Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Мутолаа #Таҳажжуд

Ҳа, кеча арбобларининг назарида уни жозиб ҳолга келтирган нарса ҳам ижобат соати дея туннинг ичига жойланган тилсимдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мужда беради: “Кечада шундай бир соат борки, бир мусулмон охират ва дунё учун бирор нарса хоҳласа ва бу у соатга тўғри келса, албатта унга берилади ва бу соат ҳар кечада мавжуддир”. (Имом Муслим ривояти, “Саҳиҳи Муслим, Мусофирлар бўлими, 166 – 167-саҳифалар).
Юқорида тилга олинган Нузул ҳадисининг хақиқатлиги бу ҳадисда хам тасдиғини топади. Бошқа бир ҳадисда саҳобалардан бири: "Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо энг таъсирлидир?” – деб сўрашганида: “Кечанинг охирги соатларида ва фарз намозларнинг орқасидан қилинган дуолар”, – деб жавоб берганлар. (Имом Термизий ривояти, “Сунани Термизий”, Даъват бўлими, 79-саҳифа)
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавйи саҳар вақтида нафсни таъсир остига оладиган бир мисолни келтиради: “Баъзи ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш учун фақатгина саҳар вақтида муваққиятга эришиш мумкин. Бошқа вақтларда нима қилсанг қил, бу ишнинг уддасидан чиқа олмайсан. Санаб бўлмас даражада исботи кўп бунинг”. (Валиюллоҳ Деҳлавий, “Ҳужжат ул-болиға” китоби, 2-жилд, 39-саҳифа)
Демак, хайвоний нафси оғир босган инсон нафсининг ёмон одатларидан воз кечиб, руҳига таслим бўлиши учун саҳар вақтлари бедор бўлсин.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ибн Рушайк ал-Қайравонийнинг “Ал-умда фи Маҳосиний шеър” номли китобида шундай ёзади: “Инсоннинг фикрларини тиниқлаштирадиган услубдан бири осмонга қараб ётишдир. Шунингдек, нима бўлса бўлсин, саҳар вақтлари бедор бўлиб ишлаш каби фикр денгизининг қулфларини очадиган калитдан бошқа калит йўқ. Чунки инсоннинг фикрлаш малакаси саҳар вақтида тирик ва яхлит ҳолда бўлади. Саҳар вақтида ҳеч ким ўйин кулги билан машғул бўлмайди. Зеро, ҳайвоннинг энг гўзал, шабаданинг энг тотли, кеча ва кундуз орасидаги энг баракали замон ҳам саҳар вақтидир”.
Оқшом саҳарга ўхшамайди. Кундуз ва кечанинг ўртасида бўлгани учун саҳарнинг ўхшашидир. Саҳарда ойдинлик қоронғуликнинг устига чўкса, оқшомда қоронғулик ойдинликнинг устини ёпиб қўяди. Оқшомда инсон жуда хорғин ва бетобдир. Кундузнинг ишлари уни битирган.
Ижод қилмоқ истасанг, саҳарни танла. Бошқа ишлар учун эса тунни танла!
Кечанинг ярмида атрофни ўраб олган сукунат илоҳий эпкинларни олиш, Раббоний лутфнинг чўққига чиққан вақти, туйғуларнинг мосуво холатининг камайиши – буларнинг ҳаммаси маърифат аҳлига тарк этилмайдиган фурсатни таклиф қилади.
Тун яна кўплаб хусусиятларни бағрида сақлайди: исро ва меърож, ҳижрат... Қуръонда зикр қилинган, балога йўлиққан қавмларнинг оқибати ҳам кечада ё саҳарда воқеъ бўлган. (Аъроф сураси, 4- ва 97-оятлар; Ҳуд сураси, 81-оят; Ҳижр сураси, 66-, 83-оятлар; Анбиё сураси, 42-оят; Қамар сураси, 38-оят; Фалақ сураси, 3-оят)
Абу Сауд (982/1574): “Келаси йилгача қулларнинг ризқлари, ажаллари ва амаллари ёзилиб малакларга тарқатилади. Ризқнинг нусхаси Микоилга, зилзила, урушлар, фалокатларнинг нусхаси Жаброилга, бошқа амалларнинг нусхаси дунё осмонининг вазифадори Исрофил алайҳисаломга, мусибатларнинг, ўлимнинг нусхаси эса Азроил алайҳисаломга тақдим қилинади”, – деб ёзади. (Абу Сауд, “Иршод ул-ақли салим” китоби, 8-жилд, 58-саҳифа)
Бу тақсимотлар ҳам кечанинг охирги қисмида амалга ошади.
Олган хулосамиз шуки, кечанинг охирги қисмини ибодат билан тўлдиришимиз керак. Бу лаҳзалар тилсимидаги ғафлат инсонга ҳам дунёда, ҳам охиратда кўп нарсани йўқотишига сабаб бўлади.

Давоми бор.

Марзия Сайдам таржимаси.

@diyonatli
😢1
Ўғил отадан сўради:
- Эркак бу ким?
- Эркак - оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
- Унда мен онам каби эркак бўламан!

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad

@diyonatli
👍2😁2
Шайтонни жаннатдан Аллоҳ
лаънатлаб қувгaн вақти, шайтон Аллоҳга шундай деган экан.

- Мен одамзотни 4 томонидан хужум қиламан,- дебди.
- Олди томонидан чиқиб бойликка нафсбузарликка ўргатаман.
- Ўнг томонидан келиб
зинога номаҳрамга қарашга.
- Чап томонидан келиб харом еб харом ичишга.
- Орқа томонидан кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман,- дебди.

Шунда Аллоҳ:

- Ҳа, боравер шундай қилишга уруниб кўрчи,- дебди.

Фаришталар Аллоҳдан сўрашибди:

- Нима учун сен шайтонга одамга бунчалик хужум қилишига рухсат бердинг?
Одамлар сени кўрмай туруб сенга ибодат қилишади сен яна уларга тўрт томонидан шайтон юбораяпсан,- дебди.

Шунда Аллоҳ:

- Шайтон тўрт томонни айтдию, икки томонни унутиб қўйди.
Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб менга ибодат қиладилар, мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман,-
деган экан.

@diyonatli
👍6🔥2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ

Фиқҳнинг тарифи.

Манба: "Кифоя l " (1-24 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/wAQw4fbmVsY

ФИҚҲ Луғатда – “дақиқ фаҳм”, “бирор нарсани нозик жойигача тушуниш”. Истилоҳда – шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқариш.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍3❤1🔥1
ИМОНЛАШАЙЛИК!
ДИЙДОР ҚИЁМАТГА ҚОЛДИМИ?
ҚОЧИШ

Ота вафот этди. Сўнгра она ҳам бу дунёдан боқий дунёга рихлат этди. Фарзандлар чуқур ғамга ботдилар, умуман кўз ёши чиқмаган кўзлардан ҳам ёш чиқди. Фарзандлар бир жумлани кўп такрорлар эдилар: "Отажон! Дийдор қиёматга қолдику! Охиратингиз обод бўлсин! Онажон қиёматга қолдими энди кўришиш?! Қоронғу қабрингиз ёруғ бўлсин!". Бу гапларни жуда кўп таъзияларга борганда эшитгансиз. Мен ҳам кўп эшитганман. Кўпгина танишларим шу гапни кўп қайтаришган. Лекин, шу танишларимдан кўпчилиги бенамоз эди. Қиёматда эса аҳвол бошқачароқ бўлар экан.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: "У кунда киши ўз ака-укасидан, онаси ва отасидан, хотини ва бола-чақасидан қочади, у кунда улардан хар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор" (Абаса сураси, 34-37-оятлар).
Ҳаётда инсонни бирор бир айб иш қилиб, жавоб бериш вақти келганда жазодан қутулиш мақсадида айбини бошқаларга тўнкаш ҳолатларига кўп гувоҳ бўлганман. Жавоб бериш вақти келганда айбни ўзида камайтириб, иложи борича бошқа одамга тўнкаш бу дунёда кўп инсонларга хос хусусият. Фақатгина, айрим ҳолларда инсонлар ўзига яқин бошқаларнинг айбини яширишга ҳаракат қилишади, яқинлари учун уларнинг айбларини ҳам бўйнига олишга тайёр бўлишади. "Ота-онам ёки ака-укамни бу ишга дахли йўқ, уларни ҳеч нарсадан хабари бўлмаган, ягона айбдор ўзимман" дейди.
Қарангки, қиёмат кунида ҳам инсон бу дунёда ўзи содир этган гуноҳларини бошқа инсонларга боғлашга ҳаракат қилар экан.
Лекин, қиёмат кунида қариндошлар, ҳатто ота-она ва фарзандлар ўртасида ҳам меҳр кўтарилар экан. Қўрқув кучлилигидан ҳеч ким ота-онам, ака-укам ёки фарзандим демас экан. Қиёмат кунидаги даҳшатдан ва ҳисоб-китоб оғирлигидан фақат ўзини қандай қутулиб қолишини ўйлар экан инсон.
Фарзанднинг ота-она олдидаги хақларидан бири бу тарбия ҳақи бўлиб, тарбиядаги энг муҳим жиҳат бу Аллоҳ таолони фарзандга танитиб, Унга фарзандини ибодат қилишини таъминлашдир. Агарда ота-она фарзандига тарбия бермаган бўлса, фарзандини қилган гуноҳидан насибадор бўлишади. Ёшлигида намоз, рўза, ҳалол-ҳаромни ўргатмаган бўлса ота-она улар туфайли қаттиқ азобга дучор бўлишади. Агарда инсон бенамоз ҳолда бу дунёдан ўтса, қиёматда ота-онасига Аллоҳ таолони танитмаганлиги, намоз ўқишни талаб қилмагани учун даъвогар бўлар экан, гуноҳини уларга тақашга ҳаракат қилар экан.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (Таҳрим сураси, 6-оят).
Ушбу оят маъносида ҳадиси шарифлар ҳам бор.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёш болани етти ёшида намоз ўқишга буюринг, ўн ёшга етганда ҳам ўқимаса уринг" деганлар.
Ҳазрати Умар ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўз нафсимизнику сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?» деб сўраган эканлар. Шунда Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар. Ана ўша уларни ўтдан сақлаш бўлади», деб жавоб берганлар.

Азиз дўстим! Аллоҳ таолога энг маҳбуб саналган, ҳар бир ўқиётган намозингиздаги савобдан ота-онангизга насиба бор!
Аллоҳ таоло учун тутган рўзангизда, берган закот ва эҳсонларингизда, қилган ҳар бир солиҳ амалингиздаги савобдан ота-онангизга улкан насибалар бор!
Аллоҳ таолодан қўрқиб, гуноҳлардан тийилишингизда ўзингизга ва ота-онангизга катта савоблар бор!
Ҳудди шунингдек, фарзандларингизни ўқиётган ҳар бир намозида, қилаётган солиҳ амалларида Сиз учун насибалар бор!
ОХИРАТДА ЭСА АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ИЛА ЖАННАТДА ОТА-ОНАНГИЗ ВА АҲЛИНГИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИШЛИК БОР!
❤1👍1
Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримнинг Тур сурасида тақводорларни жаннатлар ва нозу неъматлар ичида эканлигини, уларни жаҳаннам азобидан сақлашлигини айтиб, жаннатда тақводор зотлар билан уларнинг фарзандларини ҳам бирга қилишлигини марҳамат қилган:
“Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” деб марҳамат қилган. (Тур сураси, 17-18, 21-оятлар).
Лекин, ота-онангиз ҳаёт ёки марҳум бўлсаларда, агарда бенамоз бўлсангиз, сизнинг бенамозлигингиздаги гуноҳдан ота-онангизга насиба бор!
Аллоҳ таоло фарз қилган бошқа солиҳ амалларни қилмаяпсизми, бу беамаллигингиз билан боғлиқ гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Агарда ароқхўрлик қилиб, бошқаларга куйиб бериб, нафсингизни ва банданинг розилигини Яратганнинг розилигидан устун қўйсангиз, бу гуноҳингиздан ота-онангизга катта насиба бор!
Агарда зинокор бўлсангиз, бу гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Харомдан тийилмаяпсизми, бу гуноҳингиздан ота-онангизга насиба бор!
Ҳудди шунингдек, Сизнинг фарзандларингиз бенамоз, ибодатсиз бўлсалар, харом ишлардан тийилмасалар, уларнинг гуноҳларидан Сиз учун улкан насибалар бор!
Қиёмат кунида энг аввал намоздан сўралганингизда, тарбия ҳаққини ота-онангиздан талаб қилиб, бенамоз ўтганингиз учун уларни айбдор қилишга ҳаракат қилишингиз бор!
Ушбу кунда бенамоз фарзандингизни Сизга даъвогарлик қилиши бор!
У КУНДА ГУНОҲКОР ИНСОННИ ЎЗ АКА-УКАСИДАН, ОНАСИ ВА ОТАСИДАН, ХОТИНИ ВА БОЛА ЧАҚАСИДАН ҚОЧИШИ БОР!

Аллоҳ таоло барчаларимизни солиҳ амал қилгувчи, намозхон бандаларидан қилсин! Барча эзгу амалларимиздаги савобдан ота-оналаримизни насибадор қилсин! Бенамозлик туфайли қиёматда ота-онага даъвогар бўлишликдан Ўзи сақласин! Омиин.

@diyonatli
❤3
МАЙДАЛАШМАНГ!

Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
"Қалб тубидан" китобидан олинди.

@diyonatli
❤2👍2👏1
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(46)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
...Инсоннинг биродарлик қилаётган одами билан олди-бердиси бор. Хулқ-атвор олди-бердиси бор. Бир-бирларига таъсир қилади. Бир-бирларини йўлдан тойдиради, йўлдан уради, айнитади, ройдан чиқаради. Бас, у ҳолда яхши инсонлар билан биродарлик қилмоқ лозим. Яхши одамлар билан бирга бўлмоқ зарур.
* * *
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг ҳаётларида атрофларида қандай саҳобалари бор бўлса, Пайғамбар жанобимиздан кейин устознинг, шайхнинг атрофида шундай ихвони бор. Аслида бир нарсадир. Шайх айни ўша тарзни, айнан ўша суннатни мувофиқ равишда татбиқ этади. Хўш, энди ажралиб қолган якка мусулмоннинг аҳволи нима бўлади? У мусулмон худди сурувдан айрилиб қолган қўзидек ёлғиз қолади. Ёлғиз қолган, чўпонидан айрилиб қолган қўзини бўри тилка-пора қилади. Жамоат ҳолида яшашни арилар ҳаётида, чумолилар ҳаётида ҳам кўрамиз. Ривож топган баъзи махлуқларда кузатамиз. Ажойиб, ибратли нарса бу.
* * *
Киши ўзига бир дўст танламоғи лозим, ёлғиз яшамаслиги лозим. Ёлғиз яшаган киши ғайри ижтимоий бўлади, одамови бўлади, яъни жамиятнинг қочқини бўлади, жамият билан чиқиша олмайдиган кимса бўлади. Яъни, руҳан хаста бир инсондир бундай одам.
* * *
Инсон ғайри ижтимоий бўлмаслиги керак. У жамиятнинг ичида яшаши керак. Азизларим, инсон турли ижтимоий фаолиятларга аралашмоғи лозим. Аммо унақа тор маънода эмас. Ижтимоий фаолиятлар ҳам адабга мувофиқ бўлмоғи керак, динга, иймонга мувофиқ бўлмоғи керак. Акс ҳолда, одамлар ўзларига биттадан табақа қуриб олади, биттадан жамоат тузиб олади.
* * *
Бизда уялмоқ гўзал нарса: эр кишиларда ҳам гўзал, аёлларда гўзал нарсадир уялмоқ.
* * *
«Ҳаё гўзалдир ва лекин аёл кишида бўлса, янада гўзал!» Хотин-қизларга яна ҳам кўпроқ ярашади ҳаё туйғуси. Эр кишига-ку ярашади, айниқса, аёл кишига жуда-жуда ярашади ҳаё!

* * *
Инсоннинг оёғи синса, гипсга солишади, тахтакач қилишади, тузалади. Аммо маънавий йиқилиш жуда ёмон! Тариқатдаги ортга кетиш жуда хунукдир! Тариқатдан қувилмоқ жуда хунукдир! Аллоҳ таоло сайру сулукимизни Ўз ризосига мувофиқ элтмоғимизни насиб айласин...

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
КАТТАТАРОШЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Албатта, беш қўл баробар эмас. Ҳаётда кимдир фазл соҳиби, кимдир нуқсонларга бой. Кимдир жаҳолатда қолган, кимдир маърифатга муваффақ бўлган.
Мусобақага ўхшайди: одамлар ҳеч йўқса, хайр ва илмда бир-бирларидан ўзиб кетишга интилишлари лозим. Чунки бу илоҳий калом амридир. Яхшилик қилишда, Аллоҳга самимий қул бўлишда беллашмоқ нақадар гўзал! Беллашмоқнинг моҳияти ўз кучини кўз-кўз қилиш эмас, балки шайтондан ғолиб бўлиб, нафсни енгиб Роббимиз томон бориш учун куч топмоқдир. Нима учун биродарим хайрли ишларда илдам, мен эса дангасаман деган саволни ўртага қўйган инсон ҳам ҳаракатга келади. Ана шу мусобақа, ана шу беллашувдир.
Айрим пайтларда инсон атрофга назар солиб, амаллари билан бошқалардан устунликка эришгандай ҳис қилиши мумкин ўзини. Бу бир ёлғондир. Кимнинг амали қандайлигини Аллоҳ билади. Инсон ўзи ва бошқаларнинг амалларини қиёслаб, ютуқ менда деб ўйлагани ҳамон адашади, хато қадамлар босади. Хусусан, мен суннатни барпо қиляпман, мен илм оляпман, мен ҳаракат қиляпман, мен дин хизматидаман, мен халқимга фидойилик этяпман деган ўйлар киши қалбидаги ужб касаллигини уйғотади. Бошқалардан ўзини афзал билиб, манмансираш жарига улоқтиради. Ўзи ўзини катта олишни бошлаганидан ғофил қолади.
Ҳали оқибатга етиб борганимиз йўқ. Ҳали амалларимиз китоби қўлимизга берилмади. Ҳали жаннат ёки жаҳаннам ҳукмини кўрмадик. Яъни ҳеч нарса ҳал бўлмади. Қандай қилиб ўзимиз ёки бошқалар ҳақида қўрқмай гапиришимиз мумкин? Кимнидир паст кўришга, ҳақир санашга ҳаққимиз борми? Мен умрбод гуноҳ қилмайман, доимо ибодатда яшайман деб кафолат беришга кимнинг ҳадди сиғади?! Ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди. Чунки бир ондан сўнг ҳидоятдан залолатга қулаб кетиш хатари бошимизда турибди.
Хулоса шуки, ўзимизни ўзгалардан катта олмайлик. Бу ўринда хайрли амалларингизга, илмингизга, тақвойингизга суяниб кибрланманг дедик, модомики, бу мумкин эмас экан, мол-дунё, мансаб ва мартаба билан керилиш нақадар мантиқсизлигини ҳар ким тушуниб олиши мумкин.

Акром МАЛИК

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш...

@diyonatli
😁2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Ақида нима?

Манба: Ақидатут-Таҳовия" (26-29 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/NZM9KYKMNjw

Уламоларимиз ақоид илмини турлича таъриф қилганлар. Таърифларнинг энг жамловчиси, энг осони, энг шомили ва энг қисқаси аллома Али Қорининг Ал-Фиқҳул Акбарга қилинган шарҳининг такмиласида, 146-саҳифада зикр қилинган таърифидир.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
Ҳасан Басрий айтади:

"Бечора одам боласи! Нақадар нотавон!

Қачон касал бўлиши ноаниқ. Ўлиши эса аниқ.

Унга бир бит ҳам озор бера олади. Бир ҳўплам сувга тиқилиб ўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳар куни охиратга яқинлашиб, дунёдан узоқлашиб бораверади.

У эса мудом ғафлатда.

Ўзича катта кетади, керилади, зулму зўравонлик қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ

Тўй ва маросим одоблари.

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (105-106 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/5hJlUw8am18

Шариат таълимотларига мувофиқ ўтказиладиган маросимларнинг барчасида кўплаб ижтимоий, ахлоқий, диний ва бошқа фойдалар бордир. Ушбу маросимлар орқали бева-бечоралардан, дўсту ёрлардан, таниш-билиш, маҳалла-кўй ва бошқалардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, ижтимоий алоқалар мустаҳкамланади ва бошқа бир қанча фойдалар олинади.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
«Минбарлар чавандози»нинг вафотларига кеча 25 йил бўлди

20-асрнинг таниқли воизларидан бири, ўзидан 2 мингдан ортиқ ёзувли мавъизалар, 108 та китоб қолдирган, "Минбарлар чавандози" лақабини олган мисрлик Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳ бўлиб, Қуръони Каримга ўн жилддан иборат "Фий риҳаабит тафсийр" номли тафсир ёзганлар.

Шайхнинг вафоти жуда ибратли бўлганини кўплаб кишилар таъкидлашади. Шайхнинг фарзандлари, Шайх Муҳаммад Ҳассан, Шайх Абдулазим Бадавий ва бошқалар Шайх Абдулҳамиднинг гўзал хотима топганларини айтишган.

1996 йил 6 декабр Жума куни эди. Шайх бомдодни ўқигач, Қуръони Каримдан ўқийдиган вазифаларини ўқиб, зикрларни айтадилар. У киши бу вазифани доим бажариб юрар, вазият қандай бўлишидан қатъи назар уларни қолдирмасдилар. Вазифаларни бажариб, зуҳо намозини ҳам ўқиб бўлганларидан сўнг бироз ухлайдилар ва уйқудан "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" деб уйғонадилар. Кейин аёли ва фарзандларини ёнларига чорлаб, "Бугун тушимда кимни кўрганимни биласизларми? Тушимда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар розияллоҳу анҳуни кўрдим. Мен хонтахта устида ётибман, Умар розияллоҳу анҳу мени ўтқизиб қўйдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени муборак қўллари билан юва бошладилар, Умар розияллоҳу анҳу эса сув қуйиб берар эдилар" деб кўрган тушларини айтиб берадилар. Кейин Шайх қўлларини кўтариб, "Аллоҳдан бугунги кунимни Унга йўлиқадиган кун қилишини сўрайман" деб дуо қиладилар.

Шайхнинг яна бир дуолари ҳам бор эдики, у овозли мавъизаларда ҳам ёзилиб қолган. Бу "Ё Аллоҳ, мени имом ҳолимда яшатгин ва имом ҳолимда вафот эттиргин. Эй оламларнинг Робби, менинг жонимни ҳузурингда сажда қилиб турганимда қабз этгин" деган дуодир.

Шайх Жумъа намозига таҳорат олиб, масжидга чиқиш олдидан 2 ракат нафл ўқимоқчи бўладилар. Намозни ўқиб, 2-ракатнинг 2-саждасида узоқ қолиб кетадилар. Фарзандларидан бири отасининг нафас олаётганини текшириш учун яқинларига келади, Шайх қимир этмасдилар. Яна бир ўғиллари отасининг қулоғига яқин келиб пичирласа ҳам у кишидан жавоб бўлмайди. Ўғиллари ножам бўлиб, "Отажон, отажон" деб чақиради. Аммо оталари индамайдилар. Омонатни топширган эдилар. Шайх ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, сажда ҳолатида турардилар.

У кишининг айтиб юрадиган дуоларидан бири "Ё Аллоҳ, Сендан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларида ўлишимни сўрайман" дуоси эди. Буни қарангки, ўша куни Шайх 63 ёшда эдилар.

Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган суннатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларни, жумладан, Шайх Абдулҳамид Кишкни раҳматига олсин! Хато, камчиликларини мағфират этиб, Исломга, Қуръони Каримга ва мусулмонларга қилган хизматларини муносиб тақдирласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Мазҳаб нима?

Манба: "Имом Абу Ҳанифа" (5-17 бетлар)
"Мавсуатул-Юсуфия" (57-63 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/TcwtX_uiMsk

Абу Ҳанифа куняси билан машҳур бўлган Нуъмон ибн Собит ибн Марзубон ҳур форс авлодларидан бўлиб, оилалари қавмининг энг шарафлиси эди.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aqida nima?
Abdul Hamid domla
(Aqidatut-tahoviya kitobi)
@Diyonatli
Салавот ва саломни қисқартириб ёзиш одобга хилофдир

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир қалам билан фақатгина «(с.а.в)» деб ёзиб қўйса, лекин тили билан салавот ва салом айтмаса, бу билан вожиб адо бўлмайди, деб ўйлайман».
Мажлисда бир неча уламолар ҳам бор эдилар. Улар бу гапга эътироз қилиб, «Бугун ўша бош ҳарфлар (яъни «с.а.в.» деб ёзиш) мукаммал салавот ва саломга далолат қила бошлаган. Шунинг учун кифоя қилади, деб ўйлаймиз», дейишди.
Ҳазрат шундай дедилар: «Менинг кўнглим бу гапга равшан бўлмайди. Асл гап шуки, ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек бутун халойиққа эҳсон (яхшилик қилган зотнинг ҳақларида қисқартиришга ҳаракат қилишни ақлим асло қабул қилмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизнинг ҳаққимизда қилган ишларини қисқартирсалар, аҳволимиз нима бўлар эди?»
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, «Қисқартиришгa гoҳида зарурат бор», дейилса, биз айтамизки, қисқартиришга энг кўп зарурати бўлган кишилар муҳаддислар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг муборак номлари улар ёзган китобларнинг ҳар сатрида келган. Лекин ҳадис имомларининг китобларида кўрасизки, улар ҳамма ўринда у зотнинг муборак номлари билан бирга салавот ва саломни ҳам тўлиқ ёзишган, қисқартиришни исташмаган».

«Мажолиси ҳакимул умма» китобидан Ёрқинжон Фозилов таржимаси

@diyonatli
👏1
Фазилатли шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан:

▪️Илм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан хушбўй ва мусаффо нарсаларни йиғиб олади.

▪️Илмни устозлардан олиш саҳиҳ илм калитини қўлга киритиш ҳамда талабанинг зафар қучиб, муваффақиятга эришишининг сиридир.

▪️Илм толиби қуйидаги ишларда тизгин ва бошқарувни устозига топширмоғи лозим: Илм, камолот ва одоб-ахлоқ.

▪️Илм таҳсилида яхши, солиҳ ният билан устозларни кўпайтириш мақтовга лойиқ, аммо мақтаниш ниятида бўладиган бўлса, ҳаромдир.

▪️Ҳар қандай янгилик улоқтирилмаганидек, ҳар қандай эскилик ҳам барча замонга мос келавермайди.

▪️Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ. Унинг луғатида у икки сўз топилмайди.

▪️Илмни чала қолдириш жоҳиллик устига жоҳилликдир.

▪️Бало ва офат кунларида бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ишнинг энг афзали- зикр ва дуода бардавом бўлишдир.

Доктор Усома Абдурраззоқ Рифоий, (Ливан) Аллома Муҳаммад Аввома ҳақларида:

«Шайхнинг ҳаётдаги тарбиявий йўналишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир» деган ҳадисларига мувофиқ келади. Бу инсон амаллар илмга мувофиқ бўлишини, ўрганилган билимлар асосида амал қилиш лозимлигини ўргатади.

У зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари шу қадар кучлики, бу муҳаббат у кишининг атрофларидаги инсонларга ҳам беихтиёр «юқиб» қолади. Бу хокисор, камтар инсон барчага ибратдир. Бу самимий инсоннинг ўз шогирдларига ҳам меҳр-муҳаббати, эҳтироми жуда кучлидир».

@diyonatli
😁2❤1
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(47)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Булоқ очмоқ, сув чиқармоқ, йўл қурмоқ, бировга ёрдамлашмоқ, кўнгилни оладиган, ишга ярайдиган, дуо олишимизга сабаб бўладиган бир қанча яхшиликлардир булар... Ана шулар инсонни сақлайди. Нимадан сақлайди? Хунук бир ҳолатда, бирор бурчакда қулаб тушмоқдан, йиқилиб тушмоқдан сақлайди... «Суи хотима» деймиз... Демак, хунук ўлимдан сақлайди инсонни.
* * *
...Имконимиз борича, қўлимиздан келганича яхшилик қилмоғимиз керак. Бировнинг кийимини кийгизиб қўймоқ ҳам, эшигини очиб бермоқ ҳам, юк юклаётган бир кишига ёрдамлашмоқ ҳам, юкини тушириб қўймоқ ҳам бир яхшиликдир... Чнки бунинг маънавий мукофотлари бор. Аллоҳ бизни ана яхшиликларимиз сабабли хунук оқибатларга тушмоқдан асрайди.
* * *
Банда жазога лойиқ ишни қилиб қўйган, ғазабга учрайдиган бўлиб турибди! Илоҳий ғазабга йўлиқишни тайин қилиб қўйган!.. Аммо садақа бериши билан бу ғазаб сўнади. Аллоҳ таоло: «Яхшилик қилди, садақа берди» дейди-да, унга ғазаб қилмайди. Ғазабини тўхтатади, уни афв этади...
* * *
Бир мўъмин биродарининг юзига очиқ чеҳра билан, табассум билан қарамоқ садақадир. Ердан, йўлдан тошни олиб, бир четга қўймоқ ҳам садақадир.
* * *
Бир инсон яхшилик қилдими, қилган яхшилиги уни хунук ҳолатларга – ёмон оқибатларга тушмоқдан асрайди. Банда яширин садақа бердими, Аллоҳнинг ғазаби сўнади, Аллоҳ ўша бандасига ғазаб қилмайди. Шундай қилиб, инсон балога, жазога учрамоқдан қутулиб қолади.
* * *
Қариндошларга, яқинларга силаи раҳм қилмоқ – қариндошлик, яқинлик меҳр-оқибатини кўрсатмоқ ҳам умрни узайтиради.
* * *
Яхшилик қилиш инсонни хунук оқибатга йўлиқишдан қутқаради; садақа бермоқ ғазаби Илоҳийни сўндиради; силаи раҳм қилмоқ умрни узайтиради. Демакки, имконимиз борича яхшилик қиламиз, имконимиз борича ҳамёнимизни очамиз, садақалар, хайрлар берамиз; имконимиз борича қариндошимизни, қондошлик жиҳатидан боғлиқлиги бўлган инсонларни асраб-авайлаймиз, қўллаб-қувватлаймиз, уларга ёрдам берамиз.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
Илоҳий ҳақиқат

***
ЕР ҲАЙВОНИНИНГ ОДАМЛАРГА
ГАПИРИШИ


Аллоҳ таоло айтади; Намл сураси, 82-ояти (Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм):

وَإِذَا وَقَعَ الْقَوْلُ عَلَيْهِمْ أَخْرَجْنَا لَهُمْ دَابَّةً مِنَ الْأَرْضِ
تُكَلِّمُهُمْ أَنَّ النَّاسَ كَانُوا بِآَيَاتِنَا لَا يُوقِنُونَ

Маъноси: “Уларнинг бошида (қиёмат қоим бўлиши ҳақидаги) сўз воқеъ бўлган вақтда Биз улар учун ердан бир ҳайвон (ажойиб ва ғаройиб бир махлуқ) чиқарурмизки, у инсонларнинг Бизнинг оятларимизга қатъий ишонмаганларини айтиб уларга гапиради”. (Бас, шунда тавба эшиги ёпилади, ҳақиқий мўъминлар билан иймонсизлар маълум бўлади.)

Изоҳ. Гап қиёматга яқин чиқадиган ер ҳайвони – доббатул-арз ҳақида бормоқда. Ислом эътиқодига кўра, Доббатул-арзнинг чиқиши ҳақиқатдир. Чунки ояти карима билан собитдир.

Саййид Маҳмуд Торозий “Тафсирул-Қуръон” китобида айтадилар: «Қиёматдан олдинроқ Маккадаги Сафо тоғи ёрилиб, ичидан бир жонвор чиқади ва халқ билан сўзлашади”..

Исмоил Ҳаққий Бурсавий “Руҳул-баён” китобида айтадилар: «(Аввал) Маҳдий келади, кейин Дажжол чиқади, ана шунда ҳазрати Ийсо алайҳиссалом тушадилар (ва Дажжолни ўлдирадилар), шундан кейин Ер ҳайвони чиқади ва энг охирида қуёш ғарбдан чиқади».

Ҳабибуллоҳ ибн Саййид Яҳёхон Фарғоний-Кобулий «Ҳадоятут-толибийн» китобида айтадилар: «Ер ҳайвонининг сабаби билан бу мўъжизани кўрсатишдан мақсад ушбуни билдиришдир: «Эй инкор этувчи кофирлар! Сизлар пайғамбарлар тилидан айтилган қиёмат ва ундан кейин бўладиган ишларни қабул қилмас эдингизлар, бу кун у нарсани бир ҳайвон тилидан қабул қилишга мажбурсизлар, лекин бу қабул қилишнинг энди ҳеч фойдаси йўқдир».

Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Чу бўлди нутқ ила мумтоз
барча ҳайвондин,
Ҳам охир ул ҳайвондин
эрур мақолат анга.


“Инсон нутқ туфайли барча ҳайвондан мумтоз – устун ва афзал бўлди. Охири (қиёмат яқин келганда) яна ўша ҳайвондан инсонга сўзлашув, нутқ бўлади”.

Дунёда 124 минг пайғамбар, неча минг уламо, авлиё ва шайхлар қиёматнинг келишини эълон қилдилар, лекин куфр аҳли инсонларнинг энг афзалларининг сўзларини қабул қилмади ва унга ҳозирлик кўрмади. Энди бир ҳайвоннинг тилидан ҳақиқатни қабул қилишга мажбур бўлади! Афсус, унда кеч бўлади!..

ЭЙ ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР, ИЙМОН КЕЛТИРИНГЛАР!..

Нисо сураси, 136-ояти маъноси: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига ҳамда Ўз Расулига нозил қилган Китоби (Қуръон)га ва ундан олдин туширган китоб(ларининг асл)ига (лозим бўлган тарзда, шартларига мувофиқ) иймон келтиринглар.

Мирзо Кенжабек
“Навоий муҳаббати” китобидан.

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍3👏1