Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Ёшим ўн тўртда. Мендан маний келяпти. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқишим керакми?

———————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
ҲАҚМАН ДЕЙИШДАН ОЛДИН...

Имом Шофиъий шогирдлари билан Бағдод кўчаларида юрардилар. Бир жойда икки кишининг диний мавзуда тортишаётганини кўришди. Улардан бири ўзининг ҳақ эканлигини исботлаш мақсадида иккинчисига «Бу мавзуда Имом Шофиъий ҳам худди мен айтган нарсани айтганлар», дер эди. Ваҳоланки, у ҳазратни кўрмаган, эшитганди. Шогирдлардан бири уларга яқинлашиб, нима масалада баҳслашаётганларини сўради. Гап нимадалигини билгач, «Астағфируллоҳ, Имом Шофиъий ҳеч қачон бундай гап айтмаганлар, сиз ўзингизни ҳақдек кўрсатиш учун уйдирма қиляпсиз. Ҳазратнинг мазкур масалада бундай дейишлари ақлга сиғмайди», деб қанча танбеҳ бермасин, бояги киши ўз билганидан қайтмади.

Шогирднинг бўлган гапларни Имом Шофиъийга етказишдан бошқа чораси қолмади. Ҳазрат ўзларини танитмай баҳсга қулоқ тутишни лозим топдилар. Гап нимадалигини анг­лагандан сўнг, у киши ҳам «Шофиъий бундай гап айтмаган», дедилар.­ Бироқ фойдаси бўлмади. Ниҳоят ҳазрат: «Эй биродари азиз, мен Шофиъийман ва бу гапни умуман гапирмаганман», деб айтдилар. Аммо бояги киши шунда ҳам ишонмади ва гапидан қайтмади: «Мени алдашга уринманг­лар, Шофиъий­ эмаслигингизни жуда яхши биламан!»

Бу ривоятда катта ибрат бор. Баъзан бир нарсани исботлаш учун келтираётган мисолларини динга, шариатга боғлайдиган, ҳатто Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг номлари билан ҳам билиб-билмай гапириб юбораверадиганлар йўқ эмас. Одамлар орасида урчиётган, неча йиллардан бери яшаётган зарарли бидъатлар, ирим-сиримлар ҳам айнан шундай жоҳиллик, илмсизликнинг натижаси.

Юқоридаги ривоят нотўғри далил ва тушунчаларга таяниб, турли фикрларни атрофдагиларга етказаётган, ўзи қолиб бошқаларни ҳам адаштираётганлар учун ўрнак бўлишидан умидвормиз.

Ирода Тўрахонова

«Ирфон» тақвимининг 2013 йил 3-сонидан олинди
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Кўрпачанинг устида сажда қилиб бўлмайди дебсиз. Мен билмасдан кўрпача устига жойнамоз солиб, намоз ўқирдим ўқирдим. Энди бошқатдан ўқишим керакми?
————————-

🎧Жавобни аудиода тингланг!
ЭНГ ЁҚИМЛИ ВА ЭНГ ЁҚИМСИЗ...

Луқмони ҳаким занжи қул эди. Бир яхши одам уни хизматкорликка сотиб олди. Луқмон бир қанча вақт хожасига хизмат қилиб юрди. Хожаси бир куни унинг оқиллигини синаб кўриш учун қўй сўйиб, энг ёқимли жойни олиб кел, — деди.
Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, унинг юрагини ва тилини кесиб келди.
Бир неча кундан сўнг хожа қулига яна бир қўйни сўйиб, энг ёқимсиз жойни олиб кел, деб буюрди.
Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, яна унинг юраги ва тилини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб:
— Бу ишингни қандай тушуниш керак? — деб сўради.
Луқмони ҳаким жавоб берди:
— Дунёда энг ширин нарса — покиза юрак ва ширинсўз тилдир.
Дунёда энг ёқимсиз нарса — бемеҳр, тош юрак ва иғвогар тилдир.

* * *

Донишманд Жолинус йўлда бир чиройли йигитни учратибди. Унга бир неча савол берган экан, йигит қўпол жавоб берибди.
Жолинус ҳаким ўзича:
— Жомнинг сирти олтин экану, ичи мис экан, — дебди.

Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг «Қиссату-л-уламо» асаридан Маҳкам Маҳмуд таржимаси
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Совуқ кунларда таҳорат олишда шамоллаш мумкин. Нам салфетка билан таяммум қилса жоизми?
———————
🎧Жавобни аудиода тингланг!
НЕЧТА ДЎСТИМ БЎЛИШИ МУМКИН?

Бир
киши машҳур донишманднинг ҳузурига келиб, ундан сўрабди:

– Устоз, сиздан бир нарсани билиб олмоқчи эдим. Одамнинг нечта дўсти бўлиши керак? «Юз тилланг бўлмасин, юзта дўстинг бўлсин» деган мақолни эшитиб қолдим. Лекин агар атайлаб дўст қидирадиган бўлсам, ишларим ўнгидан келишига ишонмайман. Ахир қаршингдаги одам аслида қанақалигини билиб бўлмайди. Бундан ташқари, у чинакам дўст бўлишга лойиқми-йўқми – буни ҳам олдиндан айтиш қийин. Унинг устига, ўзимнинг ҳам бошқаларга қай даражада дўст бўла олишим аниқ эмас...

– Саволингга жавоб бераман, тўғрироғи, жавобни ўзинг топасан, – дебди донишманд. – Ҳув анави олма дарахтини кўряпсанми? У дунёдаги энг баланд олма оғочларидан бири. Бориб ўша дарахтнинг энг учидаги мевалардан менга териб кел.

Одам ўша тарафга қараб, дарахтнинг юксак шохларида товланиб турган олмаларни кўрибди ва:

– Лекин, тақсир, дарахт ҳақиқатан ҳам жуда баланд экан. Меваларни қандай қилиб уза оламан? – дебди.

– Бирорта дўстингни чақир, биргалашиб оларсизлар, – деб йўл-йўриқ кўрсатибди донишманд.

Ҳалиги киши бир дўстини топиб келибди. Ўртоғи унинг елкасига чиқибди, лекин меваларга қўли етмабди. Орада ҳали анчагина масофа бор экан.

– Йўқ, бунақада ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, – дебди асабийлашиб дўст изловчи.

– Нима бало, бошқа умуман дўстинг йўқми? – дебди кулиб донишманд.

Бояқиш бошқа дўстларини ҳам чақириб, анча-мунча одам йиғибди. Улар бир-бирларининг елкаларига минганча, терлаб-пишиб юқорига интилишибди... Бироқ бу жонли ҳавоза олмагача етиб бормабди, ҳолдан тойган одамларнинг оёқлари ҳам тойибди, ҳамма ерга гурсиллаб тушибди.

Бу ишларни кузатиб турган донишманд ҳалиги кишини ёнига чақирибди ва сўрабди:

– Одамга нечта ҳақиқий дўст кераклигини тушунгандирсан?

– Ҳа, тақсир, тушундим, – дебди у лат еган елкасини уқалаганча. – Жуда кўп дўст керак экан. Кўпдан қуён қочиб қутулмайди. Ҳар қандай муаммони кўплашиб ҳал қилиш мумкин.

Донишманд афсус билан бош чайқабди:

– Тўғри, дўстларнинг кўп бўлгани яхши. Лекин миясига нар­вон олиб келиш фикри келадиган биттагина фаросатли дўстинг бўлса, унданда яхши.

Ориф Толиб тайёрлади.

«Ирфон» тақвимининг 2014 йил 1-сонидан олинди.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Таҳоратсиз овқат қилиш мумкинми?
Қазо рўза қандай тутилади? Ҳафтанинг қайси кунлари тутиш керак?
————————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
НИМА УЧУН ИЛМ ЎРГАНЯПМИЗ?

Низомулмулк
«Низомия» мадрасасини ўз ҳисобидан қурдириб, болаларни ўқитар экан. Бир куни у сарфлаётган маблағлари хайр келтиряптими-йўқми, болалар нима учун илм ўрганаётганини билиш учун мадрасага келиб, толиби илмларни сўроққа тутибди. Вазирни юзидан танимаган болалар ростини айтишибди.

— Менинг отам муфтий, бир кун отам ўлса, ўрнига мен муфтий бўламан, — дебди бир бола.

— Мен маҳкамада ишлайдиган қозининг ўғлиман. Илм ўқийверсам, бир куни мен ҳам отамнинг ўрнига қози бўламан, — дебди иккинчи бола.

Уларнинг жавобидан хафсаласи пир бўлган Низомулмулк менинг хизматларим зоэ кетяпти экан, мадрасани ёпаман деган ниятда хонақоҳдан чиқаётиб, китоб ўқиб турган кичкина болани учратибди. Ундан ҳам нимага илм ўрганаётганини сўрабди.

— Ақлий ва нақлий далиллар билан менга маълум бўлдики, бу дунёнинг Эгаси бор экан. У зотнинг бандалари устига тўхтовсиз раҳматлари ёғиларкан. Унинг неъматлари ҳеч қачон узилмас экан. Шунча неъматлари шукрига биз ҳам У зотни рози қилишимиз керак экан. Дунёлар соҳиби бўлган Зотни қандай рози қилса бўлар экан, деб илм ўрганяпман, — дебди ҳалиги бола.

Шунда Низомулмулк хурсанд бўлиб, биргина боланинг нияти софлиги менга кифоя қилади, мадрасани асло ёпмайман, деган экан.

Ўша ақлли жавоб эгаси Имом Ғаззолий эдилар.
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Ўз аёлига туҳмат қилиш тўғрими? Куёв ўз қайнота ва қайнонасининг шахсиятига тегадиган ёмон гапларни айтиш-чи? Динимизда бу масалаларда нима дейилган?
——————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
МЕНИ КЎРГАНИНГИЗДЕК ТАНИДИНГИЗ...

Луқмони ҳаким ҳазратларини қароқчилар асир олишди. Бегона шаҳарда қул қилиб, бир бойга сотишди. Хўжайин у кишига ғишт қуйиш каби қийин ишларни топширди. Луқмони ҳаким эса ишнинг қийинлигидан шикоят қилмай, ҳаммадан кўра яхшироқ ишлардилар. Вақт ўтгани сари хўжайин бу қулнинг меҳнаткаш, ҳалол ва қийин ишларга чидамли эканини билди. У кишига меҳри тушиб қолди.

Бир куни бу шаҳарга келган Луқмони ҳакимнинг ҳамшаҳарларидан у зотнинг аслида ким эканлигини билиб олди. Олдинроқ танимаган, аммо шуҳратини эшитган Луқмони ҳакимдек зотни қул қилиб ишлатиб юргани учун қайғуга тушди. Дарҳол у кишидан узр айтиб, ҳадялар бериб, озод қилди. «Нега ўзингизни танитмадингиз?» деб сўради.

Луқмони ҳаким айтдилар:

– Сиз кучимдан фойдаланиш учун мени сотиб олдингиз. Шаҳрингизда мени ҳимоя қиладиган бирор қонун йўқ эди. Мен эса бир куни кимлигимни билишларини ва сабр­нинг ҳикматдан ҳам улуғ эканлигини билардим. Шу сабабли ҳам нима бўлишига қарамасдан, ишлашим керак эди, ишладим. Яшашим шарт эди, яшадим. Нима бўлса ҳам яхши бўлишим керак эди. Ишимнинг оғирлиги саломатлик қадрини англашим ва бошқа қуллар аҳволини тушунишимга, таомимнинг яхши эмаслиги, ғариб, фақирлар ҳолини англашимга ёрдам берди.

Қул эдим, аммо айбим йўқ эди. Машаққат ичра эдим, аммо ибрат ва насиҳат олаётгандим. Ҳеч кимга ёлғон гапирмадим, биров менга душман бўлмаслиги учун ўзимни мақтамадим, баланд тутмадим. Шаҳрингизга келдим, бегона эдим сизларга. Бугун эса орангизда мени яхшилик билан эслайдиган дўстларим бор.

Сиз Луқмонни одамлар эътироф этганидек эмас, кўрганингиз каби танидингиз. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин, оқибатда, мендан мамнун бўлдингиз. Мен ҳам ўз юртимга хушнуд ҳолда қайтяпман. Агар келган кунимоқ ўзимни танитганимда, ишонмаслигингиз ёки ишониб мени озод қилишингиз мумкин эди. Бугунги яхшиликлардан, ибратли ишлардан сиз ҳам, мен ҳам, бошқалар ҳам баҳраманд бўлишмас эди.

«Ирфон» тақвимининг 2012 йил 4-сонидан олинди.
Audio
🎤Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

❓Бир домлани марузаларида “Қатиқ ичганим учун қорним оғриди” дейиш Аллоҳга ширк келтириш деб, “Назҳатул мажолис” номли китобдан далил келтирдилар. У қандай китоб ва шу ростми? Илтимос, сизлардан шу “ҳукм”га ойдинлик киритиб беринглар.
———————-
🎧Жавобни аудиода тингланг!
БУЮК САБР ВА РИЗО

Ибн Ҳалликон «Вафаётул-аъён» номли асарида бундай ёзади: «Урва ибн Зубайр ўғли Муҳаммад билан ҳукмдор Валид ибн Абдулмаликни зиёрат қилиш мақсадида Мадинадан Шомга йўл олди. Етиб боришганида севикли ўғли саркаш ҳайвоннинг тепкиси зарби билан вафот этди. Бу фожиадан ҳеч қанча вақт ўтмай Урва (р.а.)нинг оёғида қорасон бошланди. Хабарни эшитган халифа келди ва оёқни кесиш кераклигини, акс ҳолда, хасталик бутун вужудга тарқаши мумкинлигини айтди. Бемор ҳам илоҳий тақдирга розилик билан бу сўзларни қабул қилди. Жарроҳ амалиёт қаттиқ оғриқ беришини таъкидлади ва хастага:

– Рози бўлсангиз, оғриқни ҳис этмаслигингиз учун шароб ичирсак... – деди. Бу гапни эшитиб ҳазрат Урва жарроҳнинг юзига ҳайрат билан қаради, тақво ила йўғрилган кўнглидан тилига чақмоқ тезлигида шу сўзлар чиқди:

– Агар хасталикдан қутқарадиган бўлса ҳам, Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан асло фойдаланмайман!

Жарроҳнинг ухлатиб қўядиган бирор дори бериш таклифини: «Ҳам бир аъзойим кесиларкан оғриқни ҳис этмайин, ҳам Аллоҳ таолодан бунга ажр кутай, шундайми?» дея рад этди.

Хонага бир неча киши кирди. «Амалиёт пайтида оғриқ чидай олмайдиган даражага етиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу одамлар сизни ушлаб туришади», деб изоҳ берди жарроҳ. Бемор: «Иншааллоҳ, сабр қиламан, сизларга қийинчилик туғдирмайман», дея келганларга раҳмат айтиб, ортларига қайтарди. Амалиёт бошланди. Жарроҳ оёқларини кесаркан улуғ саҳобий таваккул ва розилик ҳолида таҳлил, такбир келтирарди: «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».

Кесилган жойга қиздирилган зайтун ёғи босилаётганда оғриқлар натижасида бемор ҳушидан кетганди. Ўзига келгач, юзидаги терларни артиб: «...ҳақиқатан, бу сафаримиздан жуда чарчадик...» оятини ўқиди (Каҳф, 62). Ке­йин кесилган оёғини қўлига олди ва деди: «Мени устинг­га юклаган Зотга қасамки, сен билан ҳеч қачон ҳаромга юрмадим, беҳисоб шукр».

Бу йил Шомга Авс қабиласидан баъзи кишилар келди. Ораларида кўзи ожиз одам ҳам бор эди. Валид ибн Абдулмалик ундан қандай кўр бўлиб қолганини сўради. У киши жавоб берди: «Эй мўминлар амири! Қабиламизда менчалик моли кўп киши йўқ эди. Бир водийда тунашга тўғри келди. Ўша кеча келган сел битта туя ва янги туғилган чақалоқдан бошқа барча оила аъзоларим, молу мулкимни оқизиб кетди. Бу аснода туя ҳам қочиб бораётганини кўриб, ортидан югурдим. Шу пайт гўдак чинқирди. Ортга қайтдим, аммо бўри ҳужумига учраган боламни қутқаролмадим. Кейин яна туянинг ортидан бордим, энди етдим деганимда, юзимга шундай зарб билан тепдики, икки кўзим ҳам кўр бўлди. Бир кечада ҳам оилам, ҳам мулким, ҳам кўзларимдан айрилдим...»

– Бу кишини Урва ибн Зубайрнинг олдиларига олиб боринг, – деди халифа. – Инсонлар орасида ундан ҳам каттароқ балога дучор бўлганлар борлигини кўрсин.

Урва ибн Зубайр Мадинага қайтгач, Аллоҳга ҳамд келтирди: «Раббим! Менинг икки қўлим ва икки оёғим бор эди. Оёқларимдан бирини олдинг, бирини менга қолдирдинг. Сенга ҳисобсиз ҳамду санолар бўлсин. Валлоҳи, Сен бир нарсани оласан, яна зиёда неъматлар ато қиласан; Бир бора мусибатга дучор қилсанг, минг бора офият берасан».

«Ирфон» тақвимининг 2012 йил 3-сонидан олинди
ЯХШИЛИК ҚИЛ, ДЕНГИЗГА ОТ

Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассанку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айтчи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси
Kahf Surasi
<unknown>
🎙Abdulaziz qoridan go'zal qiroat

"Kahf" surasi


Yaqinlarga ulashish
👇
@quronhidoyati

АНА ЭНДИ БЎЛДИ, ЭЙ УМАР!

"Саҳиҳайн"да келишича: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар жамоаси билан юриб бораётган эдилар. У зот Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг қўлидан ушлаб олгандилар. Умар у кишига: "Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан кўра маҳбуброқсиз", деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Йўқ, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, токи мен сенга ўзингдан ҳам маҳбуброқ бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)", дедилар. Умар розиёллоҳу анҳу дарҳол: "Аллоҳга қасамки, энди сиз менга ўзимдан ҳам маҳбуброқсиз", дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ана энди бўлди, эй Умар", дедилар".
Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Мен сизларнинг бирингизга отасидан ҳам, боласидан ҳам, барча инсонлардан ҳам суюкли бўлмагунимча ҳақиқий мўъмин бўла олмайсиз".

Бир киши Асад ибн Фуротдан бу ҳадис ҳақида сўради. Асад деди:
-Агар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам орамизда бўлиб у кишини ўлдиришмоқчи бўлишса ўзингни у зотга фидо қилармидинг?
Ҳалиги киши:
- Ҳа, деди.
Шунда Асад:
- Агар рост айтаётган бўлсанг ҳақиқий мўъмин экансан, деди.

Муҳаббатнинг учта белгиси бўлади:
Биринчиси:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни ўзингдан афзалликларини айтасан. Сенга динни етиб келиши учун у зот қанчалар қийналдилар. Ваҳий келганида даҳшатдан қалтираганларини эслагин. У зотни ва қавмларини Абу Толиб дарасига қамал қилишганини эслагин. Бошлари устига сўйилган туянинг қорни ва ичакларини бостириб қўйишганини эсла. У зотни сеҳргар, ёлғончи, жинни дейишганини эсла. Тоифда тошбўрон қилишганини эсла. Ҳижрат кунларида бир неча кун ғорда беркиниб ётганларини эсла. Уҳудда тишларини синдиришганини ва у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўз Набийсининг қонини оқизган қавм қандай нажот топади?!", деганларини эсла. Очликдан қоринларига тош боғлаб юрганларини эсла. Яҳудийя аёл қўй оёғига қўшиб берган заҳар аламидан икки букилиб қолганларини эсла.

Иккинчиси:
Юрганингда ҳам, турганингда ҳам, ёнбошлаганингда ҳам у зотга саловот айт. Чунки ошиқ маъшуқини кўп эслайди. Қалбингни ҳам, тилингни ҳам у зотга саловот айтиш билан машғул қил. У ғамга кифоя қилади, гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.

Учинчиси:
Муҳаббатнинг энг афзал йўли эргашмоқдир. У зотга бўлган муҳаббатинг амалда кўринсин. У зот хотинларига меҳрибон бўлганлари учун сен ҳам хотинингга меҳрибон бўл. У зот қўшниларига яхшилик қилганлари учун сен ҳам қўшниларингга яхшилик қил. У зот заифларга шафқатли бўлганлари учун сен ҳам заифларга шафқатли бўл. У зот мискинлар билан бирга ўтирганлари учун сен ҳам мискинлар билан ўтир. У зот фақирларга ёрдам берганлари учун сен ҳам фақирларга ёрдам қил. У зот юмшоқ бўлганлари учун сен ҳам юмшоқ бўл. У зот меҳрибон бўлганлари учун сен ҳам меҳрибон бўл. У зот яхшиликни севганлари учун сен ҳам яхшиликни сев!

Абдулқодир ПОЛВОНОВ
БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОН

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди.

Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради.
Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой:
— Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди.
Аёл:
— Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди.

Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди.
Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди.
— Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиғлади.
Чолнинг унга раҳми келиб уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди.
Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар.

Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди.
Унда, қиёмат қоим бўлганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди.
Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди.
Бой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради.
У Киши:
— Тавҳидли мусулмонники, — дедилар.
Бой:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди.
У киши:
— Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар.
Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди.
— Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар.

У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди.
Бориб:
— Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди.
— Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол.
— Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой.
— Йўқ, — деди, насроний.
— Беришингиз шарт! — деди бой.
Насроний:
— Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим.
Расулуллоҳ:
— Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар.
— Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим.
У киши:
— Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди.

Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!
Forwarded from Qur'on hidoyati
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Kim ertalab va kechqurun:

سُبْحَانَ اللّٰهِ وَبِحَمْدِهِ

«SubhanAllohi va bihamdihi»

(Allohga hamd aytish bilan poklab yod etaman) deb yuz marta aytsa, qiyomat kuni biror kishi undan afzal bo'lmaydi. Faqat yana shu kishi aytganidek yoki undan oshirib aytsagina bo'lishi mumkin »
dedilar.

Imom Muslim rivoyatlari.


Yaqinlarga ulashish
👇
@quronhidoyati
ИСТИДРОЖ НИМА?

Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*. Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар" (Анъом сураси, 44-оят).
Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.

Мубашшир АҲМАД