КАҲФДАН ПАНОҲ ЖОЙ ОЛИНГИЗ.
РОББИНГИЗ СИЗГА ЎЗ РАҲМАТИНИ
ТАРАТУР
Айрим муаммоларни ҳал қилиш учун чекка қишлоқлардан бирига бордим. У ерда икки тарафнинг бир-бирига айтган қалбимни оғритадиган, юрагимни сиқадиган гаплари, жанжаллари ва қасамларини эшитдим. Ваъз-насиҳат ёки вақтдан унумли фойдаланишнинг нишонаси ҳам бўлмаган бу йиғиндан юрагим сиқилди. Чунки жанжаллашаётганларнинг аксарияти қонун-қоида ва тартиб нималигини билмайдиган авом кишилар эди. Буниси наригининг гапини бўлади, бири бошқасига эътироз қилади. Бу ишга мени ижтимоий ёрдам ташкилоти юборган эди. Мазкур мажлисдан юрагим сиқилгани учун маҳаллий масжидни қидирдим ва у ерда Аллоҳ таолони зикр қилган ва Қуръон ўқиган ҳолда ором олдим. Шу аснода Аллоҳ таолонинг: "Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур” (Каҳф сураси, 16-оят).
Мен ушбу оятни эсга олдим. Шунинг учун ҳам сизга гоҳ-гоҳида бақир-чақир, ғалаёнлардан бироз узлатга чиқишни маслаҳат бераман. Шунда динингизни сақлаб, қалбингизни ўзингизга қайтарасиз, ўзлигингизни англайсиз. Аммо турли йиғинлар, маросим ва тадбирлардан бўшамай, ҳар кишининг сўзига қулоқ тутавериб, одамларнинг ортиқча вақтларини олсангиз динингиз, қалбий хотиржамлигингиз ва руҳий оромингиз борасида Аллоҳга таъзиянгизни гўзал қилаверинг. Айрим вақтларда Аллоҳнинг Китоби ва зикри ила шаръий хилватга қочинг. Шунда сакинат, хотиржамлик, саломатлик топасиз. Ким буни синаб кўрган бўлса, билади.
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
👉 @diyonatli

👍7
БИР МУҲИМ НАСИҲАТ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Жуда кўп одамлар «Биз маржиъул халойиқ бўлсак, яъни халқнинг бизга иши тушиб турса, одамлар мурожаат киладиган киши бўлсак», деган фикрда (ғамда) юрадилар. Шуни яхши билингки, маржиъ (одамлар мурожаат қиладиган киши) бўлиш камол эмас. Асл камол – рожиъ бўлишдир (рожиъ – қайтувчи, маржиъ эса ҳамма қайтиб борадиган жой демакдир).
Ҳамма сен томон қайтишини хоҳлаш ўрнига ўзинг Аллоҳ томонга қайтгин. Камол шундадир. Шундан кейин у Зот кимни халққа маржиъ қилиш ёки қилмасликни Ўзи билади. Икков ҳолатда ҳам инсон учун фақат ва фақат яхшилик бўлади. Қайси ҳолат рўй берган тақдирда ҳам, ўшанга рози бўлиш ва шукр қилиш керак».
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

👍3
САЛОМНИНГ БАРАКАСИ
Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.– Аҳволни кўриб турибсан, ИШНИ сендан бошқаси эплолмайди, рухсат йўқ, – деди хўжайин.
– Йўқ, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея қатъийроқ гапирди хўжайинга.
– Нимага?
– Диний вазифамни адо қилишим керак.
– Илтимос, кейинроқ бор.
– Ҳажга вақт тайинланган, ишдан ҳайдасангиз ҳам, ҳақларимни бермасангиз ҳам, боришим керак.
– Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Хўжайиним Ҳанс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?
– Бўлмайди, чунки ҳаж қилиш – Аллоҳнинг буйруғи.
«Аллоҳнинг буйруғи» деган гапни эшитгач, хўжайин "ўйланиб "туриб деди:
– Майли, сенга рухсат бераман.
Йигит ҳажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини:
– Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мендан салом айт, – деди.
... Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллоҳ!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар қилди. Шунда хўжайин Ҳанснинг саломи ёдига тушди. «Расулуллоҳга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истиҳола билан айтишга қарор қилди: «Эй Расулуллоҳ! Менинг бир бошлиғим бор, исми Ҳанс, миллати олмон, насроний динида сизга салом юборди. Бўйнимда қарз бўлиб қолмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»
Шундай қилиб, йигит бошлиғининг саломини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказди. Маълумки, ким Набийга салом айтса, у зот, албатта, алик оладилар. Насроний Ҳанснинг саломига "алик" олганлари ҳам аниқ. Шу аликнинг баракотидан унинг қалбига иймон кирди. Йигит ҳали Туркиядалик пайтидаёқ Ҳанснинг мусулмон бўлганидан "хабар "топди ва ўша етказган саломи бошлиғининг" ҳидоятига" сабабчи бўлганини англади, Аллоҳга ҳамду санолар айтди.
Бир насронийки, Пайғамбаримизга салом йўллаб, шундай улуғ неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга салом йўллашдан чарчайлик?!
@diyonatli

👏1
РИЗҚ ҲИКМАТИ
Бир фақир киши бор эди. У онасини ва ўз оиласини боқар эди.
У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.
Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У ишга келмай кўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мен унга муҳтож эканимни билади-да", – деди.
Иккинчи кун бўлгач, хўжайин унга маошин бериб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади, ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади.
Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб; "Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман", – деди.
Камайтирди хам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини хам сўрамади. Хўжайин хизматкорни олдинги ишини такрорлагани маоши кўпайса хам, камайса хам индамаганидан ажабланиб сўради:
– Маошингни зиёда қилдим, сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг.
Хизматкор:
– Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки, бу чақалогимнинг ризқи ўзи билан келди. Иккинчи марта келмаганимда эса онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки, бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам кетди.

👍9
ҚИЁМАТ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Огоҳ ва ҳушёр бўлинглар, “ливота” қиёмат аломатларидан биридир. Яъни эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан алоқа қилишидир. Инсонларнинг энг ёмони, кўчада худди ҳайвонлардек бир-бирларига сакрашидир. Қиёматга яқин ана шундай инсонлар чиқади.
Ривоят қилинишича, инсонлар ўн беш нарсани қилмагунларича уларга бало келмайди: 1) ғанимат (бойликлар) айланиб турса; 2) омонат ғанимат бўлиб қолса; 3) закот берилмаса; 4) эр хотинига итоат қила бошласа; 5) ота-онага оқ бўлиш кўпайса; 6) хоин дўстлар кўпайса; 7) отага қўл кўтарилса; 8) масжидларда овозлар кўтарилса; 9) азиз қавм хор бўлса; 10) бировдан қўрқиб, у ҳурмат қилинса; 11) ипак кийиш кўпайса; 12) маст қилувчи ичимликлар ичиш кўпайса; 13) машшоқ кўпайса; 13) зино кенг ёйилса; 14) илм кўтарилиб, нодонлик авж олса ва 15) аёллар кўпайса.
Ҳадиси шарифда:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: « إِنَّهُ لَمْ يَكُنْ نَبِىٌّ قَبْلِى إِلاَّ كَانَ حَقًّا عَلَيْهِ أَنْ يَدُلَّ أُمَّتَهُ عَلَى خَيْرِ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَيُنْذِرَهُمْ شَرَّ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَإِنَّ أُمَّتَكُمْ هَذِهِ جُعِلَ عَافِيَتُهَا فِى أَوَّلِهَا وَسَيُصِيبُ آخِرَهَا بَلاَءٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا وَتَجِىءُ فِتْنَةٌ فَيُرَقِّقُ بَعْضُهَا بَعْضًا »
яъни: “Мендан олдинги барча пайғамбарлар умматларини улар ўзлари билиши керак бўлган яхшиликларга далолат қилиш вазифаси бўлган. Худди шундай, улар билиши зарур бўлган ёмонликлардан огоҳлантирган ҳам. Бу умматингизнинг офияти дастлабкиларидадир, охиргилари бало ва сизлар рад этадиган ишлар йўқилади. Фитналар келиб, баъзиси баъзисидан ўтиб тушади”, (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилингаен ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عن عبد الله بن مسعود قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم سيأتي على الناس زمان تحل فيه
العزبة ولا يسلم لذي دين دينه الا من فر بدينه من شاهق إلى شاهق
яъни: “Инсонларга шундай давр келадики, унда бўйдоқ юриш ҳалол саналади. Қарздор қарзи туфайли саломат бўлмайди, токи у бир тоғдан иккинчи тоғга қочиб юради”, (“Ҳулятул авлиё”).
Бўйдоқликнинг ҳалол бўлиши шуки, шундай замонлар келади, одам уйланиш учун пул тополмай, акасининг укасининг, ота-онасининг қўлида ҳалок бўлади. Яъни яшаш қийинлашгани туфайли шундай бўлади.
Шундай замон келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари қолиб, бидъатлар кўпаяди. Ким суннатга эришса, ғариб бўлиб, яккаланиб қолади. Бидъатга эришганларнинг ошиғи олчи бўлади. Имонни сақлаш худди кафтда чўғни тутуш билан баробар бўлиб қолади. Чўғни ташласа, имонидан айрилади, ташламаса, қўли куяди.
Ҳузайфатул Ямоний розияллоҳу анҳу айтади: “Шундай замонлар келадики, илм кўтарилади, олимларнинг қалбидан омонат ва қўрқув йўқолади. Ҳамманинг қалбидан раҳмат кўтарилади. Нодонлик авж олади, ёлғон урчийди, киши отасини ҳақоратлайди, қариндошлар ўртасида адоват кучаяди, олимлар очиқ-ойдин гуноҳ қила бошлайдилар, кишиларнинг бир-бирларига хиёнат қилиши авж олади. Инсонлар ўртасида ҳасад, солиҳлар ўртасида жафо ёйилади, бойларнинг ҳурматлаш кучаяди. Ўша пайтда бойлар ва камбағаллар одамларнинг энг ёмони бўлади. Бошлиқлар ёмон ишларни қила бошлайдилар, тижорат ёмон касбга айланади. Олимлардан дин кетади. Умар розиялоҳу анҳу бундай замондан паноҳ тилаб, қандай нажот топиш мумкин, деб сўради. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Ким улардан узоқ турса, нажот топади. Ким эргашса, ҳалок бўлади”, деди.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#DOLZARB #ESHITING #TARQATING
• Oxirgi paytdagi dolzarb masalalarga munosabat
• Muftiy hazratlari nihoyatda to‘g‘ri gapirdilar
• Gaz masalalari
YouTube orqali ko‘rish uchun
©️Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Bizni kuzatib boring!🔻
@Diyonatli

👍4
Ғазабни, шаҳватни, ҳирсни тарк этиш мардликдир. Бу Пайғамбарнинг одатларидан. Феълида эшакнинг мардлиги ҳам бўлмасин-у Аллоҳдан йироқ, лаънатланган тирик бўлгандан кўра Аллоҳ кўриб-кузатиб турган ўлик бўлганим афзалроқ. Шу – мардликнинг мазмуни, сиридир, қолгани теридан иборат. У одамни жаннатга етаклайди, бу эса жаҳаннамга! Жаннатнинг ёқимсиз нарсалар билан ўралганлиги айтилади, дўзахнинг ҳою ҳавасдан иборатлиги хабар берилади.
«Қалб кўзингни оч» китобидан.
👉 @diyonatli
«Қалб кўзингни оч» китобидан.
👉 @diyonatli
👍4
Қуръони карим устози Алижон Қорий биродаримизга дунёю охиратнинг энг юксак мартабаларини тилаймиз. Нур, илм ва маърифат таратиб яшаш бахти ҳаргиз тарк этмасин!
ҚУРЪОН ЎҚИ
Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан,
Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан,
Амал қилиб чин дил билан, эҳсос билан,
Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аритгайдир,
Раббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Илк рисолат титроқлари Қуръон эди,
Саҳобалар тутмоқлари Қуръон эди,
Расулуллоҳ ахлоқлари Қуръон эди,
Хулқим Қуръон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Ҳалол-ҳаром, ҳақ ва ботил – унда аён,
Ваъда-ваъид – хабарлардир яхши-ёмон,
Икки жаҳон фарқин равон айлар баён,
Қалбим фурқон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Қиёмат кун жонлар қаттиқ титраганда,
Иймонсизлар нажот топмай қақшаганда,
Иймон аҳли қўрғон ичра яшнаганда,
Теграм қўрғон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Эй, оламга кўнгли очиқ манзурларим,
Дарду ғами раҳматларга арзирларим,
Дунём обод, ҳам охират манзилларим
Равҳу райҳон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,
Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас,
Маъно билган зотга парда-ҳижоб бўлмас,
Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Ўтди неча Ҳақ каломин хўрлаганлар,
Қуръон истаб, оҳи кўкка ўрлаганлар,
Эй сиз, мудҳиш зулмларни кўрмаганлар,
Юртим омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Қуръон, ҳикмат – Ҳақнинг фазлу атосидир,
Каъба бунёд этган Халил дуосидир,
То қиёмат Ҳақ Расулин нидосидир –
Иймон омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Мирзо, беш кун бу дунёнинг заҳмати бор,
Раббим Аллоҳ, шафоъатхоҳ Аҳмади бор,
Баски, Ҳақнинг ғазаби ҳам раҳмати бор –
Маъвом ризвон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
2005
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek

👍2👏1
Аллоҳ учун нима қилдим
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзига-ўзи «шу дарахтни албатта кесаман» деб болтасини кўтариб дарахт олдига келди. Йўлда унга Иблис йўлиқиб уни дарахтни кесишдан ман қилмоқчи бўлди. Улар курашишди. Курашда у Иблисни енгди. Шунда енгилган Иблис унга деди:
- Сен фақир инсон экансан. Кел, мен сенга ҳар куни икки динор бераман. Сен эса дарахтни кесмай қайтиб кетасан!
Ҳалиги обид Иблиснинг гапини қабул қилди. Иблис унга анча вақтгача ҳар куни икки динордан бериб турди. Кунлар ўтиб Иблис пул келтирмай қўйди. Обид болтасини кўтариб дарахтни кесиш учун борди. Унинг олдидан Иблис чиқиб у билан курашди. Бу сафар Иблис ғолиб бўлди. Шунда обид сўради:
- Нега олдин мен ғолиб бўлган эдим-у, бугун сен ғолиб бўлдинг?
Иблис деди:
- Чунки ўшанда сен Аллоҳ учун ғазабланиб келган эдинг. Бугун эса динорлар учун келдинг. Шунинг учун бугун мен енгдим!».
Аллоҳ учун бўлгани қолади, бошқалар учун бўлгани сочилиб кетади.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ «Муватто» ҳадис тўпламини ёзаётганида у кишига шундай дейишган эди:
- Эй имом! Ҳадис китоблари кўп-ку, бунга эҳтиёж бормикан?
Имом деди:
- Аллоҳ учун бўлгани қолади!
Дарҳақиқат, «Муватто» қолди. Чунки имом Моликнинг бутун борлиғи Аллоҳ учун эди!
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ имом Нававийга Аллоҳ берган қабулиятдан ҳайратда эди. У доим: «Қани энди Нававий билан Аллоҳ орасидаги нарсани билсам!», дер эди.
Менимча Нававий бутун борлиғи ила Аллоҳ учун эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг довруғини достон қилди.
«Риёзус солиҳийн» боблар асосида жамланган ҳадис китобидир. Унда муаллифнинг аралаш фикрлари ёки таржиҳлари йўқ. Аммо шундай бўлса-да, 2010 йилда бу китоб Францияда энг кўп сотилган китоб бўлди.
Аллоҳ бандасидан рози бўлса ер юзида унга қабулият берар экан, Субҳаналлоҳ!
Имом Аҳмаднинг «Муснад»и фақатгина ичида ҳадис бўлгани учун бугунгача сақланиб қолмаган. Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» асари ичида кўп олимлар таржимаи ҳоли бўлгани учунгина сақланиб қолмаган. Ибн Қудоманинг «Ал-муғний» асари фақатгина ичида фиқҳ бўлгани учун сақланиб қолмаган.
Ибнул Қоййимнинг «Мадорижус соликийн» асари фақатгина ичида тазкия, руҳий тарбия бўлганлиги учунгина сақланиб қолмаган. Ибнул Жавзийнинг «Сойдул хотир» асари диний адабиёт бўлгани учунгина сақланиб қолмаган.
Уларнинг Аллоҳ билан ўрталарида сирлари бор эди. Улар бутун борлиғини Аллоҳга бағишлади. Аллоҳ ҳам уларни машҳури жаҳон, мақбули олам қилди.
Соибжонов Мухаммад Шариф Вохиджон ўғли
Манбалар асосида тайёрлади.

ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ
— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.
БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.
"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.

👍3👏1
Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан кейин сўзларнинг энг гўзали валийлар сўзи эканини кўрдим, чунки уларнинг барча сўзлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг шарҳидир.
Ўзимни бу улуғлар зикрининг шуғлига солдимки, гарчи ўзим булардан бўлмасам-да, бори ўзимни уларга ўхшатмоқчи бўлдим. Чунки: «Ҳар кимки ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўша қавмдандир», деган ҳадиси шариф бор.
Шайх Фаридуддин Аттор
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
Ўзимни бу улуғлар зикрининг шуғлига солдимки, гарчи ўзим булардан бўлмасам-да, бори ўзимни уларга ўхшатмоқчи бўлдим. Чунки: «Ҳар кимки ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўша қавмдандир», деган ҳадиси шариф бор.
Шайх Фаридуддин Аттор
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: "Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди"
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
КЎП КУЛИШНИНГ ЗАРАРИ
«Қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар»
(Тавба сураси, 82-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларининг ичи кўринадиган даражада оғизларини катта очиб кулганларини кўрмаганман. У зот табассум қилар эдилар»(Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Абу Бакр Каттаний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тушимда бир ёш йигитни кўрдим. Авваллари ҳеч қачон бунақанги келишган, чиройли йигитни кўрмаган эдим. Унга: «Сен кимсан? »дедим. У: «Тақвоман», деди. «Сен қаерда турасан? »дедим. У: «Ҳар бир ғамгин қалбда», деди. Сўнгра унинг олдидан кетдим. Бир пайт олдимдан қоп-қора, ўта ҳунук бир аёл чиқиб қолди, ундан: «Сен кимсан ? »деб сўрадим. У: «Мен кулгиман»,деди. «Сен қаерда турасан? »дедим. У:«Ҳар бир шоду ҳуррам қалбда», деди. Сўнгра уйғониб кетдим ва зарурат бўлмаса, ҳеч қачон кулмасликка азму қарор қилдим».
"Таълим ва тарбия"китобидан.

МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ
Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:
– Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўйяпман, сизда нафсимни гуноҳ-маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми? – деди. Иброҳим:
– Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, – деди. У:
– Айтинг, эй Абу Исҳоқ, – деди. Шунда Иброҳим:
– Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага осий бўлмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин, – деди. У:
–Унда ризқни қаердан оламан, ахир, Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку! – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, иккинчиси айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга осий бўлмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма, – деди. У:
– Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир машриқу-мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман? – деди. Иброҳим:
– Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, учинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Унга осий бўлмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, шу ерда гуноҳ қилгин, – деди. У:
– Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Ахир У зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку! – деди. Иброҳим:
– Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна У сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?! – деди. У:
– Йўқ, тўртинчисини айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар жонингни олиш учун ўлим фариштаси келса, сен унга: «Кечиктириб тур, тавба қилиб олай», дегин, – деди. У:
– Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, – деди. Иброҳим:
– Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутилиб қолишни қандай умид қиласан?! – деди. У:
– Бешинчисини ҳам айтинг, – деди. Иброҳим:
– Агар Қиёмат куни сени дўзахга олиб кетиш учун забониялар (яъни, азобловчи фаришталар) келишса, улар билан бормагин, –деди. У:
– Улар бунга кўнмайдилар-ку! – деди. Шунда Иброҳим:
Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?! – деди. У:
– Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан, – деди.

👍6👏1
УЧ СИНОВ
Одамзод ҳар тонг кунини бошлар экан, уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан керакли ибрат олавермайди.
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...

ХИЁНАТНИНГ ЁМОНИ
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ "Иҳёу улумид дин" да келтирадилар:
"Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизларнинг биз билан ўтиришингиз омонатдир. Сиз хиёнатни фақат динор ва дирҳамда бўлади деб ўйлайсиз. Ундай эмас. Хиёнатнинг энг ёмони биз билан ўтириб бизнинг
ишончимизга киргандан сўнг ташқарига чиқиб чақимчилик қилишдир".

❤2