Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
РОҲИБ БЎЛМОҚЧИ ЭДИ, ИМОМ БЎЛДИ

Абдуллоҳ Ал-Қори кореялик мусулмон. Корейс миллатига мансуб.
Абдуллоҳнинг ота-онаси христиан динига эътиқод қиларди. Католик эди. Фарзанди Абдуллоҳни (аввалги исмини билолмадим) эътиқодли христиан, ҳатто роҳиб бўлишини исташар эди. Шу боис у болалигидан Инжил ўқир, насоро динини ўрганарди. Дастлаб миссионерлик лицейига ҳам қатнаб турди. Аммо лицей ёшига етганида унда саволлар туғила бошлади.

Инжилда ўқиганлари билан роҳибнинг сўзлари ётишмаётгандек туюлди. Эски Аҳд ва Янги Аҳд мутолааси билан биргаликда роҳибнинг мавъизаларини эшитиб, мулоҳаза қиларди. Бу китоблар бир-биридан фарқли эди. Эски Аҳдда барча пайғамбарлар исломдаги каби бир илоҳга топинар, Янги Аҳдда бўлса негадир Исо алайҳиссалом Худонинг ўғли дея тилга олинарди. Исо пайғамбар эса ўзининг илоҳ эмаслиги, Аллоҳга ибодат қилиш лозимлигини уқтирганди.

У изланишда давом этди, борган сари шубҳаси ортар, янги-янги саволлар туғиларди. Унинг ҳаёти насоролик динини тадқиқ қилиш билан кечаётган эди. Тадқиқотлари ортгани сайин шубҳалари ошиб борарди. Роҳибларнинг жавоблари эса уни умуман қониқтиролмади.

Бу ҳол йигитнинг юрагини сиқар, болалигидан бери ўрганиб, эътиқод қилиб келаётган динига гумони ортгани сари эсидан оғай дерди. Ҳаётга бўлган ишончини йитирди. "Тўғриси, жонимга қасд қилмоқчи ҳам бўлдим. Чунки бутун умримни христианликни ўрганишга бағишладим. У менинг бору йўғим эди. Аммо бу диннинг ичи шубҳаларга тўла эди. Мен ҳаётдан мақсадимни йўқотиб қўйдим", дейди у. Оғир кунларни бошидан кечирди. Ва…

Ва ана шундай изтироблар исканжасида ерга йиқилди, беихтиёр саждага бош қўйди! Худди мусулмонлар каби. Чунки у Инжилдан ҳам билардики, бутун пайғамбарлар ерга бош қўйиб ибодат қилишган. Абдуллоҳ боши саждада, қалби тўла дард, ёлвора бошлади: "Илоҳим! Агар бор бўлсанг, илтижо қиламан, дуоимга жавоб бер! Менга ҳаётимнинг мақсадини кўрсат! Ҳақиқат нима? Сен кимсан?! Ёлвораман, мени ҳақ йўлга бошла!"

Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. "Худди мўъжиза содир бўлгандек", дейди у. Ўзи ҳам кутмаган ердан, диний бир китобдан ислом ҳақида ўқиб қолди. Ислом айтардики: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ! Ибодатга лойиқ зот фақатгина Аллоҳдир!" Бу жумлаларни ўқиркан у ҳайрат ичида қолди. Қалбида хотиржамлик, роҳатни ҳис қилди ва севинчга тўлиб деди: "Ниҳоят тўғри йўлни топдим!"

Шундан сўнг у мусулмон бўлди. Мисрга бориб, "Ал-Азҳар" университетида таълим олиб қайтди. Мисрлик муслима қизга уйланди. Кореяга келиб ўзининг ғайрати, маблағи эвазига масжид очди. Имомлик фаолияти давомида бир неча миллатдошларининг исломига сабабчи бўлди. Ҳатто ёлғондакам шаҳодат келтириб, муслима қизларга "арзон" дея уйланаётган мунофиқ корейсларга қарши курашиб боши ғалваларга кирди.

Унинг кўзини қувонтирган воқеалардан бири эса, онасининг ислом билан шарафланиши бўлди!
Аллоҳ Абдуллоҳ биродаримизнинг илмини зиёда қилсин! Унинг сабабидан залолатда юрган кўплаб миллатдошларига нажот берсин!

@diyonatli
👍6👏1
ХОЛИСЛИК

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай ҳикоя қилади: ''Бир йили Маккада қурғоқчилик бўлди. Халқ уч кунгача истисқо (ёмғир сўраш) намози ўқиди. Аммо ёмғир ёғавермади. Шунда ўзим ёлғиз дуо қилай, деб халқдан четландим ва бир ғорга кирдим.
Бир пайт бир ҳабаш қул кириб, икки ракъат намоз ўқишга киришди. Ғор қоронғи бўлгани учун у мени кўрмади. Қул бошини саждага қўйганича, ''Илоҳим, бандаларинг уч кун ёмғир сўрашди, бермадинг. Сенинг иззатинг ҳаққи, ёмғир юбормагунингча бошимни саждадан кўтармайман'', деб дуо қилди.
Шунда у ҳали бошини кўтармай туриб ёмғир қуя бошлади. У ўрнидан тургач, ортидан эргашдим. Бир ҳовлига кириб кетди. Бироздан сўнг ҳовлидан бир киши чиқиб келди. Мен унга қул сотиб олмоқчилигимни айтдим. Уй эгаси менга бир қулини кўрсатди. Бошқасини сўрадим. ''Яна биттаси бор-у, сал дангасароқ, сизга тўғри келмайди'', деди уй эгаси. У ўша қул эди. Мен уни йигирма динорга сотиб олдим. Шунда қул менга: ''Эй Ибн Муборак, мени нега сотиб олдингиз? Мен сизга хизмат қила олмайман'', деди.
Уни уйга олиб келдим. У таҳорат олиб, намоз ўқиди. Саждага борганида нимадир деб пичирлади. Сўзини эшитиш учун яқинроқ бордим. У: ''Эй Сирлар соҳиби, сир фош бўлди, мен танилиб қолганимдан кейин ортиқ яшашни истамайман'', деб илтижо қилаётган экан. Сўнг бир муддат жим бўлиб қолди. Қарасам, ўлган экан...''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
ҚИЁМАТ КУНИДА ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги отахон қулоғимга пичирлади:
- Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
- Узр, бу билан нима демоқчисиз?
- Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
- Ҳа, лекин озчилик.
- Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
- Ҳа...
- Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, - деди отахон ва гапида давом этди - менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров юзимга тарсаки туширгандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар».
("Воқеа" сураси, 10, 11-оятлар).

Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».

"Эҳ отахон, - дедим хаёлан - намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?

@diyonatli
👍5
ҲИКМАТ

«Менинг буюк дардим бор», - дема, дардингга қараб: «Менинг буюк Роббим бор!» - деб айт.

@diyonartli
👍3👏1
ЎЛИМ

Инсон ўлимидан аввал, оддий инсон кўра олмайдиган нарсаларни кўра олар экан.
Масалан, фаришталар инсон олдига ҳушхабар билан яъни: "Унинг ўлишини ва Аллоҳ таолонинг ҳузурига яхши хотима билан боришини" айтгани келишганда кўрар экан.
Аллоҳ таоло шундай деди:
"Бас, биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир". (Қоф сурасининг 22-ояти маъно таржимаси.)

Инсоннинг кўзларида тўсиқ бор, шунинг учунг у фақат чегараланган нарсаларнигина кўра олади. Бу парда, хусусан, бизни фаришталар ва жинларни кўришимиздан тўсади.
Ўлимнинг вақт-соати етганида пардалар олинади, инсонга фаришталар кўрина бошлайди. Юрак уруши ҳам секинлашади. Оёқлардан руҳнинг тортиб чиқарилиши жараёнида унинг оғриғидан инсон ҳаттоки юролмай қолади.

Аллоҳ таоло: "Ва болдирлар бир бирига алмашганда..." (Қиёмат сурасининг 29-оят маъно таржимасида) дея жон чиқиш ҳолати хабарини беради.

Аллоҳим, биз сендан диннинг зиёдасини, умрнинг баракасини, танадаги соғлиқни, ризқ кенглигини , ўлимдан аввал тавбани, ўлим вақти шаҳодатни, ўлимдан сўнг мағфиратни, ҳисоб китобида мағфиратни, азобдан омонликни, беҳисоб ва беазоб Жаннат насибасини сўраб қоламиз ва Жаннатда гўзал жамолингни кўришлик бахтига биз ожиз бандаларингга ҳам насиб айла!

Аллоҳим, ўлим ёқасида турган бандаларингга раҳминг келсин!

Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират эт!

@diyonatli
👍4👏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

бир инсоннинг омонат учун берган пулни ишлатиш мумкинми?


🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@Diyonatli
👍1
ИТАЛИЯЛИК ЭЛИЗА
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Мусулмон бўлишдан аввал бирор динга мансуб эдингизми?
– Лицейнинг охирги курсигача динларга ҳеч қизиқмадим. Охирги курсда фалсафага қизиқиб қолдим, фалсафа мени динлар тарихига бошлаб келди. Бу қизиқишим сабаб Верона университетининг фалсафа факулътетига ўқишга кирдим. Кейин Инжил ўқидим, ҳафтада икки кун черковга бориб, руҳонийнинг ваъзларини тинглар эдим. Инжил менга фалсафага қараганда анча мантиқли келди. Кейин яхши бир насроний бўлишга қарор қилдим.

– Инжилни нимасидан таъсирландингиз?
– Инжилдан таъсирланган жойларим ҳазрат Марям ва Довуд пайғамбарнинг (алайҳиссалом) қиссалари эди. У қиссалардан бир Яратувчининг борлигини англадим. Инжил ўқишдан ҳузурланар эдим.
Университетнинг 2-курсида динлар тарихидан дарс берадиган бир ўқитувчимиз бор эди. У киши Ислом ўлкаларининг деярли ҳаммасига саёҳат қилган, аммо ҳеч бир динга ишонмас эди. Бизга бу ўлкалардаги кузатувларини сўзлаб берарди. Ўқитувчимиз: “У ўлкаларда мени ҳаяжонлантирган иккита ҳодиса юз берганди, – деган эди. – Биринчиси азон, иккинчиси Рамазонда одамларнинг бир ой оч юришлари”.

Менинг Ислом ҳақидаги тасаввурим шу икки ҳодисадангина иборат эди. Аммо Италия ОАВлари Исломни бошқача ёритарди. Бу дин жаҳолат ва террор дини дея мияларимизга қуйишарди.
– ОАВлардаги бу бўлмағур хабарларга қарамасдан қандай қилиб Исломга қизиқиб қолдингиз?
– Университетда ўқитувчимиз менга мусовийлик билан боғлик бир вазифа берди. Мусовийликни ўрганиш давомида онамнинг кутубхонасидаги Қуръондан фойдаланмоқчи бўлдим. Қани, Қуръон мусовийлик ҳақида нималар дейди деб қизиқдим. Уни ўқир эканман, Инжилга ўхшашлигини, аммо ростгўй бир китоб эканини англадим. Айниқса, қиёматга оид оятлардан жуда таъсирландим.

– Ислом билан қизиқишингизга Қуръон сабабчи бўлган экан-да?
– Йўқ, бу эмас. Мисрлик бир оила билан таниш эдим, бу Исломга қизиқишимга кўпроқ сабаб бўлди. Марям исмли мисрлик бир дугонам бор эди. Марямнинг отаси Имад амаки баъзан бизга Исломдан сўзлар эди. Бу оиладаги ҳаловатни кўриб ҳайрон қолар эдим. Бу ҳайронлик мени Исломга олиб кирди.

– Имад амаки Исломнинг қайси жиҳатларига урғу берар эди?
– Ҳар доим ахлоқ мавзусида гапирарди. “Диннинг тамоми ахлоқдир, албатта, инсонларнинг тўғрилари ва хато қиладиганлари бўлади. Ҳаётдаги тўғриларнинг ҳаммаси Исломий ахлоқнинг тимсолидир”, – дер эди. Марямнинг оила аъзоларини ҳеч бири муаммо ва қийинчиликлардан қўрқмасди. Кейин билдимки, бу Исломдаги ишонч ва иймон билан боғлиқ экан. Ҳар ишни “Бисмиллаҳ” дея бошлашарди. Марямнинг оиласи Италияда мен дуч келган энг ишончли оила эди. Чунки италиян оилалар жуда муаммоли бўладилар. Унинг оиласидагилар эса ёрдамсевар ва бир-бирига доим кўмак берадиган инсонлар эди. Улар билан бирга эканлигимда ўзимни ҳузурли ҳис қилар эдим. Шунга қарамасдан мусулмон бўлишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Марям билан бир-икки марта масжидга боргандим, у ерда Шайх Эмин исмли киши билан танишиб қолдим.

– Шайх Эминнинг сизга қандай таъсири бўлди?
– Бир кун у янги дин келганлиги ва насронийлар у диннинг пайғамбарига иймон келтирмаганлиги ҳақида гапириб қолди. Унинг ҳар бир суҳбатидан кейин иккиланишлар ичида қолиб кета бошладим. Шайх Эминнинг гаплари мантиқли бўлгани учун рад ҳам қила олмасдан, ўзимни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қила бошладим. Насронийлик ҳақида шубҳага тушиб қолдим. Кейин бир руҳонийнинг ҳузурига бордим ва ундан ўзимни қийнаган саволларга жавоб беришини илтимос қилдим.

– Улар қандай саволлар эди?
– Таслис, яъни Тангри учтадир дейишимиз ва католикларнинг ҳазрат Ийсони ҳам Тангри, ҳам Тангрининг ўғли дейишлари билан боғлиқ саволлар эди. Булар менга ниҳоятда мантиқсиз туюларди. Насронийлар ҳазрат Ийсони инсонларнинг гуноҳларига каффорат бўлиши учун ўлдирилганлигига иймон келтиришарди. Бу мавзу ҳам менга тинчлик бермасди.
👍2
– Руҳонийнинг жавобларидан қониқдингизми?
– Руҳоний менга: “Бу мавзуларни ҳеч кавлама, Ийсо Масиҳга ишонишда давом эт, йўқса бахтиқаро бўласан”, – деди. Кейин яна уч нафар руҳоний билан учрашдим. Ҳаммасига таслис мавзуси сабаб насронийликдан шубҳага тушиб қолганимдан сўз очдим. Энг охирги учрашганим руҳоний саволларимни эшитиб йиғлай бошлади. Бунинг сабабини сўраганимда: “Ўзим ҳам кўплаб йиллар мобайида таслис ҳақидаги шубҳаларимни юрагимда олиб юрибман, аммо жавоб топа олганим йўқ, сен тўғри йўлдасан, Исломни қидиришда давом эт”, – деди. Руҳоний мени ҳайратга солиб қўйганди. Аллоҳнинг ягона эканига қатъий ишончим ортиб, Ислом ҳақидаги китобларни ўқий бошладим. Асосан Қуръонни Инжил билан солиштириб ўқир эдим. Кейин эса Ислом билан яқиндан танишиш учун бирорта Шарқ ўлкасига саёҳат қилишга қарор қилдим. Уч ярим йил аввал Мисрга боргандим.

– Нега энди Миср?
– Нил дарёси соҳилида ўтиргандим, ҳаётимда илк марта азон овозини эшитдим. Маъносини тушунмасам-да, кўнглимда сажда қилиш иштиёқи туғилди. Энг яқин масжидга кирдим ва бир соат бошимни кўтармасдан саждада қолдим. Кейин меҳмонхонага келдим ва Аллоҳдан менга энг тўғри йўлни кўрсатишини сўраб ёлвордим. Ухлаб қолибман, туш кўрдим. Тушимда жуда ёмон бир жойда эмишман ва у ердан қочаётган эдим. Бирдан гўзал бир жойга қочиб кирдим. У жойда: “Қиблага йўнал, ҳузурга қовушасан ва ҳақиқатни топасан!” – деган овозни эшитдим. Ҳали ҳам тушимда қиблани қидираётган эдим. Қиблани топа олмасдан уйғондим. Шундан кейин энг яқин масжидга бориб иймон келтирдим.

– Европа маданиятида улғайган аёл сифатида Исломнинг эркакларга берган тўртта хотин олиш ҳаққини қандай баҳолайсиз?
– Ислом бир эркакни бир нечта аёлга уйланишига изн беради, фақат шартларини адолатга боғлайди. Бу эса ижро қилиниши энг қийин бўлган ишдир. Аллоҳдан қўрқадиган бир мўмин аёллари орасида адолатни қойим қила олмаслик ҳадигини тарк қила олмайди. Европада бир аёл айни замонда бир неча эркак билан баробар жинсий муносабат қилаверади, эркаклар ҳам шунақа. Аммо Ислом жинсий ҳаётни энг гўзал тартибга солиб қўйган.
– Мусулмон бўлишингизни оила аъзоларингиз ва яқинларингиз қандай қарши олди?

– Мусулмон бўлганимдан кейин асосан отам билан орам бузилди. У рўмолимдан нафратланар эди. Шунинг учун уйга келганимда рўмолимни ечиб, яшириб, кейин эшикдан кирар эдим. Кейинчалик отам рўмол ўрашимни анча қабул қилди. Мендан кейин онам ҳам Исломга қизиқиб қолди ва изланишга тушди. Энг қисқа вақт ичида онам ҳам мусулмон бўлди. Роса хурсанд бўлдим, биз икки киши эдик. Энди отамни кута бошладим. Кўп ўтмай отам мендан Қуръон китоб сўраб қолди, у Қуръон ўқий бошлади.

– Феминистлар: “Ислом аёлларни эзади”, – дея даъво қилади. Бу ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
– Фақат Исломгина аёлни ҳимоя қила олади. Бошқа ҳеч бир қонун буни қила олмайди. Европада аёллар ҳур каби кўринади, аммо ҳур эмас. Эркаклар аёлларни қадрламайди. Ислом аёлнинг бутун яшаш шароитини суғурта остига олган диндир.
Ўн саккиз ёшга тўлган куним отам менга: “Бундан кейин сени боқишга мажбур эмасман, ишга кир ва уйдан кет”, – деган эди. Италияда оталарнинг ҳаммаси шундай қилади. Фақат мусулмон оилалардагина болаларга нисбатан бундай муомалани кўрмадим. Марямнинг ота-онаси ҳам фақир бўлишига қарамай бу ишни қилмаганди. Агар қиз турмуш қурмаган бўлса отаси, қурган бўлса, унинг эҳтиёжлари учун эри масъул, албатта. Аёлларга нисбатан бундай назокатли қоида на Америкада, на Европада бор.

– Ҳижоб ўрашга қандай қарор қилган эдингиз?
– Марямнинг отаси доим: “Исломга кўра, аёлнинг қиймати олтин кабидир, олтин эса ҳар доим қўримага муҳтож”, – дер эди. Бу сўзлари мантиқли эди. Ўз хоҳишим билан ўзимни ҳимояга олдим.
– Сиз ўз навбатида бир ёзувчисиз. Исломга кирган италиянлар билан телефон орқали интервю олиб уларни тўплаб, китоб қилдирган экансиз. Ўша китобга қизиқиб қолдим. Қаҳрамонларингиз орасида сиз энг қадрлайдигани борми?
– Бу китобни покистонлик бир ўртоғимнинг тавсияси билан бошлаган эдим. Ўртоғим бир куни менга: “Сенинг ҳидоят ҳикоянгни ўқиган жуда кўп инсон бундан таъсирланиб, Исломни қабул қилмоқда”, – деди.
👍3
​​Кейин эса мен уларни қидириб топдим. Менинг Исломга кириш тарихимдан таъсирланиб, мусулмон бўлган италиянлар йигирма олти нафарга етган эди. Уларни бирма-бир тинглаб чиқдим, телефон орқали ҳар бири билан репортаж қилдим. Бу суҳбатларни эса тўплаб, китоб қилиб чиқартирдим. Европада бугунги кунда Исломга қизиқиш кучли бўлгани учун китобнинг номини “Исломга қайтиш” деб қўйдим. Италияда китобим энг йирик нусхаларда сотилди. Янада кўпчиликнинг Исломга киришига сабаб бўлди. Айниқса, қаҳрамонларим орасида ўн уч ёшли бир қизча бор эди.

– У қизча ҳакидаги хотираларингизни баҳам кўра оласизми?
– Ўқитувчиси унга Ислом ва Ислом ўлкалари ҳақида иншо ёзишни вазифа қилиб беради. У ҳам изланиб Ҳақни топган, бу уйга вазифа уни Исломга бошлаб кирганди. Исми Хадийжа эди. Хадийжа билан учрашганимда кучли иродага эга эканини англадим. “Сен бу кучни қаердан олаяпсан?” – деганимда: “Аввал бундай эмасдим, бу кучни менга Ислом дини берди”, – деди.

– Исломни қабул қилганлар билан гаплашганимда улар: “Биз бугунги кун мусулмонларини таниганимиз сари умидсизликка тушдик”, – дейишади. Бундай ҳолатларга сиз ҳам гувоҳ бўлдингизми?
– Ҳа, инсонларнинг намоз ўқимасдан, ҳижоб ўрамасдан, ёлғон гапириб, ваъдасига вафо қилмаган ҳолда биз ҳам мусулмонмиз дейишлари мени хафа қилади. Ислом ўлкаларидан келиб, Европага жойлашган мусулмонлар Европада қолиш учун Исломнинг баъзи амрларини бажармайди ёки мусулмон эканидан уялади. Ваҳоланки, мусулмон бўлишнинг ўзи буюк бир саодат. Илм соҳиби бўлган ёлғиз Аллоҳдир, У инсонларни ҳақиқатга боғланиши учун ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг воситаси ила бу динни индирди. Тўғри амр ва қонунларнинг жами Исломникидир. Бу сўзларни ҳар жойда ҳар доим айтишдан қўрқмаслигимиз керак.

– Италияда Исломга нисбатан қизиқиш қай даражада?
– Италиянлар одатда мусулмонлардан қўрқади. Чунки ОАВлар тўхтовсиз Исломни ёмон кўрсатувчи хабар ва материалларни эълон қилиб боради. Италияда Исломга қарши ҳар қандай хуружга қонунан изн бериб қўйилган. Ислом динига нисбатан душманликка жазо берилмайди. Яҳудийликка қарши бирор ҳаракат содир қилинса, бунинг жазоси бор. ОАВларнинг бундай кенг қамровли қаршилигига қарамай Италияда ёшларнинг Исломга қизиқиши кучли. Мен Италиянинг аҳолиси жуда оз туманида туғилганман, шунга қарамасдан бу ерда сўнги икки йил ичида юз нафар аёл ва йигирма уч нафар эркак мусулмон бўлди. Бу саф янада кенгаяди деган умидим бор.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam
👍3
ГУНОҲ ВА МАЪСИЯТНИНГ ТАЪСИРИ

Бир ёш йигит Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
- Кечалари тунни бедор ўтказиш мен учун қийин бўлмоқда, - деди.

Ул зот:
- Хато ва гуноҳларинг сени кишанлаб қўйган-да! - дедилар.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hajga niyyat qilgan pulni ehson qilsa bo'ladimi?
Abdul Hamid domla
@Diyonatli
👍4
КИМДИР ХАТО ҚИЛИБ, ДАРҲОЛ ТАВБА ҚИЛСА...

Имом Заҳабий ўзининг «Сияру аъломин нубало» китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади:
«Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва ундан рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга деди:
- Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож бўлади. Сен мана шу чегарани бузиб ўтиб кетдинг. Энди мендан рози бўл!
Абу Тийб деди:
- Аллоҳ бизнинг орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушуъ учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз!
Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!»
Имом Заҳабий айтади:
«Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг жиҳоддаги обрўси жуда баланд эди. У жуда кўп жойларни фатҳ қилган. Ҳинд диёрини фатҳ қилган. Шунингдек, хатолари ҳам майда камчиликлари ҳам бўлган. Юқорида биттасини кўрдик. Аммо у шундай бўлса-да, узр сўради.
Аллохдан мутакаббир ва золимлардан сақлашини сўраймиз!
Гоҳида инсон ўз аслига хилоф қилиб турар эканда. Али ибн Жаҳмнинг ажойиб гапи бор:
«Сени ҳамма хислатлари рози қиладиган киши дунёда йўқ. Кишининг саноқли айблари бўлиши аслзода эканлигига кифоядир!»
Гоҳида инсон ўзига қарши иш қилиб қўйиши бор нарса. Одатда гапирмайдиган гапини гапириб қўяди. Одатда қилмайдиган ишини қилиб қўяди.
Олийжаноб инсоннинг хатосини, тойилишини кечиришимиз ҳам адолатдандир. Усули фиқҳда «Сув кўп бўлса нажосат унга таъсир қилмайди», деган қоида бор.
Шунга кўра асли тоза инсонлар узр сўрашни биладилар. Ифлослар кибр қилишади, узр сўрашни билишмайди!
Мусо алайҳиссалом ғазабланганда қўлидаги Таврот тушиб кетган. Аммо ғазаби босилгач, биринчи қилган иши Тавротни ердан олиш бўлган!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотда Савод ибн Ғазийя сафдан бироз олдинга чиқиб турганида унинг қорнига қўлларидаги таёқча билан туртиб текис туришини айтдилар. Савод қорнини оғриганини айтганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарров қоринларини очиб ўша таёқчани Саводга бериб қасос олишини айтдилар!
Ким хато қилиб дарров тавба қилса Одам алайҳиссаломдан унда бир нарса бор!
Ким хато қилса ва мутакаббирлик қилиб қайтмаса унда Иблисдан нимадир бор!

@diyonatli
👍2
РИЗҚ АЛЛОҲДАН

Ривоят қилибдиларки, басралик бир савдогар Чин мамлакатига тижорат учун йўлга чиқди. Йўлга тушиб, энди кемага чиқаётганида бир кекса оқсосқол қўлида бир қоп юк билан келиб савдогарга илтимос қилди:
- Мен шу қопдаги қалайларни денгизга ташлайман деб назр қилган эдим. Агар малол келмаса шуни олиб кетсанг, денгизнинг ўртасига келганда сувга ташлаб юборарсан.
Савдогар қопдаги қалайларни олиб қолди ва эҳтиёт шарти ила чолнинг кимлиги ва турар жой манзилини суриштириб олди. Йўлга тушиб денгизнинг ўртасига яқинлашганида бирдан қаттиқ шамол бўлиб тўфон кўтарилиб, қопни сувга ташлаш ёдидан кўтарилиб қолди. Манзилга етиб бориб савдо-сотиғини бошлаган эди, бир йигит келиб унинг қаердан келганини сўраб билганидан кейин:
- Басранинг қалайлари сифатли бўлади, мабодо олиб келмадингизми? - деб сўраб қолди. Шунда савдогар мўйсафиднинг илтимосини унутганини билди. Ўзича мулоҳаза қилиб, қалайни сотиб пулини эгасига топширишни маъқул кўрди.
Басрага қайтгач, мўйсафид яшаган маҳаллага бориб уни суриштирса, вафот этган экан. Меросхўрларига берай, деса ўзи ёлғиз яшаган экан. Айтишларига қараганда бир камбағалроқ жияни бор экан, лекин у билан ҳам: “Сен мерос олиш учун менинг ўлимимни кутиб юрибсан”, деб ранжитаверганидан йигит шаҳардан бош олиб кетиб қолган экан.
Савдогар яна бошқа меросхўр чиқиб қолар, деган ниятда пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай Чин мамлакатида ундан қалайни сотиб олган йигит келиб қолди.
- Мен қалайини уйга олиб бориб синдириб кўрсам, орасидан олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалай сотиб олган эдим, бу олтинлар мен учун ҳаромдир, деб ортингиздан суриштириб юриб топиб келдим, - деб келганининг сабабини тушунтирди йигит.
Савдогар ҳам унга қалайни қандай қилиб олиб, унга нима учун сотганинию, чолнинг меросхўри кетиб қолгани ҳақида батафсил гапириб берди. Бу сўзларни эшитган йигит кулиб юборди.
- У мўйсафид менинг амаким бўлади. Мен ўша ёлғиз меросхўрман. Амаким бойлигини сувга ташлашидан мақсад мени меросдан маҳрум қилиш эди. Лекин Аллоҳ таоло уни менга насиб қилган экан, ўзим ҳам билмаган ҳолда менга етказди, - деди.
Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафидга жиян экани тасдиқлангач, савдогар унга омонатни топширди.
Ҳа банданинг тақдирда ёзилган ризқи қандай бўлмасин келади. Фақат кимлардир шошиб, ўша ризққа ҳаром йўл орқали етишади.

Улуғбек қори Йўлдошев

@diyonatli
👍4
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
20221223_123249
#Juma_mavizasi

Rizq Allohdan — harakat bandadan | Abdul Hamid domla

@diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(2-қисм)


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli