Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ...

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

🍃 🍃 🍃
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
🍃 🍃 🍃
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
🍃 🍃 🍃
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
🍃 🍃 🍃
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
🍃 🍃 🍃
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
🍃 🍃 🍃
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
🍃 🍃 🍃
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
🍃 🍃 🍃
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
🍃 🍃 🍃
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
🍃 🍃 🍃
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
🍃 🍃 🍃
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
🍃 🍃 🍃
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
🍃 🍃 🍃
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:

🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 2-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАЙЛИК?

Мендан сўрашади: “Фарзандларимизни қандай тарбия қиламиз, фитналар кўпайиб кетган, уларни йўқотиб қўйиш жуда осон бўлиб қолган даврда бўлсак?”
Мен шундай жавоб бераман: “Уларни олдида бўлинг ва улар ҳар бир нарсада сизни яхши ҳолда топишлари учун ҳаракат қилинг. Намозингизни чиройли адо этинг, айтаётган сўзларингизга эътибор қилинг ва Аллоҳ ҳамиша кузатиб турганини доимо ҳис этиб туринг”.
Билгинки, мурувват мерос ўтади, яхшиликни севиш қайтади. Ишларинг сўзларингга тескари келмасин. Сен, эй дўстим оқ либосдай поксан, уни кичик доғ ҳам кир қилади, кўриниб қолади.
Саҳобалар, розияллоҳу анҳум, кам гапирар, кўп амал қилардилар. Фарзандларингга уларнинг айтган гўзал сўзларидан кўра бир неча чандон ортиқ бўлган қилган ишлари, солиҳ амалларини ибрат кўрсатиб таълим-тарбия бергин.
Ота-оналар, улар вафот этиб кетганларидан сўнг ортларидан (қолдирган зурриётларининг ишларидан) қабрларига етиб турадиган ажру савобнинг улканлигини билганларида эди, ҳар бир амални чиройли ва бекамукўст адо этмоққа тиришган бўлардилар.
Аллоҳ таоло сизу бизни яқинларимизга етакчи яхши пешволардан қилсин!

👉 @diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 2-қисм

👉 @diyonatli
Audio
Аъроф (103-122)

🎤Аъзамбек қори
Абдқаххор ўғли


@Diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz
👍3
МАҲБУБИНГГА ЕНГИЛРОҚ МУҲАББАТ ҚИЛ

Муҳаммад ибн Убайд Киндийдан, у кишининг отасидан ривоят қилинади:
«Mem Алининг Ибн Кивага:
«Аввал нима деганини биласанми? Маҳбубингга енгилроқ муҳаббат қил. Эҳтимол, бир куни ёмон кўрганингга айланар. Ёмон кўрганингни енгилроқ ёмон кўр. Эҳтимол, бир куни маҳбубингга айланар», деганини эшитдим».
Шарҳ: Яъни бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма. Чунки бир кун келиб, уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам, ҳаддан ортиқ ёмон кўрма. Чунки бир кун келиб, уни яхши кўриб қолишинг мумкин.
Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал экан.


👉 @diyonatli
👍2🔥2
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 17 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бош-имом хатиби Яҳёхон домла Бобохонов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ISLOHNING SHARTI

Islohning sharti xolislikdir. Xolislik adolat demakdir. Ayrim hollarda vaziyatni o'z holiga qo'ymoq kerak. Tasavvufdagi fano maqomi o'zingni yo'q deb bilmoqdir. Jisman emas, ma'nan. Ya'ni nafsingga qarshi aytilgan adovatli va xusumatli so'zlarga sabr qilmoq, balki ularning haq bo'lishi haqida tafakkur etmoq, maqtovlarga esa bee'tibor qaramoq, balki asossiz gaplar deya anglash nafsning ma'naviy fanosiga xos bir jihatdir.
Bir mo'minni isloh etishni istagan odam uni avaylashi ham kerak. Agar nafsing birgina ma'naviy zarbga chidamasa va afv eta olmasa, maydonga chiqmasin. Ya'ni boshqalarni qattiq malomat etishda rioyani saqla.
Isloh qilish istasang, jarrohlik qil, lekin chavaqlama. Qattiqqo'l bo'l, ammo zulm etma.
Iymonning qadri balanddir. Iymon sohibini xalq ichida itob va jarh etishdan ehtiyot bo'l. Chunki o'zing bunga toqat eta bilmassan.
Musulmondan nafratlanma. Mo'minni yomon ko'rma. Ularni kechir. Sabr qil.
O'zingni haq ekaningni isbotlashga urinma. Haqni gapir, nafsingni esa ko'kka ko'tarma. O'rtada haq bo'lsin, ammo o'zing ko'rinma.
Maydalashma. Maydalashmoq odamni himmatdan ayiradi.
Gunohlaringni yodga ol. Zotan, o'tmishda shu qadar ko'p ma'siyatlarimiz borki, ular bizni kelajak ishlarimiz haqida faxrlanish hislarini tuyishimizga aslo yo'l qo'ymaydi.
Bu yaxshi, zotan, o'zingdan muftaxir bo'lmoq o'zingni qatl etmoqdir.

Akrom MALIK

2022

👉 @diyonatli
❤1👍1
Умар (розияллоҳу анҳу)
кўчада ўт ёқиб, исниб ўтирган бир кишиларни кўрганларида уларга: "Эй ўт (олов) эгалари" демасдан- "Эй ёруқ (нур) эгалари" деб хитоб қилди. Зеро бу сўз уларни кўнгилларини оғритиши мумкин эди.

• Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳума) таҳоратни яхши қилмайдиган бир кексани кўрдиларда, уни танқид қилмасдан балки: "Биз қайси биримиз яхши таҳорат қилишимизни ҳукм қиласизми" деб иккиси (Ҳасан ва Ҳусайн) унинг олдида таҳорат қилдилар. Уларни кўрган бу кекса киши шундай деди: "Аслида сизлар эмас, мен таҳоратни яхши қилишни билмас эканман"...

• Имом Ғаззолийдан: "Намозни тарк қилган кишини ҳукми недир", деб сўрашганида - "Унинг қўлидан масжид сари етакламоқликдир" деб жавоб бердилар.

Бу ҳаёт гузал услубдир. Айиб овлаш эмас.
Аллоҳ барчамизга гузал хулқ ато этсин.

(Абдували Муҳиддин Мансур)

👉 @diyonatli
👍2❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 3-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Ўзларингизни расмга олишдан тўхтанглар

Мол-мулкингга, уйингга ва болаларингга энг тез суратда балони жалб қиладиган йўллардан бири - ўғил-қизларинг ва яқинларингни шахсий оилавий суратларини фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда нашр қилишингдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У:“Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар...” Юсуф сураси, 5-оят.
Бу ўринда Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тушида кўрган нарсага ҳасад қилишларидан огоҳлантирган эди. Энди бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Нима қасд қилинган бўлишига қарамасдан, кўз тегиши ҳақдир. Айримлар бу расмларни кўриб ҳасад эмас, ҳавас дейиши ёки атайин ҳасад эмас, балки ўзининг қалби ожизлиги сабабидан дея оқлаши мумкин.
Бир нарсани билиб олиш керак. Ўзининг ҳаётига тааллуқли шодлик ва хурсандлик (тўй, бирон байрам, етган неъматни)ни бошқаларга кўрсатиш, улашиш, бу ерда улар орасида дўст-яқинлари ҳам, бегоналари ҳам, душманларию фожирлари ҳам бўлиши - балодир. Бу бошқаларга эмас, айнан ўша суратларни тарқатган кишига етажак зарардир, зиёндир.
Шахсий ҳаётингиз тафсилотларини имкон қадар ушбу макон (ижтимоий тармоқлар, телеграм, инстаграм, фейсбук ва бошқалар)да ошкор қилманглар.
Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, оилаларингиз ва зурриётларингизни ислоҳ қилсин, кўз тегиши ва ҳасаднинг ёмонлигидан Ўзи асрасин!

👉 @diyonatli
👍4❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақийда боби 4-қисм

Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табаррук қилиш жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
МУСИБАТ ВАҚТИДАГИ БАЪЗИ НОЖОИЗ ИШЛАР

Бирор инсон вафот этганда уни яхши сифатларини зикр қилиб, овозни кўтариб кўкрагига, яноғига уриб, сочларини юлиб йиғлаш, идишларни синдириш, маййит кийган кийимларни ювиш, йили келгунча хурсандчилик йиғинларни тўхтатиб қўйиш, махсус кунларда ўликни эслаб, содда кийимларни кийиб олиб, унга қайғу билдириш, суратларини деворга осиб қўйиш, тилла кумуш идишларни ишлатиш, шиaлaрни эътиқодига ўхшаб, таъзия маросимларда шерикчилик қилиш, терига игна билан расм чизиш, зийнат учун деворларга, эшикларга парда осиш, аёл кишини сафарга кетаётганда ёки сафардан қайтганда маҳрами бўлмаган кишилар билан қўл бериб ёки елкасидан олиб кўришмоқлик, чақалоқни эртароқ қулоғига сирға тақиши – уни яшаб қолишига сабабчи бўлади, деб эътиқод қилиши, заъфарон билан бўялган кийимларни кийдириш, чақалоқни йиғидан тўхтатиш учун кўкнори бериш ёки касалдан тузалиши учун шер, қоплон, (ит) гўштидан едириш.

Ашраф Али Таҳонавий
"Жаннат зийнати"
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Пискент Таровеҳ 2022-йил ХАТМОНА
Абдуқодиров Аъзамбек қори
Абдуқаҳҳор ўғли

Телеграм | Инстаграм
❤8
Мўминнинг қалби ҳеч қачон гуноҳдан тўлиқ лаззат олмайди. Гуноҳ иш қилганида қалбида маҳзунлик аралашиб туради. Энди у қачон ана шу маҳзунликдан холи бўлса, қалбининг ўлганига йиғласин.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

👉 @diyonatli
👍6
Audio
Табаррук қилиш жоизми? | Абдул Ҳамид домла

👉@diyonatli
АЙРИМ ГУНОҲИ КАБИРАЛАР

☝️ Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақдан одам ўлдириш (ҳомиладор аёлни ҳомиласини тушириб юбориш учун унга руқия ўқитиш, бу иш бандани қўлидан келмаса ҳам, таъсир этади, деб эътиқод қилиб ўқитиши, одам ўлдириш билан баробар), ота-онага оқ бўлиш (уларга итоат қилмасдан, уларга азият бериш), зино қилиш, етимнинг молини тортиб олиш, баъзи аёллар етимни молини тортиб олиб, ўз болаларига беришади. Аёлларга мерос бермаслик, ака-укалар сингилларнинг меросдан бўлган насибаларини бермасликлари, покиза аёлга шубҳа сабаб зинода туҳмат қилиш, зулм қилиш, одамларни орқасидан айбларини зикр қилиш, Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлиш, ваъдага хилоф қилиш, намоз, рўза, закот, ҳаж каби фарзлардан бирортасини тарк этиш, Куръонни ўргангандан кейин (Қуръонга қараб ўқишни ҳам билмайдиган даражада унутиб юбориш). Ёлғон, Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш, ўлим вақтида Аллоҳни зикрини қилмасликка ёки Исломдан бошқа динда ўлишликка қасам ичиш, Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш, узрсиз намозни ўтказиб юбориш. Бирор мусулмонни «эй кофир», «эй малъун» ёки «Эй Аллоҳнинг душмани» деб чақириш, ўғрилик қилиш, судхўрлик, таом қимматлашганига хурсанд бўлиш, савдода келишгандан сўнг эгасини норози қилиб, нархини камайтириб бериш, бегона аёл билан холи қолиш, қимор ўйнаш, кофирларга таклид қилишни яхши кўриш, таомни айблаш, рақсларни томоша қилиш, мусиқа эшитиш, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга тоқати етса-да, бепарво бўлиш, бирор инсонни масхаралаш, жосуслик қилиш, инсонларнинг айбини қидириш.

Ашраф Али Таҳонавий.
"Жаннат зийнати" китобидан.
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғиз намоз ўқиганда иқомат айтиш шартми? | Абдул Ҳамид домла
видеонинг тўлиқ 👉 қисми

👉@diyonatli