Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТУПРОҚ ЕГАН ОДАМ

Тупроқ ейишга одатланган бир одам дўконга кириб шакер олмоқчи бўлди. Ҳийлакор дўкончининг тарозисида дирҳам ва тош ўрнига тупроқ турарди. Дўкончи мижознинг тупроқ ейишига одатланганини биларди.

Тарозимнинг килолари, граммлари тупроқдан. Бир оз кутиб турсанг, олиб келаман, - деди.
Дўкондор тарозининг бир палласига тупроқдан қўйди ва шакер солишга кетди.

Мижоз қарасаки, тарози палласида оғирлик ўлчови вазифасини бажараётган тупроқ ниҳоятда ажойиб эди. Чидай олмай, яширинча ундан олиб еди. Тупроқ чиндаҳам ажойиб эди. Дўкондорга сездирмасдан яна озгина олиб еди. Бу ишни имкон қадан яширинча қилишга уринарди. Дўкончи ишини оғир кўрсатиб, ён кўзи билан мижоз ҳаракатларини кузатар, у тарозидаги «оғирлик ўлчови»дан қанча еса, шунча севинар, яна биро з еб олиши учун атайин ишини чўзарди:
- Вой аҳмоқ! Сен сен қанча кўп есанг, оладиган шакаринг шунча камайиб, ўзингга зиён бўлади. Мен эса бундан фойда кўраман, - дерди ичида.

«Румийдан Жавоҳирлар» китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
ҲИКОЯ

Ривоят қилинишича, Мисрда намоз ўқиш ва азон айтиш учун масжидга боғланиб қолган бир киши бор эди. У ибодатга берилган, тақводор эди. Бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага чиқди. Унинг ёнгинасида зиммий насронийнинг қизини кўрди. У жуда чиройли эди. Киши ўзини йўқотди ва азонни қўйиб, қиз олдига тушди. Қиз сўради: "Нима юмушинг бор?". У деди: "Сени хоҳлайман ва сенга уйланаман". Қиз: "Сен мусулмонсан, отам мени сенга бермайди", деди. У киши: "Унда насроний бўламан" дея жавоб берди. Қиз деди: "Ундай бўлса, майли..."
У қизга уйланиш учун насоро динига кирди ва уларнинг ҳовлисида қолди. Худди шу куннинг ўзида ҳовлидаги тепаликка чиқиб, ерга йиқилиб ўлди. У қабул қилган дини билан муваффақият қозонмади, қиз билан роҳатланмади ҳам.

Хулоса сиздан.

👉 @diyonatli
👍5😢1
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани доимо пешин вақтида ўқиганлар.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.
Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ЖУМА ХУТБАСИ

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл:
"Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
"Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

"Кифоя" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
АЛЛОҲ КИМГА ЯХШИЛИК ИСТАСА...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
"Аллоҳ ким учун яхшилик истаса, уни баъзи дард ва балоларга йўлиқтиради".
Имом Бухорий
Дунёда дардга йўлиқиш, изтироб чекиш мўмин учун яхшилик ифодаси, гуноҳ ва азобдан қутулишнинг далолатидир.
Аллоҳ севган бандаларининг жазосини қиёматгача қолдирмайди. Дунёда унга баъзи дард ва азоблар бериб, уларни банданинг гуноҳларига каффорат қилади. Уни қиёматга пок, бегуноҳ қилиб етказади.
Аллоҳ яхшилик тиламаган бандаларига дунёда дард-алам чектирмайди, роҳат-фароғатда яшатади. Бундай кимсаларга қилган гуноҳлари жазосини қиёматда бирдан беради.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍8
Ўхшамас

Уч ўртоқ бор эди. Ногаҳон улардан иккиси арзимас бир масада хусусида тортишиб қолди ва биринчи ўртоқ иккинчисини жуда қаттиқ ҳақоратлади. Орадан икки кун ўтгач, ҳақоратланган киши ўзини ҳақоратлаган дўстиникига бориб, ўзаро муносабатларни қайта тиклашга мувофақ бўлди. Буни кўриб турган учинчи ўртоқ:
- Нега сен у билан ярашдинг, ахир, у сени кўпроқ хафа қилди-ку. У сенинг ўрнингда бўлганида бормасди, мен ҳам бундай йўл тутмаган бўлар эдим, - дея дашном берди. Шунда у жилмайиб, деди:
- Тўғри айтаяпсан, лекин ҳамма гап шундаки, мен сен эмасман, худди сен у бўлмаганинг каби...

“Уммондан дурлар” китобидан.

👉 @diyonatli
👏2👍1
ДЎСТ
Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Қайси дўстим билан дўстликни сақлаб қолсам бўлади?
Ибн Саммок деди:
– Диндорини, ақллисини, сендан зерикмайдиганини, узоқда бўлсанг-да, унутмайдиганини, яқинлашсанг, яқинлашадиганини, узоқлашсанг, сени риоя қиладиганини, ёрдам сўрасанг, суяйдиганини, муҳтож бўлсанг, қўллайдиганини, сўзи ила ёрдам қилишдан кўра кўпроқ феъли ила ёрдам берадиганини.

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍6
Audio
Илмли ёшлар юрт келажаги

@Diyonatli
"ЁКИ (УЛАР) АЛЛОҲ ЎЗ ФАЗЛИДАН БЕРГАН НЕЪМАТЛАРИ УЧУН ОДАМЛАРГА ҲАСАД ҚИЛИШАДИМИ?!"

Ҳасад суякни емирувчи ярага ўхшайди. У сурункали касаллик бўлиб, вужудни ишдан чиқаради. Баъзилар: "Ҳасадчининг роҳати йўқ. У мазлум кийимини кийган золим ва дўст суратидаги душмандир", дейишган бўлса, бошқалар: "Ҳасадга офарин!" У ўлдиришни ўз эгасидан бошлайди!" дейишади.
Биз бошқалардан олдин ўзимизга раҳмимиз келсин ва ҳасад қилишдан қайтайлик. Чунки биз одамларга ҳасад қилишимиз сабабли танамизни ташвишга тортиқ қиламиз, ғам-андуҳни қонларимиз ила суғорамиз, кўзларимиз уйқусини бошқаларга тақсимлаб берамиз.
Ҳасадчи оловни алангалатиб, унда ўзи ёнади. Хавотир, жонсараклик ва ғамлар касалликдир. Буларни ҳасад келтириб чиқаради ва инсоннинг роҳатини, покиза ва гўзал ҳаётни барбод қилади. Ҳасадчининг мусибати у битиб қўйилган тақдир тўғрисида ҳусуматлашади. Адолат борасида Аллоҳни айблайди, шариат масалаларида адабсиз бўлади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқади.
Ҳасад ёмон дардки, ҳасадчига ажр йўқ. У шундай бир бало, унга йўлиққан киши яхшиликка эришмайди. Ҳасадчи то ўзи ўлгунича ёки одамлардан у неъматлар кетгунича кўйиб ёнади. Дунёда ҳамма муросага юради, лекин ҳасадчи асло кўнмайди. У билан келишишнинг бирдан-бир йўли Аллоҳ берган неъматлардан ажралишингиз, фазилатларни йўқотишингиз ва сиздан омаднинг ҳар томонлама омаднинг кетишидир. Яъни, сиз тўла чўксангизгина у тинчланади.
Ҳасадчининг ҳасад қилган вақтдаги ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. У гўё заҳарли қора илон. Айбсиз бирининг жисмига заҳрини юбормагунича тинчимайди. Ҳасадчи бўлиб қолишдан ўзингиз ҳам қочинг, бировнинг ҳасадини ҳам Аллоҳдан паноҳ сўранг. Чунки ҳасад одамга энг ҳафли пистирмадир.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
"АЙТИНГ: "ЕРДА САЙР ҚИЛИНГИЗ!" (Анъом сураси 11-оят).

Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз, шоҳид бўлиш учун турли ўлкаларга сафар қилинг, саҳроларни кезинг, ер юзида айланиб юринг, очиқ коинот китобига ибрат назари ила боқинг, шунда қплбингиз яйрайди, ғам-андуҳ булутлари тарқалиб кетади.
Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган.
Уйингиздан чиқинг-да, ён-атрофингиздаги нарсаларни томоша қилинг, улар ҳақида фикр юритинг. Тоққа чиқинг, водийларга тушинг, дарахтларга боқинг, маъданли сувлардан ичинг, бурнингизга ясмин шохчалашрини тутинг. Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳич қилганингизда бахт осмонида сузасиз.
Уйингиздан ташқари чиқинг, кўзингиздан қора пардани олиб ташланг-да, сўнгра Аллоҳнинг кенг ерида зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр қилинг.
Бекордан-бекор ҳолда тор хонада биқиниб ётиш ўзини ўлдиришга олиб борадиган осон йўлдир. Чунки хонангиз олам, ўзингиз инсониятнинг барчаси эмассиз. Нимага энди сиз қайғуга бўйин эгишингиз керак?! Сизга ахир кўзингиз, қулоғингиз ва қалбингиз билан "Енгил ва оғир ҳолатда қўзғалинг...", деб нидо қилинган! Келинг, чўлу саҳроларда ҳам, дарахтзорларда ҳам, муҳаббат қўшиқларини куйлаётган қушлар чуғур-чуғури остида, чўққилардан водийларгача етиб келиш ҳикоясини чулдир-чулдир сўйлаётган сувлар бўйида ҳам Қуръон ўқинг.
Нафас олиши оғирлашган ҳамда тор хонаси ўзига қоронғу бўлиб қолган кишиларга табиблар тавсия қиладиган роҳат ер юзида саёҳат қилишдир. Келинг, энди бахтли бўлиш, фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш учун биргаликда сафар қилайлик. Аллоҳ бу ҳақда: "Улар осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар;) "Эй Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан", деган.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ ТОМОН БОШЛА!

Кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ
томон бошла! Ёдингда тут, Аллоҳ пайғамбарларни гуноҳкор ва осий инсонларга юборган, фаришталарга эмас. Агар инсонлар тоат аҳли бўлишганида, пайғамбарларга муҳтож бўлишмас эди.
Аллоҳ таоло ҳатто илоҳлик даъво қилган фиръавнга ҳам ўз пайғамбарлари Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларни юбориб: “Унга юмшоқ гапиринглар”, – деди.
Инсонларнинг гуноҳига худди хўжайин каби боқма. Унга қул каби қара. Аллоҳ сенга ҳидоятни яхши кўрсатди. Бунинг закоти эса сен ҳам инсонларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошламоғингдир.
Сен ўзинг ҳидоят топа олмас эдинг. Аллоҳ сенга ҳидоятни неъмат қилиб берди. Маъсият аҳлига худди бало аҳлига қарагандай қара. Чунки касаллик гуноҳдан енгилдир. Зеро, касаллик даражанинг кўтарилишига сабаб бўлади. Залолатнинг эса оқибати даҳшатли.
Тўғри, биз нарсаларнинг зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Аммо фақат зоҳирга алданишдан ҳазир бўлишимиз лозим.
Баъзи гуноҳкорлар Аллоҳ ва расулини баъзи бир сиз биладиган динни сотувчи, устидан шайтон ҳукмрон бўлган дин тожирларидан кўра кўпроқ яхши кўришади.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби эшшак эди. У хушчақчақ ва қувноқ киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кулдирар эди. У ароқ ичар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дарраладилар, яна дарраладилар, учинчисида бир киши: “Аллоҳим, уни лаънатлагин. Бунча кўп ичмаса!” – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни лаънатламанглар. Мен биламан, у Аллоҳ ва расулини яхши кўради!” – дедилар.
Қалблар сирдир. Уни фақат яратувчиси била олади.
Ҳижоб ўрамайдиган аёл фоҳиша дегани эмас.
Мусиқа эшитадиган киши Қуръонни ёмон кўради дегани эмас.
Мен осийларни ҳимоя қилмоқчи ёки оқламоқчи эмасман. Шунчаки, уларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошланг демоқчиман!

Адҳам Шарқовий.

"Қалблардан сўранг" китобидан олинди.

@diyonatli
👍3👏1
ЛАТОИФ

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ бир латифа айтиб берган:
“Бир киши мусулмонлар қабристонига бир итни кўмибди. Кишилар унинг бу қилмишидан қозига шикоят қилишди. Қози ундан сўради:
– Сен мусулмонлар қабристонига итни кўмдингми?
– Ҳа, мен унинг васиятини бажардим.
– Ҳолингга вой! Мусулмонлар қабристонига нажасни дафн этасанми?! Тағин васият қилди деб мени мазах қиласан!
Ҳалиги киши деди:
– Жаноби қози, у сизга ҳам юз динор беришимни васият қилди...
Қози деди:
– Яхши ит экан, Аллоҳ раҳм қилсин бечорага!
Кишилар қозининг бу қилмишидан таажжубга тушишди. Шунда қози деди:
– Таажжубланманглар! Бу ит тўғрисида ўйлаб кўрдим. Менимча, у асҳоби каҳфнинг итининг авлодидан бўлса керак!”
Қозилик фасодга учраса, кишилар ўртасида адолат зое бўлар экан...

АбдулҚодир Самарқандий.

@diyonatli
👍3
САМИМИЯТ БАҲОСИ

Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор гап. Чунки дўст дўстининг тутган хатти-ҳаракати, одоби, сўзи ва амалига қараб муносабат билдиради. Ғаним эса ўзига манфаатли дақиқа ва имкониятларидан унумли фойдалана олиш пайида... Ахир, ўзингиз айтинг, яқин инсонларингиздан биронтаси сизга ҳар гал "Сен доносан", "Сени жудаям ҳурмат қиламан", дея тўтидек жонсиз, ҳис-ҳаяжонсиз гапларни такрорлаганини эшитганмисиз? Аксинча, у дўстга бўлган ўша меҳру оқибатини кўпинча юрагида пинҳона сақлайди. Тўғри, ҳар замонда муносабат билдириб турилади. Лекин жойида, меъёрида ва таъсирли ҳолатда. Зеро, мавридсиз билдирилган лутф устоздан ҳайбатни, дўстдан самимиятни, қариндошдан меҳрнинг кетишига сабаб бўлади.

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни илмга тарғиб қилиш | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомилани олдирса бўладими? | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍7
ОЛТИ НАСИҲАТ

Улуғлар айтибдиларки, агар бирор киши сенинг олдингга келиб: "Фалон киши сенинг ҳаққингда ундоқ деди, мундоқ деди", - деб айтса, сен учун олти нарса вожиб. Биринчидан, уни ростгўйлар қаторига қўшмагайсан. Иккинчидан, уни чақимчиликдан қайтаргайсан. Учинчидан, уни душман қаторида ҳисоблагайсан. Тўртинчидан, чақимчининг сўзига кириб, бир мусулмонга нисбатан бадгумон бўлмагайсан. Бешинчидан, унинг сўзига эътибор бермагайсан ва сўзини хушламагайсан. Олтинчидан, унинг айтганига ишониб иш қилмагайсан. Умуман, чақимчини ўзингга яқин йўлатмагайсан ва уни душман билиб, сўзига қулоқ тутмагайсан.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Майитнинг жасадини ёриш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Audio
Майитнинг жасадини ёриш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Дунёда йўловчидек бўл.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Роҳман сурасида шундай марҳамат қилади:
«Ер юзидаги барча мавжудот фонийдир, ўткинчиди, аммо улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Роббингизнинг важҳи эса боқийдир».
Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш бу йилимизда қанчалик хайрли, савобли ишлар қилганимиз, ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганимиз энди охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Умрни яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамдулиллаҳ. Аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имкониятмиз бор. Зeро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач, камчликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Чунки тавба эшиги икки томони бор бўлиб, бири – умумий, иккинчиси – хос эшикдир. Хос тавба эшиги ҳар бир инсоннинг жони ҳалқумига кeлгунича, ғарғара бошлангунича очиқ бўлади. Шунгача тавба қилишга имкон бор. Умумий тавба эшиги эса Қиёмат кунигача очиқ бўлади.
Фотир сурасидаги бир ояти кариманинг маъноси қуйидагича:
«Улар у ерда «Парвардигоро, бизларни азобдан чиқаргин, токи бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача, яхши амалларни қилайлик» дeб фарёд қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган, киши эслатма олгудeк узун умр бeрмаганмидик? Сизларга огоҳлантирувчи Пайғамбар ҳам кeлган эди-ку! Бас, энди жазоларингизни тотавeрингиз. Золимлар кофирлар учун ёрдамчи бўлмас» дeган жавоб бўлади».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом елкамдан тутиб туриб, «Дунёда гўё ғарибдeк, йўловчидeк бўлгин», дeдилар.
Шундан буён Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳар сафар: «Кeч кирса, тонгни кутиб ўтирма. Тонг отса, кeч киришини кутиб ўтирма. Соғлигингда бeморликда қила олмайдиган ишларингни қилиб ол. Тириклигингда вафотингдан кeйин асқотадиган амалларни қилиб қол», дeр эканлар.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

👉 @diyonatli
УЧ УЗУМ ДОНАСИ

Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи) Иброҳим Оға жомеи деб аталган меъмори ёдгорлик бор... Бу жомеъ қурилиши билан боғлиқ ажиб ҳикоя нақл қилинади.
Иброҳим Оға "Ёпиқ бозор" ҳунармандларидан, қалпоқ сотиб, кун кечирадиган, ҳалол, кўзи тўқ, камтарин инсон эди. Камбағал бўлгани учун Тўпқопи ташқарисидаги эски бир уйда яшар, ҳар кун бозоргача пиёда бориб келарди. Бир кеча тушига бир чол кириб, деди:
- Болам Бағдодга бор, кўприк рўпарасидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомда уч узум донаси - насибанг бор. Олгину офият ила егин.
Иброҳим Оға содиқ тушлар рўёбга чиқишини билар, аммо тушга унча эътибор бермайдиганлардан эди. Пайғамбар ёхуд авлиёуллоҳнинг туши бўлса, бошқа гап. Ўзи каби оддий бир одамнинг туши нима бўлибди? Устига устак, уч узум донаси неча ойлик йўл машаққатини тортишга арзийдими?
Бироқ Иброҳим Оға айни ўша тушни яна кўраверди.
Ўша кун ишга борган, аммо ўй-фикри кўрган тушида эди. Ниҳоят, учинчи кун ҳам айни, ҳеч кимга бир оғиз гап айтмасдан, елкада халта, оёқда чориқ, қўлда ҳасса:
"Қайдасан, Бағдод?"дея йўлга тушди.
Иброҳим Афанди ҳафталаб йўл босиб, ниҳоят, Дажла суви тўлиб-тошиб оқиб, яшартирган Доруссаломнинг марказий кўприги ёнига борди. Яқиндаги ошхонага кириб, қорнини тўйғазаркан бир томондан кўприк атрофига разм солар, тушидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомни қидира бошлаган эди.
Во ажаб! Тушида таърифланганига ўхшаш бир хурмо кўприкнинг нариги бошида, соҳилда турарди. Қорнини тўйдиргач, ширинлик нияти билан уч узум донасини емоқ учун ишком олдига келди. Бироқ қайси узум бошидан узиб ейишни билмай турди. Кейин ишком ёнидаги ўриндиққа ўтириб, узумларга разм сола бошлади. Иттифоқо, барглар орасида фақат уч узум донаси бўлган бир шингилчага кўзи тушди. Аммо у бир оз тепароқда эди. Яқин бориб бир-икки сакраса-да, қўли етмади. Шу пайт ёнига кекса бир одам келиб:
- Ассалому алайкум, оға. Узум емоқчи бўлсангиз, ана шунчаси турибди, нега бунча тепага сакраяпсиз? - деди.
Қалпоқчи Иброҳим ҳайрон қолди. Ҳақиқатан бу саволга нима деб жавоб берсин. Ниҳоят, у бошидан ўтказганларини қарияга бирма-бир айтиб берди.
Кекса киши уни эшитган сайин кулгиси қистай бошлади ва охир айтди:
- Ҳой, намунча содда бўлмасанг. Мен уч йилдан бери шунга ўхшаш туш кўраман. Менга ҳам тушимда: "Истанбул диёридаги Тўпқопи ташқарисида жойлашган Тўпчилар маҳалласида бир қалпоқчининг кўмир омбори остида уч хум олтин бор. Бориб уларни ол", дейишади. Лекин мен бунга ишониб, жойимдан ҳам жилганим йўқ. Сен бўлсанг уч дона узум учун шунча йўлдан келибсан. Шунчалар ҳам ахмоқ бўладими одам?
Бу сўзларни эшитган Иброҳим оға ҳушидан кетмаслик учун ўзини зўрға тутиб турди. Чунки одам таърифлаган манзил унинг Истанбулдаги уйи, кўмир омбори ҳам ўзиники эди. Ҳеч нарса сездирмаслик учун уз узум донасини еб, дарҳол йўлга чиқди. Истанбулга келиб, кўмир омборини қазиди. Чиндан ҳам, уч хум тилла топди. Олтинларни олди ва кўп хайр-эҳсондан ташқари ҳозир унинг номи билан аталаётган у кўркам жомеъ масжидини ҳам қурдирди.
Насибага қаранг! Аллоҳ таоло бировга уч узум донасини сабаб улуғ ризқ берди, кимнидир уч хум олтиндан маҳрум қолдирди.
"Кимга ният, кимга қисмат...".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍9