Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 6-қисм

Телеграм | Инстаграм
АЛЛОҲНИНГ ҚЎЛИ БИЛАН АЛЛОҲНИНГ КАЛТАГИ

Боғда бир ўғри дарахт тепасига чиқиб, бор кучи билан шохларни силкитарди. Буни кўрган боғ эгаси келиб:
— Ҳой, менинг боғимда дарахтга чиқиб, нималар қиляпсан, Аллоҳдан қўрқмайсанми? — деди.
Дарахтдаги ўғри дарҳол жавоб берди:
— Аллоҳнинг бир қули, Аллоҳнинг боғида, Аллоҳ унга инъом этган мевалардан емоқда. Нега менга бақирасан? Аллоҳ берган неъматга хасислик қиляпсанми?
Шунда боғ эгаси хизматчисини чақирди:
— Айбак, арқонни келтир, бу одамга жавоб берай.
Хизматчи арқонни келтиргач, боғ эгаси ўғрини дарахтга маҳкам боғлаб, калтак билан уни ура бошлади.
Жони оғриган ўғри дод солди:
— Ҳой одам, нима қиляпсан? Аллоҳдан қўрқ, мени ўлдириб қўясан.
Боғ эгаси хотиржам жавоб берди:
— Аллоҳнинг қули Аллоҳнинг бошқа бир қулини Аллоҳнинг калтаги билан уряпти, нега бақирасан?

("Маснавий маънавий")

👉 @diyonatli
❤1
ОЛИМЛАР АЁЛИНИНГ «КУНДОШИ»

Имом Иброҳим Ҳарбий Бағдодий зуҳд, фиқҳ, ҳадис, адаб ва луғатда ўз замонасида машҳур олим бўлиб, 87 йил умр кўради. Аҳмад ибн Салмон Нажжод деган олим киши қийналиб қолганида Имом Иброҳим Ҳарбий ҳузурига бориб арзи ҳол қилади. Имом Иброҳим унга шундай деб насиҳат қилади: “Руҳинг тушмасин, Аллоҳнинг Ўзи ёрдам берувчи Зотдир. Бир сафар қаттиқ қийналиб ҳолим шу даражага етдики, аҳли оиламга бергулик озиқамиз қолмади. Шунда хотиним менга: "Сиз билан мен-ку бу ҳолга сабр қиламиз. Лекин бу икки гўдак ҳоли не кечади? Китобларингиздан сотиб ёки гаровга бериб бирон егулик олсак”, деди. Мен эса китобларимни қизғаниб, олсанг ҳам қарз ол, китобларга тега кўрма, деб нусха кўчириб, мутолаа қилиб ўтирадиган хонага ўтдим. Ўша кечаси бир киши эшикни тақиллатди. Чиқиб қарасам, бир қўшним экан. Киринг, деб таклиф қилсам, шамни ўчиринг, кейин кираман, деди. Шамни ўчиргач, у йўлакка кириб олдимга бир катта халтани қўйди. Яна унинг ёнига бошқа халтани қўйди. Лекин қайси қўшним эканини қоронғида таний олмадим. Хотиним билан катта халтани очиб кўрсак, озиқа солинган экан. Халта ёнида динор солинган халтача турарди. Шу пуллар билан қарзларимни уздим. Эртаси эшигим олдида ўтирган эдим, иккита туяни етаклаб олган бир киши келиб қолди. У: "Иброҳим Ҳарбийнинг уйи қайси?”, деди. Ўша киши менман, дедим. У туядан юкларни тушириб, буни сизга хуросонлик бир киши бериб юборди. У қасам ичириб исмини айтмасликни буюрди, деди. Мен юкларни олиб уни юборган кишининг ҳам, олиб келган кишининг ҳам ҳақларига дуо қилдим”.
Олимларнинг аёлларига китоблар кундош бўлиб кўринади. Сал қийналиб қолишса, аёллари уйдан китобларни чиқариб ташлаш ёки сотиб юборишга ундайди. Аммо ҳақиқий олимлар кийим-бошсиз қолишса ҳам китоблардан айрилишни ўйлашмайди.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан олинди.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 7-қисм

Телеграм | Инстаграм
#ХИЗМАТ

• Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
қошида ташкил этилган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари манзиллари:

• Андижон:

1. «Саййид Муҳйиддин махдум» мадрасаси: +998952016870
2. «Алломалар мероси» таълим маркази, Андижон филиали: +998952042442

• Бухоро:

3. «Мир Араб» олий мадрасаси: +998956044597
4. «Мир Араб» мадрасаси:
+998652241011

5. «Жўйбори Калон» мадрасаси:
+998652217744
6. «Тасаввуф илми» мактаби:
+998956044597

• Жиззах

7. Жиззах шаҳридаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси
8. Зомин туманидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси

• Навоий

9. «Алломалар мероси» таълим маркази, Навоий филиали

• Наманган

10. «Ҳидоя» мадрасаси:
+998692266060
11. «Алломалар мероси» таълим маркази, Наманган-1 филиали:
+998913662442
12. «Алломалар мероси» таълим маркази, Наманган-2 филиали:
+998953012442

• Самарқанд:

13. «Ҳадис илми» мактаби:
+998666733151, +998941861994
14. «Калом илми» мактаби:
+998666733151, +998941861994

• Сирдарё:

15. «Алломалар мероси» таълим маркази, Гулистон филиали

• Сурхондарё:

16. «Имом Термизий» мадрасаси

• Тошкент:

17. Тошкент ислом институти:
+998712274237
18. Ўзбекистон халқаро ислом академияси
19. Кўкалдош мадрасаси
+998712444827
20. «Хадичаи Кубро» мадрасаси
+998712992411, +998742280091
21. «Алломалар мероси» таълим маркази, Себзор филиали
+998951982442
22. «Алломалар мероси» таълим маркази, Ғунча филиали
+998951772442
23. «Алломалар мероси» таълим маркази. Истирохат филиали
+998955132525
24. «Алломалар мероси» таълим маркази, Қумариқ филиали
+998951972442
25. «Алломалар мероси» таълим маркази, Оққўрғон филиали
+998955022022

• Фарғона:

26. «Фиқҳ илми» мактаби
+998732267231
27. Бувайда туманидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси

• Хоразм:

28. «Фахриддин ар-Розий» мадрасаси
+998956069255, +998956029257
29. «Алломалар мероси» таълим маркази, Урганч филиали
+998995641217

• Қашқадарё

30. «Хожа Бухорий» мадрасаси
+998755427425
31. «Ақида илми» мактаби
+998752255632

• Қорақалпоғистон:

32. «Муҳаммад ал-Беруний» мадрасаси
+998612290326, +998612290320
33. «Алломалар мероси» таълим маркази, Беруний филиали

• Аллоҳ таолонинг Каломини ўқиб, ўрганиш ва унга амал қилишимиз учун бу шароитлардан фойдаланайлик!
• Неъматга шукр қилайликки, Аллоҳ таоло янада зиёда қилсин!
• Бу савобли ишларга хисса қўшаётган барча азизларимизга Ҳақ таоло икки дунё саодатини берсин!
• Омин!
• Омин!
• Омин! ©️©️©️

👉 @diyonatli
👍5❤1
Аллоҳдан кўп нарсани талаб қилдим, лекин У мендан кўпини ман қилди, ато этмади. Аслида, айнан ўша ман этиши, ато этганини кўриниши, намоёни эди. Шуни таълим олдимки, Агар ҳар доим Аллоҳдан хоҳлагинимни сўрасам ва У берганини қабул қиладиган бўлсам, доимо Унинг иродаси, менга ихтиёр этгани менга яхшилик келтирар, менинг ирода хоҳишим бўлса ёмонликка, зиёнга туширар эди.
Ҳар сафар мени қўлимни яхшилик узра тутишда давом этганини билганимдан сўнг, Аллоҳ раҳмлиларнин раҳмлиси эканига аниқ ишонч ҳосил қилдим, иқрор бўлдим.

(Доктор Мустафо Маҳмуд).


👉 @diyonatli
😢4❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 8-қисм

Телеграм | Инстаграм
Аллоҳ таолнинг катта бир инъоми

Аллоҳ таолонинг катта бир инъоми шуки, Ўзига хитоб қилишимиз, дуо қилишимиз,арзимизни айтишимиз учун мақтовли лақаб ва сифатларни қўшмасдан содда ва осон тарзда «Ё Аллоҳ», «Ё Илоҳий» дейишимизни жоиз қилган. Ҳолбуки, оддий ҳоким ҳам ўзининг ҳузурида мақтовли сифатлари айтилмасдан илтимоснома ва аризалар ўқилишини хушламайди.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Мехмондорчилик одоби |
(Ижтимоий одоблар китоби)

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 9-қисм

Телеграм | Инстаграм
Ҳ И Д О Я Т Н И Н Г Т А Ъ М И

1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.
Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад, шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...
У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади....
Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуғи, нада маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.

Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг Эфеси, яъни Оғабеги эди.
– Домламисан? - қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!

Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди....

Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни узундан-узун тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.

Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, албатта сени қидириб топаман.

Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қолишди.

Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб, бом-бошқа одамга айланиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди.
Улар кўришдилар...
Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...
👍10❤1
Аллоҳнинг раҳмат денгизининг чегарасиз эканини, тавба эшиги ҳар он очиқ эканини унутмаслик тилаги ила....

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 9-қисм

Телеграм | Инстаграм
Агар дўстинг сенга жоҳиллик ила ёмонлик қилса,
У учун эмас, дўстона муносабат учун уни кечир,
Қанчалаб фазилатли олимларни,
Поябзали тешигига арзимайдиганлар ҳақорат қилгандир

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ЗИКРНИНГ ШАРОФАТИ

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Хотиржам ўтирганда, сафарда, шаҳарда, уйда, йўлда давомий зикрда бўлиш банда учун қиёмат кунида унинг фойдасига гувоҳлик бўлувчи ўринларни кўпайишига олиб келади. Албатта бир парча ер, ҳовли, тоғ ва ер қиёмат кунида Аллоҳни зикр қилувчи зокир ҳаққига гувоҳлик беради”.

“Ал вабилус соййиб” асаридан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Марҳумларга тиловат қилиш
(Салафийларга раддия)

@Diyonatli
Набий соллаллоху алайҳи ва салламни яхши кўрган барча нарсага муҳаббатли бўлади ✅

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

“Айтинг: (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади”. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон - 31).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш мандуб ёки У зотга мансуб ишга етакламаса, қандай қилиб суннат ёки вожиб амалга етаклайди. Агар шундай бўлса, у муҳаббат даъвоси холос, у зотга бўлган муҳаббат эмас.

“Итҳафус садатил муттақийн” асари муаллифи айтади: “Шубҳасиз, ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда бирор нарсани тарк қилса, у зотга эргашишдаги нуқсони миқдорича Аллоҳнинг муҳаббати ҳам камаяди. Аллоҳнинг аҳллари наздида банда агар у зотнинг барча буйруқларига эргашиб, биргина буйруққа риоя килмаса, у мутлақо (у зотга) эргашмабди, балки ҳавойи нафсига эргашибди".
Инсоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломати - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кўрган барча нарсага муҳаббатли бўлишидир.

"Фазилатли амаллар" китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен у 500 тангани тўлайман, аммо ҳаққини адо этолмайман..."

👉 @diyonatli
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

👉 @diyonatli
👍9❤1🤔1
"М Е Ҳ М О Н"

Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.

Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Кўпинча шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини етаклади. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди...

Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади...

Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...

Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.

Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...
👍6❤1