Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲАҚОРАТГА ҲИКМАТЛИ ЖАВОБЛАР

Форс подшоҳлари ичида бир золим ва қаҳри қаттиқ подшоҳ бор эди. Бир куни унинг ошпази таом олиб келди. Овқатни подшоҳнинг олдига қўяётиб унинг кийимига нуқтадек сачратиб юборди. Подшоҳ ниҳоятда ғазабланди. Ошпаз боши кетишини англади ва идишдаги қолган овқатнинг барини подшоҳнинг устидан тўкди. Ҳайрон қолган подшоҳ ундан сўради:
- Нега бундай қилдинг? Ахир мен сени нуқтадек таом учун қатл қилмоқчи эдим-ку!
Ошпаз деди:
- Кишилар "подшоҳ бир неча йиллар садоқатла хизмат қилган ошпазини нуқтадек таом сачрагани учун ўлдирибди", дейишларидан хижолат бўлдим. Кишилар сизни маъзур билишлари учун "жиноят"ни катталаштирдим!

Подшоҳ уни кечириб унга мукофот беришларини амр қилди!

Юмшоқлик буюклар хислатидандир. Араблар жоҳилият даврида юмшоқликни макорими ахлоқдан ҳисоблашар эди. Ислом келиб уни рижоллар ахлоқининг зийнатига айлантирди.
Аммо шуни билишимиз керакки, куч-қуввати йўқ инсоннинг юмшоқлиги аксар вақт ҳақиқий бўлмайди. Яъни, заиф инсон ўзи шундоқ ҳам юмшоқ бўлади. Аммо юмшоқлик ёнида куч ва қувват бўлса, интиқом олишга қодир бўлсангиз-у юмшоқлик қилсангиз, мана шу ҳақиқий мақталган юмшоқлик бўлади.
Йўқса, у ўзини чиройли кўрсатишга уринаётган хорлик ёки кечириш тўнига яшириниб олган ожизлик бўлади!

Бир киши Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳуни сўкди. У сўкишдан тўхтагач, Абдуллоҳ ибн Аббос мавлоси Икримага деди:
- Унинг бирор-бир эҳтиёжи бормикин, биз адо қиламиз?
Сўккан кишининг Абдуллоҳ ибн Аббоснинг юмшоқлигидан хижолат бўлиб боши эгилиб қолди.

Буюк соҳобий Абу Зарр розиёллоҳу анҳуни бир киши сўкди. Шунда Абу Зарр унга деди:
"Эй фалончи! Бизни сўкишга чуқур шўнғима. Сулҳ учун ўрин қолдир. Биз Аллоҳга биз учун осий бўлганларни мукофотлагандан кўра кўпроқ Аллоҳга итоат қиламиз!".

Бир киши имом Шаъбийни сўкди. Шунда Шаъбий унга деди:
"Агар росгўй бўлсанг Аллоҳ мени мағфират қилсин. Агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ сени мағфират қилсин!".

Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳга ёмон гапларни гапирди. Шунда Умар унга деди:
"Ҳечқиси йўқ. Сен шайтонни менга қарши қайрашни истадинг. Мен унинг макрига учиб сенга зулм қилиб қўйсам эртага унинг бадалини сенга тўлашим лозим бўлади. Йўлингга кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилсин!".

Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ

@diyonatli
👍3
ИНСОН ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ МУМКИНМИ?

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
КУЧ БИРЛИКДА

Бир кишининг бир неча ўғли бўлиб, улар сира ўзаро келишмас, қачон қараманг, жанжаллашгани-жанжаллашган эди. Уларнинг низоларидан тоқати тоқ бўлган ота бир куни бир даста чўпни йиғиб, маҳкам қилиб боғлади, кейин ўғилларини чақириб:
- Қани, шу чўпларни синдиринглар-чи, - деди.
Ўғиллар қанчалик уринишмасин, уни синдира олишмади. Шунда ота боғланган чўпларни ечиб, болаларига биттадан бўлиб берди.
- Энди синдириб кўринглар.
Ўғиллар чўпларни осонлик билан синдиришди. Шунда ота уларга қараб деди:
- Ҳозир нимаики кўрган бўлсаларингиз, у сизларнинг аҳволларингизга мисолдир. Агар ўзаро аҳил бўлсангиз, ҳеч ким сизларни енголмайди. Мабодо муроса қилмай, бир-бирингиздан ажралиб яшасангиз, кийинчиликлар олдида осон мағлуб бўласиз.

"Шарқ Ҳикоят ва Ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👏2
ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ

"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амаллмрингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
Abdulhamid domla 2.10.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

2.10.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари

Дўстларингизга ҳам улашинг
:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
​#Хушхабар

ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

Хабарингиз бор, Тошкент вилоятининг бешта шаҳрида Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курслари ташкил қилинган эди.

Бугун Чирчиқ шаҳрида Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси очилди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов ва бошқалар иштирок этди.

Чирчиқ шаҳар Марказий жоме масжидига яқин ҳудудда жойлашган ўқув-курсларида тўртта гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Учта гуруҳда эркаклар таълим олаётган бўлса, биттасида хотин-қизлар Қуръон ўрганишмоқда.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган малакали мутахассислар тингловчиларга сабоқ беришмоқда.

Аллоҳ таоло ўқув-курсларини хайрли ва бардавом қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2
ЖАННАТ

Сермева бананзорлар, ёйилган соялар, оқар сувлар ва сероб мевалардадирлар. Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган" (29-33-оятлар).
Одатда , бизнинг тилимизда ҳам кишининг бирор нарсага сероблиги билдирилмоқчи бўлса, "Фалончи фалон нарсанинг ичида", дейилади. Худди шунингдек, ўнг тараф эгаларининг ҳолатлари ҳам, жаннат нозу неъматлари ичида, деган маънони сўз ва жумлалар орқали ифода қилинмоқда. Мисол учун, "сермева бананзорлардадирлар". Яъни бананзор ичида, бананларга кўмилиб, дейилмоқчи.
Ўнг тараф эгалари жаннатда яна:
"Кўтарилган кўрпачалардадирлар" (34-оят).
"Кўтарилган" тушунчаси маънавий ва моддий кўтарилганлиги маъноларига эга.
Жаннат ва унинг абадийлигига далиллар:
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида қуйидагиларни айтади:
"Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир. Унда мангу қолувчилардир ва ундан кўчишни истамаслар" (107-108-оятлар).
Иймон ва амали солиҳ банданинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги қадр-қийматини оширади. Охиратда эса жаннатга тушишига сабаб бўлади. Жаннатга тушганда ҳам, у ерда абадий қоладилар. У ерда шундай қадр-қиймат, роҳат-фароғат топадиларки, бошқа жойга кўчишни зинҳор истамайдилар.
Аллоҳ таоло Сод сурасида қуйидагиларни айтади:
"Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал қайтар жой (бордир). Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари (бордир). У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар. Уларнинг ҳузурида нигоҳини тийган тенгдош(ҳур)лар бордир. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир. Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир" (49-54-оятлар).
Зикр қилинган ана ўша нарсалар - Аллоҳ таолонинг тақводор бандаларига берадиган жаннати, ризқи. У ризқ доимий ва абадийдир. У ҳеч қачон тугаб қолмайди.
Жаннатнинг абадийлигига Суннатдан далиллар:
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жаннатга кирса, неъматланади, ноумид бўлмайди, бардавом қолади ва ўлмайди", деганлар".
Муслим ривоят қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Бир нидо қилувчи нидо қилиб: "Эй аҳли жаннат! Албатта, сизлар учун абадий равишда соғлом бўлишингиз бор, бемор бўлишингиз йўқ. Ёш бўлишингиз бор, қаришингиз йўқ. Ҳаёт кечиришингиз бор, ўлишингиз йўқ", дейди".
Муслим Абу Саъиддан ривоят қилган.

"Сунний ақийдалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👏2
#Xursandchilik

Toshkent viloyatida masjidlarimiz soni yana bittaga ko'pyamoqda.

Toshkent viloyati Bekobod tumanida "Mulla Norqul" masjidi uchun birinchi g'isht qo'yildi.

Masjid uchun g'isht terishni Toshkent viloyati bosh imom-xatib o'rinbosari Abduhamid domla Malikov boshlab berdilar.

Bekobod tuman bosh imom-xatibi, homiylar, mahalla oqsoqllari ishtirok etdilar.

@Diyonatli
👍14❤1🥰1
ҚУРЪОН – ҚАЛБ ҒИЙБАТИНИНГ ШИФОСИ

Одамларда кўп учрайдиган қалб касалликларидан бири ёмон гумон қилишдир. Қуръони каримда бадгумонликдан қайтарилган. Зеро, бир одам қалбида қандай ният борлигини – қалб сирларини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўзи билан кўрмагунча биров ҳақида ёмон гумон қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Чунончи, гумонга суяниб иш тутиш, ўзгалар ҳақида юзаки хулоса чиқариш тўғри эмас.
Қуръони каримда шундай хитоб қилинган: “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан сақланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилиб юрманг, бир-бирингизни ғийбат қилманг! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродари гўштини ейишни яхши кўрадими?! Ахир ёмон кўрасизлар-ку! Аллоҳдан қўрқинг! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибондир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Бу ердаги “гумон”дан мурод – бир одам ҳақида ҳеч қандай ҳужжат-далили бўлмай туриб шубҳаланиш. Кўринишдан салоҳиятли, туппа-тузук инсон ҳақида ёмон гумон қилинмайди. Чунки бу туҳмат саналади. Туҳмат қилган, биродаридан шубҳаланган одам гуноҳга ботади.
Гоҳида инсон хотирига кимдир ҳақида кутилмаган ўйлар, баъзи иккиланишлар келиб қолади. Буни бадгумонлик билан аралаштирмаслик керак. Ёмон гумонга нафс суянади, қалб мойил бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизлар бадгумонликдан эҳтиёт бўлинглар! Зеро, бадгумонлик энг ёлғон сўздир. Жосуслик қилманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманг, бир-бирингизни ёмон кўриб қолманг, душманлик қилманг, Аллоҳнинг ака-ука бандалари бўлинглар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Қайси бир мусулмон банда биродаридан шубҳаланса, Парвардигоридан шубҳаланибди. Чунки Аллоҳ “кўп гумонлардан сақланинглар”, деган ”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Каъбани тавоф қилдилар. Кейин Каъбатуллоҳга юзланиб: “Сен нақадар поксан, ҳидинг нақадар хушбўй! Қанчалик улуғсан, ҳурматинг қанчалик баланд! Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасамки, бир мўмин банда ҳурмати Аллоҳ наздида сенинг ҳурматингдан улуғроқдир. Моли, қони, фақат яхши гумонда бўлиш (ҳурмати ҳам сеникидан улуғроқдир)”, дедилар .
Ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Умматим орасида учта иллат: шумланиш, ҳасад ва бадгумонлик бўлади, – дедилар. Шунда бир киши сўради:
– Ё Расулуллоҳ, улардан қандай қутулиш мумкин?
– Агар (қалбингда биродарингга нисбатан) ҳасад пайдо бўлса, (Аллоҳга) истиғфор айт. Бировдан ёмон гумон қилсанг, (унга суяниб) иш тутма. Агар шумлансанг, (қилмоқчи бўлган ишингни тўхтатиб қўйма,) уни амалга ошир .
Мусулмон одам биродари ҳақида яхши гумон қилади, ҳеч қандай далили бўлмай туриб ҳар хил ёмон хаёлларга бормайди. Зеро, яхши гумон қилиш Аллоҳга итоат этиш саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхши гумон қилиш (Аллоҳга) чиройли ибодат қилиш сирасидандир”, деганлар .
Ёмон гумон – маъсият, яхши гумон эса ибодатдир. Мўмин ака-укаларидан яхши гумон қилган инсон Аллоҳнинг амрига чиройли итоат этган бўлади, Парвардигорига қурбат ҳосил қилади. Кўнглида кири йўқ, шубҳа-гумонлардан холи инсонни Аллоҳ яхши кўради.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Биродаринг оғзидан чиққан сўзни яхшиликка йўйиш имкони бўлса, ундан ёмон гумон қилма ”.
Шунга кўра, мусулмон одам биродари қилаётган ишни, гапираётган гапини имкон қадар яхшиликка йўяди, “Бу билан нима демоқчи”, “Гап бу ёқда экан-да, мен билмай юрганаканман”, деб бўлар-бўлмас гапларни айтиб мусулмон биродари ҳақида гап тарқатиш яхши эмас.
Салафи солиҳлар тавсиясига кўра, мўмин биродари сиртдан номаъқул иш қилаётганини кўриб қолса, унга етмишта узр қидирилади . “Мен билмаган бирон сабаби бордир”, “Бекорга бундай қилмаётгандир”, деб яхши гумонда бўлинади.
Бадгумонликдан йироқ инсоннинг қалби хотиржам бўлади. Чунки бировнинг кетидан тушиб, хатосини қидириш, ғийбат қилиш билан киши ҳаёти пароканда бўлади, тинчи бузилади. Одамлардан яхши гумон қиладиган инсоннинг кўнгли тоза, ҳаёти осуда бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5👏1
ОДАМЛАР СИЗГА ҚИЛГАН МУОМАЛАСИДАН ҚАЙҒУРМАНГ, УЛАРНИНГ ХОЛИҚ БИЛАН БЎЛГАН МУОМАЛАСИГА ҚАРАНГ

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ "Зуҳд" деб номланган китобларида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини келтирадилар: "Эй Одам боласи, сенинг ишларинг қизиқ: сени Мен яратдим, Мендан бошқага ибодат қилдинг; сенга Мен ризқ бердим, ўзгага шукр қилдинг; Мен сендан беҳожат ҳолимда сени севинтирмоқчи бўламан, сен эса Менга муҳтож ҳолингда Менга ёмон кўриниш ҳаракатидасан; яхшиликларим сенга тушган сари сен томондан Менга ёмонликлар кўтарилади!"
Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг сийратларида зикр қилинишича, у зот ўттиз нафар беморни даволаб, жуда кўп кўзи ожизни тузатдилар, улар эса у зотнинг душманига айланишди.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
РИЗҚИНГИЗ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМАНГ

Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган.
"Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида..." (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир" (Фотир сураси, 2-оят).

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👏3👍1
ЁЛҒОННИНГ САССИҒИДАН ФАРИШТА ҚОЧАДИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

"Ёлғон" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Allohning sifatlari | Abdul Hamid domla
(Aqidatut-tahoviya)
@Diyonatli
❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tayammumning farzlari | Abdul Hamid domla
(Kifoya)
@Diyonatli
❤4👍1
КЎРМАГАН ТУШИНИ "КЎРДИМ", ДЕГАН ЁЛҒОНЧИДИР.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди", дедилар".
Бухорий ривоят қилган.
Кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолар экан. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан.
"Ким ўзи кўрмаган тушини "Кўрдим", деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди".
Албатта, арпа дони жуда ҳам кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мвжбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак экан.

"Ёлғон" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
𝐀𝐬𝐬𝐚𝐥𝐨𝐦𝐮 𝐚𝐥𝐚𝐲𝐤𝐮𝐦 𝐯𝐚 𝐫𝐨𝐡𝐦𝐚𝐭𝐮𝐥𝐥𝐨𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐛𝐚𝐫𝐨𝐤𝐚𝐭𝐮𝐡.

𝐓𝐨𝐬𝐡𝐤𝐞𝐧𝐭 𝐯𝐢𝐥𝐨𝐲𝐚𝐭𝐢 𝐛𝐨𝐬𝐡 𝐢𝐦𝐨𝐦-𝐱𝐚𝐭𝐢𝐛 𝐨'𝐫𝐢𝐧𝐛𝐨𝐬𝐚𝐫𝐢 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐡𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚 𝐌𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯 6-𝐨𝐤𝐭𝐲𝐚𝐛𝐫 𝐩𝐚𝐲𝐬𝐡𝐚𝐧𝐛𝐚 𝐤𝐮𝐧𝐢 𝐱𝐮𝐟𝐭𝐨𝐧 𝐯𝐚𝐪𝐭𝐢𝐝𝐚 𝐎'𝐫𝐭𝐚𝐜𝐡𝐢𝐫𝐜𝐡𝐢𝐪 𝐭𝐮𝐦𝐚𝐧 "𝐒𝐚𝐢𝐝 𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐕𝐚𝐥𝐢" 𝐣𝐨𝐦𝐞 𝐦𝐚𝐬𝐣𝐢𝐝𝐢𝐠𝐚 𝐭𝐚𝐬𝐡𝐫𝐢𝐟 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐛 "𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐬𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢, 𝐭𝐚𝐲𝐚𝐦𝐦𝐮𝐦𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐟𝐚𝐫𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢" 𝐦𝐚𝐯𝐳𝐮𝐬𝐢𝐝𝐚 𝐦𝐚𝐬𝐣𝐢𝐝𝐠𝐚 𝐤𝐞𝐥𝐠𝐚𝐧 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐱𝐨𝐧𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐬𝐮𝐡𝐛𝐚𝐭 𝐪𝐢𝐥𝐝𝐢𝐥𝐚𝐫.

@Diyonatli
🕊7👍4👏4