ЖАННАТ БАШОРАТИНИ ОЛГАН МИЛЛИАРДЕР
Пулини охиратдаги даражаси юксалишига восита қилган саҳобалардан бирлари билан танишинг.
Бу саҳобийнинг исмлари Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бўлиб, “Ашараи мубашшара” (тириклигида жаннатга киришини эшитган)лардан эдилар.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Тарих” китобларида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашиб, ўша пайтда ҳаёт бўлиб турган саҳобаларнинг ҳар бирларига тўрт юз динор, мўминларнинг оналарининг ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилган эканлар. Ҳатто Оиша онамиз розияллоҳу анҳо “Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин” деб дуо қилган эканлар.
У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бўлган экан. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 млрд.$ бўлар экан.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди.
Шунча бойликлари бўлса ҳам у киши ўта камтар эдилар. Кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрўси билан мақтаниш уларга ёт эди.
Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадрасаларининг пешқадам талабаларидир.
Пулнинг кўп ёки озлиги уларнинг фазилатларига соя солмаган. Доим инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатиб бораверишган.
Шундоқ зотлардан ибрат олайлик! Ҳалол пул топишга интилиш билан бирга ўша пулимизни охиратда даражамиз юксалишига сабаб бўладиган ишларга сарф этайлик!
Жаннатга фақирлар киради, бойлар ҳам.
Бойлар ҳам жаннатга кириши учун қўлларидаги бойлик Аллоҳ рози бўладиган ишларга сарф этилиши, охиратга ажр сифатида захира бўлиши керак. Бундан ташқари бойлик инсоннинг қалбини эгаллаб олиб, яшашдан мақсади бойлик йиғиш бўлиб қолмаслиги, балки бойликни охиратда улуғ мақом топиш учун бир восита қилиб олиши керак.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳалол йўл билан пул топадиганлардан қилсин ва топган пулларимизни Ўзи рози бўладиган ўринларга ишлатишимизни насиб этсин, рози бўлмайдиган ўринларга пул ишлатиб қўйишимиздан паноҳ берсин!
У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.
"Сузукота - Билим ва тарбия маскани"
👉 @diyonatli

👍2
БУРУН ТЕШИШ
Савол: Аёллар бурунларини тешишлари жоизми?
Жавоб: Фиқҳ китобларида ҳозиргача бунинг очиқ жавобини учратмадим. Балки, «Дуррул мухтор»да ҳам: «Бурунни тешиш жоизми?», дейилса, мен айтаманки, бунинг жавобини учратмадим», дейилган.
«Раддул муҳтор»да: «Агар зийнатланиш учун бўлса, худди қулоқни тешиш сингари жоиз бўлади», дейилган. Шофеъийлар бу ишни жоиз деганлар.
Менинг отамдан (Аллоҳ уни бошимиздан айирмасин) бу масалани сўрашганида у зот бундай жавоб берган эдилар: «Бу иш қулоқ тешишга қиёсан жоиз бўлади».
"Нодир фатволар" китобидан.

Forwarded from Murod.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Интернетдан тўғри фойдаланиш муҳим
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МЎМИННИНГ МЎМИНДАГИ ҲАҚИ ОЛТИ ХИСЛАТДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким жаноза намоз ўқиса, унга бир қийрот. Ким унинг ишидан фориғ бўлгунча эргашиб борса, унга икки қийрот. Иккисидан бири ёки иккисидан кичиги Уҳуд кабидир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ айтади: Бизнинг билишимизча, қийрот мисқолнинг олтидан биридир. Ўша вақтдаги қавмларда шундай бўлган. Биз тарафларда, асримизда ўзгариб кетди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган (хабар)да у зот айтадилар: «Мусулмон учун мусулмоннинг зиммасида олти хислат бор: чақирса, ижобат қилади. Йўлиқса, салом беради. Бемор бўлса, қўргани боради. Вафот этса, жанозасини ўқийди. Насиҳат сўраса, насиҳат қилади. Акса урса, ташмит айтади».
Қийротни зикр қилиниши, унга жаноза намозини ўқилгани олтидан бир ҳақини адо этилганини сенга билдиради. Аммо иккинчи қийрот эса дафнни ёки дафн этилгунча кутиб тургани учундир. Бу унинг фойдасига бўладиган насиҳатдандир. У эса олти хислатдан биридир. Яна насиҳатга оид нарсалардан бири у ҳозирда ҳам, ғойибда ҳам бир хил ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳаким ТЕРМИЗИЙ

👍4
#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 12-мaй 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:20 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz

👍3👏2
Савол: Қандай майит шаҳид бўлмаса ҳам ювилмайди?
Жавоб: Эркаклиги ва аёллиги мушкул бўлган хунаса ўлса, у ювилмайди. «Сирожия»да: «Хунаса ювилмайди», дейилган. «Фатҳул қадир»да: «Агар мушкул хунаса бўлмаса майитни ювиш фарзлигига ижмо қилинган. Чунки мушкул хунаса ҳукми ихтилофлидир. Баъзи уламолар: «Ўлган мушкул хунаса таяммум қилдирилади», деган бўлсалар, баъзи уламолар эса: «Кийимнинг устидан ювилади», деганлар. Биринчи ҳукм афзал ҳисобланади.
"Нодир фатволар"дан.

👍1
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.
Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)
Жума сураси 9-10-11 оятлар.

👍4👏1
ЖУМА КУНИ ИНСОНЛАРГА ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНИШ
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: «اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
وَلِلتِّرْمِذِيِّ: «مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ».
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».
(Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган).
Термизийнинг ривоятида:
«Ким жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса, жаҳаннамга кўприк қилиб олган бўлади», – дейилган.
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ تَخَطَّى حَلْقَةَ قَوْمٍ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَهُوَ عَاصٍ». أَخْرَجَهُ الدَّيْلَمِيُّ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларнинг орасини уларнинг изнисиз кесиб ўтса, у осийдир», – дедилар».
(Имом Дайламий ривоят қилган).

АЛЛОҲИМ! МEН БИЛАН ГАПЛАШ
Кунларнинг бирида, бир одам қўлларини осмонга чўзиб ёлворди:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
🕊Айнан ўша пайтда ўша одамнинг боғида бир булбул ўзининг энг сўнгги ашуласини айтаётган эди. Одам булбулга қулоқ солмади, ва ялинишда давом этти:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
⛈️Бироздан кейин ҳаво беркиди, момақалдироқ ва чақмоқлар билан бирга шиддатли ёмғир ёға бошлади. Фақат одам тингламади, ва яна ёлворишда давом этди:
— Аллоҳим! Сени кўришимга изн бер!
🌤У бундай ёлвораркан, ёмғир тугади ва қуёш бутун эҳтишоми билан нурларини одамнинг уйигача олиб киришни бошлаган эди. Фақат одам бу манзарага эътибор ҳам бермади. Ҳар куни кўрадиган нарсаси эмасми? Ёлворишда давом этти:
— Менга бир мўъжиза кўрсат Аллоҳим!
👼У бундай ёлвораркан, яқиндаги уйларнинг бирида янги туғилган чақалоқнинг йиғиси қулоғига эшитиларди. Аммо одам буни ҳам фарқлолмади. Қайғудан йиғларди одам:
— Аллоҳим! Жавоб бер менга! Шу ерда эканлигингни менга билдир!
🦋Ўша пайт бир капалак одамнинг қўлига қўнди, лекин у бошқа қўли билан капалакни ҳайдаб юборди. Ва йиглашда давом этди:
— Аллоҳим! Нега менга жавоб бермаяпсан?
- - - - - - -
«Ибратли ҳикоялар китобидан»

👍6
Зийрак одам нафсини жиловлаб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун ҳаракат қилади. Нотавон эса ҳавойи нафсига эргашиб, яна Аллоҳдан умид қилиб ўтираверади.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
👏1
ИРШОД
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, ҳадисда уммат етмиш уч фирқага бўлиниб, ундан биттаси жаннатга, қолгани эса дўзахга кириши айтилган. Бу ҳадис етмиш икки фирқа дўзахда абадий қолади деган маънода эмас. Худди шундай, нажот топадиган фирқа бутунлай дўзахга кирмайди дегани эмас. Балки мурод шуки, етмиш икки фирқа эътиқод учун ҳам, амали учун ҳам азобланади. Нажот топувчи фирқа азобзанса, эътиқоди учун эмас, балки амални муҳофаза қила олмагани учун азобланади. Лекин иккови ҳам дўзахда абадий қолмайди.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Бир имомни бир масжидга ваъз қилиш учун таклиф этдилар. Имом ваъз қиладиган мавзуларни танлаб, маърузага жиддий тайёргарлик кўрди. Белгиланган куни имом масжидга келди. Қараса, масжидда бор-йўғи бир одамгина ўтирибди. Домла ҳайрон. Нима қилсам экан? Унинг ақлига бир фикр келди. Шу одам билан маслаҳат қилай-чи, у нима деркин?
--- Муҳтарам, мен бу ерга тўлиб тошган масжид одамларига маъруза қилиш учун келдим. Кўриб турибсан. Сендан бошқа ҳеч ким йўқ. Нима қилсам экан, сен нима дейсан?
Ўтирган одам деди:
--- Домла! Мен домлачиликни билмайман. Мен оддий отбоқарман. Кўп отларим бор. Агар мен отхонага кирсам, у ерда биргина от бўлса, мен албатта бу отни оч қолдирмайман.
Бу гап имомга маъқул бўлди. Қоғозларини минбарга қўйиб, маърузасини бошлади. Маъруза минг кишилик жамоатга аталиб тайёрланган эди. Маъруза қандай тайёрланган бўлса, шундай ҳаяжонлар билан, гўё масжидда мингта одам ўтиргандек, «ундай қилинг», «бундай қилманг» тарзида бўлди. Маърузани тугатиб, имом ҳалиги одамдан сўради:
--- Маърузам ҳақида нима дейсан? Қалай бўлди?
Одам деди:
--- Домла! Мен домлачиликни тушунмайман. Мен оддий отбоқарман. Агар мен мингта отли отхонага кирсам, у ерда биргина от бўлса, мен мингта отнинг хашагини битта отга бермайман... 😁
Усмон КЎКЧАЛИК

👍5❤1