This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲНИНГ ОЯТИГА ЭШИТИБ АМАЛ ҚИЛГАН САҲОБА
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БИР ОЙ РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИБ ТУТА ОЛМАСА
CАВОЛ: Бир инсон Aллоҳдан бирон иш бўлишни сўраса ва эвазига ёз чилласида 30 кун кетма-кет рўза тутишни назр қилса, лекин вақти келганда назр рўзани тута олмаса нима қилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани назр қилинган пайтда тута олмаган бўлса, кейин тутиб беради. Кетма-кет рўза тутишни назр қилган бўлса, кетма-кет тутиши лозим бўлади. Бу борада “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَلَوْ قَالَ لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا لَزِمَهُ التَّتَابُعُ
“Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса, узлуксиз рўза тутиши лозим бўлади”.
Узлуксиз ўттиз кун тутаётган рўзасини бир кун бузса, яна бошидан бошлайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида айтилади:
إذَا قَالَ : لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا ، أَوْ قَالَ : أَصُومَ شَهْرًا وَنَوَى التَّتَابُعَ فَأَفْطَرَ يَوْمًا - أَنَّهُ يَسْتَقْبِلُ
Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса ёки “Аллоҳ учун зиммамда бир ой рўза тутиш бор”, деб узлуксиз рўза тутишни ният қилса, кейин (ўша рўзани тутиш давомида) бир кун рўза тутмаса, яна (бир ойлик) рўзани қайтадан бошлайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👍1
«ШИФО ОЯТЛАРИ»
«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).
وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).
فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).
قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).
«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.

👍2
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади - албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади - албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ФАРОСАТ - АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ФАРОСАТ - АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Уруш бошланди. Икки тараф бир-бирининг устига ташланди. Зайд ибн Ҳориса бу жангда шаҳид бўлишини ўз исмини билгани каби аниқ биларди, аммо асло чекинмасдан душман сафларига отиларди.
Дарҳақиқат, ҳеч қанча ўтмасдан душман найзалари уни жонсиз ҳолда ерга қулатди. Расулуллоҳга (с.а.в.) хизмат ва муҳаббат билан безанган қийматли бир умр шу тариқа поёнига етди. Энди «Ишчига хизмат ҳақини пешона тери қуримасидан бер», деб марҳамат қилган Пайғамбар келтирган аҳкомга кўра, Мута тупроқларига тўкилган қони ҳали қуримасидан Зайд ибн Ҳориса ҳам Оламлар парвардигори хозирлаб қўйган дастурхонда иззат ва икром кўражакдир.
Зайд шаҳид бўлар-бўлмас байроқ тез унинг қўлидан олинди ва Жаъфар ибн Абу Толибга етказилди. Жаъфар бир қўлида қилич, иккинчи қўлида байроқни тутганича жангга киришиб кетди.
У душман билан савашаркан, жаннатнинг исини туяётгани ҳақида шеърлар айтиб турарди. Ўнг-сўлларидан берилган зарбалар уни қизил қонга бўяди. Бир қилич зарбаси байроқни тутиб турган қўлини узиб юборди. Жаъфар дарров иккинчи қўлига олди байроқни. Энди бу қўли ҳам кесилди. Қўллари орасида қаттиқ ўралиб қолган байроқни у энди қачонгача тутиб тура оларди?
Яраланган жойларидан отилиб чиқаётган қон кучини тобора тугатиб борарди. Душман зарбаларига вужудини қалқон қилишдан бошқа чораси йўқ эди. Ниҳоят танасига ҳам бир қилич тушиб, унинг вужудини иккига бўлиб ташлади. У билан бирга байроқ ҳам ерга тушди, лекин шу захоти олиниб, Абдуллоҳ ибн Равохага етказилди.
Абдуллоҳ бу шарафли байроқни даст кўтарди. Аллоҳнинг расули берган хабарга кўра, жон бериш навбати энди унга келган эди. Жон бозорига отилажак, «Менинг ҳам Аллоҳ йўлида қурбон қиладиган жоним бор», дея шаҳидлик шарбатини ичажак эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Бу урушдан соғ чиқмаслигини оқшом вақти қуёшнинг ботишини билганчалик биларди. Унинг байроқни кўтарганча олға интилаётганини кўрган ва шаҳидлик навбати унга келганини билганлардан бири «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта ҳаммамиз Унинг хузурига қайтажакмиз») оятини ўқиди.
Абдуллоҳ бу оятнинг ўлим фармони қаршисида итоат ифодаси эканини биларди. Бир он тўхтагандек бўлди. Сўнгра қуйидаги маъноларни билдирадиган шеър ўқий бошлади:
— «Эй нафс!.. Истасанг ҳам, истамасанг ҳам, қасам ичаманки, Аллоҳнинг ҳукмига бўйин эгажаксан. Агар одамлар «Инна лиллаҳ» дея бақириб-чақирган бўлсалар, шуми сени қўрқитяпти? Бу нима деган гап, сени жаннатни орзу қилмаётган ҳолда кўряпман?! Роса кўникиб қолганинг шу баданимда, пиёладан тўкиладиган сувдан бошқа нимасан сен?.. Эй нафс!.. Бугун ўлмасанг, абадий тирик қолармидинг?! Мана, ўлимнинг иссиқлиғи!.. Қаршингда хилқиллаб турибди... Ўзинг орзу қилган шаҳидлик шарбати сенга узатилган... Агар сен ҳам икки биродаринг каби қила олсанг, ҳидоят йўлини тутдинг демакдир...»
Шеърни ўқиб бўлиб, отидан тушди. Шу пайт амакисининг ўғли унга гўштли суяк узатди.
— Бир тишлам еб олгин, қачонлардан бери ҳеч нарса емадинг. Озми-кўпми белингни тиклаб ол, қилич солишга ҳам қувват керак, — деди.
Абдуллоҳ жуда очиққан эди. Суякни олди, тишлади. Худди шу паллада жанг майдонидан қўрқинчли бир фарёд юксалди: биронтаси мутлақо найза еган ё қилич билан танаси тилкаланган эди. Сабри чидамади, қўлидаги устихонни бир томонга отиб, қиличини силтаганча оломон ичига ўзини урди.
Ёнида у билан бирга жанг қилганлар шеър ўқиётганини эшитишди:
— «Эй нафс!.. Хотиндан айрилмак истамайсан... Билиб қўй: уни қайта олмаслик учун талоқ қилдим. Қулларга кўзингни тиккан бўлсанг, ҳаммасини озод этдим. Мол ва мулк савдосига берилган бўлсанг, ҳаммаси ҳам Аллоҳга ва расулига қолдирилгандир».
Шундан кейин ёнидагилар Абдуллоҳдан фақат калимаи тавҳид ва калимаи шаҳодатни эшитишди. Тез орада у ҳам биродарларининг қонлари билан суғорилган тупроққа қулади. Шундай қилиб, кетма-кет уч қўмондон ҳам шаҳид бўлди. Байроқ ерга тушди.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ТУШДА ТИШ ТЎКИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...
Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!
Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

👏1
Тўғриликка шундайин ошиқ бўлингки, айтадиган ҳар бир сўзингиз қасам ўрнига ўтсин!
Абдулқодир Жийлоний қ.с.
@diyonatli
Абдулқодир Жийлоний қ.с.
@diyonatli
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
МЎМИННИНГ ФАРОСАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
МЎМИННИНГ ФАРОСАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
✅ МУФТИЙ ҲАЗРАТГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР
ВА ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
🔸2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.
✅ Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
✅ Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.
✅ Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.