АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.
👉 @diyonatli

👍3❤1
Намоз ўқувчининг олдидан ўтиш ҳукми
Агар намозхон катта масжидда намоз ўқиётган бўлса, унинг оёғи турган жойдан сажда қиладиган жойигача бўлган оралиқдан ўтиш мумкин эмас. Агар кенглик жойда намоз ўқиётган бўлса ҳам, ҳолат шундай. Оёқ билан бошини қўядиган оралиқдан ўтмайди. Агар намоз ўқувчи кичкина масжидда ёки кичкина уйда намоз ўқиётган бўлса, намоз ўқувчи билан қибла тарафдаги девор орасидан ўтмайди. Намоз ўқувчи, инсонлар кўп ўтиб турадиган жойни намоз учун танламасин. Ёки одамлар кўп ўтиб турадиган жойда сутрасиз намоз ўқимасин. Агар намоз ўқувчининг олдидан бирор киши кесиб ўтадиган бўлса, намоз ўқувчи уни ишора ёки тасбеҳ билан огоҳлантириш мумкин. Шунингдек, қироатни баланд қилиб ҳам огоҳлантириш жоиз. Намоз ўқувчи кесиб ўтувчини қўли билан қайтариши мумкин эмас. Аёл киши кесиб ўтувчини ишора ёки чапак чалиш билан қайтаради. Аёл киши овозини кўтармайди.
«Фиқҳул муяссар» китобидан.

👍4❤1
ШЕР БЎЛИШИНГНИ ИСТАГАНДИМ
Бир одам ўғлини ўқитибди. Мулла бўлганидан кейин, энди тирикчиликни ҳам ўргансин, деган ўйда сафарга кетаётган савдогарларга қўшиб қўйибди.
Ўғил ярим йўлдан қайтиб келибди. Ота сабабини сўраган экан:
- Отажон, йўлда бир шернинг бир кийикни овлаганини кўрдим. Шер ундан еганича еб, қолганини ташлаб кетди. Кейин шоқоллар келиб, қолганини ейишди. Ҳодисани кузатиб туриб, шу шоқолларнинг ризқини берган Аллоҳ менинг ризқимни бермасмиди, дедим-да, қайтиб келавердим, - дебди.
- Ўғлим, сизни шоқол эмас, шер бўлсин, деган эдим-да, - деб жавоб берган экан отаси.
©Mуқим Mаҳмуд

ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1. Астағфируллоҳ
2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

👍4❤3
ЭЪТИҚОД
Анас розияллоҳу анҳу айтади:
“Ансорийлардан бир йигит оғирлашиб қолди. Биз уни кўргани бордик. Бизлар ҳали чиқиб улгурмасдан жон таслим қилди. Унинг бошида турган кампирга орамиздан бир киши тасалли бериб:
– Аллоҳ азза ва жалланинг амрига таслим бўл, – деди.
– Нима гап, ўғлим вафот этдими? – сўради кампир.
– Шундай, – деди.
– Айтаётган сўзларингиз ростми?
– Ҳа, – дедик.
Кампир қўлларини самога кўтариб дуо қилди:
– Эй Аллоҳ! Сен Ўзинг биласан – мен ҳар қандай мушкул ва оғир кунда Ўзинг ёрдам беришингдан умидвор бўлиб, Сенинг амрингга бўйсундим, Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ҳижрат қилдим. Эй Аллоҳ! Бу мусибатни шу кунда менинг бошимга солма!
Шу пайт унинг ўғли юзига ёпиб қўйилган кийимни очиб, ўзига кела бошлади. Ҳатто ҳеч қанча ўтмай биз билан бирга ўтириб овқатланди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

❤1👍1
Жоҳил эканингга кифоядир
Агар дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилсанг, қалбинг улардаги нарсаларга ҳавас қилиб, машғул бўлса демак, сен уларнинг энг нодонларидан бирисан. Чунки, улар ўзларига ато этилган нарсалар ила оворадирлар, сен бўлсанг ўзингга берилмаган нарса ила бандсан, машғулсан.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.

ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР
«Эй Одам фарзанди!
Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг, Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.
Эй Одам фарзанди!
Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам, дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Имом Ибн Қaййим рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Агар банда дунё ва ундаги нарсалар билан ризқланса, сўнг Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, уни ҳамд айтишга ундаган Аллоҳнинг илҳоми, дунёни берганидаги неъматидан улкандир. Чунки дунё неъмати фонийдир, ҳамд савоби боқийдир."
-----
Ё Аллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганинг учун эса яна ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганингни англайдиган қилиб қўйганинг учун яна ҳамд бўлсин.. яна.. яна ҳамд бўлсин!

👍5❤1
Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлардан бирор кишини амали қутқара олмайди, – дедилар.
– Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули? — дейишди.
– Мени ҳам. Фақатгина Аллоҳ мени Ўз раҳмати билан қамраб олсагина мустасно, — дедилар».
Аллоҳ таоло у зотга нубувват ва кўксни кенглиги неъматини берди. Буларнинг барчаси У Зотнинг раҳматидир. Аллоҳ таоло демишки:
«Ўзингга Китоб нозил қилинишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (нозил бўлди)» (Қасос сураси, 86-оят).
Бухорий, Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир, Байҳақий, Доримий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ
Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.
– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.
– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг
хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:
– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.

Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

👍2❤1
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».
Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади.
Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак.

МАРДИКОРНИНГ ҲАҚИНИ ТЕЗДА БЕРИШ ҲАҚИДА
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мардикорнинг ҳақини пешона тери қуришидан олдин бер», дедилар.
Абу Абдуллоҳ деди: Бундай бўлиши иш ҳақи сифатида унинг жасадининг мукофот олишидир.
Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.

ТЎЙДАГИ ТОРТ
Ўзини мусулмон деб атайдиган БАА бойларидан бири тўйига 179 000 минг долларлик торт учун буюртма бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Тўй тортига шунча сарфланган бўлса, тўйнинг ўзига қанча пул исроф бўлди экан?!
Дунёнинг нариги томонида эса Марк Цукерберг деган одам тўйини сал бошқачароқ ўтказди.
2012 йилда у ўз тўйига 100 га яқин меҳмонни таклиф қилган. Тўй ҳашаматли тўйхона ёки ресторанда эмас уйнинг ҳовлисида бўлиб ўтган. Меҳмонларга бу ўтказиладиган маросим тўй эканлигини ҳам олдиндан айтишмаган.
Овқатни уй яқинидаги иккита маҳаллий ресторандан, яқин атрофдаги қандолатхонадан оддий шоколадли ширинлик олиб келинган.
Келин оддий оқ кўйлак кийган. Бармоғида куёвнинг дизайни асосида ясалган битта узук, бошқа алламбало тақинчоқлар йўқ.
Марк эса тўй муносабати билан костюм-шим кийган. Одатда у камтарона кулранг футболка ва капюшонли свитерлар кийиб юради.
Бу сайёрадаги энг машҳур одамлардан бирининг тўйи эди. 73 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг бешинчи энг бой одами. Давлат хизматида бир кун ҳам ўтказмаган одамнинг тўйи.
Тўй ҳам дунёнинг энг ривожланган давлатида бўлди.
Шуларни кўриб хаёлимга:
“Қачон бизда ҳам шундай исрофгарчиликларни тарк қилишиб, шу маблағларни илму-ирфонни ривожи учун ишлатишни ўйлаб кўришар экан-а?..” – деган фикрлар келади.
Suzukota ziyoratgohi.

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкаголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
ЎМИ "Фатво ҳайъати".