#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 5-мaй 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:15 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz

ОНАСИНИ ТИЛИНИ УЗИБ ОЛДИ
Вақти-замонида фарзандига тўғри тарбия бермаган она жазосини тилини йўқотиш билан олди. Ҳикоя мана бундай. 3-5 ёшлардаги бола қўшнининг тухумини ўғирлаб онасига олиб келди. Ҳаром-ҳалолнинг фарқига бормайдиган жоҳил она тухумни боланинг қўлидан олиб, унга таҳсин айтди ва:
– Менинг ақлли ўғлим, баракалла сенга, деб боланинг бошидан силади. Бола деярли ҳар кун ёки кун ора қўшниларнинг тухумларини уйга ўғирлаб олиб кела бошлади. Бир кун, икки кун билан шу зайлда йиллар тез ўтиб кетди. Бола ёши улғайгани сайин ўғирлигини ҳам катталаштириб борди. Тухумдан товуққа, товуқдан хўрозга, хўроздан қўйга ўтиб харомзода бўлиб етишди.
Маҳалла-куйнинг биринчи рақамли қароқчисига айланди. Энди уқароқчига ҳеч ким бас келолмайдиган бўлиб қолди. Ўғирликлар, босқинчиликлар қилиб юрар экан, бир куни жуда катта жиноят содир этди. Шунда қонун бўйича уни қўлга олиб, ўлим жазосига маҳкум этдилар.
Ўғлининг ўлим жазосига маҳкум этилганини эшитган она маҳкама залида фарёд кўтарди. Бошини чангаллаб сочини юла бошлади. Илтимос қози жаноблари ўғлимнинг гуноҳидан ўтинг, мени ҳаётда ундан бошқа ҳеч кимим йўқ, деб ёлворди. Ўлим жазосига маҳкум этилган қароқчи боладан сўрадилар. Энг сўнгги тилагингни бажо келтирамиз дейишди. Азалдан ўлимга маҳкум этилганларнинг энг сўнгги истагини бажо келтириш одат бўлгани учун ўғри боладан маҳкум этилган йигит:
– Бирдан-бир истагим бор. Севимли онажонимнинг ул муборак тилидан ўпиб кўймоқчиман. Изн берсангиз, шу орзумни амалга оширсам, деб илтимос қилди.
Маҳкумнинг истагини бажо келтириш учун онасининг олдига келдилар:
– Менинг суюкли ўғлим, тилимдан сўнгги дафҳа ўпиб қўй майли, деб тилини чўзди. Қароқчи бола онасининг тилини икки тиши орасига олиб, шундай қаттиқ тишладики, унинг тилини қайчи каби узиб олди. Онасининг тили тап этиб ерга тушди. У ерга тўпланганлар: Воҳ, воҳ, воҳ! Қандай бадбахт бола-я, қилган шундай жиноятлари етмагандай онасининг тилини ҳам узиб олди-я, дейишди. Ўлим жазосига маҳкум этилган йигит:
– Эй бу ерга тўпланган инсонлар! Билмасдан ўзларингча ҳар болани гапирманглар. Менинг мана шу ерда ўлим жазосига маҳкум этилишим шу тил туфайлидир, деди. Ҳамма ҳайрат билан ҳайрат билан гапининг давомини тинглашдилар. Ёш маҳкум давом этди:
– Мен болалигимда қўшнининг тухумини ўғирлаб келганимда онам “баракалла ўғлим”, деб эркалатарди. Тухумни қўлимдан олиб бошимни силаб қўярди. Агар ўша пайтда бундай қилма, деб мени у йўлдан қайтарганида эди, бугун ўлим жазосига маҳкум этилмаган бўлардим, деди.

👍6❤1
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!
1 - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг.
Салавотни кўп айтиб, Муҳаббатимизни шундай исботлайлик!
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).
2 - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.
3 - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!
4 - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
N.R.A

👍9❤3
Audio
Online chat orqali qilingan savol-javobdan yozib olingan.
05.05.2022
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
05.05.2022
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
👍3
☝️Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✏️ У киши:
“Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир”, дедилар.

Одамлар юзта (бир тўда) туя сингаридирлар. Улар орасидан бирорта миниладиганини топа олмайсан. Ўргатилмаган туялар тўдаси ичидан битта ҳам минишга яроқлисини топа олмаганингдек, таълим-тарбия олмаган юзлаб одамлар орасидан измингда юрадиганини топишинг амримаҳол.
"Жавомиъул калим"дан.
👉 @diyonatli
"Жавомиъул калим"дан.
👉 @diyonatli
БАХТНИНГ САБАБИ...
Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:
Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?
Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

👍5
Audio
👍4
МЕНГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?
Абу Омир айтади: «Бир дўстимиз айтиб берди: «Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир ўтирар, кимдир тик турар эди. У менга қаради-да, «Эртага пешона сочим ва оёғимдан тутилсам, жаҳаннамга ташлансам, булар менга бирон ёрдам бера оладими?» деб, қуйидаги оятни тиловат қилди: «Жинояткорлар сиймоларидан билиниб турурлар ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур». (Роҳман сураси, 41-оят).
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

6 мая, 23.04.aac
6.4 MB
Maskandagi maʼnaviy odoblar | Abdulhamid domla
Ijtimoiy odoblar kitobi
@Diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
Ijtimoiy odoblar kitobi
@Diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбиҳ айтур. Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбиҳини англамайсизлар. Албатта, у ҳалийм ва сермағфират Зотдир». (Исро сураси, 44-оят).
Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» маъносини англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб тасбеҳ айтишини таъкидламоқда.
«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбеҳ айтур».
Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбеҳ айтади. Ер ҳам тасбеҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбеҳ айтади, поклаб ёд этади.
«Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ».
Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбеҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади.
«Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар».
Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун, борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбеҳ айтишларини англамайсизлар.
«Албатта, У ҳалим ва сермағфират Зотдир».
Ҳалимлигидан, бутун мавжудот уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан, шунча беодоблик ва гуноҳ қилса ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади.
"Тафсири Ҳилол"дан.

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 7 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Бошқалар минглаб дуо қилишса сиз шундай дуо қилинг: «Эй Аллоҳим! Мени Қуръон ошиғига айлантир!». Бу дуо минг дуонинг ўрнини босувчидир!».
(Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ).

👍10❤1