Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МАРТАБА

“Кишининг илми ва дини юқорига кўтарилганда, фақирлиги ва етимлиги уни паст қилмайди. Нодонлик ва фосиқлик уни паст қилганда, молу-насаби уни(нг мартабасини) кўтармайди. Илм отадир, у фосид (ярамас иллатлар) ликларни энг ислоҳ қилувчидир. Тақво онадир, у оғушига (бағрига) олишда энг яқиндир. Сен ўзингни у икковига (ота-онага) сиғиниб қолишдан асра. Аллоҳ сени мўл неъмат билан сийласин. У сени яхши ҳаёт билан умрингни баракали қилсин”.

(Имом Замаҳшарий).

👉 @diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 19-қисм

Телеграм | Инстаграм
Т А В Ҳ И Д

"Бу коинотнинг Қодийр ва Ҳакийм бўлган санъаткорининг мулкида иштирок, шериклик ери йўқдир.
Чунки ҳар нарсада ниҳоят даражада интизом борлигидан, ширкни (шерикликни) қабул қилмайди. Чунки бир неча қўллар бир ишга ёпишса, у иш бузилади. Бир мамлакатда икки подшоҳ, бир шаҳарда икки ҳоким, бир қишлоқда икки раис бўлса, у мамлакат, у шаҳар, у қишлоқ ҳар бир ишида издан чиқишлик, фасод бошланади.
Энг оддий бир вазифадаги одам ҳам, у вазифага бошқаларнинг аралашишини истамаслиги кўрсатадики, ҳокимликнинг энг асосли хусусияти албатта истиқлол ва яккаликдир.
Демак интизом бирликни ва ҳокимлик яккаликни тақозо қилади.
Модомики, ҳокимликнинг бир сояси, ёрдамга муҳтож ва ожиз инсонлардаки бундай четдан аралашишликни рад этилса, албатта рубубият даражасида ҳақиқий бир мутлақ ҳокимлик, бир Қодийри Мутлақда бутун шиддати билан четдан аралашувни рад этиши керак бўлади. Агар заррача мудохала содир бўлса, интизом бузилган бўларди.
Ҳолбуки, бу коинот шундай бир тарзда яратилганки, бир данакни яратишлик учун, бир дарахтни ярата оладиган бир куч лозимдир. Ва бир дарахтни яратишлик учун эса, коинотни ярата оладиган бир қудрат керакдир. Ва коинот ичида бармоқ аралаштирган бир шерик бўлса, энг кичик бир данакда ҳам ҳиссаси бўлиши керак бўлади. Чунки у, унинг намунасидир. У ҳолда, улкан коинотда жойлаша олмаган икки рубубият, бир данакда, балки бир заррада жойлашиши лозим бўлади. Бу эса, маҳолликнинг ва ботил ҳаёлотнинг энг маъносиз ва энг узоқ маҳолидир.
Улкан коинотнинг умум аҳвол ва кайфиятини адолат мезонида ва ҳикмат низомида тутган Мутлақ Қодийр бўлган бир Зотнинг ожизлигини, ҳатто бир данакда ҳам тақозо этган ширк ва куфр, нақадар ҳадсиз даражада музааф бир хилоф, бир хато, бир ёлғон эканини кўр...
Ва тавҳид қай даража ҳадсиз бир даражада ҳақ ва ҳақиқат ва тўғри эканини бил.
Алҳамдулиллаҳи аълал ийман!"

Усмон КЎКЧАЛИК

👉 @diyonatli
❤1
ОТАНГГА ОВОЗИНГНИ КЎТАРМА, АКС ҲОЛДА....

Билгинки, агар сени отанг танбеҳ бериб уришаётган бўлса, бу отанг сени ёмон кўришини англатмайди.

Билгинки, отанг сендан бир нарсани жуда қаттиқ талаб қилаётган бўлса, у сенга яхши бўлишини хоҳлаётган бўлади.

Агар отанг сукут қилиб турган бўлса, сенинг келажагинг ҳақида тафаккур қилаётган бўлади.

Отанг сенга нисбатан иқтисод қилаётган бўлса, уни қизғанчиқ деб ўйлама. У сенга иқтисод қилган чоғида, ўзининг нафсига ҳамма нарсани ҳаром қилган бўлади.

Отанг агар «уҳ» тортаётган бўлса, бунинг сабаби фақат сен бўласан, эй фарзанд!

Агар отанг кулаётган бўлса, уни бахтли қилаётган ҳам сен бўласан.

Агар отангни қийналаётганини кўрсанг, демак, сен унинг насиҳатларига қулоқ солмаяпсан.

Агар отанг уйининг эшигини сенга ёпган бўлса, сен сира хафа бўлма. Отанг эшикни ёпиб, ичкарида ҳеч кимга билдирмай йиғлаётган бўлади.

Агар отангга овозингни баланд қилаётган бўлсанг, сен уни ўлдирибсан. Яъни уни маҳзунлик ва ғамга тўлдириб ташлаш билан қатл қилибсан.

Агар сен ўзингни адашган ва зое қилинган ҳолда кўрсанг, демак, отанг сенга ғазаб қилибди.

Эй фарзанд! Агар отангни тўшакка ётган, ҳолсиз, жим, ҳаракатсиз ҳолда кўрсанг, сен энг катта суянган тоғингдан ажралибсан. Шундай бир бўшлиқни пайдо қилибсанки, уни энди ҳеч қандай хотиралар тўлдира олмайди. Бир нарсани англагинки, отанг ўтиши билан барча яхшиликлар ва бу замона ҳам сендан ўтган бўлади.

Ота бизнинг аслимиздир. Фарзанд эса натижа ҳисобланади. Чунки бизда отамизнинг қони оқади. Бир инсоннинг қонини бутунлай алмаштирган тақдирда ҳам у бошқа инсон бўлиб қолмайди. Унда барибир отасининг қони пайдо бўлаверади. Ҳаром қон деган атама бор. Бу терминни тиббиёт соҳасида ҳам кенг қўллашади. Кислородга тўйинмаган қон – ҳаром қон ҳисобланади. Кислородга тўйинмаган қонни юрак қайта ишлай олмайди. У шу ҳолида бутун танага тарқалиб кетади. Бундай қон эса баданни бузади. Маънавий маънода эса ҳаром қон фарзандларни ота-онанинг юзига тек қарайдиган ва гапга унамайдиган қилиб қўяди. У доимо ота-онасига зарар беради. Бу мавзуни нега гапираяммиз? Бу мавзуни кўтаришдан мақсад нима аслида?

Бугунги кунда бир нечта фарзанди бор, фарзандларининг ҳар бири шахсий машинага эга, аммо ота тўрва кўтариб бекатда автобус кутиб туришини қандай тушуниш керак? Ёки отаси билан ер талашиб судлашаётган ўғилни нима деб аташ мумкин? Ота-онаси ўтгандан кейин унинг мол-мулкини талашиб, арзимаган нарсалар учун юзкўрмас бўлиб кетаётган ака-ука, опа-сингилларнинг ишини қандай қабул қилиш керак?

Ота-она биз учун бу дунёда ҳам. охиратда ҳам жавоб беради. Аслида ҳамма ўзининг қилган гуноҳига жавоб беради. Аммо ота-оналаримиз азбаройи бизга яқинликлари учун бизнинг қилаётган ва қилган гуноҳларимизга жавобгар бўладилар. Ота-она ва фарзанд ўртасида ришта бўлгани учун. Фарзандлар ҳеч қачон ота-онасини муҳокама қилиши мумкин эмас. Фарзанд ота-онасига нисабатан доим холис бўлиши керак. Ота-она ҳам фарзанд тарбиясида ўз ўрнига эга бўлиши керак. Оила бузлиб ажрим ҳолатлари кузатилганда ҳам ота фарзанднинг тарбиясида қоим бўлмоқлиги лозим. Фарзандни отадан ажратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ота масофадан бўлсада, фарзанд тарбиясига қаттиқ эътибор бериши керак. Аввало, эса ўзини ёмон иллатлардан покламоғи даркор. Ота-она жаннат калитидир. Уларнинг фарзанд ҳаққига қилган дуоси фарзанднинг бахт ва камолга етиштирувчидир. Ҳаёт чоғида бу икки буюк зотнинг хизматида бўлиш, дуоларини олиш, розиликларига етишиш ҳар бир инсонга насиб айласин. Ҳаётдан ўтган чоғларида эса ўзимизнинг хайрли ишларимиз билан, ҳалол яшаш тарзимиз билан уларнинг ҳақларига дуолар қилиб, Аллоҳ таоло ўз раҳматига олишини сўрайлик.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

👉 @diyonatli
👍7❤1
КЕРАКЛИ МАСЛАҲАТ

Ёш болаларнинг йиғлаши доим очлик ёки беморликдан бўлавермайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2. Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5. Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6. Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).
Сўнгра уч марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади.

👉 @diyonatli
❤1
ОҚИЛНИНГ АЛОМАТИ

Дейишди: “Оқил инсоннинг аломатлари саккизтадир:
1. Ишида орқа ўгирмасдан, пешвоз чиқувчи бўлади.
2. Ўз замонаси аҳли билан талашиб тортишмасдан, балки муроса қилувчи бўлади.
3. Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди.
4. Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди.
5. Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди.
6. Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади.
7. Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди.
8. Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди.

👉 @diyonatli
❤1
Азроил айбдор эмас

«Бевақт ўлди! Ёш кетди, шўрлик!» каби ачинишлар аслида жуда ноўрин. Яқинларимизни биздан айирадиган нарсани баъзан фалокат, баъзан ҳалокат, баъзан бахтсиз тасодиф, баъзида касаллик ҳисоблаймиз. Албатта, инсон тадбирли бўлиши керак. Бироқ тадбир қилаётганимизда ажал вақти адашмаслигини ҳам унутмайлик.

Яқинидан айрилганлар марҳумнинг бевақт эмас, айни вақтида кетганини англаб, дод-вой эмас, ортидан дуо қилсалар яхши. Фарзанд доғи она учун, албатта, жуда оғир. Фақат, фарзандини яратган Зотнинг ўзи қайтариб олганини билиши керак. Яратган баъзан бериб, баъзида олиб, имтиҳон қилади. Берганида шукримизни, олганида сабримизни ўлчайди. Аллоҳ таоло бандаларини хоҳлаган йўсинда имтиҳон қилиш ҳуқуқига эга. Аллох таоло бизни фақирлик билан ҳам имтиҳон қилишга ҳақли, бойлик билан ҳам. Фақир қилиб сабримизни, бой килиб шукримизни ўлчайди Яратган. Ё Роббий, умрнинг ҳам, ўлимнинг ҳам хайрлисини насиб эт! Ё Роббий! Елкамизга кўтаролмайдиганимиз юкни юклама! Аллоҳим! Имтиҳонимизни иймонимиздан оғир қилма!..

Бир неча йил олдин бир марсия эшитгандим. Ўзимча хиргойи қилиб юрардим. Ўша марсиядаги сўзлар билан бy мақолани тугатмоқчиман:

Ажал келганда сенга
Бош оғриғи баҳона.
Қабр тошимга ёзсинлар:
«Бугун менга, эрта сенга!»


«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Гўзал ахлоқ

Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ "Тарихи Бағдод" китобидан келтиради: «Рай шаҳрида қози Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурига бир аёл вакили билан келди. Вакил қозига бу аёлнинг эри гарданида 500 динор маҳри борлигини, эри бермаганини айтди. Эр инкор қилди. Қози вакилдан гувоҳлар борлигини билгач, улардан бирига аёлнинг юзига қарашини айтди. Гувоҳ турди. Қози аёлга ҳам "тур" деди. Аёл турганида эри:
– Нима қиляпсизлар? – деб сўради.
Қози айтди:
– Гувоҳлар хотинингни таниш учун юзига қарашлари керак.
Шунда эр:
– Қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, хотинимнинг гарданимда 500 динор маҳри бор, – деди.
– Мен ҳам қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, эримнинг гарданидаги 500 динор маҳримдан воз кечдим. Дунё ва охиратда уни қарздан озод қилдим! – деб айтди хотин.
Қози уларнинг рашкини кўриб: “Бу гўзал ахлоқлар сирасида ёзиб қўйилади”, деди.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ҚУРЪОННИ АНГЛАШ

*Жазолати ҳориқо.

(*Калималарнинг мавзуга, ғояга ва ўзаро бир-бирларига боғлиқлиги.)

ВА МИММАА РОЗАҚНААҲУМЮНФИҚУУН

Шу жумлалар САДАҚАнинг қабул бўлишининг беш шартига ишора қилади.

Биринчи шарт:
Садақага муҳтож бўлиб қолмайдиган даражада садақа беришлик. Бунга «ва мин маа» лафзидаги «мин» ишора қилади. (Бир қисм, бир оз, бир парча.)

Иккинчи шарт:
Алидан олиб Валига бериш эмас, балки ўз молидан беришлик. Бу шартни «розақнааҳум» лафзи ифода этади. «Сизга ризқ бўлгандан берингиз» деганидир.

Учинчи шарт:
Миннат қилмаслик. Бу шартга «розақнаа» даги «наа» лафзи ишора этади. Яъни, «Ризқни мен сизга беряпман. Менинг молимдан менинг бандамга беришликда миннат қилишга ҳаққингиз йўқдир.»

Тўртинчи шарт:
Шундай одамга берасанки, у нафақасига сарф этсин. Сафоҳатга сарф этадиган инсонларга садақа беришлик мақбул эмас. Бу шартга «юнфиқуун» лафзи ишора қилади.

Бешинчи шарт:
Аллоҳ номи билан беришлик. Буни «розақнааҳум» ифода этади. Яъни, «Мол меникидир, менинг номимдан беришингиз лозим.»

Бу шартлардан ташқари яна маъно кенглиги бор. Яъни, садақа мол билан бўлганидек, илм билан ҳам бўлади. Сўз билан, феъл билан, насиҳат билан ҳам бўлади. Бу маъноларни эса, «мин маа» лафзидаги «маа» умумияти билан ишора этади.


«Қуръон мўъжизалари» китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж зиёрати қоидалари (2022) | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
👍1
СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ...

Қуйидаги сатрларда “Сизларнинг яхшиларингиз…” деб бошланган айрим ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқамиз, шояд бизлар ҳам ана шундай яхши зотларнинг даражотлари сари кўтарилсак.

1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир”.
(Имом Бухорий ривояти)

2. “Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир”.
(Имом Бухорий ривояти)

3. “Сизларнинг яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир”.
(Имом Муслим ривояти)

4. “Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин - хотиржам бўлинадиганларингиздир”.
(Имом Термизий ривояти)

5. “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли-оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир”.
(Имом Темизий ривояти)

6. “Жоҳилият даврида сизларнинг яхшиларингиз (деб танилганлар исломга келгандан кейин) исломда ҳам яхшиларингиз бўладилар, агар фиқҳга (илму ҳикматга) эга бўлиб (амал қилсалар)”.
(Имом Бухорий ривояти)

7. “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган, саломга алик оладиганларингиздир”.
(Имом Бухорий ривояти)

8. “Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир”. (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир).
(Ибн Ҳиббон ривояти)

9. “Бу уммат ичида Аллоҳнинг энг яхши бандалари, уларни кўрилганда Аллоҳни эсланадиганлардир. Бу уммат ичида энг ёмон бандалар чақимчилик қилиб юрадиганлар, бир-бирини яхши кўрганларнинг орасини ажратиб (бузиб) ташлаб, беайб инсонларга машаққатлар пайдо қилишни истайдиганлардир”.
(Имом Бухорий ривояти)

10. “Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир”.
(Имом Бухорий ривояти)

11. “Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир”.
(Имом Бухорий ривояти)

12. “Ёру дўстларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси ўзининг дўстига яхши бўлганларингиздир. Қўшниларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладиганларингиздир”.
(Имом Бухорий ривояти)

13. “Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, тили ростгўй бўлган кишидир”.
— Қалби тозалиги қандай, деб сўралди.
— Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “У (инсон шундайки), жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг қалбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир”.
— Яна сўрашди: ундан кейинги даражада ким?
— Айтдилар: “Дунёни ёмон кўрадиган, охиратни севадиган киши”. (дунё билан машғул бўлишликни ёмон кўрадиган)
— Ундан кейин ким?
— “Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир”.
(Имом Бухорий ривояти)

👉 @diyonatli
👍3❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Ақида 20-қисм

Телеграм | Инстаграм
БОҚИЙ ДУНЁГА САФАР

Масжидимизга ёши саксондан ошган бир ҳожи бува келади. Уйи бироз узоқроқ бўлгани учун фақат бомдод намозига қатнайди. Имом Қуръон тиловатидан кейин микрафонни ҳожи бувага узатади. Ҳожи бува йиллар давомида бир хил, аммо жуда мазмунли дуо қиладилар. Бу дуодан ҳеч ким зерикмайди. Аксинча, энди эшитаётгандек мутаассир бўлади. Бугун бомдод намозида имомнинг ўзи дуо қилди. Бирдан ҳожи бувани қидирдим. Ҳожи бува йўқ! Балки ухлаб қолгандир, балки мазаси йўқдир... деган хаёл ўтди-ю, бироқ ҳожи буванинг йўқлигидан кўнгилга тушунуксиз бир хижиллик инди. Пешинга бориб эса бу хижиллик сабаби очилди: ҳожи бувани бомдод намозига келаётганда машина уриб юборган экан! Саҳар соат 3.30 да... бўм-бўш кўчанинг ўртасида ҳожи бувани уриб, машинасини ҳам ташаб, номард шофёр қочиб кетибди. Биз бомдод ўқиётганда ҳожи бувам йўл ўртасида омонатини Эгамга топшираётган экан! Таҳоратда, масжид йўлида, Ўзининг ибодати учун кетаётган бу бандасини Аллоҳ жаннатларида меҳмон қилсин!

Алишер НАЗАР

👉 @diyonatli
😢6👍1
ҲАЙРАТ

«Эй Одам фарзанди!
Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим.
Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим.
Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.
Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим.
Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим.
Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим.
Одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим.
Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим.
Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, (нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим).
Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Муҳаммад (алайҳиссалом) Менинг бандам ва расулимдир».

“Қирқ ҳадиси қудсий” Имом Ғаззолий.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҲИММАТИНГИЗГА ҚАРАБ МУВАФФАҚИЯТ КЕЛАДИ

Лондонга сафар қилган пайтимда эътиборим сомалилик биродар Доктор Муҳаммад Умарга тушди. Ҳикояси ҳақиқатда ажойиб. Айтишича, у Сомалида чайлаларда ҳаёт кечирган. Арабчадан бир сўз ҳам билмаган. Бир куни саудиялик бир воизнинг овози ёзилган кассетани эшитиб қолган. Воиз баланд овозда шижоат билан "Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтаётганди. У айтадики “Қалбимга араб тилига муҳаббат уйғонди. Бир устозга қатнаб араб тилини ўргандим. Кейин ўқув даргоҳига бориб арабчани яна мустаҳкамладим.
Бора-бора Қуръонни ҳам тўлиқ ёдладим. Мана Лондонга келиб ўқидим, докторлик даражасига ҳам эришдим." У сомалиликлар Ислом маркази раҳбари эди. Унинг воизлиги, хатиблиги, қорилиги, муаллимлиги ҳам алоҳида эътиборлидир. Гўзал хулқини айтмайсизми?!

Ушбу муваффақият ҳикояси бечора қувғиндилар орасидан чиққан, арабчадан ҳеч нарса билмайдиган болакайга тегишли. Ундаги муваффақият калити Аллоҳ берган
олий ҳимматдан бошқа нарса эмас.
Унинг юксалиш сабаби ўзи ўрганиши, ўргатиши ва интилиши эди холос. Шу боис катта бир ислом марказини ёритувчи порлоқ юлдуз бўла олди.

Мен бу ҳикояни бир канча маърузаларда гапирдим. Гапиришдан тўхтамайман. Уни ҳеч ҳам унутмайман. Чунки ушбу ҳикоя муваффақият ҳикояларидан биридир. Ҳозир кўпгина ёшлар роҳат фароғатда, қулайликлар ичида, ҳамма нарса муҳайё бўлган шарт-шароитларда таълим олмоқдалар. Муваффақият қозониш учун ҳамма шароит бор. Афсуски, бунинг акси бўляпти, барчасини қўлдан бой бермоқдалар. Ҳимматингизни олий қилинг, нархингизни кўтаринг, фақат ва фақат юлдузлар устида ўтиришга рози бўлинг. Бунга шоирнинг мана бу шеъри далил бўла олади:

Орзуингдаги шарафга интилсанг,
Юлдузлардан пастидагига қаноат қилма.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
МЕҲМОН

(Бўлган воқеа)

Ярим кечаси эшик тақиллади. Уйқусираб туриб очдим. Икки нафар йигит олдин-кетин салом берди. Биттасини танидим, хамқишлоғим экан.
- Узр, ака, автобусимиз бузилиб, кечасига қолиб кетдик. Шундай бўлсаям, шеригим билан сизни қора тортиб келавердик, - деди у.
- Келинглар, - дедим хушлаб-хушламай.

Ярим кеча бўлса, дам олаётгандир, безовта бўлар, деб ўйламайди, яна шерик етаклаб олгани-чи?! Фаросат ҳам...

Бу ўйларнинг юзимда ҳам акс этгани аниқ эди. Ичимда минг бир ғиллу ғаш билан меҳмонларни меҳмонхонага бошладим. Наридан бери сўрашдим, сўнг:
- Чой-пой қилайликми ёки дам оласизларми? - дедим ўзимча гапнинг пўсткалласини қилиб.
- Йўқ, чой шарт эмас, фақат битта-битта сув ичсак, чанқадик, - деди малол келганини ҳис қилган хамқишлоғим.

Не тонгки, мен шугинагаям эринаётган эдим, аммо тишимни тишимга босиб, ошхонага чиқдим. Аммо жўмракни очиб, човгумга сув олар эканман, миямга қон тепди, бирдан сергак тортдим. Қулоғим остида биров пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонни эъзозлаш ҳақидаги ҳадисларини шипшигандай бўлди. Олдин ҳам билардим бу ҳадисни, ўқиганман, аммо ғафлат босиб... Дарҳол истиғфор айтдим, газга чой қўйдим. Қайтадан юз-қўлимни ювиб, меҳмонларнинг олдига “Ассалому алайкум”, деб кирдим. Ётамиз, деганига қўймай, дастурхон ёздим. Хотинни уйғотдим.
- Аллоҳга ва охират кунига иймонинг бўлса, тур, - дедим. Бирдан осмондан гапира бошлаганимга уям ҳайрон. Аммо турди, енгилроқ бўлса-да, овқатга урнади. Пишгунча биз у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик. Таом тайёр бўлгач, дастурхонга тортдим. “Чой шарт эмас”, деган меҳмонлар яхшигина очиқишган экан, маза қилиб еб олишди. Йигитларникини билмадим, аммо меним чеҳрам бояги ҳадиснинг шарофати ила анча очиқ эди...

Мана, ўша ҳадиси муборак: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин!”

Ҳадисларни ўқийверамиз, таассуротларимиз тошаверади, аммо уларни яшашнинг уддасидан ҳамиша ҳам чиқавермаймиз.

Абдулғафур ИСКАНДАР

👉 @diyonatli
👍6❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби 1-қисм

@Diyonatli
🤔1
Тафвиз (ишларни Аллоҳга топшириш) ва таваккулнинг саҳиҳ маъноси

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадиларки: Дуода ялиниш ва кайта-қайта дуо қилавериш тафвизга хилоф эмас. Ҳа, дуонинг қабуллик аломати кўринмагач паришон бўлиш тафвизга тескаридир. Чунки у (паришонлик) кишининг тажвизидан (режасидан) пайдо булади. Тажвиз ва тафвиз ўзаро бир-бирига зид нарсалардир. Илмий ва амалий диний камолотда ҳам тафвизнинг бир даражаси шуки, уни ҳосил қилишни қасд ҳам қилсин, ҳаракат ҳам қилсин шу билан бирга унинг ҳосил бўлмаслигига рози ҳам бўлсин, ғамгин ва паришон бўлмасин.
Камина (Шафеъ Усмоний) айтаманки, куйидаги ҳадисда келтирилган хос бир дуонинг лафзлари ҳам мазкур маънога ишора қилган. Дуо мана будир:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ، وَالْعِفَّةَ، وَالْأَمَانَةَ، وَالْحُسْنَ الْخُلُقِ، وَالرِّضَا بِالْقَدَرِ
Маъноси: «Ё Аллоҳ, мен сендан саломатлик, покдомонлик, омонатдорлик, гўзал хулқ ва қадарга рози бўлишни сўрайман».
Мазкур дуода аввал бир неча диний камолотларнинг ҳосил бўлиши сўралган. Охирида эса агарчи ўзининг хоҳиш ва ҳаракатига тескари бўлса ҳам ҳар қандай ҳолда Аллоҳнинг хоҳиши ва тақдирига рози бўлиш дуо қилинган. Шунинг учун Ҳазрат гап охирида айтдиларки: Бу йўл (яъни тасаввуф йўли) сахли мумтанеъ (осон қийин), яъни кўринишда жуда енгил, лекин аслида жуда кийиндир. Чунки унда бир-бирига зид нарсаларни жамлашга ҳам тўғри келади.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
БЕРУВЧИ ОЛУВЧИДАН ЯХШИДИР

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан мол сўради. Унга мол бердилар. У яна сўради. Унга яна бердилар. Учинчи марта сўради. Учинчи марта ҳам бердилар. Сўнгра унга дедилар:
-Эй Ҳаким ибн Ҳизом! Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Ким уни нафси раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. У ейди тўймайди. Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан яхшироқдир.
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасам ичиб айтаманки, дунёни тарк қилгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман!
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дунёдан ўтиб кетдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврларида инсонларга мол тарқатдилар. Ҳаким ибн Ҳизомни ҳам чақирдилар. Аммо у мол олишдан воз кечди.
Ундан сўнг Умар розияллоҳу анҳунинг даврлари келди. У зот ҳам Ҳаким ибн Ҳизомнинг насибасини берганларида яна олишдан бош тортди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу кишиларга хитоб қилиб дедилар:
“Эй мусулмонлар жамоаси! Мен Ҳакимга ўлжадан улушини бердим. У қабул қилмади. Сиз бунга гувоҳ бўлинг!”.

👉 @diyonatli
👍3❤1
«ӼАҚИҚИЙ СОДИҚЛИК»

Бир киши кӯчада ӽусни-жамоли ниӽоятда чиройли бир аёлни учратиб қолибди ва у аёлнинг орқасидан кузатиб борар экан, буни сезган аёл:
Аёл: - Сизга нима керак? Нимага орқамдан келаяпсиз?
Эркак: - Менга турмушга чиқишингизни ӽоӽлайман.
Аёл: - Нима сабабдан менга уйланмоқчисиз?
Эркак: - Чунки сизнинг ӽусн-жамолингиз мени ӽайратлантирди, сиздай аёлни ӽаётимда учратмаганман.
Аёл: - Агар сиз мени гӯзаллигимдан ӽайратланган бӯлсангиз, ӽали сиз менинг синглимни кӯрмапсиз. Унинг ӽусн-жамоли олдида мени чиройим ӽеч нарса эмас. Синглимни кӯрганингизда эди, ӽолингиз нима бӯлар экан. Ана ӯзи ӽам келиб қолди.
Эркак бошини ӯнг тарафга қаратган пайт…

Аёл: - «ЛАВ СОДАҚТА, МАЛ ТАФАТТА» Гапингизга содиқ бӯлганингизда қарамас эдингиз.
Айтадиларки, сиддиқ киши бир нарсага қарор берганидан кейин, ӯнга чапга анқаймайди. Ӽеч қандай нарсанинг Аллоӽ тарафга боқишидан ӯнга ёки чапга чалғитиб қӯймаслиги ӽақиқий сиддиқликдир.
Инсоннинг Робби томон юришида сидқини бузмасдан, ӯнга чапга ӯгирилмасдан тӯғри юра олиши содиқликдир.

👉 @diyonatli
❤1👍1