ХИЁНАТНИНГ ЁМОНИ
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ "Иҳёу улумид дин" да келтирадилар:
"Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизларнинг биз билан ўтиришингиз омонатдир. Сиз хиёнатни фақат динор ва дирҳамда бўлади деб ўйлайсиз. Ундай эмас. Хиёнатнинг энг ёмони биз билан ўтириб бизнинг
ишончимизга киргандан сўнг ташқарига чиқиб чақимчилик қилишдир".
@diyonatli

❤2
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MUZ NILUFARLARI
✍️ Marziya Saydam
📚 "SUV HIDI" kitobidan
👉 To'liq qismni tinglash uchun
👉 IRFONTV — ilmu maʼrifat sari!
Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Гиёҳвандлик – жиноятларнинг асоси
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

БEШ ПАНЖАНИНГ МАЪНОСИ
Бағдод ҳокими Ҳажжож умрининг охирларида тушида Азроил алайҳиссаломни кўриб, у зотдан сўраган экан:
— Ҳазрат, сиз жонни олувчи фариштасиз. Мен қачон ўламан? Менга ўлим қачон келади?
Шунда Азроил алайҳиссалом беш панжаларини кўрсатиб ғойиб бўлган эканлар. Эртаси куни Ҳажжож олимларни чақириб, тушининг таъбирини сўрабди. Олимлардан бири: "Беш йил умрингиз қолибди", дебди. Бошқаси беш ҳафта дебди, бирови беш кун дебди. Жавобларнинг биронтаси ҳам Ҳажжожнинг кўнглига таскин бермабди. Шунда Ҳажжож буюк мужтаҳид имом Моликдан тушининг таъбирини сўрабди. Имом шундай жавоб берибдилар:
— Қиёматнинг қачон бўлишини (1), ёмғирнинг қачон тушишини (2), бачадондаги хомиланинг ўғил ёки қизлигини (3), эртага нима бўлишини (4) инсонга ўлим қаерда ва қачон келишини (5) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳазрати Азроил алайҳиссалом шу бешта нарсага ишора қилмоқдалар. Ҳатто, мен ҳам жон олувчи фаришта бўла туриб, қачон ва қаерда ўлишимни билмайман, демоқчи бўляптилар.

❤6👍2
ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ ЎЛИМИ ҲАҚИДА ВАЪЗ (1)
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар» (Зумар сураси, 68-оят).
Исрофил алайҳиссалом биринчи марта сурни чалганида ҳамма жонзот ўлиб, фақат Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил, Аршни кўтариб турувчи фаришталар, жаннат ризвони (ходимлари), ундаги ҳурлар, дўзах ходимлари тирик қолурлар.
Аллоҳ таоло ўлим фариштасига тирик қолганларнинг ҳам жонини олишга амр этади. У уларнинг жонини олади. Сўнгра Аллоҳ таоло: “Эй ўлим фариштаси, яна ким тирик қолди?” дейди. У: “Заиф банданг ўлим фариштаси қолди”, дейди. Аллоҳ таоло: «Менинг “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Сўнгра (қиёмат куни) Бизга қайтарилурсиз” (Анкабут сураси, 57-оят), сўзимни эшитмадингми?. Мен сенинг жонингни оламан, дейди».
Ўлим фариштаси жаннат ва дўзах ўртасига келади, унинг жони олинади. Яна қичқириқ келади, тирик жон борки ўлади. Мўмин кишининг руҳи жуда секинлик билан, оғритмасдан олинади. Махлуқлардан ҳеч ким қолмайди. Ер қирқ йил хароб ҳолида қолади. Аллоҳ таоло айтади: “Эй ҳақир дунё, бойликларинг қани, болаларинг қани, ўзларига жабр қилувчилар қани, қани Менинг ризқимни еб, бошқаларга ибодат қилувчилар?
«Бугун подшоҳлик кимникидир?» деб сўрайди Аллоҳ таоло ва Ўзи айтади: «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (ғолиб) Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).
Сўнгра Аллоҳ таоло Ер юзига худди Од қавмига юборганидек шамол юборади. Ер юзида тоғ қолмайди, ҳаракатланаётган нима бўлса, ҳаммаси хароб бўлади. Ояти каримада: «Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр. Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз» (Тоҳо сураси, 106–107-оятлар).
Аллоҳ таоло осмонга ёмғир ёғдиришни буюради. Қирқ кун ёмғир ёғади. Ҳар бир нарсанинг устида сув 12 зироъ кўтарилади. Шундан сўнг барча махлуқот тирилтирилади.
Жаброил алайҳиссалом: “Эй Ер, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қабрлари қаерда?” деб сўрайди. Ер: “Сени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таоло кучли шамолни жўнатиб, мени остин-устин қилиб ташлади. У зотнинг қабри қаердалигини билмайман”, дейди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларидан осмонларнинг учигача етиб борадиган кучли нур таралади. Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларин қаерда эканини билиб олади. У ерга боради ва қабрлари бошида тўхтаб, қаттиқ йиғлайди. Ёнидаги фаришталар: “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрайди. Жаброил алайҳиссалом: “Муҳаммад алайҳиссалом мендан умматини сўрайди. Мен уларнинг қаердалигини билмайман”, дейди.
📚"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

👍2
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ (45)
Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг васфлари нима эди? У зот уммий эдилар, устозлари йўқ эди. Мактаб, мадраса кўрмаган, китоб ўқимаган, ёзув ёзмаган эдилар... Аммо ҳадиси шарифларини кузатсангиз, уларда ҳазрати Одам алайҳиссаломдан бошлаб, одамзод яратилмаган замонлардан бошлаб – то инсониятнинг оқибатигача, дунёнинг охир бўлишидан охиратгача, жаннатга, дўзахга қадар бўлган ҳамма-ҳамма нарсаларга доир қандай ажиб билимлар, маълумотлар бор. Ҳеч бирон-бир манбаъда учрамаган, башарият ўқимаган билимларни уммий бир инсон сўзлаётирлар... Нима учун Аллоҳ уммий бир зотга айтдирмоқда буларни? Пайғамбарлигига шак-шубҳа бўлмасин, деб!
* * *
...Инсон тасаввуф йўлига келса, Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳдан қўрқса, ҳаромлардан тийилса, ибодатларни адо этаверса, бир ўзгариш содир бўлади. Ёпиқ эшиклар очилади. Ана шунда бир қанча нарсаларни била бошлайди.
* * *
Ибодатнинг яна бир қирраси, бир моҳияти, бир ботиний жиҳати, бир тасаввуфий тарафи бор; тасаввуф илмига оид бўлган бир қисми бор. Ана шу томонига риоят қилинмагани учун ибодатлар қабул бўлмайди.
* * *
...Ибодатлар қабул бўлшининг сабаби, зоҳирий шартларга, фарзларга риоя қилиш билан бирга, тасаввуфий (тақво ва ихлосга оид) шартларга ҳам бирдай риоя қилмоқликдир.
* * *
Қалб ва кўнгилга оид шартлар ўз жойига тушмагунича ибодат қабул бўлмайди. Бу шартлар бутун мусулмонларнинг фиқҳий китобларида ёзилмоғи ва ўқилмоғи керак. Фиқҳий китобларнинг таркибига бу нарсалар бир мавзу сифатида киритилмоғи лозим. Намоз ўқиш баён этилган бир мавзунинг охирида: «Намоз мана бу сабабдан қабул бўлмайди, диққат қилинг» деб таъкид билан ёзилмоғи, махсус чорчўпга (рамкага) олинмоғи, диққат-эътиборни жалб этгулик қилиб таъкидланмоғи лозим. Рўза тутиш тушунтирилган бир бўлимнинг охирида: «Ушбу ишлар содир бўлса, рўза қабул бўлмайди. Ақлингизни бошингизга йиғинг, ушбу шартларга риоя қилинг!» деб бир изоҳ берилмоғи лозим.
* * *
Тасаввуфда, дарвишликда энг аввал, энг муҳим мавзу сифатида махофатуллоҳни – Аллоҳдан қўрқувни тушунтирмоғимиз лозим, тақвони англатмоғимиз лозим. Ундан кейин, ибодатларнинг қабул бўлиш шартлари нима? Қабул бўлмаслик сабаблари, рад бўлиш сабаблари нима? – буларни билдирмоқ зарур.
* * *
Хоҳлаганингча фиқҳ ўқи, фатво қўмитасининг бошлиғи бўл! Ҳамма ҳурмат қиладиган юксак унвонли бир зот бўл! Қалбингга соҳиб бўлмаганингдан кейин, қалбинг тоза бўлмаганидан кейин, ниятинг холис бўлмаганидан кейин, ибодатинг риё билан бажарилгач, хўжакўрсин учун қилингач, Аллоҳ ҳеч бир ибодатни қабул қилмайди. Ҳаммаси беҳуда кетади.
* * *
Киши севган кишиси билан бирга ҳашр қилинади – тиргизилади. Хоҳ, солиҳлар, яхшилар билан бирга бўлсин, хоҳ фосиқлар билан бирга бўлсин...
* * *
Қовун қовундан ранг олганидек, инсон ҳам атрофдагиларга ўхшайверади; аста-секин бир биродарига, дўстига ўхшаб кетади. Биродарининг хулқ-атворидан ўғирлайди. «Инсон табиати ўғридир...». Ўнгдан-сўлдан, ёнидаги инсоннинг феъл-хулқидан ўғирлайди. Қарасанг, худди ўшандай талаффуз қиляпти. Қарасанг, худди ўшандай имо-ишора қиляпти, худди ўшандай тутяпти ўзини. «Ановига қара, тақлид қиляпти», дейсан. Чунки инсон табиати ундан-бундан таъсир олмоққа мойилдир.
Мусанниф:
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek

Муфтий ҳазрат: Қайнона-келин аҳил бўлса, оила мустаҳкам бўлади (2-қисм)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мутолаа
Абдулҳаким ЮЖА
ТАҲАЖЖУД
ГУЛМУҲАММАД ТАБИБ
Ўн йил аввал ўқиган китобимни бугун қайта ўқидим. Китобнинг саҳифалари сарғайиб кетган, аммо ичи ҳеч эскирмаган ва хатто яна ҳам янги, яна ҳам долзарб. Бу китобни ўн йил аввал ҳам таржима қилишни орзу қилган эдим, ўн йилдан кейин ҳам бу орзуйим сарғаймади, хатто яна ҳам янги бўлди, яна ҳам долзарб бўлди. Китоб йиллардир менга устозлик қилди. Мени кечаларга ошиқ қилиб қўйди.
Тошкент вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Гул Муҳаммад табибнинг бу китобга нима алоқаси бор? Китоб билан танишмасимиздан аввал бизни Гул Муҳаммад табиб кеча ибодатларига ташвиқ қилган, ҳатто моддий касалликларимизга шифо излаб борганимизда ҳам бу дориларни ичишдан аввал таҳажжуд ўқишни одат қил, ўшанда бу дорилар шифо бўлади дер эди.
Бир сафар ўртоғим Гулчеҳра билан борган эдик. Гулчеҳранинг турмуш ўртоғи ўн йилдан бери Америкада ишларди, у ватанга қайта олмасди, Гулчеҳра Америкага кета олмасди. Табибнинг хонасида 99 та эмас 1000 та асмоул ҳусна ёзилган расм осиғлиқ турарди. Мен табибга бир маънавий хасталигим бор, ундан нима қилсам қутуламан деб сўрадим. Гул Муҳаммад табиб бу тавсияларини ҳаммага ҳам гапирмасди, менга дедики: “Ярим кечаси уйқудан уйғон, таҳажжуд намози ўқи. Ҳар кеча ярим тунда Аллоҳ таоло биринчи осмонга инади, қўлида катта “сумкаси” бўлади, ўша кеча таҳажжудга турганларнинг эҳтиёжлари у сумканинг ичида бўлади”, – деган эди. Биз роса кулган эдик, бизга ўхшаган омиларга бундан бошқа қандай тушунтириши мумкин эди?!
Ўшанда Гулчеҳра: “Буважон, у сумканинг ичида менинг хужайним ҳам борми?”– деб соддаларча йиғлаган эди.
Аммо биз иккимиз ярим кеча таҳажжудга уйғонишни одат қилдик. Бир йилни ичида мен ҳам, у ҳам дардимиздан қутулдик: унинг Америкага кетишининг ҳеч имкони йўқ эди, аммо чора Аллоҳнинг қўлида экан – у адвокат ёллади, адвокат уни Москвага, кейин эса Америкага оиласининг ёнига жўнатишга муваффақ бўлди.
Менинг хам ўша пайтдаги муаммодан қутулиш имконим йўқ эди. Аммо бизни хар муаммодан олиб чиқадиган бир ёрдамчини топиб олган эдим. Бу таҳажжуд эди!
Бу китобни таржима қилишимнинг сабаби ҳам будир.
Китоб Сизнинг ҳам кечаларингизнинг ажралмас бир қисмига айланади, деган умиддаман. Моддий ва маънавий хасталиклардан қутулиш учун бошқа йўриқнома, бошқа табиб қидирмай қоласиз!
Марзия Сайдам,
таржимон

👍4❤1
#Мутолаа #Таҳажжуд
Абдулҳаким ЮЖА
ТАҲАЖЖУД
1-қисм
КЕЧАЛАР – ЖАННАТНИНГ КУНДУЗЛАРИДИР
Замон кеча ва кундуз исми берилган оқ-қора иплар билан ўз борлиғини ўради ва бу борлиқлар унинг қўллари орасида ранго-ранг ва қусурсиз тусга киради. Вақтнинг ва сукунатга ўхшаган кечаларнинг зоҳирий турғунлиги инсонни алдамаслиги керак. Бу сукунат ва сассизлик ичида аҳамияти буюк режаларни ташаккул этмоқ мумкин.
Баъзилар учун тун бир туман каби инсонлар устига чўккан, жон сиқувчи, бўғувчи қоронғуликдангина иборатдир. Баъзилар учун эса ой ва юлдузлар сайри билан биргаликда жаннат йўлларида юриш каби ҳаяжон берувчидир.
Нур, борлиқ, хаёт ва қудрат қўлининг табиат гавҳарига сочиб қўйган минглаб гўзалликлари гўё бир уруғ каби кечанинг бағрида уйғонади. Тун теранлигида мойланади, бедорликни эмиб ўсади. Кимга учундир хаётнинг асл мусиқаси доим тунда басталанади ва кечаларнинг қулоғига шивирланади.
Кимлардир тунда фақатгина қоронғуликни кўрди. Қора тушунчаларнинг соҳиби бўлди. Тун уларни элакдан ўтказди ва мағлуб қилди. Улар умрини хакка қуши каби сакраб-сакраб тугатди.
Баъзилар эса кечанинг у чуқур, маҳрам шивир-шивирини руҳимга хитоб деб қабул қилди. Азалнинг у маҳобатли хабарини огоҳлантириш деб билди. Уларнинг кечалари жаннатнинг кундузлари бўлди.
Кеча изтироблиларнинг, маҳзунларнинг уқубатини ичида басталаб кўнгил тори билан чалган шундай муҳташам, шундай сирли чолғухонадир. Ундан чиққан хонишлар кўк қуббани ҳам тешиб, ундан ҳам юксакларга ўтади. Афсуски, туннинг ёпинчиғига ўранган инсонлар на бу хонишни эшитади, на унга ҳамоҳанг бўлади. Чунки борлиқни эшитиб ҳис қилиш, унга оид гўзал сас ва манзараларни руҳига сингдириш, ашёларни таниб унда бутунлашиш юракнинг қодиршунос ўлчови билан доим бедор бўлишига боғлиқ. Бу ошно ва бедор руҳлар оқар сувдан, эсган елдан, ёққан ёмғирдан, шивирлаган япроқдан тортиб кўзларига кирган зарра нургача, самодаги улкан нургача ҳамма нарсани бутун борлиғи билан таъқиб қилади. Уларни англашга уринади. Қўлга киритган хақиқатларига виждонининг иқлимида қиймат беради. Бундан олган мазаси жаннат завқига тенг гўё.
Уларга кўра бутун борлиқ маъно ва ҳис билан тошган, гапирган, англаган, жўшган бир тилдир. Улар учун тунми, кунми, ойдинми, қоронғуликми – фарқи йўқ. Тунда зоҳиран қуёшни йўқотди дейлик, аммо натижасида руҳларига очилган деразадан уларга шафқат билан табассум қилган, киприк қоққан миллионлаб юлдузлар билан танишиш фурсатини топдилар. Улар учун ҳамма нарса мунис ва руҳга яқин.
Тарихда ўтган Аллоҳ дўстлари учун кеча юқоридаги хусусиятлари билан эришган энг буюк неъмат бўлди. Диний матнлар ва энг сара асарларнинг ҳаммасига илҳом кечаларда нозил бўлгандир.
Қуръони Каримда “кеча” сўзи 114 ўринда учрайди. Инсонлик дунёсига Қуръон тунда инишни бошлаган эди: “Очиқ-ойдин Китобга қасамки, албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик”. (Духон сурасининг 2 – 3-оят маъно таржимаси)
“Албатта, тунда ўқилган Қуръон ҳам ибодат, ҳам тартилдир”. (Муззаммил сурасининг 6-оят маъно таржимаси)
Тасаввуф адабиётининг меъмори кеча калимасидир.
Тун сўзи тасаввуф аҳлининг қалб ва руҳининг соғлом шоҳидидир. Дунёни қорайтирса-да, туйғу оламимизни ва қалбимизга келган ҳисларимизни қувватлантиргани учун сўфийлар кечаларга иҳё қийматини беради. Ибн Арабий “Футуҳоти Маккия” китобида (638/1240), Иброҳим Ҳаққий “Маърифатнома”да (1186/1772/), Юнус Эмро “Девон”да (1321), Жалолиддин Румий “Девони кабир”да (672/1273) тунни узундан узун таърифлаган.
Аслида тундан сўз очмаган тасаввуф аҳлининг ўзи йўқ.
Биз Мавлоно ва Иброҳим Ҳаққийдан қисқа иқтибос келтириш билан кифояланамиз: “Тунда юришга чиқ, чунки тун сенга сирлар йўлини кўрсатади. Кеча, зотан, бегоналарнинг кўзларидан яширилгандир. Кўнгил ишққа, кўзлар уйқуга тўлганида саҳаргача севгилимнинг гўзаллиги билан бандман” (Мавлоно, “Рубоийлар” тўплами, 1-жилд, 61-саҳифа)
“Тунларда руҳлар ўз мақомига кўтарилади, ғояларига қовушади. Кечаларнинг қадрини билганга кундуз каби ойдин кўнгил насиб бўлади. Мустафо каби қоронғу кечада нур қидиришга шўнғи!” (Мавлоно, “Девони кабир” китоби, 1-жилд, 66-саҳифа)

Вақт илмлари орасида кечанинг охирги учдан бир қисмига буюк бир маъно берган нарса Роббимизнинг дунё осмонига нозил қилиб, бу соатда ўзига нола қилувчиларга нодир ҳазиналарини очиб, раҳмат қўлини узатишидир.
Бу кайфият раҳмат Набийсининг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тилидан қуйидагича ифода қилинган: “Кечанинг охирги учдан бир қисми қолганида Роббимиз ҳар кеча дунё осмонига инади, дейдики: “Менга дуо қилувчи борми, дуосини қабул қиламан! Мендан бирор нарса истаган борми, истаганини бераман, менга истиғфор айтган борми, мағфират қиламан!” (Имом Бухорий ривояти, “Саҳиҳи Бухорий”, Таҳажжуд бўлими,14-ҳадис)
Муслим ва Термизийнинг ривоятларида: “Бир нидо қилувчига амр қилади ва бу ҳолат тонг етгунча давом этади”, – дейилган. Бу ҳадис йигирма беш нафар саҳобадан ривоят қилинган. Ҳадис манбаларининг деярли ҳаммасида “Нузул ҳадиси” дея ном олган.
Салафлар нузулнинг кайфияти билинмайдим дея муташобиҳот мавзусидаги машҳур фикрларини ёзиб қолдиришган. (Имом Ашъарий, “Мақолот” китоби, 290 – 297-бет)
Имом Жувайний (478/1085) нузулнинг калом, илм ва шунга ўхшаш сифатлар каби бир сифат эканлигини, Аллоҳнинг илми ва гапириши махлуқотнинг илм ва гапиришига ўхшамаслиги хақида ёзган. Ҳамма сифатлар каби нузулнинг ҳам Аллоҳга хос бир шаклда жараён қилишини, бундан ташқари изоҳларнинг ҳеч қайси диққатга олинмаслиги кераклигини таъкидлайди. (Имом Жувайний, “Исбот ул-истиво” китоби, 1-жилд, 181 – 183-саҳифалар)
Шунингдек, Имом Молик икки хил таъвил қилган:
1. Аллоҳнинг амри, раҳмати ёки фаришталари нозил бўлади.
2. Аллоҳ дуо қилганнинг дуосини қабул қилиб, унга лутфи ва раҳмати билан таважжуҳ қилади.
Имом Бухорийнинг машҳур шориҳ (шарҳловчи)ларидан аллома Айний (855/1451) Имом Моликнинг изоҳларини таъвил хисобланмаслиги керак дейди ва: “Нузул, интиқол (кўчиб ўтиш), қавл (сўз), иқбол ва таважжуҳ (юз кўрсатиш) – булар бир ҳукмнинг содир бўлиш маъноларида қўлланилади. Бу маъноларнинг ҳаммаси тилшуносларга маълум. Мадомики, нузулнинг шундай маънолари бор, Роббимиз Ўз раҳмати билан дуо қилувчининг дуосига ижобат қилди дея оламиз”, – деб уқтиради.
Айний бошқа бир манбада тасаввуфий боқиш билан шундай дейди: “Аллоҳнинг дунё осмонига нузули жалол сифатининг лузуми бўлган пасткашларга жазо бериш, душманларига қаҳр қилиш ва исёнкордан интиқом олиш, карам сифатининг лузуми бўлган Афв ва Раҳмат билан интиқол қилишидир. Бу Унинг ер юзидаги мавжудотларга раҳмат ила боқди, қалбларга берган илҳомлари ила уларни ибодатдан чалғитган ғафлатдан уйғотди деганидир”. (Айний, “Умдат ул-қорий”, китоби, 7-жилд, 200-саҳифа)
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ҳазратларининг (1703 – 1762) изоҳи қуйидагича: “Аллоҳнинг дунё осмонига нозил қилиши бир киноядир. Яъни у соатда ҳузурни бузган овозлар тўхтаб, сукунат ҳоким бўлади. Қалблар риё ва дунё машғуллигидан узоқлашиб, Аллоҳнинг раҳматини олишга тайёр бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг қулга энг яқин бўлган вақти кечанинг охирги қисмидир”, – дея марҳамат қилганлар. (Термизий, “Сунани Термизий”, Даъват бўлими, 78-жилд, 118-саҳифа)
Кечаларга хос бўлган хусусиятлардан бири дуоларни бағрига босишидир.
Дуо фақатгина ибодат эмас, ибодатнинг мағзидир (Термизий, “Сунани Термизий”, Даъват бўлими, 1-жилд). Дуонинг бошқа ибодатлар каби вақти соати йўқ. Масалан, намоз бир ибодат, уни бутун руҳимиз ва вужудимиз билан адо қиламиз, фақат дуонинг қабулини кутганимиздек намознинг қабулига унчалик ҳам умид боғламаймиз. Дуони бошқа ибодатлардан ажратган нарса қабул бўлдими, йўқми дея умид боғланишидир. Шунинг учун ҳам инсонлар доим дуо қабул бўлиш замон ва маконларни қидиради. Тавба ҳам дуонинг бир туридир. Нузул ҳадисининг охирги қисми дуоларнинг қабули, истакларнинг ато қилиниши ва гуноҳларнинг афви, яъни тавбанинг қабули билан бирга зикр қилинган.

Ҳа, кеча арбобларининг назарида уни жозиб ҳолга келтирган нарса ҳам ижобат соати дея туннинг ичига жойланган тилсимдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мужда беради: “Кечада шундай бир соат борки, бир мусулмон охират ва дунё учун бирор нарса хоҳласа ва бу у соатга тўғри келса, албатта унга берилади ва бу соат ҳар кечада мавжуддир”. (Имом Муслим ривояти, “Саҳиҳи Муслим, Мусофирлар бўлими, 166 – 167-саҳифалар).
Юқорида тилга олинган Нузул ҳадисининг хақиқатлиги бу ҳадисда хам тасдиғини топади. Бошқа бир ҳадисда саҳобалардан бири: "Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо энг таъсирлидир?” – деб сўрашганида: “Кечанинг охирги соатларида ва фарз намозларнинг орқасидан қилинган дуолар”, – деб жавоб берганлар. (Имом Термизий ривояти, “Сунани Термизий”, Даъват бўлими, 79-саҳифа)
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавйи саҳар вақтида нафсни таъсир остига оладиган бир мисолни келтиради: “Баъзи ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш учун фақатгина саҳар вақтида муваққиятга эришиш мумкин. Бошқа вақтларда нима қилсанг қил, бу ишнинг уддасидан чиқа олмайсан. Санаб бўлмас даражада исботи кўп бунинг”. (Валиюллоҳ Деҳлавий, “Ҳужжат ул-болиға” китоби, 2-жилд, 39-саҳифа)
Демак, хайвоний нафси оғир босган инсон нафсининг ёмон одатларидан воз кечиб, руҳига таслим бўлиши учун саҳар вақтлари бедор бўлсин.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ибн Рушайк ал-Қайравонийнинг “Ал-умда фи Маҳосиний шеър” номли китобида шундай ёзади: “Инсоннинг фикрларини тиниқлаштирадиган услубдан бири осмонга қараб ётишдир. Шунингдек, нима бўлса бўлсин, саҳар вақтлари бедор бўлиб ишлаш каби фикр денгизининг қулфларини очадиган калитдан бошқа калит йўқ. Чунки инсоннинг фикрлаш малакаси саҳар вақтида тирик ва яхлит ҳолда бўлади. Саҳар вақтида ҳеч ким ўйин кулги билан машғул бўлмайди. Зеро, ҳайвоннинг энг гўзал, шабаданинг энг тотли, кеча ва кундуз орасидаги энг баракали замон ҳам саҳар вақтидир”.
Оқшом саҳарга ўхшамайди. Кундуз ва кечанинг ўртасида бўлгани учун саҳарнинг ўхшашидир. Саҳарда ойдинлик қоронғуликнинг устига чўкса, оқшомда қоронғулик ойдинликнинг устини ёпиб қўяди. Оқшомда инсон жуда хорғин ва бетобдир. Кундузнинг ишлари уни битирган.
Ижод қилмоқ истасанг, саҳарни танла. Бошқа ишлар учун эса тунни танла!
Кечанинг ярмида атрофни ўраб олган сукунат илоҳий эпкинларни олиш, Раббоний лутфнинг чўққига чиққан вақти, туйғуларнинг мосуво холатининг камайиши – буларнинг ҳаммаси маърифат аҳлига тарк этилмайдиган фурсатни таклиф қилади.
Тун яна кўплаб хусусиятларни бағрида сақлайди: исро ва меърож, ҳижрат... Қуръонда зикр қилинган, балога йўлиққан қавмларнинг оқибати ҳам кечада ё саҳарда воқеъ бўлган. (Аъроф сураси, 4- ва 97-оятлар; Ҳуд сураси, 81-оят; Ҳижр сураси, 66-, 83-оятлар; Анбиё сураси, 42-оят; Қамар сураси, 38-оят; Фалақ сураси, 3-оят)
Абу Сауд (982/1574): “Келаси йилгача қулларнинг ризқлари, ажаллари ва амаллари ёзилиб малакларга тарқатилади. Ризқнинг нусхаси Микоилга, зилзила, урушлар, фалокатларнинг нусхаси Жаброилга, бошқа амалларнинг нусхаси дунё осмонининг вазифадори Исрофил алайҳисаломга, мусибатларнинг, ўлимнинг нусхаси эса Азроил алайҳисаломга тақдим қилинади”, – деб ёзади. (Абу Сауд, “Иршод ул-ақли салим” китоби, 8-жилд, 58-саҳифа)
Бу тақсимотлар ҳам кечанинг охирги қисмида амалга ошади.
Олган хулосамиз шуки, кечанинг охирги қисмини ибодат билан тўлдиришимиз керак. Бу лаҳзалар тилсимидаги ғафлат инсонга ҳам дунёда, ҳам охиратда кўп нарсани йўқотишига сабаб бўлади.
Давоми бор.
Марзия Сайдам таржимаси.

😢1
Ўғил отадан сўради:
- Эркак бу ким?
- Эркак - оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
- Унда мен онам каби эркак бўламан!
Айман Ёғий
@Mubashshirahmad

👍2😁2
Шайтонни жаннатдан Аллоҳ
лаънатлаб қувгaн вақти, шайтон Аллоҳга шундай деган экан.
- Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан,- дебди.
- Олди томонидан чиқиб бойликка нафсбузарликка ўргатаман.
- Ўнг томонидан келиб
зинога номаҳрамга қарашга.
- Чап томонидан келиб харом еб харом ичишга.
- Орқа томонидан кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман,- дебди.
Шунда Аллоҳ:
- Ҳа, боравер шундай қилишга уруниб кўрчи,- дебди.
Фаришталар Аллоҳдан сўрашибди:
- Нима учун сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг?
Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат қилишади сен яна уларга тўрт томонидан шайтон юбораяпсан,- дебди.
Шунда Аллоҳ:
- Шайтон тўрт томонни айтдию, икки томонни унутиб қўйди.
Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб менга ибодат қиладилар, мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман,-
деган экан.

👍6🔥2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ
Фиқҳнинг тарифи.
Манба: "Кифоя l " (1-24 бетлар)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/wAQw4fbmVsY
ФИҚҲ Луғатда – “дақиқ фаҳм”, “бирор нарсани нозик жойигача тушуниш”. Истилоҳда – шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқариш.
👉 Батафсил
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
Фиқҳнинг тарифи.
Манба: "Кифоя l " (1-24 бетлар)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/wAQw4fbmVsY
ФИҚҲ Луғатда – “дақиқ фаҳм”, “бирор нарсани нозик жойигача тушуниш”. Истилоҳда – шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқариш.
👉 Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍3❤1🔥1
ИМОНЛАШАЙЛИК!
ДИЙДОР ҚИЁМАТГА ҚОЛДИМИ?
ҚОЧИШ
Ота вафот этди. Сўнгра она ҳам бу дунёдан боқий дунёга рихлат этди. Фарзандлар чуқур ғамга ботдилар, умуман кўз ёши чиқмаган кўзлардан ҳам ёш чиқди. Фарзандлар бир жумлани кўп такрорлар эдилар: "Отажон! Дийдор қиёматга қолдику! Охиратингиз обод бўлсин! Онажон қиёматга қолдими энди кўришиш?! Қоронғу қабрингиз ёруғ бўлсин!". Бу гапларни жуда кўп таъзияларга борганда эшитгансиз. Мен ҳам кўп эшитганман. Кўпгина танишларим шу гапни кўп қайтаришган. Лекин, шу танишларимдан кўпчилиги бенамоз эди. Қиёматда эса аҳвол бошқачароқ бўлар экан.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: "У кунда киши ўз ака-укасидан, онаси ва отасидан, хотини ва бола-чақасидан қочади, у кунда улардан хар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор" (Абаса сураси, 34-37-оятлар).
Ҳаётда инсонни бирор бир айб иш қилиб, жавоб бериш вақти келганда жазодан қутулиш мақсадида айбини бошқаларга тўнкаш ҳолатларига кўп гувоҳ бўлганман. Жавоб бериш вақти келганда айбни ўзида камайтириб, иложи борича бошқа одамга тўнкаш бу дунёда кўп инсонларга хос хусусият. Фақатгина, айрим ҳолларда инсонлар ўзига яқин бошқаларнинг айбини яширишга ҳаракат қилишади, яқинлари учун уларнинг айбларини ҳам бўйнига олишга тайёр бўлишади. "Ота-онам ёки ака-укамни бу ишга дахли йўқ, уларни ҳеч нарсадан хабари бўлмаган, ягона айбдор ўзимман" дейди.
Қарангки, қиёмат кунида ҳам инсон бу дунёда ўзи содир этган гуноҳларини бошқа инсонларга боғлашга ҳаракат қилар экан.
Лекин, қиёмат кунида қариндошлар, ҳатто ота-она ва фарзандлар ўртасида ҳам меҳр кўтарилар экан. Қўрқув кучлилигидан ҳеч ким ота-онам, ака-укам ёки фарзандим демас экан. Қиёмат кунидаги даҳшатдан ва ҳисоб-китоб оғирлигидан фақат ўзини қандай қутулиб қолишини ўйлар экан инсон.
Фарзанднинг ота-она олдидаги хақларидан бири бу тарбия ҳақи бўлиб, тарбиядаги энг муҳим жиҳат бу Аллоҳ таолони фарзандга танитиб, Унга фарзандини ибодат қилишини таъминлашдир. Агарда ота-она фарзандига тарбия бермаган бўлса, фарзандини қилган гуноҳидан насибадор бўлишади. Ёшлигида намоз, рўза, ҳалол-ҳаромни ўргатмаган бўлса ота-она улар туфайли қаттиқ азобга дучор бўлишади. Агарда инсон бенамоз ҳолда бу дунёдан ўтса, қиёматда ота-онасига Аллоҳ таолони танитмаганлиги, намоз ўқишни талаб қилмагани учун даъвогар бўлар экан, гуноҳини уларга тақашга ҳаракат қилар экан.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (Таҳрим сураси, 6-оят).
Ушбу оят маъносида ҳадиси шарифлар ҳам бор.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёш болани етти ёшида намоз ўқишга буюринг, ўн ёшга етганда ҳам ўқимаса уринг" деганлар.
Ҳазрати Умар ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўз нафсимизнику сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?» деб сўраган эканлар. Шунда Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар. Ана ўша уларни ўтдан сақлаш бўлади», деб жавоб берганлар.
Азиз дўстим! Аллоҳ таолога энг маҳбуб саналган, ҳар бир ўқиётган намозингиздаги савобдан ота-онангизга насиба бор!
Аллоҳ таоло учун тутган рўзангизда, берган закот ва эҳсонларингизда, қилган ҳар бир солиҳ амалингиздаги савобдан ота-онангизга улкан насибалар бор!
Аллоҳ таолодан қўрқиб, гуноҳлардан тийилишингизда ўзингизга ва ота-онангизга катта савоблар бор!
Ҳудди шунингдек, фарзандларингизни ўқиётган ҳар бир намозида, қилаётган солиҳ амалларида Сиз учун насибалар бор!
ОХИРАТДА ЭСА АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ИЛА ЖАННАТДА ОТА-ОНАНГИЗ ВА АҲЛИНГИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИШЛИК БОР!

❤1👍1
Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримнинг Тур сурасида тақводорларни жаннатлар ва нозу неъматлар ичида эканлигини, уларни жаҳаннам азобидан сақлашлигини айтиб, жаннатда тақводор зотлар билан уларнинг фарзандларини ҳам бирга қилишлигини марҳамат қилган:
“Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” деб марҳамат қилган. (Тур сураси, 17-18, 21-оятлар).
Лекин, ота-онангиз ҳаёт ёки марҳум бўлсаларда, агарда бенамоз бўлсангиз, сизнинг бенамозлигингиздаги гуноҳдан ота-онангизга насиба бор!
Аллоҳ таоло фарз қилган бошқа солиҳ амалларни қилмаяпсизми, бу беамаллигингиз билан боғлиқ гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Агарда ароқхўрлик қилиб, бошқаларга куйиб бериб, нафсингизни ва банданинг розилигини Яратганнинг розилигидан устун қўйсангиз, бу гуноҳингиздан ота-онангизга катта насиба бор!
Агарда зинокор бўлсангиз, бу гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Харомдан тийилмаяпсизми, бу гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Ҳудди шунингдек, Сизнинг фарзандларингиз бенамоз, ибодатсиз бўлсалар, харом ишлардан тийилмасалар, уларнинг гуноҳларидан Сиз учун улкан насибалар бор!
Қиёмат кунида энг аввал намоздан сўралганингизда, тарбия ҳаққини ота-онангиздан талаб қилиб, бенамоз ўтганингиз учун уларни айбдор қилишга ҳаракат қилишингиз бор!
Ушбу кунда бенамоз фарзандингизни Сизга даъвогарлик қилиши бор!
У КУНДА ГУНОҲКОР ИНСОННИ ЎЗ АКА-УКАСИДАН, ОНАСИ ВА ОТАСИДАН, ХОТИНИ ВА БОЛА ЧАҚАСИДАН ҚОЧИШИ БОР!
Аллоҳ таоло барчаларимизни солиҳ амал қилгувчи, намозхон бандаларидан қилсин! Барча эзгу амалларимиздаги савобдан ота-оналаримизни насибадор қилсин! Бенамозлик туфайли қиёматда ота-онага даъвогар бўлишликдан Ўзи сақласин! Омиин.

❤3
МАЙДАЛАШМАНГ!
Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!
Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
"Қалб тубидан" китобидан олинди.

❤2👍2👏1
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ (46)
Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
...Инсоннинг биродарлик қилаётган одами билан олди-бердиси бор. Хулқ-атвор олди-бердиси бор. Бир-бирларига таъсир қилади. Бир-бирларини йўлдан тойдиради, йўлдан уради, айнитади, ройдан чиқаради. Бас, у ҳолда яхши инсонлар билан биродарлик қилмоқ лозим. Яхши одамлар билан бирга бўлмоқ зарур.
* * *
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг ҳаётларида атрофларида қандай саҳобалари бор бўлса, Пайғамбар жанобимиздан кейин устознинг, шайхнинг атрофида шундай ихвони бор. Аслида бир нарсадир. Шайх айни ўша тарзни, айнан ўша суннатни мувофиқ равишда татбиқ этади. Хўш, энди ажралиб қолган якка мусулмоннинг аҳволи нима бўлади? У мусулмон худди сурувдан айрилиб қолган қўзидек ёлғиз қолади. Ёлғиз қолган, чўпонидан айрилиб қолган қўзини бўри тилка-пора қилади. Жамоат ҳолида яшашни арилар ҳаётида, чумолилар ҳаётида ҳам кўрамиз. Ривож топган баъзи махлуқларда кузатамиз. Ажойиб, ибратли нарса бу.
* * *
Киши ўзига бир дўст танламоғи лозим, ёлғиз яшамаслиги лозим. Ёлғиз яшаган киши ғайри ижтимоий бўлади, одамови бўлади, яъни жамиятнинг қочқини бўлади, жамият билан чиқиша олмайдиган кимса бўлади. Яъни, руҳан хаста бир инсондир бундай одам.
* * *
Инсон ғайри ижтимоий бўлмаслиги керак. У жамиятнинг ичида яшаши керак. Азизларим, инсон турли ижтимоий фаолиятларга аралашмоғи лозим. Аммо унақа тор маънода эмас. Ижтимоий фаолиятлар ҳам адабга мувофиқ бўлмоғи керак, динга, иймонга мувофиқ бўлмоғи керак. Акс ҳолда, одамлар ўзларига биттадан табақа қуриб олади, биттадан жамоат тузиб олади.
* * *
Бизда уялмоқ гўзал нарса: эр кишиларда ҳам гўзал, аёлларда гўзал нарсадир уялмоқ.
* * *
«Ҳаё гўзалдир ва лекин аёл кишида бўлса, янада гўзал!» Хотин-қизларга яна ҳам кўпроқ ярашади ҳаё туйғуси. Эр кишига-ку ярашади, айниқса, аёл кишига жуда-жуда ярашади ҳаё!
* * *
Инсоннинг оёғи синса, гипсга солишади, тахтакач қилишади, тузалади. Аммо маънавий йиқилиш жуда ёмон! Тариқатдаги ортга кетиш жуда хунукдир! Тариқатдан қувилмоқ жуда хунукдир! Аллоҳ таоло сайру сулукимизни Ўз ризосига мувофиқ элтмоғимизни насиб айласин...