Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ҳ И Д О Я Т Н И Н Г Т А Ъ М И

1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.
Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад, шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...
У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади....
Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуғи, нада маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.

Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг Эфеси, яъни Оғабеги эди.
– Домламисан? - қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!

Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди....

Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни узундан-узун тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.

Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, албатта сени қидириб топаман.

Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қолишди.

Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб, бом-бошқа одамга айланиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди.
Улар кўришдилар...
Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...
👍10❤1
Аллоҳнинг раҳмат денгизининг чегарасиз эканини, тавба эшиги ҳар он очиқ эканини унутмаслик тилаги ила....

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 9-қисм

Телеграм | Инстаграм
Агар дўстинг сенга жоҳиллик ила ёмонлик қилса,
У учун эмас, дўстона муносабат учун уни кечир,
Қанчалаб фазилатли олимларни,
Поябзали тешигига арзимайдиганлар ҳақорат қилгандир

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ЗИКРНИНГ ШАРОФАТИ

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Хотиржам ўтирганда, сафарда, шаҳарда, уйда, йўлда давомий зикрда бўлиш банда учун қиёмат кунида унинг фойдасига гувоҳлик бўлувчи ўринларни кўпайишига олиб келади. Албатта бир парча ер, ҳовли, тоғ ва ер қиёмат кунида Аллоҳни зикр қилувчи зокир ҳаққига гувоҳлик беради”.

“Ал вабилус соййиб” асаридан.

👉 @diyonatli
❤1
Audio
Марҳумларга тиловат қилиш
(Салафийларга раддия)

@Diyonatli
Набий соллаллоху алайҳи ва салламни яхши кўрган барча нарсага муҳаббатли бўлади ✅

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

“Айтинг: (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади”. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон - 31).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш мандуб ёки У зотга мансуб ишга етакламаса, қандай қилиб суннат ёки вожиб амалга етаклайди. Агар шундай бўлса, у муҳаббат даъвоси холос, у зотга бўлган муҳаббат эмас.

“Итҳафус садатил муттақийн” асари муаллифи айтади: “Шубҳасиз, ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда бирор нарсани тарк қилса, у зотга эргашишдаги нуқсони миқдорича Аллоҳнинг муҳаббати ҳам камаяди. Аллоҳнинг аҳллари наздида банда агар у зотнинг барча буйруқларига эргашиб, биргина буйруққа риоя килмаса, у мутлақо (у зотга) эргашмабди, балки ҳавойи нафсига эргашибди".
Инсоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломати - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кўрган барча нарсага муҳаббатли бўлишидир.

"Фазилатли амаллар" китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен у 500 тангани тўлайман, аммо ҳаққини адо этолмайман..."

👉 @diyonatli
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

👉 @diyonatli
👍9❤1🤔1
"М Е Ҳ М О Н"

Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.

Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Кўпинча шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини етаклади. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди...

Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади...

Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...

Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.

Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...
👍6❤1
Эрта тонгда имомнинг эшиги тақиллади. Қишлоқ оқсоқоли ҳовлиққанча эшикни қоқарди.
– Домла, домла афанди... дерди ҳаяжонда. Имом қўрқиб эшикни очди.
– Туш кўрибман. Ҳалиги телба одам бор эдику... Мен уни жаннатда юрганини кўрдим. У менга қараб кулар эди. "Ҳаққим сенга ҳалол бўлсин", дерди. Имом ҳайратланди. Чунки, шунга ўхшаш тушни ўзи ҳам кўрганди

– Кел, ичкари кир, демоқчи эди. Узоқдан яна бир одамнинг бақириб келаётганини кўришди.
– Мен сизга айтмадимми, мен сизларга айтмадимми, дерди. – Мен тушимда уни жаннатда кўрдим... Яна уч тўртта одам айни тушни кўрганларини айтиб келдилар. Бу ерда бир гап бор. Кечаги ўзларининг ишларидан ҳижолат бўлдилар.
– Унинг уйига борамиз. Хотиндан узр сўраймиз. Нима бўлганини ҳам аниғини биламиз.

Унинг уйига бордилар. Эшикни очган хотин хавотирга тушди. Одамлар аёлдан узр сўрадилар. Жасадни қаерга қандай қилиб қўйганини сўрадилар. Хотин бўлган ишларни гапириб берди. Улар хотиннинг гапларини жон қулоқлари билан тингладилар. Чўпонни топишга қарор бердилар.
– Чўпонни олдига боришимиз керак, дейишди.

Йўлга тушдилар. Кетар эканлар, ўзаро гапириб кетардилар:
– Аслида чўпон авлиё бўлса керак... Ҳизрдир балки... Ўзи ўлган одам ҳам унчалик ёмон одам эмас эди....

Айтилган ерга келдилар. Чўпон қўйларини ўтлатаётган эди. Одамларни кўриб ўрнидан туриб уларга пешвоз чиқди.
–Хайрдир. Тинчликми?
Уларни ўтқазиб, сут билан меҳмон қилди. Одамлар кечаги ҳодиса ҳақида гап очишди. Чўпон одамларнинг гапидан ҳеч нарса тушунмади.
– Мен бир ғариб, оддий одамман. Жасадни кўмдим. Кейин тепасида туриб дуо қилдим. Бор йўғи шу...
– Нима деб дуо қилдинг? Шуни айтиб бера оласанми?

Чўпон қабрнинг четида туриб қилган дуосини айтиб берди:

"Аллоҳим! Мен бу ерларда қўйларимни ўтлатиб юрар эканман, Сенинг қулларинг келиб салом беришади. Сенинг номинг билан салом берганлари учун уларни сен юборган меҳмон деб биламан. Уларга яхши муомала қиламан. Уларни сут билан меҳмон қиламан. Боримни уларга улашаман. Аллоҳим, ҳозир эса, мен сенинг ҳузурингга бир одам юборяпман. Энди уни Сен кутиб олиб, Ўзинг меҳмон қил!.."

Усмон КЎКЧАЛИК таржимаси

👉 @diyonatli
👍10❤1👏1
Ҳасан Басрий: «Одам боласининг барча сўзи рост, барча амали яхши бўлса ҳам, охиратда ютқазиб қўйиши мумкин», деган эканлар. «Қандай қилиб ютқазиб қўяди?» дейишганда: «Ужб дардига чалинса», деган эканлар.

Изоҳ: Ужб – ўзи билан, амаллари билан фахрланиш, амалларини кўп деб билиш, ўша амалларига суяниш, уларни миннат қилишдир. Амални қилиб, уни барча неъматларни берувчи Зот эмас, ўзим қилдим дейишдир. Ужбнинг энг катта зарари шуки, у солиҳ амалларни ҳабата қилиб юборади, яхшиликларни йўқ қилиб, мазамматни пайдо қилади.

👉 @diyonatli
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 10-қисм

Телеграм | Инстаграм
Audio
Хаж, исломнинг бешинчи устуни. Кимларга фарз?
(Кифоя китобидан)

@Diyonatli
Audio
🎤Аъзамбек қори Абдуқаҳҳор ўғли

👉 @diyonatli
❤4👍1
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Кимда Аллоҳнинг йўли, Расулининг суннати ва валийларнинг йўналиши бўлмаса, у кишининг қўлида ҳеч нарса йўқдир”, деганларида у кишидан:
“Аллоҳнинг йўли нима?” деб сўралди.
У киши: “Сирни яшириш”, дедилар.
"Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима?” дейилганида у киши:
"Одамлар орасида муросада бўлиш”, дедилар.
Ва яна: "Валийларнинг йўналиши нима?" дейилганида у киши:
“Одамлардан етадиган азиятларга сабр қилиш”, дедилар.


👉 @diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 11-қисм

Телеграм | Инстаграм
Физик қоида ва иймоний роҳат.

Инсоннинг бош қисмидаги мийясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?!

Чунки, у орқа мийянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди.

Шундай қилиб мийянинг вазни 50 гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Холиқнинг ўлчовларидир.

Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мийяни масаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади.

Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар унга бўлсин!

👉 @diyonatli
👍5❤1
Ю С У Ф Н О Б И Й

Урфали шоир Юсуф Нобий 1678 йилда замонасининг подшоси билан Ҳажга бориш учун бир карвон билан йўлга чиқади. У даврларда туяларда борилар эди Ҳажга. Туянинг устига икки киши қулай ўрнашиб ўтира оладиган бир ўриндиқ ўрнатилади. Нобий подшоҳ билан бирга шундай туялардан бирига ўтирадилар.
У узоқ Ҳижоз сафарида Пайғамбар афандимизга қовушмоқ ҳаяжони билан Юсуф Нобий кечалари уйқуси келмайди. Юлдузларга узоқ термулади. Ҳабибуллоҳга етишмоқ дарди билан бағри ёнади...

Ниҳоят Мадинага яқинлашадилар. Нобий коинот афандисини зиёрат қиламан деган ҳаяжон билан ёнар экан, орқасига қараса подшоҳ ухлаб келмоқда. Нобий бундан хафа бўлади. Таъсирланади. Икки олам қуёши ётган диёрга келяпмиз ахир, бир оздан сўнг Мадинага кирамиз. Шундай бир вақтда ухлаш ҳеч муносибми? Ҳаяжонидан унинг тилидан беихтиёр шу мисралар тўкилади:

"Сакин тарки адабдан, кўйи маҳбуби Ҳудодир бу!
Назаргоҳи илоҳийдир, Мақоми Мустафодир бу!
Нобий, адабга риоя шарти ила, кир бу даргоҳга!
Матофи қудсиядир, бўсагоҳи анбиёдир бу!"

Маъноси: Адабни тарк этмоқдан эҳтиёт бўл. Зеро, бу ер Аллоҳ ҳабибининг диёридир. Бу ерга Аллоҳнинг назари давомли равишда ёғилади. Мустафонинг ўлкасидир бу. Эй Нобий, бу даргоҳга адабга риоя қилган ҳолингда кир! Буюк фаришталар эгилиб, пайғамбарнинг эшигини ўпадиган муқаддас жойдир бу!

Бу мисраларни Нобий ихтиёрсиз равишда бир неча маротаба такрорлайди. Ўқигани сари овози ҳам юксала боради. Ва ниҳоят унинг овозидан орқа тарафда ухлаётган подшоҳ уйғонади.

– Нобий! Нима бўлди? Нималарни ўқияпсан?
– Подшоҳим, қабри саодатга яқинлашганим сари ҳаяжонландим. Шу мисралар менга илҳом бўлди. Шуни беихтиёр такрорлаяпман...
Подшоҳ Нобийнинг унга нима демоқчи эканини англаган эди. Ўзининг ҳолидан ҳижолат бўлди. Ўзини ўзи койиди...

Ва ниҳоят, бир саҳар вақтида Мадина тупроқларига кирадилар. Қутлуғ шаҳарга кирар-кирмас, Нобий билан подшоҳ таҳорат оладилар. Мадинанинг кўчаларидан яёв масжид томон юрадилар. Масжиди набавийга яқинлашганларида эса, масжиднинг минораларидан:

"Сакин тарки адабдан, кўйи маҳбуби Худодир бу..." деган мисралар таралаётганини эшитадилар. Икковлари ҳайрон.
– Нобий! Эшитдингми? Бу не ҳол?
– Билмасам....
Бир ҳикматини англай олмаётган бу ҳолатга мароқ ва ҳаяжон ичидалар...

Не ҳаяжон билан Масжидга кирадилар. Намоз ва зиёратдан сўнг масжиднинг бир муаззинини излаб топадилар. Нобий муазинга:
– Аллоҳ ҳақи, пайғамбар ҳақи айт, азондан олдин айтган мисраларни ким айтди, қаердан ва қандай ўргандингиз?
Муаззин унга жавоб бергиси келмайди. Қайта-қайта сўрасалар ҳам, жавоб бермайди. Охири Нобий:
– Бу мисраларни бу ерга келаётганимизда туянинг устидаги биродаримга мен ўқиган эдим. Уни сен қаердан эшитдинг? Қизиқишим шундан.
Бу сўзлардан кейин муаззиннинг таври бирдан ўзгарди. Ҳаяжонга кириб:
– Сенинг исминг Нобийми? -деб сўради.
– "Ҳа" деган жавобни олиши билан, муаззин Нобийнинг қўлларига, Нобий эса муаззиннинг бўйнига ёпишади.
Бу муҳташам манзаранинг ҳаяжонига чидай олмаган подшоҳ, муаззинга:
– Аллоҳ ҳақи айт, буни Нобий эканини қаердан билдинг? –дейди.
Муаззин энди бардош беролмай, ниҳоят ўзининг тушини айта бошлади:
– Расули акром алайҳиссолату вассалом бу кеча тушимга ташриф буюриб, шарафлантирди ва дедики: "Умматимдан бўлган Нобий исмли бир киши шу бугун субҳда, менинг масжидимга, мени зиёрат қилиш учун келади. Унинг менга нисбатан ҳурмати ҳар нарсадан ортиқдир. Сиз бугун азондан аввал унинг мана шу мисраларини ўқиб уни қарши олинг." Биз ҳам Расулуллоҳ афандимизнинг мана шу амрини жойига қўйдик.
Нобий бу сўзларнинг қаршисида ўзини тутолмас, ва:
– Ростми? Ҳақиқатанми? Нобий дедими? Икки жаҳоннинг сарвари, мендек заволли гуноҳкор бир қулни, "умматимдан" дея лутф кўрсатдими? – дерди лаблари титраб...
Муаззиндан "Ҳа" жавобини эшитиши билан севинчидан ўзидан кетди. Ўша ерда йиқилди.

Юсуф Нобий каби севгили умматнинг сафида бўла олишлик тилаги ила...

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
👍6
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 11-қисм

Телеграм | Инстаграм