БАЛИҚҚА ТИЛ БЕРИЛМАГАНИНИНГ ҲИКМАТИ
❓Савол: Аллоҳ таоло ҳар бир ҳайвонга тил ато этган, лекин балиққа тил бермаган, бунинг ҳикмати нима?
❗️Жавоб: Чунки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, фаришталарни унга сажда қилишга буюрганида, барча фаришталар сажда қилганлар, фақат Иблис сажда қилмаган. Шунда Аллоҳ таоло уни жаннатдан чиқариб ерга туширган. У денгизларга келган ва биринчи бўлиб балиққа дуч келган. Иблис балиққа Одам яратилганини хабар бериб: «У қуруқликдаги ва сувдаги жонзотларни овлайди», деган. Бу хабарни эшитган балиқ атрофдагиларга Одам яратилганини айтиб: «Энди бизга омонлик йўқ экан», дея бошлаган. Шунда Аллоҳ таоло унинг тилини йўқ қилган. «Ҳаммодия»нинг «Ов» бобида «Зоҳирия»дан шундай нақл қилинган.
"Нодир фатволар"дан.
👉 @diyonatli

👍2❤1
Audio
👍6
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)
Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.
"Намозда хушуъ" китобидан.

👍7
БУ ЕРДА УЛАРГА НАСИБА ЙЎҚ
Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Қиёмат куни бир гуруҳ кишилар жаннатга олиб келинади, унинг хушбўйи димоғлариига етади, ундаги қасрлар ва жаннат аҳлига ҳозирланган бошқа нарсаларни кўрадилар. Шунда “Орқага қайтаринг, уларга бу ерда насиба йўқ”, - дейилади.
Улар аввалгию, охиргилар қайтмаган ҳасрат билан ортга қайтадилар ва “Парвардигоро, бизни у ернинг неъматларини кўрсатмай дўзахга киритганингда аламимиз енгилроқ бўлар эди”, - дейишади.
Аллоҳ таоло: “Шундай қилишни хоҳладим, чунки сизлар ёлғиз қолганингизда катта гуноҳлар билан менга қарши чиқар, одамларга эса итоат қилувчи каби йўлиқар эдингиз. Кишилардан қўрқар эдингиз, аммо Мендан қўрқмас эдингиз. Гуноҳни мен учун эмас, улар учун тарк қилардингиз. Энди сизга савобдан маҳрум қилиш устига азобимни ҳам тоттираман”, - дейди”. (Байҳақий “Шуъаб ул-иймон”да зикр қилган)
«Меҳробдан таралган садолар»

👍2
Forwarded from Zehniyat
ТАРИҚАТ ШИРКМИ ?
Қадар ҳақида ҳеч нима билмаганлар қадар хақида кўп гапирадилар, қадар хақида кўп билганлар қадар хақида жим қоладилар деган эди Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
Бу фикрни тасаввуф хақида хам айтиш мумкин.
Аввало айтай, ҳеч қайси тариқатга, жамоатга аъзо эмасман.
Баъзан кузатаман тариқат хақида ҳеч нима билмаганларнинг баҳслашиб, бир бирини сўпи дея хақорат қилётганларини. Ҳаё йўқ,одоб йўқ. Қайси динга мансуб булар дея бошим қотади.
Имом Молик хазратлари бундай кишиларга гўзал жавоб берган: "Баъзи инсонлар шариат ва тариқатни алоҳида нарсалар деб ўйлашади. Ваҳоланки,улар шариат ва тариқатни руҳ билан жасад каби бир биридан айро бўлмаслигини,бири бўлмаса иккинчиси ҳам бўлмаслигини билмайдилар. Агар бир киши тасаввуф тарбияси олиб фиқҳ ўрганмаса, у зиндиқдир.
Агар бир кишида фақат фиқх бўлиб, тасаввуф тарбияси бўлмаса у фосиқдир. Агар бир киши иккисини ҳам ўзида тўплаган бўлса, у ҳақиқат аҳлидир".
Ҳар куни бомдод намозидан бир соат аввал туриб таҳажжуд намози ўқиб, зикр, фикр қиладиган инсонларга уйида пешин соат 12 гача ухлайдиганлар, жумадан жумага масжидга чиқадиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Кечалари саҳарларгача йиғлаб кўз ёши тўкиб, кўзлари қизариб гуноҳкорлар учун дуо қилувчиларга ухлайвериб кўзи шишиб кетганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Шароб ичиб, қимор ўйнаб, зино қилиб гуноҳ ботқоғига ботганларни қўлидан ушлаб динини ўргатган Аллоҳнинг дўстларига шароб ичган, қимор ўйнаган, зино қилганларни сўкиб Аллоҳнинг даргоҳидан хайдайдиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Бир марта қараши бутун ёмонликларига тавба қилишига сабабчи бўладиган зотларга соатларча маъруза тингласа ҳам бир туки ҳам қимирламайдиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Қуръон ва суннат ипига ёпишган ва макруҳлардан ҳам ҳаё қиладиган солиҳларга фарз, суннат, вожиб нималигини билмайдиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Ҳаётини тавба ва ниёз билан ўтказиб миллионларнинг тавбасига сабабчи бўладиган Аллоҳнинг содиқларига гуноҳ қилиб тавбасини унутганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Ётганида, турганида, юрганида Аллоҳни зикр қилувчиларга бисмиллоҳни хам билмайдиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Сукут ичида яшайдиган орифларга ҳар дақиқада ҳаммага ўзи яшамаган оят, ҳадисларни гапирувчи амалсизлар тасаввуф ширкдир дейди.
Мавлонани, Нақшбандни, Юнусни, Ҳамадонийни ҳурмат қилсанг таҳқирлайдиган, ўзларини ҳурмат қилмасанг оғзи портлаб сўкинадиганлар тасаввуф ширкдир дейди.
Тасаввуф, Қуръон ва суннатни ич-ичингдан яшашдир.
Тавба қилиб динни ўрганиш бу йўлнинг бошидир. Зикр ва фикр эса бу йўлнинг одобидир.
Қирқ нафар олимни бир далил билан енгдим, аммо бир жоҳилни қирқ далил билан ҳам енга олмадим деганида Жалолиддин Румий ўз замонасида енга олмаганни биз хам енга олмаймиз.
Фотима АЛИ ёзди.
👉 @zehniyat

ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ...
Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
🍃 🍃 🍃
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
🍃 🍃 🍃
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
🍃 🍃 🍃
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
🍃 🍃 🍃
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
🍃 🍃 🍃
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
🍃 🍃 🍃
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
🍃 🍃 🍃
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
🍃 🍃 🍃
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
🍃 🍃 🍃
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
🍃 🍃 🍃
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
🍃 🍃 🍃
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
🍃 🍃 🍃
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
🍃 🍃 🍃
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.
“Фарзанднома” китобидан.

👍3
ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАЙЛИК?
Мендан сўрашади: “Фарзандларимизни қандай тарбия қиламиз, фитналар кўпайиб кетган, уларни йўқотиб қўйиш жуда осон бўлиб қолган даврда бўлсак?”
Мен шундай жавоб бераман: “Уларни олдида бўлинг ва улар ҳар бир нарсада сизни яхши ҳолда топишлари учун ҳаракат қилинг. Намозингизни чиройли адо этинг, айтаётган сўзларингизга эътибор қилинг ва Аллоҳ ҳамиша кузатиб турганини доимо ҳис этиб туринг”.
Билгинки, мурувват мерос ўтади, яхшиликни севиш қайтади. Ишларинг сўзларингга тескари келмасин. Сен, эй дўстим оқ либосдай поксан, уни кичик доғ ҳам кир қилади, кўриниб қолади.
Саҳобалар, розияллоҳу анҳум, кам гапирар, кўп амал қилардилар. Фарзандларингга уларнинг айтган гўзал сўзларидан кўра бир неча чандон ортиқ бўлган қилган ишлари, солиҳ амалларини ибрат кўрсатиб таълим-тарбия бергин.
Ота-оналар, улар вафот этиб кетганларидан сўнг ортларидан (қолдирган зурриётларининг ишларидан) қабрларига етиб турадиган ажру савобнинг улканлигини билганларида эди, ҳар бир амални чиройли ва бекамукўст адо этмоққа тиришган бўлардилар.
Аллоҳ таоло сизу бизни яқинларимизга етакчи яхши пешволардан қилсин!

👍5
Audio
👍3
МАҲБУБИНГГА ЕНГИЛРОҚ МУҲАББАТ ҚИЛ
Муҳаммад ибн Убайд Киндийдан, у кишининг отасидан ривоят қилинади:
«Mem Алининг Ибн Кивага:
«Аввал нима деганини биласанми? Маҳбубингга енгилроқ муҳаббат қил. Эҳтимол, бир куни ёмон кўрганингга айланар. Ёмон кўрганингни енгилроқ ёмон кўр. Эҳтимол, бир куни маҳбубингга айланар», деганини эшитдим».
Шарҳ: Яъни бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма. Чунки бир кун келиб, уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам, ҳаддан ортиқ ёмон кўрма. Чунки бир кун келиб, уни яхши кўриб қолишинг мумкин.
Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал экан.

👍2🔥2
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 17 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бош-имом хатиби Яҳёхон домла Бобохонов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ISLOHNING SHARTI
Islohning sharti xolislikdir. Xolislik adolat demakdir. Ayrim hollarda vaziyatni o'z holiga qo'ymoq kerak. Tasavvufdagi fano maqomi o'zingni yo'q deb bilmoqdir. Jisman emas, ma'nan. Ya'ni nafsingga qarshi aytilgan adovatli va xusumatli so'zlarga sabr qilmoq, balki ularning haq bo'lishi haqida tafakkur etmoq, maqtovlarga esa bee'tibor qaramoq, balki asossiz gaplar deya anglash nafsning ma'naviy fanosiga xos bir jihatdir.
Bir mo'minni isloh etishni istagan odam uni avaylashi ham kerak. Agar nafsing birgina ma'naviy zarbga chidamasa va afv eta olmasa, maydonga chiqmasin. Ya'ni boshqalarni qattiq malomat etishda rioyani saqla.
Isloh qilish istasang, jarrohlik qil, lekin chavaqlama. Qattiqqo'l bo'l, ammo zulm etma.
Iymonning qadri balanddir. Iymon sohibini xalq ichida itob va jarh etishdan ehtiyot bo'l. Chunki o'zing bunga toqat eta bilmassan.
Musulmondan nafratlanma. Mo'minni yomon ko'rma. Ularni kechir. Sabr qil.
O'zingni haq ekaningni isbotlashga urinma. Haqni gapir, nafsingni esa ko'kka ko'tarma. O'rtada haq bo'lsin, ammo o'zing ko'rinma.
Maydalashma. Maydalashmoq odamni himmatdan ayiradi.
Gunohlaringni yodga ol. Zotan, o'tmishda shu qadar ko'p ma'siyatlarimiz borki, ular bizni kelajak ishlarimiz haqida faxrlanish hislarini tuyishimizga aslo yo'l qo'ymaydi.
Bu yaxshi, zotan, o'zingdan muftaxir bo'lmoq o'zingni qatl etmoqdir.
Akrom MALIK
2022

❤1👍1
Умар (розияллоҳу анҳу)
кўчада ўт ёқиб, исниб ўтирган бир кишиларни кўрганларида уларга: "Эй ўт (олов) эгалари" демасдан- "Эй ёруқ (нур) эгалари" деб хитоб қилди. Зеро бу сўз уларни кўнгилларини оғритиши мумкин эди.
• Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳума) таҳоратни яхши қилмайдиган бир кексани кўрдиларда, уни танқид қилмасдан балки: "Биз қайси биримиз яхши таҳорат қилишимизни ҳукм қиласизми" деб иккиси (Ҳасан ва Ҳусайн) унинг олдида таҳорат қилдилар. Уларни кўрган бу кекса киши шундай деди: "Аслида сизлар эмас, мен таҳоратни яхши қилишни билмас эканман"...
• Имом Ғаззолийдан: "Намозни тарк қилган кишини ҳукми недир", деб сўрашганида - "Унинг қўлидан масжид сари етакламоқликдир" деб жавоб бердилар.
Бу ҳаёт гузал услубдир. Айиб овлаш эмас.
Аллоҳ барчамизга гузал хулқ ато этсин.
(Абдували Муҳиддин Мансур)

Ўзларингизни расмга олишдан тўхтанглар
Мол-мулкингга, уйингга ва болаларингга энг тез суратда балони жалб қиладиган йўллардан бири - ўғил-қизларинг ва яқинларингни шахсий оилавий суратларини фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда нашр қилишингдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У:“Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар...” Юсуф сураси, 5-оят.
Бу ўринда Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тушида кўрган нарсага ҳасад қилишларидан огоҳлантирган эди. Энди бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Нима қасд қилинган бўлишига қарамасдан, кўз тегиши ҳақдир. Айримлар бу расмларни кўриб ҳасад эмас, ҳавас дейиши ёки атайин ҳасад эмас, балки ўзининг қалби ожизлиги сабабидан дея оқлаши мумкин.
Бир нарсани билиб олиш керак. Ўзининг ҳаётига тааллуқли шодлик ва хурсандлик (тўй, бирон байрам, етган неъматни)ни бошқаларга кўрсатиш, улашиш, бу ерда улар орасида дўст-яқинлари ҳам, бегоналари ҳам, душманларию фожирлари ҳам бўлиши - балодир. Бу бошқаларга эмас, айнан ўша суратларни тарқатган кишига етажак зарардир, зиёндир.
Шахсий ҳаётингиз тафсилотларини имкон қадар ушбу макон (ижтимоий тармоқлар, телеграм, инстаграм, фейсбук ва бошқалар)да ошкор қилманглар.
Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, оилаларингиз ва зурриётларингизни ислоҳ қилсин, кўз тегиши ва ҳасаднинг ёмонлигидан Ўзи асрасин!

👍4❤1