Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ийд Рамазон - ҳайит шукуҳи

👉 @diyonatli
👍4
ЖАЗАКАЛЛОҲУ ХОЙРОН

(Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин) сўзида қандай маънолар бор эканини билганингизда эди, албатта, уни ўртангизда ўзаро кўпайтирган бўлардингиз...

... - Яхшиликка ташаккур.
Аллоҳ таоло:
~ «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз...?!» деган.
(Роҳман, 60 -61).

... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Ким Аллоҳга шукур қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди...», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

... Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Кимга бир ато берилса, топса, унга яраша қайтарсин, топмаса, мақтов айтсин... Ким мақтов айтса, батаҳқиқ, шукур қилибди... Ким беркитса, батаҳқиқ, куфрони неъмат қилибди...», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

... Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Кимга бир яхшилик қилинса ва у ўша
яхшилик қилувчига: Жазакаллоҳу хойрон-Аллоҳ сени яхшилик ила мукофотласин, деса, баҳтаҳқиқ,
мақтовни охирига етказган бўлади..», дедилар».
(Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

... Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:
~ "Агар сизлардан бирингиз ўз биродарига: "Жазакаллоҳу хойрон" (Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деган сўзида нималар бор эканини билганида эди, албатта, уни ўрталарингизда ўзаро
кўпайтирган бўлардингиз...".
(Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (26519)). Манба араб тилида.

1 Бу ҳадиси шарифга амал қилароқ бировдан бирор ҳадя ёки совға олган киши ўша олган нарсасига яраша жавоб ҳадяси ва совғаси қилиши керак...
... Агар бергани бирор нарса топмаса, ўзига ҳадя
берган киши ҳаққига яхши сўзлар айтмоғи керак.
... Бошқача қилиб айтганда, яхшилаб ташаккур айтиши лозим. Агар шуни ҳам қилмаса, ўзига етган неъматга куфрони неъмат қилган бўлади...

Қўлланилиши:
... Аёл кишига - Жазакиллаху хойрон..
Аёл кишига жавобан: ва иййяки (сизни хам);
... Эркак кишига - Жазакаллоху хойрон,
жавобан: ва иййяка (сизни хам);
... Кўпчиликка - Жазакумуллоху хойрон,
жавобан: ва иййякум (сизларни ҳам);

... Булар билан бир қаторда:
Баракаллоху фийкум - Аллоҳ сизларни баракотласин сўзи ҳам қўлланилади...
Аёл кишига - Барокаллоху фийки,
аёл кишига жавобан: ва фийки;
... Эркак кишига - Барокаллоху фийка,
жавобан: ва фийка;
... Кўпчиликка - Баракаллоху фийкум,
жавоб- ва фийкум;

Пайғамбаримиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
~ «Ким менинг суннатимдан бир суннатни тирилтирса, сўнг унга одамлар амал қилсалар, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг ажрича
ажр бўлади, лекин бу уларнинг ажридан
бирон нарсани камайтирмайди...
Ким бир бидъатни пайдо қилса, у учун ўша
бидъатга амал қилган кишилар гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин бу уларнинг гуноҳидан бирон нарсани камайтирмайди...»

(Ибн Можа 209, Термизий 2677. Имом Абу Исо Термизий, имом Бағавий, имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ эканини тасдиқлади. қаранг: «Сунан ат-Термизий» 3/128,
«Шарҳ ас-Сунна» 1/198, «аз-Заважир» 1/98, «Саҳиҳ Сунан Ибн Можа»)

👉 @diyonatli
👍4
Xatmi Qur'on Ramazon 2022 - Jasur domla Raupov
DIYONAT.UZ
Хатми Қуръон Рамазон 2022 | Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
"Пискент" жоме масжиди

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#рамазонҳайитимуборак

⚡️Бугун халқимиз қутлуғ айём — муборак Рамазон ҳайитини кенг нишонламоқда

🔹
Айём муносабати билан муқаддас диний таомилимизга кўра, эрта тонгдан вилоятимиздаги 211 та масжидда мусулмонларимиз ҳайит намозларини эмин-эркин адо этдилар.

🔹Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган штабдан олинган тезкор маълумотга кўра, вилоят бўйича 351 минг 700 нафардан зиёд ҳамюртларимиз мазкур маросимларда иштирок этдилар.

🔹Муқаддас ибодатларни адо этган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, элимизга тараққиёт ва равнақ, хонадонларимизга тинчлик ва осойишталик сўраб, дуога қўл очдилар. Бир- бирларини Рамазон ҳайити билан қутлаб, юртимиздаги саодатли ҳаёт ва фаровон турмушга шукрона айтдилар.

🌙Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🎥(Видео: Зангиота зиёратгоҳи)

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Силаи раҳм — қариндошчилик ришталари | Абдул Ҳамид домла
#жума_мавъизаси

👉@diyonatli
Silai rahm - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Силаи раҳм — қариндошчилик ришталари | Абдул Ҳамид домла
#жума_мавъизаси

👉@diyonatli
CАВОЛ:

Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

ЖАВОБ:

Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

👉 @diyonatli
👍11❤1
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

👉 @diyonatli
👍5🔥2
АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ!

“ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ қилгин ва махфий холда, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма..” (Аъроф сураси 205 - оят.)

“ Албатта, Аллоҳни зикри буюк ишдир.” (Анкабут сураси - оят.)

Ҳамда биз мўьминларга ибрат бўлиши учун мунофиқларнинг сифатларини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло шундай сифатлаган:
“...ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар…” (Нисо сураси 142 - оят.)

Ҳадиси шарифларда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай марҳамат қиладилар:
“Роббини зикр илувчи билан Роббини зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир.”
Абу Муса ал-Ашъарий р.а.дан имом Бухорий 5928 – р, Муслим 1299 – рақам ривояти.

“Эгангизнинг хузурида покроқ бўлган, даражаларингизни кўтарувчироқ бўлган, тилла ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган, душманингизга йўлиқиб сизлар уларнинг бўйнига қилич солиб, улар сизнинг бўйнингизга қилич солишидан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган энг яхши амалингизни хабар берайми?! Улар: Ҳа, айтинг – дейишди. – Аллоҳни зикр қилишдир – дедилар.” Абу Дардо р.а.дан имом Термизий 3299 – р, ибн Можа 3780 – р, Аҳмад 20713, 26249 – р, Молик 441 –
рақам ривояти.

“ Зикрнинг афзали – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ – дейиш, ва дуонинг афзали – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – дейишдир.” Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан имом Термизий 3305 – р, ибн Можа 3790 – р, Ҳоким Ал-Мустадрок 1 ж. 676 – бет.1834 – рақам ривояти.

“Ғафлатда қолган кишилар ичида Аллоҳни зикр қилувчи киши, худди қуриган дарахтлар орасидаги – яшил дарахт кабидир”.
Жоменул улуми вал ҳикам 1 ж. 449 – бет.

👉 @diyonatli
❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайит маърузаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
Ramazon hayit ma'ruzasi - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Рамазон ҳайит маърузаси | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli