Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚАЙҒУДА ЯШИРИН ШАФҚАТ БОР

Қайғу-изтироблар пашшаларга ўхшайди: салгина ҳаракатланиш уларни тарқатиб юборади.
Густав Вайт

Аллоҳнинг севган бандаси бўлишни ўйлашнинг ўзи кишини бахтли қилади. Умидсизлик эса барча муаммо ва касалликларнинг бошидир. Холиқ инсонларни энг гўзал суратда яратди. Унга беҳисоб ноз-неъматлар берди. Лекин ана шу неъматларнинг шукрини адо этишни буюрди. Ғам-аламларни сабру бардош билан енгган умидли инсонга яширин шафқат бор. Аллоҳ таоло нолиб, шикоят қилмаганларни, одамларни очиқ чеҳра билан қаршилаганларни камроқ азоблайди. Киши ҳақиқий неъмат берувчи Зотнинг марҳамати борлигини идрок этса, чин қалбдан шукрона қилади. Қалбдаги шукр тилга кўчади, яъни "Алҳамдулиллоҳ" дейилади.
Неъмат - бойликдан иборат, деб ҳисоблайдиганлар қаттиқ адашади. Чунки инсонга берилган беҳисоб ҳаёт неъматлари, жисмидаги ички ва ташқи аъзоларининг бир маромда ишлаши - буларнинг барчаси бебаҳо неъматдир. Инсон ушбу неъматлар қарайди. Банда қилган яхши амаллари билан ҳам Роббига шукр қилган бўлади. Аллоҳ амр этган ибодатларни чиройли тарзда бажариш, гуноҳларнинг катта-кичигидан тийилиш билан ҳам инсон ҳақиқий шукр қилувчига айланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо, тоат-ибодат ва эзгу ишларни адо этишда кўп давом этардилар. Саҳобалар: "Эй, Расулуллоҳ, сиз барча гуноҳлардан покланган зотсиз-ку?" - деб сўрашса:
"Аллоҳга шукр қилмайинми?" - деб жавоб берган эканлар.
Заифлик ва камчиликларимиздан ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламиз. Инсоннинг тан-жони соғ бўлмаса, унга бу ҳаётда ҳеч нарса татимайди. Тилимизни зикрга ундовчи осойишталик улкан бахтдир. Дунёнинг ҳою ҳаваслари кўзни кўр қилганидан мана шу олий неъматларни кўра олмаётган кимсага ачинасан. Лекин кишида инсоф бўлмаса қийин экан. Қалбингизда иймон бор экан, ҳамма нарсага кўникиб борасиз. Ғам-қайғу ўткинчи эканлигини идроқ қилиб, ибьдатингизни гўзал қилишга интиласиз. Инсон кўп илм ўргангани сари олам моҳиятини англаб бораверади. Ношуд, ўзига ишонмаган кимсаларнинг: "Кўп ўқисанг, тез қарийсан!" - деган асоссиз қарашларини ўзингизга ақида қилиб олсангиз, кўп нарсани бой берасиз. Илм ўрганиш орқалигина эзгуликка, икки дунё саодатига эришиш мумкин. Илм олиш, тақводорлик ҳар бир кишига қийинчиликларни осонлаштиради.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ЮРТГА ҚАЙТГАН ҲОЖИЛАРГА ТАВСИЯ

Ҳаж ибодати бошидан охиригача Аллоҳ ва Унинг Расулига таслим бўлиш, итоат қилишдан иборат. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, кўпчилик ҳожиларимиз ҳаж ва умра ибодатларини жуда катта шавқу завқ билан тугал адо этишга ҳаракатда бўлдилар. Энди уларга сафарнинг якунини ҳам суннатга мувофиқ қилиш муносибдир. Жумладан, ҳаждан қайтиб юртга кириб бораётганда қандай дуо қилишга аҳамият бериб қўйишлари лозим. Зеро, бу ишнинг муҳимлиги сабабидан буюк бобомиз имом Бухорий ушбу мавзуга алоҳида боб очиб, унинг сарлавҳасида биз сўз юритаётган масалага урғу бериб ўтган ва бобда бир ҳадиси шарифни келтирган. У киши «Саҳиҳ»да шундай дейди:

بَابُ مَا يَقُولُ إِذَا رَجَعَ مِنَ الْحَجِّ أَوِ الْعُمْرَةِ أَوِ الْغَزْوِ

ҲАЖ ЁКИ УМРА ЁХУД ҒАЗОТДАН ҚАЙТГАНДА НИМА ДЕЙИЛИШИ ҲАҚИДА
حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ  كَانَ إِذَا قَفَلَ مِنْ غَزْوٍ أَوْ حَجٍّ أَوْ عُمْرَةٍ يُكَبِّرُ عَلَى كُلِّ شَرَفٍ مِنَ الْأَرْضِ ثَلَاثَ تَكْبِيرَاتٍ، ثُمَّ يَقُولُ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ سَاجِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ғазотдан ё ҳаждан ёки умрадан қайтганларида ҳар тепаликда уч бор такбир айтар, сўнг: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, лаа шарика лаҳ, лаҳул‑мулку ва лаҳул‑ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. Аайибууна, тааибууна, ъаабидууна, саажидууна, лироббинаа ҳаамидууна. Содақоллооҳу ваъдаҳ, ванасоро ъабдаҳ ва ҳазамал‑аҳзааба ваҳдаҳ»,* дер эдилар».

Дуонинг маъноси:
«Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир ва ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтувчилармиз, тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз, сажда қилувчилармиз ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз. Аллоҳ Ўз ваъдасида содиқ бўлди, бандасига нусрат берди ҳамда ёлғиз Ўзи гуруҳларни мағлуб қилди».

Ҳожилармизнинг ҳажлари мабрур, гуноҳлари мағфур, саълари машкур бўлсин! Аллоҳ таоло уларнинг аҳдларига вафо, ибодатларига сабот берсин ва ҳажларининг савобу ажрини сақлашни ҳам осон этсин!

Ҳасан ал-МУҚРИЙ

👉 @diyonatli
👍2
ВОҚИЪА СУРАСИ ТИЛОВАТИ

Воқиъа сураси Ризқ сураси деб ҳам номланган.
Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, ҳеч камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмас".
Ибн Масъуд қизларига ҳар кеча уни қироат қилишни амр қиларди".
Байҳақий ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Мпсъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига:
"Нимадан шикоятинг бор?" дебдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:
"Гуноҳларимдан", деб жавоб берибдилар.
"Нимани хоҳлайсан?", деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.
"Роббимнинг раҳматини", дебдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
"Сенга табиб юборайми?" дебдилар ҳазрати Усмон.
"Табибнинг Ўзи (яъни Аллоҳ) дард берди", деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
"Бўлмаса моддий ёрдам беришни буюрай?"
"Менинг унга ҳожатим йўқ!"
"Сенга бўлмаса, ортингдан қолган қизларингга керак бўлар?"
"Қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Набий алайҳиссаломнинг "Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди", деганларини эшитган эдим", деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Аллоҳ таоло барчаларимизни қарздор бўлишдан Ўзи асрасин! Қарздорларимизнинг қарзларини узишларида уларга Ўзи ёрдамчи бўлсин!

"Қарз ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ЎЛИКНИНГ ЖАСАДИНИ ЁРИШ ҲАҚИДА

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида 1408 ҳ.с. 24-28сафар (1987йил, 17-21 октябрь) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин:
1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлимининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда.
2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлмаганда.
3. Тиббий илмларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда.
Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилиш лозимдир:
1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади.
2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмаслиги зарур.
3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно.
4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши лозим.


"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7❤1
ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.
Мақол

Жаҳл чиққанда ақл кетади, оқибат дилга шикаст етказувчи аччиқ сўз айтилади. У ўша дамда нафсимизга жуда маъқул бўлади. Лекин унинг ортидан бахтсизлик келади. Игна билан қудуқ қазигандай топган ҳамма ҳамма яхши нарсаларингизни жаҳл бир зумда сувга оқизади. Жаҳл кишининг энг катта душманидир. Буни асло ёддан чиқармаслик лозим. Жаҳлдорлик - ўткинчи телбаликдир. Шунинг учун жаҳл отидан тушмагунча, бирор қарор қабул қилманг, бировга бир оғиз ҳам гапирманг. Жаҳл устида нималардир деб, яқиндан бир умрга айрилганлар камми бу дунёда?! Жаҳл устида қилинган ҳар бир иш сизга фақат зарар келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидай: "Ҳақиқий иродаси мустаҳкам, кучли киши - рақибини енгган эмас, балки жаҳлини (ғазабини) енга олган кишидир".
Бирор нарсадан асабийлашиб турган кишини жаҳл отидан тушириш, унга яхши гапириб ғазабига сув сепиш - чин мўминнинг ишидир. Аксинча, аччиғи чиқиб турганида баттар гиж-гижлаб, яқин кишиларни уриштириб қўядиган нокаслар ҳам учраб туради, бу ҳаётда! Ҳатто, жаҳл кишини иймондан айиришгача боради. Жаҳлини енга олмаган кишилар оилада ҳам ўз ҳурматини йўқотади. Синган чиннини асл ҳолига қайтариб бўлмаганидай, баъзи оилавий муносабатларда ҳам аввалги севгини қайтариб бўлмайди. Жаҳл сабаб эр-хотин уришиб қолса, тезда ярашиб кетиши керак. Аммо ҳаётда ҳар доим ҳам ундай бўлмайди. Асоссиз жаҳл туфайли эр-хотин орасида низо, бошқа салбий муносабатлар пайдо бўлиши мумкин. Қуйида берилган маслаҳатларга амал қилсангиз, бундай аламли кунларини четлаб ўтишингиз мумкин:
• Эр-хотин орасида тушунмовчилик туфайли жанжал чиқса, ҳақоратлашга йўл қўйманг. Бунинг ўрнига ўз фикрингизни уқтиринг. Аммо турмуш ўртоғингизни ҳақорат қилманг. Жаҳл устида айтилган ҳақорат қалбни жароҳатлайди ва бир умрга меҳрибон умр йўлдошингизни йўқотасиз.
• Жаҳлингиз чиқиб уришаётганинигизда турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ёки дўстлари номини асло тилга олманг.
• Мавзудан четлашманг. Эр-хотин уришаётганда юз йил олдинги можароларни қўшманг. Акс ҳолда жанжал катталашиб кетади. Фақат жанжални келтириб чиқарган мавзуни муҳокама қилинг.
• Жаҳл иймондан айиради. Асло болалар олдида жанжаллашманг. Улар ёнида бир-бирингизни камситманг, ҳақорат қилманг. Фарзандингиз сизни тушунмай нотўғри хулоса чиқаради. Жаҳл устида шундай қилсангиз, фарзандингиз олдида ҳурматингизни йўқотасиз ва у сизнинг насиҳатларингизни инобатга олмай қўяди.
• Уришаётганингизда турмуш ўртоғингиз нима деётганига ҳам қулоқ солиб кўринг: балки, у ҳақдир.
Ўзаро тушунмовчилик ёки аламдан сўнг айбдор кечирим сўраса, урушнинг нимадан келиб чиққани ҳам эсдан чиқади. Жаҳл устида бир-бирини ранжитгандан кўра, ширин гап билан вазиятни юмшата олиш ақлли кишининг ишидир. Жаҳл ҳам ҳаётда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Шундай экан, ўзингизни иймонли санасангиз, ақл билан иш юритинг. Нафсингиз ҳукмига кирсангиз, жаҳлга берилиб, кўп нарсани йўқотасиз. Наҳотки, нафсингизни назорат қилиш шунчалар қийин бўлса?! Балки, дангасалик қилаётгандирсиз? Ҳаётингиз гўзал бўлиши шу оддий ҳақиқатга боғлиқ эканлигини унутманг. Ҳар қадамингизда бахт сизни кулиб кутиб турибди. Эрта тонгда шу кунга етказгани учун Яратганга шукрона келтириб, яхши ниятлар билан ҳаётингизнинг бир кунини бошласангиз, бахтсиз саналасизми? Ҳамма гап ўзимизда, қилаётган ниятимизда! Ҳаёт сизга кулиб боқмаса, сиз ҳаётга кулиб боқинг...

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
МАСҲНИ ҚУЙИДАГИЛАР СИНДИРАДИ:

1) таҳоратни синдирадиган нарсалар;
2) масҳ муддатининг ўтиб кетиши;
3) оёқ товонининг кўп қисми маҳсининг учта кичик бармоқ кўринадиган даражада йиртилиши.

ЖАРОҲАТГА МАСҲ ТОРТИШ:

Инсоннинг бирор аъзоси синса ёки кесилса, устидан тахтакач ё бирор дори қўйиб боғланса, уни ечиб ювиш оғриқни кучайтирса ёхуд давони кечиктирса, таҳорат вақтида шу боғич устига масҳ тортилади. Маҳсига масҳ тортиш фақат таҳоратда рухсат қилинган бўлса, жароҳатга масҳ тортишга таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам рухсат этилади. Маҳсига масҳ тортишнинг муқим ва мусофир учун алоҳида муддати бор, лекин жароҳатга тортиладиган масҳнинг муддати белгиланмаган. Модомики жароҳатга сув тегса, зарар бўлар экан, у тузалгунича масҳ тортиш дуруст бўлаверади. Масҳ жароҳатнинг аксарига тортиш билан бўлади, унинг ҳамма ери масҳ қилиниши шарт эмас. Жароҳатга тортилган масҳ ювганнинг ўрнига ўтади. Жароҳатнинг боғичини алмаштирган вақтда янгидан масҳ тортиб қўйиш шарт қилинмаса-да, лекин афзал ҳисобланади. Агар жароҳат ечилганда тузалмаган бўлса, масҳ давом этирилади. Аммо жароҳат ечилганда тузалган бўлса, унинг ўрнини ювиш вожиб бўлади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
ҚУРЪОННИ ҲАЖР ҚИЛМАНГ!

Арабча "ҳажр" сўзи "узоқлашиш", "тарк этиш", "юз ўгириш" маъноларини англатади. Бизда бу сўз (яъни, "ҳажр", "ҳижрон" калимаси) кўпроқ "айрилиқ" маъносида қўлланади.
Қуръонни каримда шундай дейилган: "Пайғамбар: "Эй Парвардигорим, ҳақиқатан, менинг қавмим бу Қуръонни ҳажр қилди", деди" (Фурқон сураси, 30-оят).
Қурайш қабиласи Қуръонни тарк этди, Аллоҳнинг Каломи эканини тан олмади, уни "сеҳр", "шеър", "аввалгилардан қолган афсоналар", деб туҳмат қилди. Бу ҳам етмаганидек, улар одамларни Қуръон эшитишдан тўсишди. Ўзлари ҳам кўп ҳолларда бунга хоҳиш билдиришмади. Нима қилиб бўлсаям Қуръондан юз ўгириш пайида бўлишди.
Уламолар айтишича, Қуръонни ҳажр қилиш, деганда:
1. Қуръонни инкор этиш.
2. Қуръон ўқимаслик.
3. Қуръон эшитмаслик.
4. Қуръон маъноларини тушунишга ҳаракат қилмаслик.
5. Қуръонда буюрилган амалларни тарк этиш, Қуръон қайтарган гуноҳлардан тийилмаслик.
6. Қуръон билан даволанмаслик тушунилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон ўқинглар! Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар, (Қуръон) орқасидан еманглар, (Қуръон) сабабидан кўпайтирманглар".
Аҳмад, Байҳақий, Абу Яъло, Баззор ривоят қилган. Бу саҳиҳ ҳадис.
Бу ерда Қуръон ўқишни тарк этмаслик, Қуръонни мол-дунё кўпайтириш воситаси қилиб олмаслик таъкидланмоқда.
"Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар!" жумласи Қуръон ўқиш бобида ҳам ўртача бўлиш кераклигини билдиради. Бундан чиқди, Қуръон ўқиш учун маълум вақт ажратилади. Туну кун қироат билан машғул бўлиш ҳам, йиллаб Қуръон ўқиймай юриш ҳам маъқул эмас. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир. Мўмин банда Қуръон ўқишда меъёрни билади. Лекин, Қуръонни кўп ўқиш билан қироатда ғулувга кетиш орасида фарқ бор. Қуръонни кўп ўқиш имкони бўлди дегунча кўпроқ тиловат билан машғул бўлишдир. Бошқа муҳим ишларни (тирикчиликни, оиласи таъминотини) тарк этиш ҳисобига Қуръон ўқиган одам ғулувга кетган бўлади. Бу нарса кишининг касб-корига халал беради. Расулуллоҳ ҳар соҳада мўътадил бўлиш лозимлигини таъкидлаганлар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Сочига оқ оралаган мусулмонни, ғулувга кетмаган, (Каломуллоҳдан) юз ўгирмаган Қуръон ҳомилани, адолатли султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш сирасига киради", дейилган.
Ҳар бир мўмин-мусулмон банда Қуръонни ўқиб-ўрганиши талаб этилади. Буни бир-икки марта эмас, кунда-кунора қилинади. Чунки Қуръон банданинг ҳаётий дастуридир. Банда Қуръон ўқиб, нима яхшию нима ёмонлигини билиб олади. Қуръонни ҳажр қилган кимса улуғ ажр-савобдан қуруқ қолади, қалб хотиржамлигидан, жаннатдаги юқори мартабадан мосуво бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ҲАЙЗ

Кўпинча қизлар ўн уч ёшга кирганда, баъзан ундан олдинроқ ҳам одатга кўра қон кўришади. Бунинг номи шариатда "ҳайз" дейилади. Қизлар шундан сўнг таклиф ёшига етган ҳисобланади ва уларга намоз, рўза ва шу каби ибодатлар фарз бўлади. Бу ҳолат камида тўққиз ёшда ҳам кўрилади. Ҳайздан бошқа яна нифос истиҳоза қонлари ҳам бор.
"Ҳайз" балоғатга етган, соғлом, ҳомиласиз, ҳомила кўришдан умидини узмаган аёлларнинг раҳмидан (бачадонидан) келадиган қондир. Аёллар кўпинча эллик беш ёшдан сўнг ҳомила кўришдан умидсиз, дейилади. Умидсизлик ёшидан кейинги кўрилган қон истиҳоза қони ҳисобланади. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.
Ҳайз кўпинча ҳар ойда бир марта кўрилади. Унинг энг ози уч-кеча кундуз, кўпи эса ўн кун бўлади. Шу кунлар орасида қоннинг тўхтамасдан келиб туриши шарт эмас, балки орада бир-икки соат тўхтаб, кейин яна келиши мумкин. Қоннинг бу тўхташи ҳайзнинг ҳукмини ботил қилмайди. Албатта, ҳайз аввалги ва охирги вақти билан эътиборга олинади.
Агар ҳайз кўрувчининг одати бўлса ва унга зиёдалик қўшилса, то ўн кунгача қўшилганини ҳайз ҳисоблаб бораверади. Чунки одат ўзгариши мумкин. Аммо одатидан зиёда бўлган қон ўнинчи кундан ҳам ўтиб кетса, у ўз одатини ҳайз ҳисоблаб, бундан ортганини истиҳоза қонига ҳукм қилади ва ғуслини қилиб, одатидан ортган кунлардаги намозларининг қазосини ўқийди. Демак, одатидан зиёда бўлиб, ўн кунгача тўхтаса, одатим ўзгарибди, дейди. Аммо ўн кундан ҳам зиёда бўлиб кетса, ўз одатида қолади ва ундан ортганини ҳайз ҳисобламайди. Аёл киши ҳайз кунларида қизил, сариқ ва лойқаликни кўрса, ҳеч нарса аралашмаган холис оқликни кўргунча ҳайзли ҳисобланади. Холис оқлик ҳайз тўхтагандан сўнг чиқадиган нарса бўлиб, у худди шилимшиқ бурун сувига ўхшайди ёки холис оқлик, деганда аёлларнинг ўзлари қўйиб олган пахталарига айтилади. Агар шу пахта холис оқ бўлса, демак, ҳайз тўхтаган бўлади. Икки ҳайз ўртасидаги кунлар "поклик кунлари" дейилади. Шу поклик кунлари камида ўн беш кун бўлади. Кўпининг эса чегараси йўқдир.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
БИР ҚИШ КЕЧАСИ

Бирни кўриб фикр қил,
Мингни кўриб шукр қил.

Ҳикмат.

Бир қиш кечаси эди. Шамол эсар ва бўралаб ёғаётган қор ҳамма ёққа оппоқ гилам тўшаган эди. Бир уйнинг кичик хонасида икки инсон иш билан машғул эди. Бири сочлари оқарган аёл, иккинчиси - навниҳол қиз.
Кекса аёл ора-сира сўлғин ва қонсиз қўлларини кичик танча чўғига тутиб иситар, қиз эса кўзларига бироз дам берган бўлиб, секингина кекса аёлни кузатарди.
Қиз ширали ва меҳр тўла овозда кекса онасидан сўради: "Биз ҳар доим шунақа йўқсилликда яшайверамизми?" Сочлари оқарган аёл: "Қизим, Аллоҳ марҳаматлидир. Ҳамма қилган нарсаси яхшиликкадир", - деб жавоб берди ва бир оз нафасини ростлаб, гапида давом этди: "Отанг дунёдан ўтгандан кейин, ёнимда сен бўлишингга қарамай, тушкунликка тушдим. Отангнинг вафоти мен учун мисли кўрилмаган фалокат эди. Ўша пайт мени қийнаган нарса фақат айрилиқ азоби эди. Кейинчалик агар отанг ҳаётда бўлса ва биз шундай фақир ҳолда яшасайдик, унинг қанчалар қийналиши мумкинлини ўйлай бошладим. Ана ўшанда Аллоҳнинг отангга нисбатан қанчалик шафқатли бўлганини тушундим ва ҳис қилдим".
Ёш қиз жавоб бермади. Бошини эгди. Унинг онасидан яширмоқчи бўлган бир неча томчи кўз ёши тикиб ўтирган қўл иши устига тушди.
Онаси: "Отангни ўз раҳматига олган Аллоҳ, биздан марҳаматини дариғ тутмади, ризқимизни берди. Шунинг учун, шу озгина нарсага қаноат қилишимиз ва шу озгина нарсани пешона теримиз билан ишлаб топишимиз керак. Фақат яшаш учун шунинг ўзи камми? Бир кун бўлсин оч қолдиргани йўқ. Ётадиган жойимиз бор, сен ҳам ёнимдасан. Қандай норози бўлай?".
Шу охирги сўзларидан кейин ёш қиз ҳаяжонланиб, онасининг тиззасига ёпишди, қўлларини тутди ва ўпди, йиғлаб бағрига бош қўйди.
Она бир оз куч йиғиб, овозини чиқаришга муваффақ бўлди ва: "Қизим, бахт дегани бойлик билан эмас, умид ва меҳр билан бирга келади" - деди.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
🤔3👍2❤1
КИБРНИНГ САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ, ДАВОСИ

Кибрнинг сабаблари:
- илм. Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил санайди, ўзгалар насиҳатини қабул қилмайди;
- насл-насаб. Мутакаббир кимса ота-боболарининг олий насаби билан фахрланади, "бундайроқ" одамларни оёқ учида кўрсатади;
- Мол дунё. Бой одам данғиллама иморати, фаровон турмуши, қимматбаҳо кийими, машинаси билан ғурурга кетади, ўзини катта олади, камбағалларга паст назар билан қарайди;
- чирой. Бундай кимсалар ўзининг ҳуснига ишониб, "Бошқалардан устунман", деб ўйлайди. Ваҳоланки, ташқи кўриниш одамнинг ҳурматини белгилайдиган мезон эмас. Аллоҳ банданинг чиройига, кийган кийимига эмас, қалбига, қилаётган амалига қарайди.
Кибрнинг оқибатлари:
- мутакаббир кимса Аллоҳнинг назаридан қолади;
- кибр бандани ажр-савобдан маҳрум этади;
- кеккайган кимса ҳурмат-эътиборини йўқотади;
- бундай одамнинг ғам-андуҳдан боши чиқмайди;
- мутакаббир ҳечам хато қилмасликка зўр бериб тиришади. Агар хатога йўл қўйса, одамлар олдида обрўси тушиб кетишидан қўрқади. Бу ҳолат унга оғир руҳий босим юклайди;
- қалбида заррача кибр бор одам жаннатга кирмайди;
- манман одамнинг оқибати яхши бўлмайди;
- мутакаббир охиратда хор бўлади:
- кибр жамият ҳаётини издан чиқаради. Мутакаббирлар яшайдиган жойда руҳий-маънавий инқироз юз беради.
Кибрнинг давоси:
- инсон, энг аввало Парвардигорини танисин, Унинг нақадар улуғлигини, ўзининг ожизлигини билсин;
- кибр қандай аянчли оқибатларга олиб боришини: мутакаббир шахс дунёда ҳам, охиратда ҳам маломатга қолишини унутмасин;
- инсон ташқи тарафга қараб хулоса чиқармасин. Балки у менсимаётган одам ундан афзалдир. Балки бойлиги камроқ, мансаб-мартабаси уникидан пастроқ кўринган инсон Аллоҳга яқиндир;
- инсон кус-қувват, бойлик, мартаба, насл-насаб, чирой ўткинчи эканини, бу нарсалар қадр-қиймат ўлчови бўлолмаслигини яхши англаб етсин, камтарликни ўзига лозим тутсин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Алидан ривоят қилинади:
"Бир нечта биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир".
Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки бўғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш.
Албатта, қул озод қилиш улкан савобли иш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир қулни озод қилган бандасига ўша қулнинг нечта аъзоси бўлса, ўшанча аъзосини дўзахдан озод қилишни ваъда берган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларида биродарларни, ёр-дўстларини тўплаб, уларга арзимас бўлса ҳам таом беришни ана шундай улуғ савобли ишдан ҳам маҳбуб кўришларини айтмоқдалар.
Демак, ёр-дўст, биродарларни тўплаб, олдиларига дастурхон ёзиш, уларга зиёфат бериб, таом едириб, қоринларини тўйдириш, дуоларини олиш (айниқса, улар муҳтож бўлсалар, оч бўлсалар, таомни еб, ибодатга қувват ҳосил қилсалар) ҳам жуда ажойиб иш бўлар экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ТАВАРРУҚ САВДОСИНИНГ ҲУКМИ

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида 1419 ҳ.с. 11 Ражабда (1998 йил, 31 октябръ) бошланган ўн бешинчи мажлисида таваррук савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
1. Таварруқ савдоси - сотувчининг мулкида ва қўлида турган молнинг нархини кейин бериш шарти билан сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш орқали пулга эга бўлишдир.
2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумҳури айтган. Чунки аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло:
"Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган", деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.
3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири - сотиб олувчи савдо молини ўзига сотган биринчи сотувчига сотиб олган баҳосидан оз нархга сотмаслигидир, бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром қилган ишни амалга оширган бўладилар. Чунки бу ҳийла йўли ила рибо олишдир.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ШАДДОД ИБН АВСНИНГ ЎГИТЛАРИ

Зиёд ибн Маҳалдан:
"Шаддод ибн Авс (розияллоҳу анҳу) насиҳат қилаётиб:
- Сиз хайрни эмас, фақат воситаларини кўряпсиз. Ёмонликни ҳам кўрмаяпсиз, фақат унинг воситаларини кўряпсиз. Хайр батамом жаннатдадир. Ёмонлик эса батамом жаҳаннамдадир. Дунё тайёр ва қўлдаги бир матодир. Ундан яхши инсонлар ҳам фойдаланадилар. Охират эса келиши тайин рост бир кундир. Ўша куни жуда қудратли ҳукмдор ҳукм қилади. Дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам бир қанча дўстлари бор. Сиз охират дўстларидан бўлингиз. Дунёнинг дўстларидан бўлманг, - деган эди".
Абу Дардо розияллоҳу анҳу дейдики:
"Баъзи инсонларга илм берилади-ю, ҳилм хушфеъллик берилмайди. Абу Яълога эса ҳам илм, ҳам ҳилм бетилган эди".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ЕНГИЛ ВА ОҒИР ЎЛИМ

Фаридиддин Атторнинг отасидан қолган каттагина атторлик дўкони бор эди. Бир куни жулдур кийимли бир дарвеш кириб, садақа сўрайди. Муҳаммад савдо билан овора бўлиб, унга эътибор бермайди. Шунда дарвеш айтади:
- Эй хожа, қандай ўлишингни биласанми?
Муҳаммад жавоб беради:
- Сен қандай ўлсанг, мен ҳам шундай ўламан-да!
- Йўқ, сен мендай ўла олмайсан.
- Нима учун?
- Чунки менинг юким енгил - қуруқ танам ва уни беркитган хирқамдан бўлак нарсам йўқ. Шунинг учун менинг бу дунё дўконини тарк этишим осон. Аммо сенинг юкинг оғир: ҳашаматли иморатнинг, мол тўла дўконинг, зар тўла ҳамёнинг, қатор-қатор борасан? Ўз ишингнинг чорасини қил, мен эса мана бундай ўламан.
Дарвеш шундай деди-ю, белидаги қовоқ качкулини бошининг остига қўйганча жон берди.
Бу воқеа Атторга қаттиқ қаттиқ таъсир қилади. Шундан кейин у бор мол-мулкини қариндош-уруғларига бўлиб бериб, тариқат йўлига кирган экан.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲОЖИ КУТИШНИ ИСРОФ ТАДБИРИГА АЙЛАНТИРМАЙЛИК!

Баҳриддин домла Шарипов
Бўка тумани бош имом-хатиби

Холмуҳаммад домла Хуррамов
"Тошлоқ" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛГИЛАРИ

"Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирармидинг?"дейилди.
"Ҳа. Кўпинча у зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришарди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишар, кулишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар", деди".
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилиннади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар".
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солганимда кўзларига сурма суртилган дер эдим. Ҳолбуки, сурма бўлмасди".
Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим".
Иккисини Термизий ривоят қилган.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ТАВБАСИГА ТАЯНДИ

Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
- Йўл бўлсин? - деб сўрабди.
- Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, - деб жавоб берибди у.
- Иншааллоҳ, дегин! - дебди ҳалиги одам.
- Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншааллоҳ, дерканман? - дебди содда одам.
Ҳаридор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганда яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
- Қаердан келяпсан? - деса, у:
- Иншааллоҳ, бозордан келяпман, иншааллоҳ, пулимни ўғирлатдим, иншааллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! - дебди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ТУРЛИ МАСАЛАЛАР

- Бўлиб тўлаш учун олинган узоқ муддатли қарз закотда эътиборга олинмайди. Бундай қарзи бор одам фақат ўша йилга тўланадиган ҳиссанигина нисобга қўшмайди.
- Рибодан тушган фойдани камбағалларга, Қуръон чоп қилиш ва масжид қуришдан бошқа оммавий хайрия ишларига сарфласа бўлади.
Ўша фойда қўлида бўлган шахс уни ўз зиммасида бўлган Аллоҳнинг ҳақи, якка шахсларнинг ҳақи ёки солиқларга ўхшаш давлатнинг ҳақига тўлаши мумкин эмас.
Энг яхшиси, очлик, турли офатлар етганда зарурат юзасидан сарфлаш керак. Мана шу ҳукм барча ҳаром молларга, тижоратдан ёки бошқа тарафдан тушган бўлса ҳам, тегишлидир.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 157-бет.)
- Бировнинг молини унинг рухсатисиз ишлатиб, фойда топса, молнинг эгаси билан уни ишлатган одам фойдани тақсимлаб оладилар.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 194-бет.)
- Аёл киши тиб мутахассислари билан маслаҳат қилиб, ҳозир ҳам, кейин ҳам зарари бўлмаслигини аниқ билгандан кейин рўзани вақтида тутиш учун ҳайзни кечга сурадиган дорини истеъмол қилса, жоиз. Ўша дори туфайли қон келмай турса, аёл киши пок ҳолда бўлади ва унга пок ҳолдаги аёллар адо этадиган ибодатларини адо этиш жоиз бўлади.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз, 79-бет.)
- Тижорат ва саноатдаги молларнинг закотини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
Аввал нақд пуллар ҳисобланади. Кейин мижозлардан келиши аниқ бўлган ҳақлар, агар келишилган вақтга ҳали бор бўлса ҳам, ҳисобланади. Сўнгра сотишга ва ишлаб чиқариб сотишга тайёрлаб қўйилган мулклар ҳисоб қилинади.
Шу билан бирга, зиммадаги қарзлар, ишчиларга бериладиган маош ҳамда мукофот пулларига ўхшаш харажатлар чиқариб ташланади.
Савдо ва саноат молларининг закот бераётган пайтдаги бозор нархидаги қиймати олинади.
("Мажмуату Фатовия шаръийя". 5-жуз. 83-бет.)
- Рамазон ойида узрсиз равишда рўза тутмай юрган мусулмонга таом сотиш жоиз эмас. Мусулмонмас кишиларга сотса, жоиз.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз. 193-бет)

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 19 июл куни соат 20:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1-бинонинг масжидида хуфтон намозида Тошкент вилоят домлалари иштирокида ҳожиларнинг одоби ва шукроналик ҳақида Маликов Абдулҳамид домла суҳбат қилиб бердилар.

👉 @diyonatli
👍4