Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​​АЗОН ЧАҚИРИҚДИР


Эр: Аср намозингни ўқидингми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади.
Иккинчи куни эр командировкага кетибди. Одатга кўра ҳар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қўнғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини ҳавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни ҳавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир ҳар доим манзилга етиб бориши билан қўнғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику.
Ваниҳоят икки соатдан сўнг,
аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб:
- Яхши етиб олдингизми дадаси?
- Ҳа яхши етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
- Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш
эсингизга келмадими?
- Чарчабман бирпас дам олдим.
- 2 дақиқа вақт ажратиб манга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, ман сиздан роса ҳавотир олдим, ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?
- Нега энди эшитдим.
- Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани ҳеч қачон ўйламайсиз - деди йиғлаб.
- Сен ҳам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллоҳ ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
- Ҳа тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
- Мендан эмас, Аллоҳдан кечирим сўрагин ягонам, бошқа бундай хол
такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хоҳлайман.

Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . .
​​ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚИ

Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?" - деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади.
- Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, - дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, - тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор - шуни никоҳингга оласан. Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади.
- Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку?
- Нега энди? - изоҳ беради қизнинг отаси. - Бу - ўша қиз. Тили йўқ деганим - фосиқ сўзни айтмайди, кўзи йўқлиги - Қуръондан ўзгага боқмаган, оёқ-қўли йўқлиги - ёмон ишга юрмаган. Бу бахтли никоҳдан ўғил дунёга келади. Исмини Нўъмон қўядилар. У олти ёшида подшоҳ ҳаётига оид бир масалани ҳал қилиб, "Имоми Аъзам" унвонини олади. Шунда онаси дейди: - Менинг ўғлим аслида уч ёшида Имоми Аъзам бўларди, лекин сўрамай ейилган ўша яримта олма ҳаққи у олти ёшга чўзилди.
Мулк сураси
<unknown>
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат

"Мулк" сураси
​​ТИКОН


Қадим замонда бир йигит яшаган экан. Бир куни у эшиги тагига уруғ экибди. Орадан бир неча кун ўтиб уруғ униб чиқибди. Йигит унга вақти вақти билан сув қуйиб турибди. Лекин бир қанча вақт ўтгандан сўнг қараса, эккан нарсаси тикон экан.
Буни кўрган маҳалладошлари йигитга тиконни юлиб ташлашни тавсия қилибди. Лекин йигит уларнинг гапига эътибор бермабди. Тикон эса кундан кун ўсиб шоҳлай бошлабди. Ўтган-кетганларнинг кийимларига тирмашиб, қўлларига кирибазият етказибди. Йигит эса бунарсаларга парво этмай юраверибди. Энди тиконга сув қуймаса ҳам, у ердан қувват олиб ўсаверибди. Бора-бора одамлар унинг эшиги тагига келмайдиган бўлиб қолибди. Бу орада йигит фарзандли бўлибди. Болалар ҳам тиконни кўриб, унга кўникиб ўса бошлабди. Бу нарса ўша юртнинг ҳукмдорининг қулоғиги етиб, йигитни ҳузурига чақиртирибди ва тиконни олиб ташлашни буюрибди. Йигит подшоҳга тиконни илдизи билан қўпориб ташлашга ваъда бериб келибди, лекин дангасалиги туфайли бу ишни пайсалга солиб юрибди.
Орадан яна йиллар ўтибди. Энди йигитнинг ёши улғайиб, набирали бўлибди. Бир куни энди юришни бошлаган набираси юриб бориб, ўша тиконга йиқилибди, ҳамма жойини тилиб қонатибди.
Буни кўрган ўғли отасига жаҳл билан тиконни қўпориб ташлашни таклиф қилибди. Ота-бола ишга тушишибди. Лекин тиконнинг илдизлари ерга маҳкам ўрнашиб олган экан. Ота тез орада ҳолдан тойибди, лекин тиконнинг ярмини ҳам қўпора олишмабди. Улар бир неча кун уриниб, охири тиконни олиб ташлашибди. Ота-бола хотиржам бўлибди. Аммо орадан бир неча кун ўтгач, ёмғир ёғиб ўтибди. Тикон қўпорилган жойдан яна майда тиконлар ниш уриб чиқа бошлабди. Ота уларни дарров юлиб ташлабди. Лекин бу ҳол қайта-қайта такрорланаверибди. Чол умрининг охиригача тиконларни юлиш билан овора бўлибди.
Отаси дунёдан ўтганда эса бу иш ўғлига қолибди. Ўғил сал эътиборсиз бўлса, тиконлар бирпасда шоҳ отиб, улғая бошларкан. У энди бу ишга улғайиб қолган фарзандларини ҳам жалб қилибди. Маҳалла аҳли эса уларга "ота-бола тикончилар" деб лақаб қўйибди. Тикон
бўлмаса ҳам, эски одатлари бўйича уларнинг эшиклари олдидан ўтишмас экан.

Эй фарзанд, бу ривоятдаги тикон аслида ёмон одатдир.
Агар сен ёшлигингда бирор ёмон одатга ўргансанг, куч-қувватинг борида ундан қутулишга ҳаракат қил, акс ҳолда бу ёмонлик фарзандларинг ва набираларингга меърос бўлиб қолади.
ДУНЁНИ ЭМАС, ЎЗИНГНИ ЎЗГАРТИР!
Бир афсона бор:
Бир подшоҳ жуда бепоён мамлакатни бошқарар экан. Бир куни у ўз мамлакатини айланмоқчи бўлибди. Йўлларнинг ёмонлигидан, тиканлар захридан оёқлари шишиб кетибди. Сўнгра бутун мамлакат йўлларини тери билан қоплаб чиқиш ҳақида фармон чиқарибди. Аммо унинг маслаҳатчиларидан бири унга шундай дебди:
-Подшоҳим! Бу иш муҳолдир. Аммо оёғингизга тери боғласак муаммо осон ечим топар эди. Нима дейсиз? Шунда барча йўллар сиз айтгандек бўлар эди.
Подшоҳ маслаҳатчисининг фикридан таажжубланибди ва ниҳоят оёқ кийими кашф қилинибди.
Ҳамма оламни ўзгартиришни истайди. Аммо ҳеч ким ўзини ўзгартиришни истамайди. Ваҳоланки, инсонлар ўзини ўзгартирса олам ўз-ўзидан ўзгаради. Бу оламнинг ҳақиқати унга боқиладиган кўзга боғлиқ. Ҳаммада бир хил кўз бор. Аммо ҳамма ҳам бир хил қарашга эга эмас. Бу тушунчани қуйидаги мисол билан тушунтираман:
Икки киши фарзандидан айрилиб қолди. Улардан бири: “Аллоҳнинг кўзи мендан бошқа инсонни кўрмайдими!”, дейди. Мусибатга бу нуқтадан қараш инсоннинг ҳаётини чидаб бўлмас дўзахга айлантиради.
Иккинчи инсон ҳам маҳзун бўлади. У ҳам инсон. Аммо у таслим бўлиб рози бўлади. Аллоҳга нисбатан одобни сақлайди. Унинг қадарига кўнади. Аввалги инсоннинг ғазаби унга ўғлини қайтара олмайди. Иккинчи инсоннинг ҳам розилиги унга фарзандини қайтара олмайди. Аммо олам у иккаласи наздида тамоман фарқлидир.
Бир қишлоқчада кичкина, томлари тешик уйлар бор. Ундан ёмғир ўтади. Кишиларнинг баъзиси ёмғирни сўкади, бошқалари эса индамасдан томини ямайди, тузатади. Янгидан ёмғир ёғса биринчи уйнинг томидан яна ёмғир томади. Иккинчи уйдан энди ёмғир ўтмайди. Биринчи инсон оламни ўзгартиришни ва осмондан ёмғирини тўхтатишини истайди. Чунки унинг томи тешик. Иккинчи инсон муаммони ёмғирда кўрмайди. Муаммо унинг тешик томида эканлигини англаб, уни тузатади.
Дунё қиёматгача ана шундай бўлиб қолади. Ёмғир ёғишдан тўхтамайди. Суюкли кишиларимиз абадий яшашмайди. Университетлар бепул бўлмайди. Шифохоналарга пули йўқ инсон кира олмайди. Иш дегани доимо машаққатли бўлади. Муваффақит қийин нарса бўлади. Савдо дўконлари бепул нарса бермайди. Уйларда келишмовчиликлар содир бўлиб туради. Инсон қарз олишга мажбур бўлади.
Кимнинг томи тешик бўлиб ёмғирдан ундан ўтмаслигини талаб қилса, ким фарзандларини тоабад яшашларини истаётган бўлса, ким осонгина иш топишини ва енгиллик билан муваффақиятга эришишни истаётган бўлса, кимки текинга озиқ-овқат берадиган бозорларни истаса у ўзга сайёрада яшаяпти. У ўзини ўзгартириши лозим ёки бошқа сайёра қидирсин!

Абдуқодир Полвонов
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Ўлимдан сўн икки фаришта нечта савол беради? Ижтимоий тармоқларда ҳар хил кўрсатилган. Бу хақда бир ошнам билан тортишиб ҳам қолдим. Учта савол, дедим, у бўлса йўқ, камида 10 та бўлади, китобда ўқиганман деди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Кариндош бўлган опа-сингил, хола-амма билан кўл бериб кўришса бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Имомга эргашиб, намоз ўқилса, ният қилаётганда имомга иқтидо қилдим, деб айтилмаса, намоз қабул бўладими? Шуни айтганига шубҳа бўлса, намозни қайтадан ўқиш керакми?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Жумада эркак киши аёлини онасига ўхшатмайди, дедингиз. Мен аёлимнинг характерини онамга ўхшатаман. Халқимизда қайнона ва келиннинг тупроғи бир жойдан олинадиган гаплар ҳам бор.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Артел заводига ишга киротувдим бомдод вақтида автобус олиб кетар экан бунда бомдод намозини қандай ўқисам бўлади.
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Пайғамбаримизнинг эгизак набиралари кўз тегиш сабабли касал бўлган, деб эшитганман. Кейин қайтарма ўқилганида назарит теккан аёлнинг кўзи оқиб тушган эмиш. Бу тўғрими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Яхши кўрган қиз ва аёлнинг қўлидан ушлаш мумкинми? Жуфти ҳалоли билан кўчада қўл ушлашиб юрса, бўладими?
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
Forwarded from Abdulaziz qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ал-қияма" сураси

@abdulaziz_sufiyev каналига уланинг
ИЛМ ТАЛАБИ

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضي اللّٰهُ عَنْه ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللّٰهُ لَهُ بِهِ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِزِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Илмга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Ҳар бир инсоннинг олий мақсади - жаннат. Жаннатга эришиш учун у ҳар нарсага, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр туради. Илм талаб қилиш эса жаннатнинг йўлига тушишнинг боши экан. Илм йўлида юрган одам охири жаннатнинг эшиги олдидан чиққай, иншааллоҳ!
Ояти карима ва ҳадиси шарифларда зикри келган илмдан мурод барча фойдали илмлар бўлиб, илм учун қилинган ваъдаларга иймон ва ихлос билан илм олишга уринган мўмин-мусулмонлар эришадилар.
Бу қоидани ушбу ҳадиси шарифга татбиқ этадиган бўлсак, мўмин-мусулмон киши ўзи учун, жамият учун, инсонлар учун фойдали илмга «бу менга Аллоҳнинг амри, Исломнинг талаби» дея уринсагина, У жаннатнинг йўлига тушган бўлади. Аллоҳ таоло унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳнинг:

"Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар" китобларидан олинди.
Ҳасан Басрий рохимахуллоҳ айтадилар:

" Эски гуноҳлар учун янги ҳасанотлар билан ёрдам сўранглар. Ҳеч нарса эски гуноҳларни янги ҳасанотларчалик йўқ қила олмайди ".

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

****
Ҳасанот - яхши амал
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:

— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.

Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:

— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради.

Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:

— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:

— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Дарҳақиқат ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда?

Борингизга шукур яхшилар...
​​Ўзини телба кўрсатган оқил

Бир кимсанинг

«Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим», деб сўраётганини эшитган бир киши унга:

«Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка солиб юрган бир киши бор. Таёқни от қилиб минади, болалар билан ўйнайди. Энг оқил одам шу. У телба қиёфасига кирган олим бир кишидир», деди. Бу гапни эшиттан ҳалиги киши ўша шаҳарга кетди. Сўрай сўрай «Телба» ни топди:

— Эй «от» минган одам. Бир дақиқага «от»ингни бу ёққа ҳайда, деб чақирди. Телба югуриб келди:

— Тезроқ гапир «От»им жуда асов, тепади

— Уйланмоқчи эдим. Қандай қизни танлаганим маъқул? Телба бундай деди:

— Дунёда уч хил аёл бор. Бири дард, иккинчиси меҳнат, учинчиси зийнат Биринчиси сенга асло ёр бўлмас. Иккинчисининг ярми сеники, ярми сендан айри қолади. Учинчиси эса сенга вафоли бўлади.

— Тўхта, шошма, Худо хайрингни берсин! Шуни яхшилаб тушунтир! Бу уч турли аёллар кимлар?

Телба «от»ининг «жилови»ни тортиб, бундай жавоб берди:

— Биринчиси, болали бева хотиндир. Эътиборини биринчи эридан бўлмиш фарзандига қаратади.Хаёлида боласи билан эри бўлади. Иккинчиси боласиз бева хотин. Ярми сеники, ярми олдинги эриникидир. Учинчиси бокира қиз. У тамомила сенга мулк бўлади.

Телба буларни айтгандан кейин «от»ини ниқтаб болалар орасига кетаётган эди. Ҳалиги одам уни тўхтатиб:Эй улуғ инсон! Яна бир саволим бор. Жавоб бер, сўнгра кетасан, деди.

— Нима дейсан? Вақтим зиқ. Болалар билан ўйинга кечикяпман.

— Бу қадар ақл фаросат эгаси экансан. Нега ўзингни телбаликка солиб юрибсан?

Қари олим шундай жавоб берди:

— Ҳоким мени шаҳарга қози қилишга қарор берди. Рад этдим, қабул қилмадилар. Сендан оқилроғини тополмаймиз дедилар. Шунинг учун ўзимни телба, девона кўрсатяпман. Қозилиқдан кўра телба бўлиш афзалроқдир
​​"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.

Саҳобаларни кимлигига қизиқябсизми?

Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.

• Сиз дунё ҳаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират ҳаётини шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз молингизни қанчалар маҳкам тутсангиз, улар тавҳидни шунчалар маҳкам тутган инсонлардир.

• Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллоҳнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.

• Сиз қилган оз амалингизга ҳотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.

• Сиз Аллоҳдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.

• Сиз ёш, муаммосиз, ва ҳуснли аёлни никоҳлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никоҳлашга уринган инсонлардир.

• Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар ҳеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.

• Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳнинг йўлида минг маротаба ўлишга ҳам шай бўлган инсонлардир.

• Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.

• Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.

• Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, саҳобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.

• Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни маҳкам тутган инсонлардир.

•Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч ҳолида хурмони баҳам кўрган инсонлардир.

•Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.

•Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни саҳарга улаган инсонлардир.

•Сиз Аллоҳга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳни ҳузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.

•Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллоҳ эслатиш билан ўтказган инсонлардир.

•Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллоҳга кучли таваккул қилган инсонлардир.

•Сиз аёлингизни ота-онангиздан ҳам кўпроқ севсангиз, улар Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад (صلى الله عليه وسلم)ни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.

• Сиз гуноҳларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гуноҳидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...

Саҳобаларни кимлигини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?


©@odamlar_orasida_dastur
Муззаммил сураси
<unknown>
🎙Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Муззамил сураси