Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МАСҲНИ ҚУЙИДАГИЛАР СИНДИРАДИ:

1) таҳоратни синдирадиган нарсалар;
2) масҳ муддатининг ўтиб кетиши;
3) оёқ товонининг кўп қисми маҳсининг учта кичик бармоқ кўринадиган даражада йиртилиши.

ЖАРОҲАТГА МАСҲ ТОРТИШ:

Инсоннинг бирор аъзоси синса ёки кесилса, устидан тахтакач ё бирор дори қўйиб боғланса, уни ечиб ювиш оғриқни кучайтирса ёхуд давони кечиктирса, таҳорат вақтида шу боғич устига масҳ тортилади. Маҳсига масҳ тортиш фақат таҳоратда рухсат қилинган бўлса, жароҳатга масҳ тортишга таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам рухсат этилади. Маҳсига масҳ тортишнинг муқим ва мусофир учун алоҳида муддати бор, лекин жароҳатга тортиладиган масҳнинг муддати белгиланмаган. Модомики жароҳатга сув тегса, зарар бўлар экан, у тузалгунича масҳ тортиш дуруст бўлаверади. Масҳ жароҳатнинг аксарига тортиш билан бўлади, унинг ҳамма ери масҳ қилиниши шарт эмас. Жароҳатга тортилган масҳ ювганнинг ўрнига ўтади. Жароҳатнинг боғичини алмаштирган вақтда янгидан масҳ тортиб қўйиш шарт қилинмаса-да, лекин афзал ҳисобланади. Агар жароҳат ечилганда тузалмаган бўлса, масҳ давом этирилади. Аммо жароҳат ечилганда тузалган бўлса, унинг ўрнини ювиш вожиб бўлади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
ҚУРЪОННИ ҲАЖР ҚИЛМАНГ!

Арабча "ҳажр" сўзи "узоқлашиш", "тарк этиш", "юз ўгириш" маъноларини англатади. Бизда бу сўз (яъни, "ҳажр", "ҳижрон" калимаси) кўпроқ "айрилиқ" маъносида қўлланади.
Қуръонни каримда шундай дейилган: "Пайғамбар: "Эй Парвардигорим, ҳақиқатан, менинг қавмим бу Қуръонни ҳажр қилди", деди" (Фурқон сураси, 30-оят).
Қурайш қабиласи Қуръонни тарк этди, Аллоҳнинг Каломи эканини тан олмади, уни "сеҳр", "шеър", "аввалгилардан қолган афсоналар", деб туҳмат қилди. Бу ҳам етмаганидек, улар одамларни Қуръон эшитишдан тўсишди. Ўзлари ҳам кўп ҳолларда бунга хоҳиш билдиришмади. Нима қилиб бўлсаям Қуръондан юз ўгириш пайида бўлишди.
Уламолар айтишича, Қуръонни ҳажр қилиш, деганда:
1. Қуръонни инкор этиш.
2. Қуръон ўқимаслик.
3. Қуръон эшитмаслик.
4. Қуръон маъноларини тушунишга ҳаракат қилмаслик.
5. Қуръонда буюрилган амалларни тарк этиш, Қуръон қайтарган гуноҳлардан тийилмаслик.
6. Қуръон билан даволанмаслик тушунилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон ўқинглар! Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар, (Қуръон) орқасидан еманглар, (Қуръон) сабабидан кўпайтирманглар".
Аҳмад, Байҳақий, Абу Яъло, Баззор ривоят қилган. Бу саҳиҳ ҳадис.
Бу ерда Қуръон ўқишни тарк этмаслик, Қуръонни мол-дунё кўпайтириш воситаси қилиб олмаслик таъкидланмоқда.
"Унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашманглар!" жумласи Қуръон ўқиш бобида ҳам ўртача бўлиш кераклигини билдиради. Бундан чиқди, Қуръон ўқиш учун маълум вақт ажратилади. Туну кун қироат билан машғул бўлиш ҳам, йиллаб Қуръон ўқиймай юриш ҳам маъқул эмас. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир. Мўмин банда Қуръон ўқишда меъёрни билади. Лекин, Қуръонни кўп ўқиш билан қироатда ғулувга кетиш орасида фарқ бор. Қуръонни кўп ўқиш имкони бўлди дегунча кўпроқ тиловат билан машғул бўлишдир. Бошқа муҳим ишларни (тирикчиликни, оиласи таъминотини) тарк этиш ҳисобига Қуръон ўқиган одам ғулувга кетган бўлади. Бу нарса кишининг касб-корига халал беради. Расулуллоҳ ҳар соҳада мўътадил бўлиш лозимлигини таъкидлаганлар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Сочига оқ оралаган мусулмонни, ғулувга кетмаган, (Каломуллоҳдан) юз ўгирмаган Қуръон ҳомилани, адолатли султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлаш сирасига киради", дейилган.
Ҳар бир мўмин-мусулмон банда Қуръонни ўқиб-ўрганиши талаб этилади. Буни бир-икки марта эмас, кунда-кунора қилинади. Чунки Қуръон банданинг ҳаётий дастуридир. Банда Қуръон ўқиб, нима яхшию нима ёмонлигини билиб олади. Қуръонни ҳажр қилган кимса улуғ ажр-савобдан қуруқ қолади, қалб хотиржамлигидан, жаннатдаги юқори мартабадан мосуво бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
ҲАЙЗ

Кўпинча қизлар ўн уч ёшга кирганда, баъзан ундан олдинроқ ҳам одатга кўра қон кўришади. Бунинг номи шариатда "ҳайз" дейилади. Қизлар шундан сўнг таклиф ёшига етган ҳисобланади ва уларга намоз, рўза ва шу каби ибодатлар фарз бўлади. Бу ҳолат камида тўққиз ёшда ҳам кўрилади. Ҳайздан бошқа яна нифос истиҳоза қонлари ҳам бор.
"Ҳайз" балоғатга етган, соғлом, ҳомиласиз, ҳомила кўришдан умидини узмаган аёлларнинг раҳмидан (бачадонидан) келадиган қондир. Аёллар кўпинча эллик беш ёшдан сўнг ҳомила кўришдан умидсиз, дейилади. Умидсизлик ёшидан кейинги кўрилган қон истиҳоза қони ҳисобланади. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.
Ҳайз кўпинча ҳар ойда бир марта кўрилади. Унинг энг ози уч-кеча кундуз, кўпи эса ўн кун бўлади. Шу кунлар орасида қоннинг тўхтамасдан келиб туриши шарт эмас, балки орада бир-икки соат тўхтаб, кейин яна келиши мумкин. Қоннинг бу тўхташи ҳайзнинг ҳукмини ботил қилмайди. Албатта, ҳайз аввалги ва охирги вақти билан эътиборга олинади.
Агар ҳайз кўрувчининг одати бўлса ва унга зиёдалик қўшилса, то ўн кунгача қўшилганини ҳайз ҳисоблаб бораверади. Чунки одат ўзгариши мумкин. Аммо одатидан зиёда бўлган қон ўнинчи кундан ҳам ўтиб кетса, у ўз одатини ҳайз ҳисоблаб, бундан ортганини истиҳоза қонига ҳукм қилади ва ғуслини қилиб, одатидан ортган кунлардаги намозларининг қазосини ўқийди. Демак, одатидан зиёда бўлиб, ўн кунгача тўхтаса, одатим ўзгарибди, дейди. Аммо ўн кундан ҳам зиёда бўлиб кетса, ўз одатида қолади ва ундан ортганини ҳайз ҳисобламайди. Аёл киши ҳайз кунларида қизил, сариқ ва лойқаликни кўрса, ҳеч нарса аралашмаган холис оқликни кўргунча ҳайзли ҳисобланади. Холис оқлик ҳайз тўхтагандан сўнг чиқадиган нарса бўлиб, у худди шилимшиқ бурун сувига ўхшайди ёки холис оқлик, деганда аёлларнинг ўзлари қўйиб олган пахталарига айтилади. Агар шу пахта холис оқ бўлса, демак, ҳайз тўхтаган бўлади. Икки ҳайз ўртасидаги кунлар "поклик кунлари" дейилади. Шу поклик кунлари камида ўн беш кун бўлади. Кўпининг эса чегараси йўқдир.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
БИР ҚИШ КЕЧАСИ

Бирни кўриб фикр қил,
Мингни кўриб шукр қил.

Ҳикмат.

Бир қиш кечаси эди. Шамол эсар ва бўралаб ёғаётган қор ҳамма ёққа оппоқ гилам тўшаган эди. Бир уйнинг кичик хонасида икки инсон иш билан машғул эди. Бири сочлари оқарган аёл, иккинчиси - навниҳол қиз.
Кекса аёл ора-сира сўлғин ва қонсиз қўлларини кичик танча чўғига тутиб иситар, қиз эса кўзларига бироз дам берган бўлиб, секингина кекса аёлни кузатарди.
Қиз ширали ва меҳр тўла овозда кекса онасидан сўради: "Биз ҳар доим шунақа йўқсилликда яшайверамизми?" Сочлари оқарган аёл: "Қизим, Аллоҳ марҳаматлидир. Ҳамма қилган нарсаси яхшиликкадир", - деб жавоб берди ва бир оз нафасини ростлаб, гапида давом этди: "Отанг дунёдан ўтгандан кейин, ёнимда сен бўлишингга қарамай, тушкунликка тушдим. Отангнинг вафоти мен учун мисли кўрилмаган фалокат эди. Ўша пайт мени қийнаган нарса фақат айрилиқ азоби эди. Кейинчалик агар отанг ҳаётда бўлса ва биз шундай фақир ҳолда яшасайдик, унинг қанчалар қийналиши мумкинлини ўйлай бошладим. Ана ўшанда Аллоҳнинг отангга нисбатан қанчалик шафқатли бўлганини тушундим ва ҳис қилдим".
Ёш қиз жавоб бермади. Бошини эгди. Унинг онасидан яширмоқчи бўлган бир неча томчи кўз ёши тикиб ўтирган қўл иши устига тушди.
Онаси: "Отангни ўз раҳматига олган Аллоҳ, биздан марҳаматини дариғ тутмади, ризқимизни берди. Шунинг учун, шу озгина нарсага қаноат қилишимиз ва шу озгина нарсани пешона теримиз билан ишлаб топишимиз керак. Фақат яшаш учун шунинг ўзи камми? Бир кун бўлсин оч қолдиргани йўқ. Ётадиган жойимиз бор, сен ҳам ёнимдасан. Қандай норози бўлай?".
Шу охирги сўзларидан кейин ёш қиз ҳаяжонланиб, онасининг тиззасига ёпишди, қўлларини тутди ва ўпди, йиғлаб бағрига бош қўйди.
Она бир оз куч йиғиб, овозини чиқаришга муваффақ бўлди ва: "Қизим, бахт дегани бойлик билан эмас, умид ва меҳр билан бирга келади" - деди.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
🤔3👍2❤1
КИБРНИНГ САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ, ДАВОСИ

Кибрнинг сабаблари:
- илм. Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил санайди, ўзгалар насиҳатини қабул қилмайди;
- насл-насаб. Мутакаббир кимса ота-боболарининг олий насаби билан фахрланади, "бундайроқ" одамларни оёқ учида кўрсатади;
- Мол дунё. Бой одам данғиллама иморати, фаровон турмуши, қимматбаҳо кийими, машинаси билан ғурурга кетади, ўзини катта олади, камбағалларга паст назар билан қарайди;
- чирой. Бундай кимсалар ўзининг ҳуснига ишониб, "Бошқалардан устунман", деб ўйлайди. Ваҳоланки, ташқи кўриниш одамнинг ҳурматини белгилайдиган мезон эмас. Аллоҳ банданинг чиройига, кийган кийимига эмас, қалбига, қилаётган амалига қарайди.
Кибрнинг оқибатлари:
- мутакаббир кимса Аллоҳнинг назаридан қолади;
- кибр бандани ажр-савобдан маҳрум этади;
- кеккайган кимса ҳурмат-эътиборини йўқотади;
- бундай одамнинг ғам-андуҳдан боши чиқмайди;
- мутакаббир ҳечам хато қилмасликка зўр бериб тиришади. Агар хатога йўл қўйса, одамлар олдида обрўси тушиб кетишидан қўрқади. Бу ҳолат унга оғир руҳий босим юклайди;
- қалбида заррача кибр бор одам жаннатга кирмайди;
- манман одамнинг оқибати яхши бўлмайди;
- мутакаббир охиратда хор бўлади:
- кибр жамият ҳаётини издан чиқаради. Мутакаббирлар яшайдиган жойда руҳий-маънавий инқироз юз беради.
Кибрнинг давоси:
- инсон, энг аввало Парвардигорини танисин, Унинг нақадар улуғлигини, ўзининг ожизлигини билсин;
- кибр қандай аянчли оқибатларга олиб боришини: мутакаббир шахс дунёда ҳам, охиратда ҳам маломатга қолишини унутмасин;
- инсон ташқи тарафга қараб хулоса чиқармасин. Балки у менсимаётган одам ундан афзалдир. Балки бойлиги камроқ, мансаб-мартабаси уникидан пастроқ кўринган инсон Аллоҳга яқиндир;
- инсон кус-қувват, бойлик, мартаба, насл-насаб, чирой ўткинчи эканини, бу нарсалар қадр-қиймат ўлчови бўлолмаслигини яхши англаб етсин, камтарликни ўзига лозим тутсин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Алидан ривоят қилинади:
"Бир нечта биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир".
Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки бўғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш.
Албатта, қул озод қилиш улкан савобли иш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир қулни озод қилган бандасига ўша қулнинг нечта аъзоси бўлса, ўшанча аъзосини дўзахдан озод қилишни ваъда берган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларида биродарларни, ёр-дўстларини тўплаб, уларга арзимас бўлса ҳам таом беришни ана шундай улуғ савобли ишдан ҳам маҳбуб кўришларини айтмоқдалар.
Демак, ёр-дўст, биродарларни тўплаб, олдиларига дастурхон ёзиш, уларга зиёфат бериб, таом едириб, қоринларини тўйдириш, дуоларини олиш (айниқса, улар муҳтож бўлсалар, оч бўлсалар, таомни еб, ибодатга қувват ҳосил қилсалар) ҳам жуда ажойиб иш бўлар экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ТАВАРРУҚ САВДОСИНИНГ ҲУКМИ

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида 1419 ҳ.с. 11 Ражабда (1998 йил, 31 октябръ) бошланган ўн бешинчи мажлисида таваррук савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
1. Таварруқ савдоси - сотувчининг мулкида ва қўлида турган молнинг нархини кейин бериш шарти билан сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш орқали пулга эга бўлишдир.
2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумҳури айтган. Чунки аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло:
"Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган", деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.
3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири - сотиб олувчи савдо молини ўзига сотган биринчи сотувчига сотиб олган баҳосидан оз нархга сотмаслигидир, бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром қилган ишни амалга оширган бўладилар. Чунки бу ҳийла йўли ила рибо олишдир.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ШАДДОД ИБН АВСНИНГ ЎГИТЛАРИ

Зиёд ибн Маҳалдан:
"Шаддод ибн Авс (розияллоҳу анҳу) насиҳат қилаётиб:
- Сиз хайрни эмас, фақат воситаларини кўряпсиз. Ёмонликни ҳам кўрмаяпсиз, фақат унинг воситаларини кўряпсиз. Хайр батамом жаннатдадир. Ёмонлик эса батамом жаҳаннамдадир. Дунё тайёр ва қўлдаги бир матодир. Ундан яхши инсонлар ҳам фойдаланадилар. Охират эса келиши тайин рост бир кундир. Ўша куни жуда қудратли ҳукмдор ҳукм қилади. Дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам бир қанча дўстлари бор. Сиз охират дўстларидан бўлингиз. Дунёнинг дўстларидан бўлманг, - деган эди".
Абу Дардо розияллоҳу анҳу дейдики:
"Баъзи инсонларга илм берилади-ю, ҳилм хушфеъллик берилмайди. Абу Яълога эса ҳам илм, ҳам ҳилм бетилган эди".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ЕНГИЛ ВА ОҒИР ЎЛИМ

Фаридиддин Атторнинг отасидан қолган каттагина атторлик дўкони бор эди. Бир куни жулдур кийимли бир дарвеш кириб, садақа сўрайди. Муҳаммад савдо билан овора бўлиб, унга эътибор бермайди. Шунда дарвеш айтади:
- Эй хожа, қандай ўлишингни биласанми?
Муҳаммад жавоб беради:
- Сен қандай ўлсанг, мен ҳам шундай ўламан-да!
- Йўқ, сен мендай ўла олмайсан.
- Нима учун?
- Чунки менинг юким енгил - қуруқ танам ва уни беркитган хирқамдан бўлак нарсам йўқ. Шунинг учун менинг бу дунё дўконини тарк этишим осон. Аммо сенинг юкинг оғир: ҳашаматли иморатнинг, мол тўла дўконинг, зар тўла ҳамёнинг, қатор-қатор борасан? Ўз ишингнинг чорасини қил, мен эса мана бундай ўламан.
Дарвеш шундай деди-ю, белидаги қовоқ качкулини бошининг остига қўйганча жон берди.
Бу воқеа Атторга қаттиқ қаттиқ таъсир қилади. Шундан кейин у бор мол-мулкини қариндош-уруғларига бўлиб бериб, тариқат йўлига кирган экан.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲОЖИ КУТИШНИ ИСРОФ ТАДБИРИГА АЙЛАНТИРМАЙЛИК!

Баҳриддин домла Шарипов
Бўка тумани бош имом-хатиби

Холмуҳаммад домла Хуррамов
"Тошлоқ" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛГИЛАРИ

"Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирармидинг?"дейилди.
"Ҳа. Кўпинча у зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришарди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишар, кулишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар", деди".
Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилиннади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар".
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солганимда кўзларига сурма суртилган дер эдим. Ҳолбуки, сурма бўлмасди".
Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим".
Иккисини Термизий ривоят қилган.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ТАВБАСИГА ТАЯНДИ

Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
- Йўл бўлсин? - деб сўрабди.
- Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, - деб жавоб берибди у.
- Иншааллоҳ, дегин! - дебди ҳалиги одам.
- Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншааллоҳ, дерканман? - дебди содда одам.
Ҳаридор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганда яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
- Қаердан келяпсан? - деса, у:
- Иншааллоҳ, бозордан келяпман, иншааллоҳ, пулимни ўғирлатдим, иншааллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! - дебди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ТУРЛИ МАСАЛАЛАР

- Бўлиб тўлаш учун олинган узоқ муддатли қарз закотда эътиборга олинмайди. Бундай қарзи бор одам фақат ўша йилга тўланадиган ҳиссанигина нисобга қўшмайди.
- Рибодан тушган фойдани камбағалларга, Қуръон чоп қилиш ва масжид қуришдан бошқа оммавий хайрия ишларига сарфласа бўлади.
Ўша фойда қўлида бўлган шахс уни ўз зиммасида бўлган Аллоҳнинг ҳақи, якка шахсларнинг ҳақи ёки солиқларга ўхшаш давлатнинг ҳақига тўлаши мумкин эмас.
Энг яхшиси, очлик, турли офатлар етганда зарурат юзасидан сарфлаш керак. Мана шу ҳукм барча ҳаром молларга, тижоратдан ёки бошқа тарафдан тушган бўлса ҳам, тегишлидир.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 157-бет.)
- Бировнинг молини унинг рухсатисиз ишлатиб, фойда топса, молнинг эгаси билан уни ишлатган одам фойдани тақсимлаб оладилар.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 6-жуз, 194-бет.)
- Аёл киши тиб мутахассислари билан маслаҳат қилиб, ҳозир ҳам, кейин ҳам зарари бўлмаслигини аниқ билгандан кейин рўзани вақтида тутиш учун ҳайзни кечга сурадиган дорини истеъмол қилса, жоиз. Ўша дори туфайли қон келмай турса, аёл киши пок ҳолда бўлади ва унга пок ҳолдаги аёллар адо этадиган ибодатларини адо этиш жоиз бўлади.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз, 79-бет.)
- Тижорат ва саноатдаги молларнинг закотини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
Аввал нақд пуллар ҳисобланади. Кейин мижозлардан келиши аниқ бўлган ҳақлар, агар келишилган вақтга ҳали бор бўлса ҳам, ҳисобланади. Сўнгра сотишга ва ишлаб чиқариб сотишга тайёрлаб қўйилган мулклар ҳисоб қилинади.
Шу билан бирга, зиммадаги қарзлар, ишчиларга бериладиган маош ҳамда мукофот пулларига ўхшаш харажатлар чиқариб ташланади.
Савдо ва саноат молларининг закот бераётган пайтдаги бозор нархидаги қиймати олинади.
("Мажмуату Фатовия шаръийя". 5-жуз. 83-бет.)
- Рамазон ойида узрсиз равишда рўза тутмай юрган мусулмонга таом сотиш жоиз эмас. Мусулмонмас кишиларга сотса, жоиз.
("Мажмуату Фатовий шаръийя". 5-жуз. 193-бет)

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 19 июл куни соат 20:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1-бинонинг масжидида хуфтон намозида Тошкент вилоят домлалари иштирокида ҳожиларнинг одоби ва шукроналик ҳақида Маликов Абдулҳамид домла суҳбат қилиб бердилар.

👉 @diyonatli
👍4
СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!

👉 @diyonatli
❤1👍1