ЖАМОАТНИ ЙИҒЛАТГАН НАСИҲАТ
Бир куни Ҳасан Басрий бир жанозага борди. Шундай йиғладики, оёғи остидаги ернинг тупроғи балчиқ бўлди.
Деди:
- Эй халойиқ, охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Қабр - дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввалидур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй ғофил одамлар, нечун охират ишин қилмай, фароғатга эришаман, деб хаёлга берилишдан қўрқмайсизлар? Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши эса ўтмас ва тугамас!
Ушбу мажлисда хозир бўлганларнинг барчаси шундай йиғлашга тушдиларки, оқибатда, ўзларидан кетдилар. Ҳамда пайғамбаримизнинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, улуғ мартабага етишдилар.
''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.
👉 @diyonatli

👍3❤1
КУЁВЛАРГА ЎН ЎГИТ
1) Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг.
2) Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг.
3) Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг.
4) Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин.
5) Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан талаб қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
6) Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг.
7) Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин.
8) Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга муҳтож қилманг.
9) Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга ҳам олиб келинг.
10) Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида меҳнат қилишни унутманг.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👍2❤1
КЕЛИНЛАРГА ЎН ЎГИТ
1)Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2) У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3) Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг.
6) Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9) Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10) Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

👍3❤🔥1
ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ
Бир куни Рacулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.
Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.
Шундан сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.
Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим, — деб жавоб бердилар.
@diyonatli

🥰5❤🔥1👍1🔥1
Сувни тўғри ичиш инсульт хавфини камайтиради !
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
Оғир меҳнат қилишдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди;
Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.
Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз;
1 стакан сувни уйқуга ётишдан олдин ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади
Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг . Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради
Ушбу тавфсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз

❤1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 22 август куни соат 21:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
@Diyonatli

ҚАРЗИНИ ТЎЛАДИ
Мўминлар амири Умар ўз халифалиги даврида Мадинада бир деворни суваш билан машғул эди. Шу пайт бир яҳудий келиб, шундай деб шикоят қилиб қолди:
- Басра ҳокими мендан юз минг динорлик газлама олган эди, аммо пулини бермаяпти.
- Қоғозинг борми? - сўради ундан амир.
- Йўқ, - деди яҳудий.
Умар ердан бир парча сопол парчасини олиб, унга: ''Сендан шикоят қилувчилар беҳисоб, аммо хурсанд бўлганлар топилмайди. Ё шикоятдан йироқ бўл, ё ҳокимиятдан'', деб ёзди ва охирига: ''Умар ибн Хаттоб'' деб қўшиб қўйди. Унга муҳр ҳам босмади, имзо ҳам чекмади. Аммо унда шундайин адолат савлати ва сиёсат салобати бор эдики, ёҳудий уни Басра ҳокимига тапширганида у отдан тушиб, ерни ўпди ва шу ернинг ўзида яҳудийнинг қарзини батамом тўлади.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

❤🔥1
ДЎСТЛАРИНИ ОЗОД ҚИЛИШ УЧУН
Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавқати, аскарларнинг иймони ва ақийдаси кучли экани ҳақида кўп эшитган эди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун жангчиларига ''Мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай, тириклай келтиринглар'', деб буюрган эди.
Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади. Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
- Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, - деди.
Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
- Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман.
Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
- Унда сени ўлдираман, - деб қўрқитди подшоҳ.
- Хоҳишинг, - деди Абдуллоҳ.
Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
- Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
Шунда Абдуллоҳ:
- Бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди Рум қайсари.
Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзининг устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.

САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ
1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. ''Агар тонг оттирсанг, кечга бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма''.
2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш-пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорига илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта енгиллик бор.
18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
22. ''Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир''.
''Зарият сураси, 22-оят).
23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.

❤🔥1👍1
КАРАМЛИ БИРОДАР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба эшигининг икки кесакисидан ушлаган ҳолда муборак бошларини кўтариб, одамларга қарадилар. Ҳамма томонда одамлар саф-саф бўлиб, ҳамма, энди нима бўлар экан, деб қараб турарди. Шунда у зот:
''Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқдир. У Зот ваъдасига содиқ қолди. У Зот бандасига нусрат берди. У Зот гуруҳларни ёлғиз Ўзи енгди. Билиб қўйинглар, барча ўч олиш, мол ёки қон менинг ушбу икки оёғим остидадир.
Фақат Байтнинг мутасаддилиги ва ҳожиларни суғориш бундан мустаснодир.
Эй Қурайш жамоаси! Албатта, Аллоҳ сизлардан жоҳилият кибрини ва ота-боболар билан фахрланишни кетказди'', деб туриб:
''Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир'' оятини тиловат қилдилар.
Кейин сўзларида давом этиб:
''Эй Қурайш жамоаси! Нимани ўйлаяпсизлар? Мен сизларга нима қилмоқчиман?'' дедилар.
''Яхшилик! Карамли биродар! Карамли биродарнинг ўғли!'' дейишди улар.
Шунда у зот:
''Мен сизларга Юсуф ўз акаларига айтган нарсани айтаман: ''Бугунги кунда гинахонлик йўқ''. Кетаверинглар! Сизлар озодсизлар!'' дедилар.
''Руҳий тарбия'' китобидан.

👍2❤🔥1🥰1👏1
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

👍1
Энг биринчи гуноҳ КИБРДИР.
Aллоҳ таолога итоацизлик ушбу гуноҳ сабабли бўлди. Шайтон кибр қилди;
Иккинчи гуноҳ ҲИРСДИР. Ҳирс энг катта мусибатдир. Ёшлардаги шаҳват ана ўша ҳирснинг авлодидир. Уйида солиҳа ва муҳаббатли аёли бўла туриб, ўзга номаҳрам аёлларга назар солиш айнан ўша ҳирс сабаблидир;
Учинчи гуноҳ ҲAСAДДИР. Энг биринчи қотиллик ҳасад туфайли содир бўлган;
Ушбу уч гуноҳ барча гуноҳларнинг асоси бўлгани учун буткул сақланишимиз лозимдир.
Зулфиқор Aҳмад Нақшбандий.

ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ
1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

👍4❤🔥1
''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, аввал сўз бошладим. У кишининг қўлларини ушлаб:
- Ё Расулуллоҳ, бу ишнинг (яъни, Исломнинг) нажоти нима? - деб сўрадим.
- Эй Уқба, тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин, гуноҳларинг учун йиғла, - дедилар.
Бошқа сафар у зот мени учратиб қолиб, аввал сўз бошладилар, қўлимни ушлаб:
- Эй Уқба ибн Омир! Сенга Таврот, Инжил, Забур ва Улуғ Қуръондаги учта яхши сурани айтайми? - дедилар.
- Ҳа, (айтинг). Аллоҳ мени Сизга фидо қилсин! - дедим.
У зот менга ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос''ни ўқиб бердилар. Кейин таъкидладилар:
- Эй Уқба, уларни унутма, бирон тунни бу сураларни ўқимай ўтказма!
Мен уларни халигача унутганим йўқ. Бу сураларни ўқимагунимча тонг оттирмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (бошқа сафар) учратиб қолиб, у зотдан олдин сўз бошладим. Қўлларидан ушлаб дедим:
- Ё Расулуллоҳ, менга фазилатли амаллардан хабар беринг!
- Эй Уқба, сен билан (орани) узган одам ила (яхши) муносабатда бўл, сенга бермаганга бер, сенга зулм қилган кимсадан юз ўгир.
Ибн Хубайб ривоят қилади: Биз ёмғирли, зим-зиё тунда йўлга чиқдиқ. Намоз ўқиб берсинлар, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қидирдик. У зотни топганимизда:
- Сизлар намоз ўқидингизми? - деб сўрадилар.
Мен индамадим. У зот:
- Қул (яъни, айт), - дедилар.
Мен ҳеч нима демадим. Кейин яна:
- Қул (айт), дедилар.
Мен индамай туравердим. У зот яна дедилар:
- Қул (айт).
- Ё Расулуллоҳ, нимани айтаман?
- Қул ҳуваллоҳу аҳад билан муаввизайнни кеч кирганда, тонг отганда уч марта ўқи. Шунда улар сен учун кифоя қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди''.
Расули акрам алайҳиссалом ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос'' сураларини ўқиб, узларига, оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб у зотга дам солганлар.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан

👍2❤🔥1
БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО
اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.
Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.
Муттафақун алайҳ.

👍5❤🔥1
Охират оловига қандай чидайсиз?
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?» деди.
Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?» деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта, Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?» деб сўради. У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди.
Ибн Қудома. «Қисосут-таибийн»

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматда қасос ҳақдир | Абдул Ҳамид домла
(Ақидатут-таҳовия)
Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
(Ақидатут-таҳовия)
Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👏3👍1