ОТАНГГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛГАННИ КEСМА - НУРИНГ СЎНАДИ
Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади:
«Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб қолди. Ўтирган жойимиздан ўтиб кетди, кейин ўгирилиб қараб:
«Нима истайсан, Амр ибн Усмон?! - деб икки ёки уч марта айтди ва: - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида икки марта «Отангга яхшилик қилганни узма, ўша ила нуринг сўниб қолмасин», дейилган», деди».
ШАРҲ: Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг миллати яҳудий бўлиб, Исломга кирган, ниҳоятда яхши бўлган улкан саҳобийлардан биридир. Бу ривоятдаги ҳолат у кишини ўта қариб қолган чоғлари экан. Жиянлари у кишини суяб олиб кетаётган экан.
Мазкур мажлисга етганда уларга бир қайрилиб қараб: «Амр ибн Усмонмисан? Нима истайсан?» деб бир неча марта сўрабдилар. Сўнгра «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила Расул қилиб юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таолонинг Китобида икки марта «Отанг боғлаган алоқани узмагин, акс ҳолда нуринг сўнади», деган гап бор», деган эканлар.
Албатта, бундай гап Қуръони Каримда айнан шу шаклда келмаган. Лекин саҳобийлар истилоҳда исломий ҳақиқат бўлиб қолган ҳадис, оятларнинг маъносидан келиб чиқиб қоидаларни айнан шундай тарзда - «Аллоҳнинг Китобида бор», деб айтиш одат бўлиб қолган.
Демак, бу ерда фарзанд ўз ота-онаси боғлаб юрган алоқаларни улар ўтиб кетгандан кейин узмасдан, ота-онасининг ўрнига алоқаларни сақлаб, ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларга яхшиликни давом эттиришлари кераклиги, акс ҳолда, Аллоҳ сақласин, юқорида айтилганидек, нури сўниб қолиши таъкидланган.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
👉 @diyonatli

ОЛТИ НАРСА КИФОЯ ЭКАН
Ҳофиз Абу Нуъайм "Ҳилятул-авлия ва тобақотул-асфия" - да келтиришича, Шақиқ Балхий шогирди Ҳотами Асомдан: "Шунча вақт ичида мендан нималарни ўргандинг?" деб сўради. Шунда у: "Олти нарсани" деб, қуйидагиларни айтди:
Биринчиси: "Қарасам, одамларнинг барчаси ризқ масаласида шубҳаланишар экан, мен эса Аллоҳга таваккал қилдим. Чунки У Зот: "Ер юзида нимаики жонзот бўлса, албатта унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир", деган. Мен ҳам ўшаларданман, шунинг учун Роббим кафиллигини Ўз зиммасига олган нарса билан ўзимни машғул қилмадим".
Иккинчиси: "Ҳар бир одамнинг сирини айтадиган, дардлашадиган дўсти бор экан. Мен эса ўлимдан кейин менга дўст бўладиган нарса - хайрли амални ихтиёр қилдим".
Учинчиси: "Ҳар бир одамнинг душмани бор экан. Мен ҳам ўзимга душман изладим. Қарасам, мени ғийбат қилганлар, молимни тортиб олганлар ёки менга зулм қилганлар душманим эмас экан. Менинг ҳақиқий душманим Аллоҳ таолога итоат қилганимда гуноҳ-маъсиятга буюрадиган шайтон ва унинг лашкарлари экан. Шунинг учун уларни ўзимга душман билиб, уларга қарши уруш очдим, уларнинг биронтасини ўзимга яқин йўлатмайман".
Тўртинчиси: "Ҳар бир одамнинг ортидан талаб қилиб юрувчиси бор экан. Менинг ортимдан талаб қилувчи эса ўлим фариштаси экан. Шунинг учун ўзимни унга фориғ қилдим. Мабодо келиб қолса, ҳеч ҳам иккиланмай, у билан кетавераман".
Бешинчиси: "Одамларни кўриб, бирини яхши кўрдим, бошқасини эса ёмон кўрдим. Яхши кўрганим менга бирон нарса бермади. Ёмон кўрганим эса мендан бирон нарса олмади. Билсам, бу ҳасад экан. Тезда қалбимни ундан тозаладим. Одамларнинг барчасини яхши кўраман, ўзимга раво кўрмаган нарсаларни уларга ҳам раво кўрмайман".
Олтинчиси: "Ҳар бир одамнинг яшайдиган ва талпинадиган уйи бор экан. Менинг ҳақиқий уйим эса қабрим экан. Шунинг учун нима қилсам қабрим обод бўладиган бўлса, ана шуни қилишга ҳаракат қилдим. Чунки хароба уйда асло яшаб бўлмайди".
Шунда Шақиқ: "Етарли, бошқасига муҳтож ҳам эмасмиз", деди".
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👍4
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ
СЎНГГИ СЎЗЛАРИ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
– Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
– Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.
Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
– Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар. Сўнгра:
– Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
– Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб: “Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида: “Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари: “Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.
Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси
👉@diyonatli

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Aqiydasi buzuq»lar haqida
• Tasavvuf nima?
• So'fiylar kimlar?
• Tariyqatlar nega kerak?
• Tasavvufning o'zi nega kerak?
Shu va shunga o'xshash tasavvuf haqidagi savollarga javob beruvchi turkum suhbatlar.
#Husaynxon_Yahyo_Abdulmajid
@Diyonatli

25000$ ДОЛЛАРЛИК СИР...
Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман.
Муқим МАҲМУД

😁4
АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРДИМ
Бир куни ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларидан чиқиб, уйларига келдилар. Қарасалар, Расулуллоҳнинг қизлари – Фотимаи Заҳро юнг ва тивитни чархда йигириб, ип қилиб ўтирган эканлар. Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу) эса, уни тўқиш билан машғул эдилар. Шунда Фотимаи Заҳрога қараб: “Эй аёлларнинг олийжаноби, эрингизни таомлантирадиган бирор нарсангиз борми? – деб сўрадилар.
Фотимаи Заҳро: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Фақат мана бу олти танга бор, холос. Салмон Форсийга юнг ва тивит йигиргандим, эвазига шуни бердилар. Аммо буларга Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳумо)га таом харид қилмоқчи эдим”, – дедилар. Шунда Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) у тангаларни олиб, егулик сотиб олмоқ учун бозор томон йўл олдилар. Кетаётиб, бир одамга дуч келдилар. У бундай деяётган эди: “Аллоҳга бирор нарса қарз берадиган киши борми?” У зот бу ҳолатни кўргач, Аллоҳ розилиги учун қўлларидаги ўша олти тангани унга ҳадя қилдилар. Шу боис, бозордан ҳеч нарса ололмасдан қайтишга мажбур бўлдилар. Фотимаи Заҳро у зотнинг қуруқ қўл билан уйга келганларини кўргач, беихтиёр йиғлаб юбордилар.
Ҳазрат Али сўрадилар: “Эй аёлларнинг олийжаноби, сизни нима йиғлатди?”
Фотимаи Заҳро: “Эй Абул Ҳасан, бўш келдингиз, қўлингизда ҳеч қандай егулик кўрмадим, шунга фарзандларимизнинг оч қолаётганига тоқат қилолмай йиғлаяпман”, – дедилар.
Ҳазрат Али: “Эй Фотима, мен ўша тангаларни Аллоҳга қарз бериб келдим. Иншоаллоҳ, тез орада қайтариб беради”, – дедилар.
Ҳазрат Фотима: “Мен ҳам шундай бўлишини билгандим, шунга сабр қиляпман”, – дедилар.
Шунда Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бормоқчи бўлиб йўлга чиқдилар. Узоқдан бир аъробийни кўриб қолдилар. У бир туяни етаклаб келаётганди. Яқинлашгач, ҳазрат Алига кўзи тушиб: “Эй Абул Ҳасан, бу туяни сотмоқчиман, шуни сиз олинг”, – деди.
У зот: “Ёнимда пул йўқ”, – дедилар.
Аъробий: “Насияга бўлса ҳам сотаман, олаверинг”, – деди.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) сўрадилар: “Ўзи қанчага сотмоқчисан?”
Аъробий: “Юз тангага”, – деди.
Шунда ҳазрат Али уни сотиб олдилар. У аъробий туяни у зотга топширганича кетди. Шундан сўнг, яна бир аъробий пайдо бўлди ва туяга харидор эканини айтиб, баҳосини сўради.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу): “Уч юз танга”, – дедилар
Аъробий рози бўлиб, уч юз тангани санаб бергач, туянинг нўхтасидан ушлаб олиб кетди.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Фотимаи Заҳро (розияллоҳу анҳо)нинг ёнларига ўша уч юз тангани кўтариб келдилар. Расулуллоҳнинг қизлари буни кўргач, табассум-ла: “Эй Абул Ҳасан, қўлингиздаги нима?” – дедилар.
Ҳазрат Али бир туяни насияга, юз тангага олиб, нақдга, уч юз тангага сотганларини айтгандилар, Фотимаи Заҳро: «Ҳа, тўғри топибман”, – дедилар.
Сўнг, Али (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига борган эдилар, у зоти бобаракот ҳам табассум қилиб: “Эй Али, бўлиб ўтган воқеанинг тафсилотини мен сизга айтайми ёки ўзингиз менга сўзлаб берасизми?” – дедилар.
Ҳазрат Али ҳурмат билан: “Ё Расулуллоҳ, ўзингиз менга айтиб беринг”, – дедилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Али, сизга туяни келтириб, насияга, юз тангага сотган биринчи аъробий ким экани-ю, нақдга, уч юз тангага сотиб олган иккинчи аъробий кимлигини билдингизми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Али: “Йўқ, Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, – дедилар.
Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Али, сизга жаннат бўлсин, Аллоҳ таолога олти тангани қарзга бердингиз, Аллоҳ таоло эса, сизга уч юз танга ато этди, ҳар бир тангангиз эвазига эллик танга берди. Биринчи аъробий Жаброил (алайҳиссалом), иккинчиси эса, Микоил (алайҳиссалом) эдилар”, – деб жавоб бердилар.

👍7👏2😢1
ЛУҚМОННИНГ САДОҚАТИ...
Луқмон оддийгина қул бўлиб, хожаси уни жуда яхши кўрар, бирга тамадди қилишни хуш кўрар эди. Хожага бир қовун ҳадя қилинди. Қулларидан бирига Луқмонни чақириб келишни буюрди. Луқмон келганида хожаси қовундан бир тилим узатди. У соҳибининг икромини мамнуният билан қабул қилди. Қовундан яна кесиб берди, Луқмон иштаҳа билан еди.
Хожа: «Луқмон қовунни жуда яхши кўрар экан», деб ўйлади ва бир тилим қолгунига қадар кесиб бераверди. Луқмон ҳам ҳар сафар қовунни иштаҳа билан ерди. Унинг иштаҳасини кўрган хўжайин қовун жуда ширин экан деб ўйлаб, охирги тилимидан тишлаб кўрди-ю, шу заҳоти унинг аччиқ таъмидан юзлари буришиб кетди. «Луқмон, қовун жуда аччиқ экан, уни қандай қилиб бунчалар иштаҳа билан единг?» деб сўради.
Луқмон: «Бир неча йиллардан буён қўлингиздан шундай тотли-мазали таомлар едимки, бу ҳадянгизни «Аччиқ экан», дейишга уялдим. Сиздан келган машаққатга фарёд қилгандан кўра бурним ерга ишқалангани афзал. Лутф билан инъом этган бу қўлларингиздаги мазали қовунда қандай аччиқ таъм қолиши мумкин?!» деб жавоб берди.
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

Фарзанди бўлмаётганларга уламолардан тавсиялар
Усома ар-Рифоий, Саид Аҳмад Паланпурий ҳазратларидан фарзанди бўлмаётганларга тавсия сўралганда у зотлар намоз охирида (охирги қаъдада) саловатдан кейин қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия қилганлар:
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Ўқилиши: Роббана атина фиддуня ҳасана ва фил охирати ҳасана ва қина азабан-нар.
Маъно таржимаси: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин» (Бақара сураси, 201-оят)
***
رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Ўқилиши: Роббанағфирлий валивалидаййа валил мўминийна явма яқумул ҳисаб.
Маъно таржимаси: «Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин». (Иброҳим сураси 41-оят)
***
رَبِّ لا تَذَرْنِي فَرْداً وَأَنْتَ خَيْرُ الْوارِثِينَ
Ўқилиши: Робби ла тазарний фардан ва анта хойрул варисийн.
Маъно таржимаси: «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89-оят)
____
Иншааллоҳ, давомли тарзда шуларни ўқиганларга Аллоҳ таоло фарзанд беради.
Абдуллоҳ Раҳим
@diyonatli

ҚАРЗНИ УЗМАЙ ВАФОТ ЭТГАН ОДАМ
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзини узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунича, Аллоҳ таоло кечмайди.
Шунинг учун ҳам қай бир мусулмон вафот этса, аввало унинг қарзи суриштирилади ва ўша қарзни узиш чоралари кўрилади.
Вафот этган кишидан қолган тарикага, яьни "тарк қилинган нарса"га бир неча ҳақлар боғлиқ бўлади ва улар қуйидаги тартиб ила адо этилади.
1. Бир мусулмон одам вафот этганидан сўнг унинг тариқаси ҳисоб қилиниб, биринчи галда уни кафанлаб, кўмиш учун кетадиган харажатлар ажратилади.
Бунда уни кафанлашга, ювишга, гўрини қазишга, олиб бориб, кўмишга кетадиган харажатлар ўртача ҳисоб билан чиқарилади. Бу харажатлар учун кетадиган молда меросхўрларнинг ҳаққи бўлмайди.
2. Ундан кейин одамлардан қарзи бўлса, ўша қарз учун бериладиган маблағ ажратилади.
Бу ҳақ ҳам меросхўрларнинг ҳаққидан устун ҳақ ҳисобланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда:
"Мўминнинг руҳи то адо этилмагунча, қарзига боғлиқ бўлиб туради", деганлар.
Бошқа ҳадисларда айтилишича, маййит ҳатто шаҳид бўлса ҳам, қарзи туфайли ўз даражасига эриша олмай туради. Фақат яқинлари унинг қарзини адо этганларидан кейингина шаҳидларга ваьда қилинган мартабаларга эришади. Шунинг учун ҳам қарз меросхўрлар ҳаққидан устун қўйилади.
Фараз қилайлик, қарзи бор, аммо уни узишга ортида бирор нарсаси йўқ одамнинг ҳоли нима бўлади? Бундай ҳолда вафот этган одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг катта гуноҳ бўлмиш ширкдан кейинги ўринда турадиган гуноҳни қилиб ўлган бўлади.
«Қарз ва унга боғлиқ масалалар» китобидан.

👍2
Бир киши: “Бу кеча, албатта, садақа қиламан”, деб ният қилди. У садақасини олиб чиқиб, ўғрининг қўлига берди. Тонгда кишилар орасида уни кечаси ўғрига садақа қилибди, деган гап тарқалди. У киши: “Эй Аллоҳим! Ўғри учун Сенга ҳамд бўлсин. Албатта, яна садақа қиламан”, деди. У садақасини бу сафар бузуқ аёлнинг қўлига берди. Кишилар эртаси уни зинокор аёлга садақа қилганини гапиришди. У киши: “Эй Аллоҳим! Зинокор аёл учун Сенга ҳамд бўлсин. Яна садақа қиламан”, деди. Учинчи куни садақа беришга азм қилиб, садақасини бойнинг қўлига топширди. Кишилар эртаси уни бойга садақа қилганини гапириб юришди. У: “Аллоҳим! Ўғри учун, зония учун, бой учун Сенга ҳамд бўлсин”, деди. Ўша оқшом туш кўрди. Тушида унга “Эҳтимол, сен берган садақа туфайли ўғри ўғрилигини ташлар. Эҳтимол, сен берган садақа туфайли зония бузуқилигини ташлар. Эҳтимол, сен берган садақа туфайли бой ўзига берилган бойликдан инфоқ қилар!” дейилди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
@diyonatli
@diyonatli
👍3
ИНСОФ ЯХШИ-ДА!
Абдуллоҳ Мурод исмли олим йигит бор, ўзи ниҳоятда софдил, ҳалол инсон. Бу воқеа ана шу киши билан содир бўлган. Абдуллоҳ Мурод ҳамкасбидан бир молни тўрт юз минг сўмга сотиб олди. Чўнтагида шунча пул ҳам бор эди, фақат юз минги ўзига жуда зарур эди. «Уч юз мингини ҳозир бериб, қолганини насия қилсаммикан, ё савдомиз бузилармикан» деган истиҳолда бироз тараддудланиб қолди. Кейин келишилган пулнинг ҳаммасини бериб, қарзидан қутулди.
Орадан бир ҳафталар ўтгач, Абдуллоҳ Мурод ўша ҳамкасбини йўлда учратиб қолди. Кўрди-ю, юраги «шиғ» этди. «Ахир унга юз минг сўм беришим керак эди, шекилли. Орадан анча вақт ўтиб, эсимдан чиқиб кетай дебди» деган ўй кўнглидан ўтди. У шоша-пиша чўнтагидан пул чиқариб, ҳамкасбига тутқазди. У эса олишга ҳайрон: «Нега пул беряпсиз, бу ўзи ниманинг пули?» Абдуллоҳ Мурод савдоларини эслатди, ўшанда юз минг насия бўлиб қолганини айтди. Ҳамкасби эътироз билдирди: «Пулни тўлиқ олганман, сиз адашибсиз ё эсингиздан чиқиб қопди» .
Олим пулларини ёнига соларкан: «Мусулмонлик яхшида, савдода алданишдан, ҳақингни уриб қолишларидан, хиёнат қилишларидан чўчимай яшайсан», дея олди холос...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Juma_maruzasi
𝐇𝐮𝐣𝐮𝐫𝐨𝐭 𝐬𝐮𝐫𝐚𝐬𝐢 13-𝐨𝐲𝐚𝐭𝐢𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐬𝐡𝐚𝐫𝐡𝐢
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚 𝐌𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯
𝚃𝚘𝚜𝚑𝚔𝚎𝚗𝚝 𝚟𝚒𝚕𝚘𝚢𝚊𝚝𝚒 𝚋𝚘𝚜𝚑 𝚒𝚖𝚘𝚖-𝚡𝚊𝚝𝚒𝚋 𝚘'𝚛𝚒𝚗𝚋𝚘𝚜𝚊𝚛𝚒

7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ
Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!» — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни.
«Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар:
1. Кумуш идиш тутмоқдан
2. Тилла узук тақмоқдан
3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган)
4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан
7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».
«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.