муҳаммаднинг (с.а.в.)
умматидан бўлишни орзу қилиб қолдилар. Шунда Aллоҳ у кишига ваҳий юборди:
____
“Ей Мусо, ҳақиқатдан Мен сени одамлар устида пайғамбарим бўлишга ва
(бевосита) каломимни ешитишга танлаб олдим. Бас, сенга ато етган нарсамни
(яъни пайғамбарликни) олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин” (Aъроф, 144оят);
“Мусо қавмидан шундай жамоат ҳам борки”, ҳақ (сўз) билан (одамларни)
тўғри йўлга бошларлар ва ҳақ (ҳукмлар) билан адолат қилурлар” (Aъроф, 159-
оят). Шундан кейин Мусо (алайҳиссалом) рози бўлдилар.


AЛ-ФAҚИҲ AБУ ЛAЙС AС-СAМAРҚAНДИЙ
"ТAНБЕҲУЛ–ҒОФИЛИЙН" китобидан олинди


👉 @Diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намозидан су́нг тиловат ва дуо.

Дўстларингизга хам улашинг
👉
@Diyonatli
👍3🔥1