This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uyali aloqa vositalaridan foydalanish odoblari 3-qism | Abdul Hamid domla
(Ijtimoiy odoblar)
@Diyonatli
(Ijtimoiy odoblar)
@Diyonatli
👍3
ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ
Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир", дедилар".
Шарҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади.
Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.
Бу нарсани сиз билан биз ҳам ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Одамларга аралашганда улардан озор етса, сабр қилишимиз, бунинг эвазига охиратда улуғ мартабалар берилишидан умидвор бўлишимиз лозим.
Озорга сабр қилиш
Абу Мусодан ривоят
қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. Улар: "Аллоҳнинг боласи бор", дейишади. У Зот эса уларга офият ва ризқ берур".
"Одоблар хазинаси" китобидан.
👉 @diyonatli

👍5
УМР - УМИД - СИНОВ - ИМКОНИЯТ
УМРга қисқача таъриф
Умид - ҳаётни муносиб, бахтли яшашга қаттиқ ишонмоқ!
Масъулият - ҳаёт юклайдиган вазифани зиммага олмоқ ва уни шараф билан адо этмоқ!
Риёзат - унда ўз ўрнини топмоғи учун ҳаракат қилмоқ!
Ушбу ҳаётий воқеани эътиборингга ҳавола қилмоқчиман. Хулоса чиқариш ўзингга ҳавола.
Мен бир ҳазрати инсонни билардим. Темур ака Ғаниев Бухорои шарифнинг чекка бир гўшаси - Лоша қишлоғида умргузаронлик қилардилар. Тақдир тақозосига кўра, у киши қарийб олтмиш йил (!), айтишга осон, тўшакка михланган эдилар. Икки оёғи фалаж бўлгани сабабли юролмасди. Мен имконият топдим, дегунча, қадрдоним билан ўша инсоннинг зиёратига шошилардик. Суҳбатидан одам тўймасди, гаплари ғоят таъсирли эди. Темур ака умридан мингдан-минг рози, ҳаётдан шунчалик қувониб яшардики, бундан сиз беихтиёр таъсирланиб кетардингиз. Сизга тикилиб, сизни кўраётганидан, сизни эшитаётганидан, қўлингизни ушлаб бағрига босаётганидан болаларча қувонарди. Шундай дориломон кунларда яшаётганидан Яратганга ҳамду санолар айтарди. Мустақил ва озод ҳаётимиз бошида турганлар ҳақига дуо қилардилар. Суҳбатларидан бирида шундай деганлари ҳануз қулоғим тагида жаранглайди: "Ота-боболаримиз чироқсиз тун ёруғида фарзандлари билан китоб мутола қилиб, тегирмоннинг қаттиқ қора нони билан қорнини аранг тўйғазиб яшаганлар. Уларни фақат биргина илинж, яъни зурриётларининг бошқаларга қарам бўлмасдан яшашига умид, ёруғ кунлар кўришига бўлган қаттиқ ишонч туйғулари ушлаб турган. Истиқлол қанчадан-қанча ота-боболаримизнинг кўз ёшлари, ушалмаган орзулари, не-не ҳасрату фарёдлари эвазига бизга берилди. Шу сабаб, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига албатта етишимиз лозим".
Темур ака сиз билан шундай самимий муносабатда бўлардики, сизга шундай соф тилаклар билдирардики, ушбу нодир сўзлар шодаси бу кишининг юрагига қаердан ва қай йўсинда қуйилиб келаётганига ҳайрон қолардингиз. Бундай ажиб ва сурурли суҳбатлардан руҳий қувват, маънавий мадад, ботиний куч-қудрат олиб қайтардингиз. Темур ака айтардилар, инсон бу дунёга қўлидан келганича эзгу ишлар қилиши лозим. Инсон бир умр покизаликка қараб интилади. Ўша хилқат эса, унинг ўзида. У ҳам бўлса, қалбдир. Қалбнинг ҳиммати, бутун бани башарга яхшилик қилишидир. Киши имон-эътиқодини сақлаб, уни асраб-авайлаб, ўзи билан покиза ҳолида олиб кетиш учун бу оламга келади. Ҳеч қачон умидсизликка тушманг, чунки қолган умр ҳам сизга тегишли, уни ҳам яшамоқ зарур.
"Фарзанднома" китобидан.

👍3👏1
УЙҚУДАГИ ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ
Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси келсалар, ухлаб ётган одамни уйғотиб юбормайдиган қилиб, уйғоқ одам эшитадиган қилиб салом берар эдилар".
Шарҳ: Демак, бир жойда баъзилар ухлаб, баъзилар уйғоқ ўтирган бўлса, ухлаганларга озор бермайдиган қилиб, уйғоқлар эшитиб, алик оладиган даражада паст овозда салом бериш мумкин экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал одатлари бизга ўрнак бўлиши лозим.

👍4
ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР
Китоб ўқишга одатланиш, ақлни фойдали ишлар билан ўстириш, кенг дунёқараш улкан бахтдир.
Жоҳиз исмли олим ғам-қайғудан йироқ бўлиш учун китоб ўқишни тавсия этиб бундай деган экан:
"Китоб холис суҳбатдош, тўғрисўз ва содиқ дўст. Сиздан малолланмайдиган ҳамроҳ. Мол-дунёингиз уни қизиқтирмайди. Ичингиздаги сирларингизни ялтоқилик билан билиб олмайди. Сизга макр-ҳийла ҳам қилмайди, мунофиқларча алдамайди, ёлғон сўзламайди. У ҳақиқий дўстдир.
Китобга қараганингиз сари ундан фойда оласиз, завқ-шавқ туясиз ва роҳатланасиз, зеҳнингиз ойдинлашади, тилингиз равон бўлади, ифодангиз кўркам, руҳингиз тетик, қалбингиз обод бўлади, сизга халқ ҳурматини, подшоҳлар садоқатини инъом этади.
Сизга зарар етказмасдан, машаққатга қўймасдан, илм эгалари эшиги олдида музтар бўлиб турмасдан, хулқда ҳам, насл-насабдан ҳам сизга тенг бўлмаган кимсалар билан кўнгилсиз суҳбатлар қурмасдан, дунё аҳллари билан ҳамтовоқ бўлмасдан туриб, одамлар оғиздан бир умр ўргана олмайдиган нарсани китоб ёрдамида бир ойда ўргана оласиз.
Китоб сизга туну кун ва ҳар ерда яхшилик қилади. Китоб бир лаҳза ҳам ором олмайди. У бедорликдан чарчамайдиган, керагида сизга ранжимайди, бераётган фойдасини тўхтатиб қўймайди, сизга итоат қилишда давом этаверади. Агар душманларингиз иши юришиб қолса, сизни ташлаб улар томонга оғиб кетмайди. Қачон у билан бирга сизни юксакларга элтувчи пиллапояга қадам қўйсангиз ёки маърифат арқонига осилсангиз, яъни, машаққат билан етиладиган қайси ишга киришсангиз, сиз учун унинг ўзи етарли ёрдамчидир. У билан бирга экан, одам ўзини ёлғиз ва чорасиз ҳис қилмайди. Ҳеч бўлмаганда, китоб сизни уйингиз олдидан ўтувчи йўловчиларга мақсадсиз қараб ўтиришдан сақлайди. Бу билан сиз жуда катта фойдага эришган бўласиз".
"Ўкинма" китобидан.

👍2
Forwarded from Xasan Xoshimov
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Toshkent viloyati bosh imom-xatib o'rinbosari Abdulhamid domla Malikov 12-oktyabr chorshanba kuni Yangiyo'l tumani "Sultonxon eshon o'g'li Murodxon" jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga ilmiy ma'rifiy suhbat qilib berdilar.

👍10❤1
❗️МУНОСАБАТ:
АХЛОҚСИЗ ЧАЛАМУЛЛА, ДЕЙИЛАЁТГАН ШАХС АСЛИДА ФИРИБГАР!
▪️Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.
❗️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.
⚡️Ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга эмас. Лавҳада айтилган, “ал-Бухорий” номли мадраса ҳам Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормайди. Араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлмайди.
📝 Демакки, ушбу шахсга нисбатан “мулла” сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқ. Аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимсадир.
✅ Таъкидлаш керакки, “мулла”, “имом”, “мадраса” кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсиз қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни “мулла”, “имом”, “мадраса” каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир.
❗️Хулоса шуки, ОАВ ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланишларини сўраймиз. Шунингдек, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍4👏1
КИМ ЎЗИНИ МАҚТАЙДИ?
Динимизда бировни муболаға билан мақташдан қайтарилади. Шунингдек, ўзини ўзи олқишлаш, қилган иши билан манмансираш нотўғри экани таъкидланади. Зеро, буям қалб касалликларидан биридир. Қуръон бу иллатни ҳам муолажа қилади.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилган: “(Эй Муҳаммад,) ўзларини пок қилиб кўрсатаётган кимсаларни кўрмадингизми? Йўқ, фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни поклайди. Уларга қилчалик зулм қилинмайди” (Нисо сураси, 49-оят).
Ҳасандан ривоят қилинишича, бу оят “Биз Аллоҳнинг болаларимиз, суйганларимиз ”, “Жаннатга фақат яҳудий ёки насронийлар киради ” деган кимсалар ҳақида нозил бўлган .
Ривоят қилинишича, яҳудийлар намозда болаларини олдинга ўтказишар, “Уларнинг гуноҳи йўқ. Фарзандларимиз бизни Аллоҳга яқинлаштиради, шафоат қилади, кундузи қилган гуноҳларимиз кечаси мағфират этилади”, деб ўзларини покдомон кўрсатишарди .
Бу оят яҳудий, насронийлар ҳақида тушган бўлса ҳам, кўп тоат-ибодат қилиши билан, тақвоси билан ўзини мақтайдиган ҳар қандай кимсага тегишлидир .
Яҳудий ва насронийларнинг юқорида келтирилган гапи қуруқ даъводан бошқа нарса эмас. Зеро, уларнинг биронта ҳужжат йўқ. Аслида бу борада Каломи мажидда очиқ-ойдин далил келган. Аллоҳ айтади: “Йўқ, ким чиройли амаллар қилган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, унинг учун Парвардигори ҳузурида ажр бор, улар учун хавф-хатар йўқ, улар ғамгин бўлмайдилар” (Бақара сураси, 112-оят).
Жаннатга кириш учун яҳудий ёки насроний эмас, мусулмон бўлиш керак, Аллоҳга тўлиқ бўйсуниш, У Зот айтганларини қилиб, қайтарганларидан тийилиш лозим. Жаннатга киришнинг асосий шарти шу.
“Мен зўрман”, “Тақводорман”, деган билан одам муттақий бўлиб қолмайди. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини имон билан, солиҳ амаллар билан поклайди, гуноҳларини кечиради.
Бошқа оятда шундай дейилган: “Улар (яъни, жаннатга сазовор бўладиганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан, бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. Унинг Ўзи сизларни (яъни, оталарингиз Одамни) ердан – тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ, сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши Билувчидир. Шундай экан, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! Унинг Ўзи тақводор кишиларни яхши Билувчидир” (Нажм сураси, 32-оят).
Ривоят қилинишича, бир гуруҳ одамлар чиройли амалларни қилиб, кейин “Намозимиз, рўзамиз, ҳажимиз!” деб ўзларига юқори баҳо беришганида, мана шу оят нозил бўлган .
Жаннатий инсонлар катта гуноҳлардан, бузуқ ишлардан йироқ юрадилар. Агар ожизлик қилиб “кичик” гуноҳларга қўл уришса, Аллоҳ фазли ила кечириб юборади. Бандалар нима иш қилаётганларини Аллоҳ кўриб туради. Шунинг учун ожиз банда ўзини мақтамасин, амали билан керилмасин, “Менинг амалим кўп, гуноҳим йўқ”, демасин. Зеро, ким тақводор, ким фожир эканини Ёлғиз Аллоҳ билади. Тақво қалбда бўлади. Қалб сирлари Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга маълум эмас. Шундай экан, “Мен тақводорман”, деб айтиш маъқул эмас .
Айрим одамларни яхшиликка буюрсангиз, ёмонликдан қайтарсангиз, “Имон қалбда бўлади” ёки “Менинг қалбим тоза”, деб айтади. Тўғри, имон ҳам, тақво ҳам қалбда бўлади. Бироқ имон қалбда мустаҳкам қарор топганининг тасдиғи амал қилишдир. Аллоҳга, охират кунига ишонган банда солиҳ амалларни холис ният билан бажаради, гуноҳлардан тийилади. Имон қалбда бўлади, деб туриб гуноҳлардан тап тортмаса, шариат талаб этган амалларни қилмаса, унинг гапи ёлғон бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларига эътибор берайлик: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади. Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир ”.
Агар қалб ҳақиқатан тоза бўлса, аъзолар иши ҳам тоза бўлади. Қалби пок инсоннинг қилган ҳар битта амали шариатга мувофиқ бўлади. Банданинг амаллари Аллоҳнинг, Расулининг амрига зидми, демак, унинг қалби тоза эмас экан. Чунки инсон сирти бузилгани ичида қандайдир иллат борлигини кўрсатади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👍1👏1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 13-октябр 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 19:40 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👍3🔥2❤1👏1
ДУНЁ ВА ОХИРАТ АЗИЗЛИГИ ШАРТИ
Нақлдурким, бир кун Башир Ҳофий дўстларига дедиким:
- Ҳар ким дунё ва охиратда азиз бўлмоқни хоҳласа, уч нарсадан сақлансин: аввало, ҳеч кимдан нарса тиламасин: иккинчи, ҳеч кимни ғийбат қилмасин, учинчи, бермаган нарсани олмасин!
Ва яна деди:
- Киши шаҳвати билан ўзи ўртасига девор курмаса, яъни нафсни ўлдирмаса, у ҳеч қачон ибодат завқини тотмагай!
Аллоҳ бандасининг уч нарса қилишини жуда хуш кўради: биринчиси, оз молидан сахийлик билан инъом, эҳсон қилишини; иккинчиси, қўрқоқ кишининг ёнида тўғри, рост сўзлашини; учинчи, хилват ерда - ҳеч ким йўқ жойда Аллоҳдан қўрқишини.
Кимнинг кўнгли қаттиқ бўлса, у ўлимдан қўрқар. Мўмин киши ҳеч қачон ўлимдан қўрқмагай. Чунки ўлим Аллоҳга етишмоқдир. Дарвеш ҳеч қачон ўлимдан қочмагай.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👍2👏2
ЎКИНМАНГ! ҲАЛИ ОЛДИНГИЗДА РАББИНГИЗ ҲУЗУРИДА ТЎПЛАНИШ, ҚИЁМАТ КУНИ, АБАДИЙ БЎЛГАН ИККИНЧИ ҲАЁТ БОРДИР
Аллоҳ таоло қиёмат куни олдингию кейинги халойиқнинг барчасини жамлайди. Бунга имон келтиргач, қалбингиз Аллоҳнинг адолатидан хотиржам бўлади. Кимнинг бу дунёда мол-мулки ҳақсизлик ва зулм билан тортиб олинса, охиратда, албатта, эгасига қайтарилади. Бу дунёда одамларга зулм қилганлар у дунёла адолат билан ўз жазосини олади.
Олмон файласуфи Кант айтган эди: "Бу дунё ҳаёти драмаси ҳеч қачон тўла-тўкис бўлмайди, яна бир бор тўпланиш ҳаёти бўлмоғи лозим. Чунки бу дунёда золимнинг ҳам, мазлумнинг ҳам гувоҳимиз, лекин адолатни кўрмаяпмиз. Ғолибнинг ҳам, мағлубнинг ҳам гувоҳимиз, лекин интиқомни кўрмаяпмиз. Демак, адолат қарор топадиган иккинчи бир олам бор".
Шайх Али Тантовий унинг гапига қўшимча қилиб: "Бу ажнабий мана шу гапи билан охират, қиёмат куни, қайта тирилиш борлигини эътироф этган", деган
Шеър:
Ерда ҳукм қилса гар кимки ноҳақ,
Осмондан вайл бўлар ўшанга барҳақ.
"...Бу кунда (ҳеч кимга) зулм (ноҳақлик) қилиш йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тез Зотдир" (Ғофир сураси, 17-оят).

👍1
ЎЗИНГИЗНИ КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАНГИЗ ХУСУСИДА ТЕРГАБ ТУРИНГ
Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:
1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?
2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?
3. Тонгда уйқудан уйғонгач олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?
4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?
5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?
6. Ўзимиздан: "Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?" деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.

👍6
ТУРЛИ ХАЛҚЛАР ТАЖРИБАЛАРИДАН МИСОЛЛАР
Роберт Луис Стефенсон ёзади: "Ҳар бир инсон кун давомида қанчалар машаққат чекмасин ўз вазифасини қилишга қодирдир. Ҳар бир инсон тонгдан то қуёш ботгунига қадар бахтли ҳаёт кечиришга қодирдир. Ҳаётнинг маъноси шудир".
Дерлар: "Сенинг ҳаётинг фақат бугунги кунингдангина иборат. Кечаги кунинг ўтди. Эртанг эса ҳали келиши маълум эмас".
Стефен Лакок ёзади: Гўдак: "Ўспирин ёшига етсам..." дейди.
Ўспирин: "Йигитлик ёшига етсам... Йигитлик ёшига етсам, уйланаман" дейди. Аммо уйланишдан кейин нима қилади? Бу ҳамма босқичлардан сўнг нима қилади? Энди фикрлар: "Нафақа ёшига етиб олсам..." дейишга ўзгаради. Орқасига қарайди, совуқ шамоллар уни тебратиб бўлган. Озгина ҳам яшамасдан ўтган ҳаётидан айрилди. Вақт ўтиб бўлганидан кейин англаб етамизки, ҳаёт бугунги кунимизнинг ҳар бир дақиқаси ва соатларидир". Шунингдек, тавбани ортга сурувчилар ҳам кейинроқ тушунадилар.
Солиҳ салафлардан бири бундай дейди: "Сизларни "энди қиламан", "ҳали бажарарман" дейишдан огоҳ этаман. Чунки бу кўпгина яхшиликлардан тўсувчи ва савобли амалларни кечиктирувчидир".
"(Эй Муҳаммад!) Уларга қўйиб беринг: есинлар, фойдалансинлар ва орзулар уларни машғул қилаверсин! Бас, яқинда (қилмишларининг оқибатини) билиб олурлар" (Ҳижр сураси, 3-оят)
Француз файласуфи Монтен айтган эди: "Менинг ҳаётим абадий раҳм қилинмас ёмонликлар билан тўлиб тошган".
Денси айтади: "Тафаккур қилинг, бугунги кунингиз қайта такрорланмас".
Мен айтаман: бундан ҳам гўзалроқ ва мукаммалроқ гап "видолашув намозини ўқинг"дир.
Яшаётган бугуни умрининг охирги куни эканини ўйлаган инсон, албатта, тавба ва солиҳ амалларни кўпайтиради, Парвардигорига итоат қилиш, Расулга эргашиш йўлида бор куч-қувват ва иқтидорини сарфлайди.

УЛФАТЧИЛИК ҲАҚИДА
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки мўминнинг руҳи бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Дарҳақиқат, мўминлар ўзаро муҳаббат қўйсалар, бир-бирларини эсдан чиқармайдилар, доимо биродарларининг ҳақларига дуо қилиб турадилар.
Бошқа-бошқа шаҳарда, бир-биридан узоқда яшаса ҳам, доимо бир-бирларини эслаб, дуода бўлиб турадилар, борган-келганлардан салом айтиб юборадилар, хуллас, улар қалбан, руҳан доимо бирга бўладилар.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Баъзан неъматларга ношукрчилик бўлади. Гоҳида қариндошлик алоқалари узилади. Бироқ қалб яқинлиги каби нарсани кўрганимиз йўқ".
Шарҳ: Қалблар яқин бўлиб қолгандан кейин уни ажратиш қийин. Қиёматлик дўст тутинганлар бир умрга улфат бўладилар, Аллоҳнинг наздида дўст бўладилар.
Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилинади:
"Биз ўзимизча одамлар ўртасида биринчи бўлиб улфатчилик кўтарилса керак, деб юрардик".
Шарҳ: Демак, одамлар ўртасида улфатчилик бўлиши яхшилик аломати экан. Улфатчиликнинг кўтарилиши эса қиёмат яқинлашганининг аломатларидан бири экан.