Сохиби узр киши качон тахоратини янгилайди?
❓CАВОЛ: тахорат ушлай олмайдиган одам масжидга бориб нафл ёки қазо намоз ўқиса вақти намозга тахорат янгилайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун тоҳарат қилди. Унинг тaҳoрати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган тaҳoрати билан Пешинни ўқиса бўлади. Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас. Заволдан олдин тaҳoрат қилган узрли шахснинг тaҳoрати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша тоҳарат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади
@diyonatli

👍1🔥1
Мени Бақиъ қабристонига дафн этинглар
Йигирманчи асрнинг буюк исломий уламоларидан бўлмиш Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳнинг шаҳарлари Мадинаи мунавварада вафот этишни орзу қилар ва Аллоҳдан шу орзусига етказишини сўраб дуо қилар эди. Ҳар гал шу дуони қилганида оиласи ва шогирдлари ҳайрон бўлишар ва бу етиб бўлмайдиган орзуку дейишар эди.
Аллоҳ таоло Шайхнинг дуосини ижобат қилган эди. 1996 йилда Муҳаммад Ғаззолийга Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган илмий конференцияга таклифнома келди. Шогирдлари ва оила аҳли Шайхни ушбу конференцияга бормасликларини сўрашди. Хусусан, у кишининг соғликларини назорат қилиб турадиган табиб ҳам сафар қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди. Аммо, Шайх ўз фикрида қатъий туриб, Саудия арабистонига сафарга отланди.
Конференция давомида Шайхнинг чиқишига баъзи бир мухолифлар эътироз билдиришди. Улар Шайхни суннатга хилоф қарашлари бор, деган даъвони қилишар эди. Бу даъвога қарши Шайх ўзининг Суннатга муносабатини, яъни доимо Суннатни ёқлаб келганлигини, Суннатга нисбатан муҳаббати юксак эканлигини баён қилатуриб, бехосдан юрак хуружи тутиб қолади ва шу ернинг ўзида жон таслим қилади. Шайхнинг энг охирги сўзи: "бизнинг мақсадимиз Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини олий қилишдан бошқа эмас", бўлди.
Шундан кейин Саудия арабистони қироллиги Валий аҳди амир Абдуллоҳ бин Абдулазизнинг қарори ва Саудия мамлакати муфтийси Шайх Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг фатвосига биноан Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг жуссаси Мадинаи мунавварага олиб келинади. Доктор Зағлул ан-Нажжорнинг айтишича, жанозада иштирок этиш учун дунёнинг ҳамма жойидан одамлар шахсий самалётларида кела бошладилар. Шом намозида Масжидун набавий одамлар билан лиммо лим тўлди.
Доктор Нажжор айтади: Шайхнинг жасадини дафн этишга масъул бўлган кишининг айтишича, дафн учун қабр кавлашга қаерга кетмон урса, ер қаттиқ чиқар эди. Охирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлоси Нофеъ билан Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари орасини қавласам, ер юмшаб, тупроқлари жуда мулойим кавланди. Мен шу вақтгача бундай ҳолатга дуч келмаган эдим...
Аллоҳим Шайх Муҳаммад Ғаззолийни Ўз раҳматига олган бўлсин.

😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир.
Аллоҳ таоло бир эҳсон, садақага етти юз баробар зиёда ажр ваъда қилган.
Жорий йилнинг 25 декабр якшанба куни Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжидида саховатпеша ҳомийларни жалб қилинди ва эҳсон тадбири ўтказилди.
Бунда Пискент туманидаги 29 та маҳалладан эҳтиёжманд оилаларга қарийиб 35 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Аллоҳ таоло барча соҳиби эҳсонларнинг холис яхшиликларини ҳусни мақбул айласин!

👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида
Имом Таҳовий
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Муҳаммад ибн Муҳаммад Бабурти Ал Ҳанафий (14-15 бетлар)
Тўлиқ видео 👉https://youtu.be/sujOg7IEbWw
♻️ Ulashing

😱1
Ақида
fitrat.uz
#аудио
Имом Таҳовий
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Муҳаммад ибн Муҳаммад Бабурти Ал Ҳанафий (14-15 бетлар)
Имом Таҳовийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти.
Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ 229 йилда Мисрнинг юқори қисмидаги Таҳия деб номланган мавзеъда туғилганлар
У тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган. Имом ат-Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир. Сўнгра у фиқҳ ва усулда пешқадам бўлган отасининг илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади.
👉Батафсил
Дўстларингизга ҳам улашинг:

20221226_212812
Имом Таховий | Абдул Хамид домла
@diyonatli
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДАН ҚАЗОСИ БОР ИНСОННИНГ СУННАТ НАМОЗИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Биpop нaмoзнинг қaзoси бўлса, кейинги намозларнинг фарзлари қабул бўлиб, сyннaт нaмoзлapи қабул бўлмайдими? Macaлaн, acp намозини ўқимадим, шoм намозини ўқиганимда нaмoзининг 3 paĸaт фapзи қaбyл бўлиб, 2 paĸaт cyннaти қaбyл бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан қазоси бор инсоннинг ўқиган суннат намозлари ёки нафл намозлари қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Қазоси бор одам нафл намоз ўқигандан кўра, қазо намозларини ўқигани афзал. Аммо мутлақо нафл ўқиб бўлмас экан, деган тушунчага бориш нотўғри. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

#Видео #Маъруза
Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(1-қисм)

— Орангизда насабда унга яқин бўлган одам борми? — деб сўради дастлаб.
— Менман.
Бу жавобни берган киши Абу Суфён эди, Ҳеракл ишорат қилиб, уни қаршисига чорлади.
Суҳбат таржимон орқали борарди.
— Сен рўпарамда турасан, — деди Ҳеракл. Сўнгра бошқаларга хитоб қилди: — Сизлар унинг орқасида туринглар. Мен бу одамдан баъзи нарсаларни сўрайман, бордию янглиш жавоб берса, ишорат қилиб менга билдирасизлар.
Шундан сўнг Абу Суфённи саволга тута бошлади:
— Орангизда унинг насаби қандай?
— У шарафли бир оиладандир.
—Ундан олдин орангиздан пайғамбарлик даъвоси билан чиққан бирон кимса бўлганми?
— Йўқ.
— Боболари орасида подшоҳ ё султон ўтганми?
— Йўқ.
— Унинг даъватини кўпроқ инсонларнинг юқори табақаси қабул қиляптими ё паст табақасими?
— Ростини айтганда, унга кўпроқ заифлар эргашишяпти.
— Эргашувчилар кўпайяптими ё камайяптими?
— Кўпайяпти.
— Ичларида унинг динини ёқтирмай чиқиб кетганлар борми?
— Йўқ.
—Пайғамбарлик даъвосини қилмасидан илгари унинг ҳеч ёлғон сўзлаганини
кўрганмисизлар?
— Асло.
— Ваъдасида турмаган ҳоллари бўлганми?
— Йўқ.
Абу Суфён бу ерда шериклари уни уялтирмасликларига амин эди. Ҳеч бири бу суҳбат давомида ўртага отилиб: «Бу одам ёлғон айтяпти, ҳақиқат бу сўзлаётгани каби эмас!» демади.
Аммо сафардан қайтишларида уларнинг тилларини биров тушовлаб туролмайди. Бу воқеа у ербу ерда ҳали гапирилади, «Абу Суфён билиб туриб ёлғон сўзлади, аммо Ҳерақлнинг ҳузурида бизлар аҳволни бузгимиз келмади», дейдиганлар ҳам чиқади. Шундай экан, фурсатини топиб озгина бўлсада, бир нарсаларни айтиб олса бўлмасмиди? Нозик бир нарсалар тўқиб юборса, ярани сал тирнаб юборса, етарди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

👍1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Орадан кўп вақт кечмади. Жаброили амин (а.с.) келди. Ҳафса сўзида турмаганини ва сирни сирликдан чикарганини билдирди. Расули акрам жанобимиз Ҳафсанинг ёнига кирдилар ва унинг қилмишини сўзма-сўз айтиб бера бошладилар. Ҳафса шунақа довдираб қолдики, Расули акмалнинг сўзларини ҳам охиригача эшитиб туролмади, буткул ўзини йўқотди.
— Буларни сизга ким айтди?.. — дея олди.
Бундай савол дарҳақиқат довдираб қолганининг ифодаси эди. Кимдир бошқа одам шундай сўраса, жоҳиллигига йўйилиши мумкин эди, аммо Пайғамбар жанобимиз билан неча йилдан бери бир ёстиқда бош қўйиб яшаб келаётган, Жаброили (а.с.) келтирган ваҳийларга кўп гувоҳ бўлган Ҳафсадай бир хотинлари бундай савол бермаслиги лозим эди.
Олдингию кейингиларнинг саййиди (с.а.в.) ғоят сокин бир овозда:
— Ҳар нарсани билгувчи, ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ етказди менга, — дедилар.
Бу жавоб етарли бўлди. Энди Ҳафсанинг: «Мен Ойишага айтаётганимда ҳеч ким йўқ эди», дейишига ўрин қолмади. Худди «Йўқ, мен ҳеч кимга ҳеч нарса айтмадим...» дейишнинг иложи бўлмагани каби.
Яна Жаброили амин (а.с.) келди. Расули амин (с.а.в.) жанобимизнинг қалбларига ушбу оятларни нақшлади:
«Пайғамбар жуфтларидан бирига (яъни, Ҳафсага) бир сўзни пинҳона айтганини эсланг! Энди қачон (Ҳафса) у (сир) ҳақида (Ойишага) хабар бергач ва Аллоҳ (Жаброил фаришта воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у (Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди (билдирмади). Бас, қачон (Пайғамбар Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг баъзиси ҳакида) хабар бергач, у: «Ким сизга бу хабарни берди?» деган эди, (Пайғамбар): «Менга билгувчи ва хабардор зот хабар берди», деди. (Эй Ҳафса ва Ойиша) агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (Пайғамбарнинг) зиёнига (яъни, у зот билан аёллари ўртасини бузадиган ишлар устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам (Пайғамбарга) ёрдамчидир. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни — муслима, мўмина, (Аллоҳ ва унинг пайғамбарига) итоат этувчи, тавба-тазарру қилгувчи, обида, (мудом Аллоҳнинг йўлида) кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур». * (Таҳрим, 3—5.)
Бу оятларни мўминларга ва хоссатан Ҳафса ва Ойиша оналаримизга Жанобимиз ўзлари ўқиб бердилар. Оятларни охиригача эшитгач, Расулуллоҳга термулган кўзларда ўжарлик эмас, аксинча, пушаймонлик бор эди, «жоҳиллик қилдик, тавба қиламиз...» маъносига келадиган бир ҳол бор эди.
Ҳафса онамиз аввалроқ отаси келиб ўзини огоҳлантирган кунларни ва айтган гапларини эслади. «Расулуллоҳ сени балки менинг юз-хотирим учун қўйиб юбормаётгандирлар, ҳушингни йиғ. Менинг Пайғамбар ёнларида қадрли бўлишим сени алдаб қўймасин», деган эди. Яна Ҳафса онамиз унинг: “Ё сизлар Расулуллоҳга нисбатан тавирларингни ўзгартирасизлар, ё Аллоҳ сизларнинг ўрниларингга янада яхши хотинлар бериб, у зотнинг кўнглини олади», деганларини хотирлади. Энди отаси яна бу ишга аралашиб: «Мен сенга нималар деган эдим?!» деб қолса-я...
Лекин ҳазрати Умар бериши мумкин бўлган ҳар қандай жазо оятлардаги таҳдид олдида ҳеч гап эмас эди.

👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.
و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة
"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.
و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة
"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
бир инсоннинг омонат учун берган пулни ишлатиш мумкинми?
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
бир инсоннинг омонат учун берган пулни ишлатиш мумкинми?
🎙 Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
" Имкон қадар махфий бўл. Чунки сенинг ошкор бўлишингни ҳам,сени мақташларини хам ҳеч бир маъноси йўқ", дейди Фузайл Ибн Иёз.
@diyonatli
@diyonatli
👍6👏1
#Ҳадис
Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар ҳақида мен қасамёд қилиб, сизларга гапириб бераман. Уларни ёдлаб олинг: 1) Садақа берган банданинг моли камайиб қолмайди. 2) Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади. 3) Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. «Ва яна сизларга гапириб бераман. Уни мендан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир: 1) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм берган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир. 2) Аллоҳ таоло бир бандасига илм берган бўлсаю, мол-дунё бермаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар менда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим деб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тенгдир. 3) Аллоҳ бир бандасига мол-дунё берган бўлсаю, аммо илм бермаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир. 4) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бермаган бўлса, бу киши: «Агар менинг молдунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидек) ишлатар эдим», деб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тенгдир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизни таклиф қилинг: