СОХТА ДЎСТ
Сохта дўстлар сояга ўхшайди. Ёруғ кунларингизда сизга эргашиб юришади. Қоронғиликка кириб қолсангиз, йўқолиб қолишади.
Аслини олганда, биз дўстларни йўқотмаймиз. Ҳақиқийсини билиб оламиз, холос.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
👉 @diyonatli

👍5
Audio
👍1
Тушкунлик - аср хасталиги
Инсонни ҳис-туйғули муносабатлардан узоқлаштирган, иш самарадорлигини туширган ва энг муҳими, ҳаётдан завқланиш ҳиссидан маҳрум қилиб қўйган қора булут «тушкунлик» дейилади. Катта шаҳарларни ифлос ҳаво қорайтирганидек, 21-аср касалликлари ҳам инсон ҳаётини зулматга айлантирмоқда. Ишини йўқотишдан хавотирланиш, ўртоғи ё жуфтининг кўнгил синдирадиган сўзлари, автобусга, дарсга, қабулга улгурмаслик ўйлари ҳам асабийлик ва тушкунликка сабаб бўлади. Бир пайтлар дин бошқарган жамиятларда эндиликда психотерапевт роли юксаляпти. Техника ва саноат ривожланишидан бери Ғарбда диннинг ҳаётга таъсири пасайган. Илоҳга бўлган эътиқод ўрнини билимга бўлган эътикод эгаллаган. Аммо билим бугунги кун инсонларининг муаммоларига етарлича жавоб бера олмаяпти.
Зуҳал Балтошнинг «Тушкунлик ва уни бартараф қилиш йўллари» китобидан.

👍2❤1🤔1
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТИДИР!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
"Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик"
(Қамар сураси, 49-оят).
Томоқнинг тешиги шу қадар нозик, аниқ ўлчов билан яратилганки, агар ҳозирги ҳолатидан кўра озгина кенг бўлганида, инсоннинг овози йўқоларди. Бордию ҳозирги ҳолатидан кўра бироз тор бўлганида, нафас олиш қийин бўлган бўларди.
Қаранг, томоғимиз тешигининг бироз кенг бўлиши овозимизнинг йўқолишига, бироз тор бўлиши нафас олишнинг қийинлашишига сабаб бўлар экан.
Кўзимизнинг ҳозирги ҳолати, унинг кўриш ўткирлиги ҳам ўта аниқ ўлчов билан яратилган.
Ичмоқчи бўлган сувимизга назар солайлик. Зилол, шаффоф, чучук. Пиёлани кўтарамизу қонгунимизча ичамиз.
Агар кўзимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз ўткирроқ бўлганида, ҳаётимиз азобга айланарди. Чунки, биз сув ичмоқчи бўлганимизда, пиёла ичидаги сон-саноқсиз тирик мавжудотлар ва фойдали бактерияларни кўриб, сувни ичолмаган бўлардик.
Агар эшитиш қобилиятимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз кучлироқ бўлганида, тунда ухлолмасдик. Чунки қулоғимиз орқали атрофимиздаги кўплаб овозларни, ҳатто ошқозонимизда бўлаётган ҳазм жараёнини, у бамисоли улкан корхонадек ишлаётганини эшитган бўлардик.
Лекин Аллоҳ таоло бизга муайян ўлчовдаги кўз ва кўриш қобилиятини, қулоқ ва эшитиш қобилиятини ато этиб, танамизни ва барча нарсаларни аниқ ўлчов билан яратиб қўйган. Бу эса Роббимизнинг биз бандаларига раҳматидир!

👍8❤1
Ризқинг мўл бўлишини истасанг, истиғфорни кўпайтир.
Ҳайбатинг ортишини истасанг, гапни камайтир.
Чиройли кўринишни истасанг, сертабассум бўл.
Бир ўйлаб кўргин-а. Бир вақтнинг ўзида ҳам бой, ҳам ҳайбатли ва ҳам чиройли бўлишинг мумкин экан ва шуларнинг ҳаммаси биргина аъзойинг - оғзингни тўғри ишлата олишингга боғлиқ экан.
Биргина аъзони тўғри ишлата олиш шунча фойда келтирса, бадандаги ҳар бир неъматдан тўғри фойдаланиш қанчалар фойда келтирар экан-а...
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👍4❤1
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ
Ҳалол ва ҳаром ҳақидаги тасаввурларимиз жуда тор эканини эътироф этайлик....
*Садақа ва закотни бермаслик – етим ва фақирларнинг ҳақини ейишликдир.
*Ўта паст ҳақ эвазига ишчи ишлатиш – унинг бола-чақасининг ҳақини ейишликдир.
*Лойиқ бўлмаган ва аҳли бўлмаган кишиларни мақом ва мансабларга йўллашлик – халқнинг келажагини ейишликдир.
*Электр ва газдан фойдаланишда ўлчагични айлантириш – миллатнинг ҳақини ейишликдир.
*Тирбандликда "чаққонлик" қилиб олдинга ўтиб олиш – орқадагиларнинг ҳақини ейишликдир.
*Тижоратда ҳийла ишлатиб савдо қилиш – ҳаридорнинг ҳақини ейишликдир.
*Исроф қилишлик – келажак наслларнинг ризқини ейишликдир.
*Инсонларнинг тушунча ва ишончларига босим ўтказишлик – уларнинг эркинликларини ейишликдир.
*Тендер танловларда ҳийла ишлатиб қозониш – ватандошларнинг ҳақини ейишликдир.
*Ёлғонлар, миш-мишлар, туҳматларни тарқатишлик – жамоатнинг ҳаловатини ейишликдир.
*....
Бу ҳақларни еб туриб тутилаётган рўзанинг ҳукми қандай бўлар экан?...
Тахминимча, Сизнинг ҳам ақлингизга бир неча намуналар келди...
Усмон КЎКЧАЛИК

👍3❤1
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Деди: “Ё Расулуллоҳ мен сизга саловот айтишни кўпайтирмоқчиман. Қанча саловот айтсам бўлади?” У зот: “Хоҳлаганингча” дедилар. У: “Чоракчи?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Истаганинг. Агар зиёда қилсанг, сенга хайрлидир”, дедилар. Шунда у: “Ярмисичи?” деб сўради. У зот: “Истаганинг. Агар зиёда қилсанг, сенга хайрлидир” дедилар. У киши: “Учдан биричи?” деди. У зот: “Истаганинг. Агар бундан зиёда қилсанг, сен учун хайрлидир” дедилар. Шунда у киши: “Барча саловот ва саломимни сизга йўллайман” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, айтадиган саловотларинг сабаб барча ишларингга кифоя қилгай, гуноҳларинг мағфират бўлгай”, деб жавоб бердилар.
Имом Термизий ривояти.
👉 @diyonatli
Имом Термизий ривояти.
👉 @diyonatli
❤1
НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛИШ МУСИБАТИ
Дўстлардан биридан ушбу йиллар давомида намозларидаги бу қадар тартиб ва ўз вақтида адо этиши сабабини сўрашди. У жавоб бериб: “Намозини тарк қилиб, ташлаб қўйган кишига солиҳ бир инсоннинг насиҳатини эшитган эдим. У шундай деган экан: “Эй ўғилчам, сенинг аҳволинг, мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам улканроқдир. Чунки Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди (натижада Аллоҳнинг қаҳрига учради, раҳматидан маҳрум бўлди). Сен бўлсанг, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортяпсан-а!”. Бу ҳақда ўйлаб кўринглар...
Али Саллобий.

❤1👍1
НАМОЗДАГИ МАРТАБАЛАР
Намозда одамлар беш хил мартабада бўладилар:
1. Муаақаб – у таҳоратда, намознинг вақтларида, худудлари ва арконларида нуқсонга йўл қўядиган киши.
2. Муҳаасаб – у нафсини васваса билан курашини зое қилувчи ва турли васваса ва ҳаёлотлар билан юрувчи кишидир.
3. Мукаффиру анҳу – у намозни ҳад-ҳудудлари ва арконларини муҳофаза қилувчи ва турли васваса, афкорларни даф этиш учун нафси билан курашувчи кишидир.
4. Мусааб – у хуқуқи, арконлари ва ҳудудларини комил тарзда адо этган ва намознинг ҳудудлари ва арконларининг риоясига қалби билан берилган кишидир.
5. Муқаррабу мин роббиҳи – у Роббиси азза ва жаллага кўз қувончи билан, У зот кўриб тургани ва кузатиб турганини ҳис этгани ҳолда Унинг муҳаббати ва азамати билан қалби тўлган ҳолда машғул бўлган, бунинг натижасида турли васавасалар бартараф бўлиб, у Роббиси ўртасидаги (ибодат, муножот, боғланишдаги) тўсиқлар кўтарилган кишидир.

САОДАТЛИ ИНСОННИНГ АЛОМАТЛАРИ
Банданинг саодати аломатларидан:
- Тоат-ибодатларнинг осонлаштириб қўйилиши;
- Феъли- амалларининг суннатга мувофиқ бўлиши;
- Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиши;
- Дўсту биродарлари билан гўзал ахлоқда муомалада бўлиши;
- Инсонларга яхшилик, маъруфнинг улашиши;
- Мусулмонларнинг ишларига қайғуриши, диққат қилиши;
- Бўш вақтларини риоя қилиши, эътиборли бўлиши.
Иброҳим ибн Мусо Шотибийнинг “Ал-иътисом” китобидан.

👍2