Имом Ибн Қaййим рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Агар банда дунё ва ундаги нарсалар билан ризқланса, сўнг Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, уни ҳамд айтишга ундаган Аллоҳнинг илҳоми, дунёни берганидаги неъматидан улкандир. Чунки дунё неъмати фонийдир, ҳамд савоби боқийдир."
-----
Ё Аллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганинг учун эса яна ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганингни англайдиган қилиб қўйганинг учун яна ҳамд бўлсин.. яна.. яна ҳамд бўлсин!
👉 @diyonatli

👍5❤1
Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлардан бирор кишини амали қутқара олмайди, – дедилар.
– Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули? — дейишди.
– Мени ҳам. Фақатгина Аллоҳ мени Ўз раҳмати билан қамраб олсагина мустасно, — дедилар».
Аллоҳ таоло у зотга нубувват ва кўксни кенглиги неъматини берди. Буларнинг барчаси У Зотнинг раҳматидир. Аллоҳ таоло демишки:
«Ўзингга Китоб нозил қилинишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (нозил бўлди)» (Қасос сураси, 86-оят).
Бухорий, Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир, Байҳақий, Доримий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ
Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.
– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.
– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг
хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:
– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.

Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

👍2❤1
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».
Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади.
Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак.

МАРДИКОРНИНГ ҲАҚИНИ ТЕЗДА БЕРИШ ҲАҚИДА
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мардикорнинг ҳақини пешона тери қуришидан олдин бер», дедилар.
Абу Абдуллоҳ деди: Бундай бўлиши иш ҳақи сифатида унинг жасадининг мукофот олишидир.
Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.

ТЎЙДАГИ ТОРТ
Ўзини мусулмон деб атайдиган БАА бойларидан бири тўйига 179 000 минг долларлик торт учун буюртма бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Тўй тортига шунча сарфланган бўлса, тўйнинг ўзига қанча пул исроф бўлди экан?!
Дунёнинг нариги томонида эса Марк Цукерберг деган одам тўйини сал бошқачароқ ўтказди.
2012 йилда у ўз тўйига 100 га яқин меҳмонни таклиф қилган. Тўй ҳашаматли тўйхона ёки ресторанда эмас уйнинг ҳовлисида бўлиб ўтган. Меҳмонларга бу ўтказиладиган маросим тўй эканлигини ҳам олдиндан айтишмаган.
Овқатни уй яқинидаги иккита маҳаллий ресторандан, яқин атрофдаги қандолатхонадан оддий шоколадли ширинлик олиб келинган.
Келин оддий оқ кўйлак кийган. Бармоғида куёвнинг дизайни асосида ясалган битта узук, бошқа алламбало тақинчоқлар йўқ.
Марк эса тўй муносабати билан костюм-шим кийган. Одатда у камтарона кулранг футболка ва капюшонли свитерлар кийиб юради.
Бу сайёрадаги энг машҳур одамлардан бирининг тўйи эди. 73 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг бешинчи энг бой одами. Давлат хизматида бир кун ҳам ўтказмаган одамнинг тўйи.
Тўй ҳам дунёнинг энг ривожланган давлатида бўлди.
Шуларни кўриб хаёлимга:
“Қачон бизда ҳам шундай исрофгарчиликларни тарк қилишиб, шу маблағларни илму-ирфонни ривожи учун ишлатишни ўйлаб кўришар экан-а?..” – деган фикрлар келади.
Suzukota ziyoratgohi.

CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкаголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
ЎМИ "Фатво ҳайъати".

Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби | Абдул Ҳамид домла
Расмий саҳифаларимиз:
@Diyonatli
Расмий саҳифаларимиз:
@Diyonatli
САБР
“Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Имон инсонда ирода қувватини пайдо қилади. Сабр эса уни қалбларда сайқаллайди ва нафсда хотиржамликни ҳосил қилади. Қўрқинч ва безовталикдан бемор бўлиб, асари нафсдан жисмгача етиб борган ва жасадни ҳам ҳаёт ташвишларидан иллат ва касалликларга мубтало қилган қалб хасталикларини даволайди.
Аллоҳ таоло ишларнинг зоҳиригина эътиборли бўлавермаслиги, балки Аллоҳ таолонинг иродаси гоҳо бизларга манфаати кўринмай турган бўлсада, яхшиликлар бўлишини баён қилиб:
“Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз” (Бақара сураси, 216-оят), деган. Мўминларни тасарруфотда мўътадилликка, фойдали ва зарарли ҳолатларда сабрга чорлади. Торчилик ва машаққат сўнггида, албатта, енгиллик бўлажагини баён қилган:
“Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ сураси, 5–6-оятлар).
Сабр, фаришталар ва тилсиз ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, инсонларгагина хос бўлган сифат. Негаки, Аллоҳ таоло ҳайвонларга шаҳватни ато қилди, лекин майл-истакларни жиловловчи ақл бермади. Фаришталарга эса ақл берди, бироқ Аллоҳнинг тоатидан чиқаргувчи шаҳватни бермади.
Инсонни яратишда эса ақлни ҳам, унга қўшиб шаҳватни ҳам берди. Кимнинг ақли шаҳватидан ғолиб бўлса, нафсининг майлистакларини жиловласа, демак, у ерда юрган фариштадур. Аксинча, кимнинг шаҳвати ақлидан ғолиб келиб, нафси ва ҳавосига тобе бўлса, у ҳайвон кабидур, балки ундан ҳам адашганроқдур.
Аллоҳ таоло айтади:
«Улар Раббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир. Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб: “Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!!!” (дерлар)» (Раъд сураси, 22–24-оятлар).
Сабрнинг навлари бор:
– тоат ва вожиботларни адо қилишга сабр қилиш;
– дунёнинг ҳаром лаззатлари ва кўнгил хоҳишларининг муҳаббатига сабр қилиш;
– ҳаёт мусибатлари ва кўргуликларининг нохушлигига, Аллоҳ таолонинг қазо ва тақдирига рози бўлиб, қаноат билан сабр қилиш;
– Аллоҳ йўлида ва ҳақ йўлда жаҳд қилишга сабр қилиш.
Ислом дини мусулмонларни ҳар бир ҳолат учун сабр қилишга буюради. Чунки сабр вазминлилик ва чидамлиликнинг интиҳосидир.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни муқаддас динимиз юксаклиги учун қийинчиликларга сабр қилиб, машаққатларни енгиб ўтган солиҳ зотлар каби фоний дунё муҳаббатидан халос бўлган, ҳақ ва иззат йўлида, каромат йўлида фидойи бўлган сабрли мўминлардан қилсин.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ
Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди.
Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир.
Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди.
Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор:
1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин.
3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин.
4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин.
5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф
қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин.
7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин.
9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин.
11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин.
"Мўминнинг умр сафари" китобидан.

Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота-онасини танигандек таниши зарур!
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак:
1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.
Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:
1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис
12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона
Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )
9 та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган,4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1- Aбу толиб.(мушрик бўлган)
2- Ҳамза р. а. (мўмин бўлган)
3- Aббос р. а. (мўмин бўлган)
4- Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган)
6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Барра
5- Отика
6- Умайма
Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим.
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

👍2❤1😢1
СУКУТ НЕ УЧУН?
Мамлакат ҳукмдори Муовия ибн Абу Суфён ҳузурида бир гуруҳ одамлар суҳбатлашиб ўтирар, фақат Аҳнаф ибн Қайсгина сукут сақларди.
- Нега жимсан? - деб сўради ундан Муовия.
- Рост гапирай десам, сиздан қўрқаман, ёлғон гапиришга - Аллоҳдан! - деди Аҳнаф.

👍6❤1
НАМОЗХОНИНГ ОЛДИДАН ЎТГАН ГУНОҲКОР, НАМОЗХОН УНИ ДАФЪ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИ
Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирқ…гача тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди», дедилар.
Абу Назр: «Қирқ кун, дедими ёки ой, ёхуд йил, дедими билмай қолдим», деди». Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ривоятда исми келган Абу Назр ушбу ҳадисни ривоят қилувчилардан биридир. У киши ўзларига ушбу ҳадисни айтиб берган шахс, Буср ибн Саъид раҳматуллоҳи алайҳ қирқ кун, дедиларми, ёки қирқ ой, қирқ йил, дедиларми билмай қолган эканлар. Ана ўша омонатга хиёнат қилмай, қандай бўлса, шундай ҳолида ривоят қилар эканлар.
Бу ҳадиси шарифда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш қанчалар қаттиқ гуноҳ эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Агар, ўша намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтувчи, ўзига бу ишидан қанчалар гуноҳ бўлишини билса, қирқ йилгача қимирламай кутишга ҳам рози бўлар экан.
Демак, эътиборсиз бўлмай, намоз ўқиётган одамнинг олдини ҳеч қачон кесиб ўтмасликка ҳаракат қилишимиз зарур экан.
Термизий ва Ибн Ҳиббонлар қилган ривоятда: «Албатта, сиздан бирингизнинг юз йил тўхтаб турмоғи, унинг учун намоз ўқиётган биродари олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоят аввалги ривоятдаги қирқ, қирқ кун ёки ой эмас, қирқ йил эканини тасдиқлайди.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз ўзини одамлардан тўсиб турадиган нарсага қараб намоз ўқиса-ю, биров унинг олдини кесиб ўтмоқчи бўлса, бас, уни дафъ қилсин. Агар кўнмаса, уришсин. Ундоқ одам шайтондир», дедилар». Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг бу ҳадисларининг машҳур бўлишига бир ҳодиса сабаб бўлган.
Бу ҳақда Имом Бухорий Абу Солиҳ ас-Саммондан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳуни Жума куни ўзини одамлардан тўсадиган нарсага қараб намоз ўқиётганини кўрдим. Бас, Бани Абу Муъайтлик бир йигит унинг олдидан ўтмоқчи бўлди. Абу Саъид унинг кўкрагидан дафъ қилди. Йигит назар қилиб, Абу Саъиднинг олдидан бошқа ўтадиган жой топа олмади-да, қайтадан яна ўтишга ҳаракат қилди. Бас, Абу Саъид уни аввалгидан кўра қаттиқроқ дафъ қилди. Шунда йигит Абу Саъидни сўкди ва Марвоннинг олдига кириб шикоят қилди. Абу Саъид ҳам унинг ортидан Марвоннинг олдига кирди. Бас, у:
«Сен билан биродарингнинг ўғлига нима бўлди, эй, Абу Саъид?» деди. Шунда, Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу юқоридаги ҳадисни айтдилар.
Марвон деганлари Умавийларнинг бошлиқларидан бўлиб, Марвон ибн Ҳакам номи билан машҳур. У халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг отасидир.
Маълум вақт у Мадинаи Мунавварага амир бўлиб турган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у саккиз ёшда эди.
Марвон ибн Ҳакам олтмиш уч ёшида, Димашқ шаҳрида, 65 ҳижрий санада вафот этган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намоз ўқийдиган одам сутрага қараб намоз ўқиши кераклиги.
2. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш керак эмаслиги.
3. Намоз ўқиётган одам ўз олдидан ўтмоқчи бўлган шахсни қайтариши зарурлиги. Қайтариш қўл билан уни дафъ қилиш орқали бўлади.
4. Агар шунга ҳам қайтмаса, қаттиқроқ қайтариш зарурлиги.
5. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан огоҳлантиришига ҳам қарамай ўтишга ҳаракат қилган одам шайтонга тенглиги.
Ушбу ҳадиси шарифга ҳаётимизда амал қилишимиз керак. Намоз ўқувчилар олдидан ўтмаслигимиз, ўзимиз намоз ўқиётган пайтимизда олдимиздан ўтмоқчи бўлганларни қайтармоғимиз лозим.
Манба: www.fiqh.uz

❤1👍1
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Мабрур ҳаж қандай бўлади?
Ҳажга кетаётганларга ёки ҳаждан қайтганлар ҳаққига «Ҳажинггиз мабрур ҳаж бўсин!» дея дуо қилинади. Умуман, ҳожиларнинг ўзлари ҳам ўз ҳажларининг мабрур бўлишини истаб, дуои хайрлар қиладилар. Нима учун бундай дуо қилинади? Чунки, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мана бу ҳадиси шарифлари бор:
وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّة
«Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!» (Бухорий, 3/1773; Муслим, 2/1349).
Бошқа бир ўринда Расулуллоҳ (с.а.в.)дан инсоният учун энг афзал амаллар қайсилигини сўралганида, ул зоти шариф томонларидан бундай амаллар қаторида ҳажжи мабрур ҳам санаб ўтилган эди (Бухорий, 2/1519; Муслим, 1/83).
Шундай экан, ҳажнинг қай тариқада мабрур бўлишини билиб олиш жуда зарур экан. Аввало «мабрур» сўзининг луғавий маъноси қандай?
«Мабрур» сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган деган маънодадир. Унинг «холис» деган маъноси ҳам бор. Демак, «мабрур» сўзи «мақбул» сўзига маънодош бўлади.
Мабрур ҳаж бўлиши учун қуйидагилар бўлиши лозим:
1) Имом Бухорийнинг «Тарихи кабир» асарида бир ривоят бор. Унда машҳур олим Ҳасан Басрий (р.ҳ.)нинг бундай дегани нақл қилинади:
الحج المبرور أن يرجع زاهدا في الدنيا راغبا في الآخرة
«Мабрур ҳаж шуки, ҳаждан дунёда зоҳид ҳолда, охиратга рағбатли бўлган ҳолатда қайтмоқликдир» (Бухорий, «Тарихи кабир», 3/808).
Демак, ҳожилар юртга қайтар эканлар дунё борасида зоҳид, зуҳду тақвога берилган, охират борасида эса унга рағбат қўйган, ҳаром ва шубҳали нарсаларга парҳезгор бўлиб, ҳар дам ва ҳар қадамда охиратини ўйлайдиган бўлишлари керак экан. Агар ана шундай ҳожилар бўлса, уларнинг ҳажларининг мабрур бўлганининг аломати ана шудир.
2) Ҳаж вақтида гуноҳ иш ва қилиқлар аралашмаган ҳаж мабрур бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадислари бор:
من حج فلم يرفث ولم يفسق غفر له ما تقدم من ذنبه
«Кимки ҳаж қилса, ёмон гап ва ёмон иш қилмаса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Термизий, 2/808).
Ҳадиси шарифда тилга олинган «рафас» сўзи луғатда шаллақилик қилиш, беҳаё гапларни гапириш, бузуқ, ифлос ишларни қилиш маъносида экани айтилади. Қуръони каримда у «хотини билан жинсий яқинлик қилиш» маъносида келган. Бу ерда эса у умумий бўлиб, ёмон гап-сўз, қабиҳ ишлар маъносида қўлланган. Демак, ҳажда бу хилдаги ишлар мутлақо мумкин эмас.
3) Ҳаждан кўзланган мақсад фақат Аллоҳнинг фарз қилган ҳажини адо қилиш бўлиши керак. Шундагина ҳаж мабрур бўлади. Бу тўғридаги Ҳазрати Умар (р.а.)нинг мана бу гапига эътибор беринг:
مَنْ حَجَّ هَذَا الْبَيْتَ لاَ يُرِيدُ غَيْرَهُ ، خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّه
«Ким мана бу Уйни бошқа нарсани ирода қилмасдан ҳаж қиладиган бўлса, гуноҳлардан худди онаси туққан кундагидек бўлиб чиқади» (Ибн Абу Шайба, 3/12785).
Инсон ҳажга борар экан, тижорат, савдо-сотиқ ва бошқа шунга ўхшаш дунёвий ва ҳаждан ўзга диний ишлар ҳажнинг баҳонаси ила сафарнинг биринчи мақсадига айланиб қолмаслиги керак.
Ҳазрати Умар (р.а.)бир хотиннинг ҳаждан қайтаётганини кўриб, «Сайру саёҳат қилиб, дўконларни айланиб юрибсанми?» дебдилар. Хотин тасдиқ жавобини берганида, унга Ҳазрати Умар (р.а.): «Ундай бўлса, қайтадан ҳаж қилгин!» деган экан.
Бир куни Ҳазрати Умар (р.а.) Каъбага суяниб ўтирганида, Ироқдан келган ҳожилар у ёқдан бу ёққа ўта бошлабдилар. Ҳазрати Умар (р.а.) уларни олдига чақирибди. «Сизлар ҳажга келдингларми? Тавоф қилдингларми, Сафо ва Марва орасини саъй қилдингларми?» дебдилар. Улар тасдиқ жавобини қилибдилар. «Ҳозир нима қилаяпсизлар? Ҳаж мавсумидан фойдаланиб қоляпсизларми?» дебди. Ҳожилар фурсатдан фойдаланиб, у ер бу ерларни кўриб юришганини, у ёққа бу томонга ўтиб, бориб-келиб юрганларини, бошқа хайрли амаллар, кўпроқ зикр, кўпроқ нафл ибодатлар қилмаётганларини айтишибди. Шунда Ҳазрати Умар (р.а.) уларга ҳажни қайта қилишларини буюрибдилар (Ибн Абу Шайба, 3/12787).
Саҳоба Абу Зарр (р.а.) ҳаж кунларида Рабза деган жойни айланиб юрган ҳожиларни кўриб, уларга ҳажларини қайта қилишни бурган экан.