#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Уруш бошланди. Икки тараф бир-бирининг устига ташланди. Зайд ибн Ҳориса бу жангда шаҳид бўлишини ўз исмини билгани каби аниқ биларди, аммо асло чекинмасдан душман сафларига отиларди.
Дарҳақиқат, ҳеч қанча ўтмасдан душман найзалари уни жонсиз ҳолда ерга қулатди. Расулуллоҳга (с.а.в.) хизмат ва муҳаббат билан безанган қийматли бир умр шу тариқа поёнига етди. Энди «Ишчига хизмат ҳақини пешона тери қуримасидан бер», деб марҳамат қилган Пайғамбар келтирган аҳкомга кўра, Мута тупроқларига тўкилган қони ҳали қуримасидан Зайд ибн Ҳориса ҳам Оламлар парвардигори хозирлаб қўйган дастурхонда иззат ва икром кўражакдир.
Зайд шаҳид бўлар-бўлмас байроқ тез унинг қўлидан олинди ва Жаъфар ибн Абу Толибга етказилди. Жаъфар бир қўлида қилич, иккинчи қўлида байроқни тутганича жангга киришиб кетди.
У душман билан савашаркан, жаннатнинг исини туяётгани ҳақида шеърлар айтиб турарди. Ўнг-сўлларидан берилган зарбалар уни қизил қонга бўяди. Бир қилич зарбаси байроқни тутиб турган қўлини узиб юборди. Жаъфар дарров иккинчи қўлига олди байроқни. Энди бу қўли ҳам кесилди. Қўллари орасида қаттиқ ўралиб қолган байроқни у энди қачонгача тутиб тура оларди?
Яраланган жойларидан отилиб чиқаётган қон кучини тобора тугатиб борарди. Душман зарбаларига вужудини қалқон қилишдан бошқа чораси йўқ эди. Ниҳоят танасига ҳам бир қилич тушиб, унинг вужудини иккига бўлиб ташлади. У билан бирга байроқ ҳам ерга тушди, лекин шу захоти олиниб, Абдуллоҳ ибн Равохага етказилди.
Абдуллоҳ бу шарафли байроқни даст кўтарди. Аллоҳнинг расули берган хабарга кўра, жон бериш навбати энди унга келган эди. Жон бозорига отилажак, «Менинг ҳам Аллоҳ йўлида қурбон қиладиган жоним бор», дея шаҳидлик шарбатини ичажак эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Бу урушдан соғ чиқмаслигини оқшом вақти қуёшнинг ботишини билганчалик биларди. Унинг байроқни кўтарганча олға интилаётганини кўрган ва шаҳидлик навбати унга келганини билганлардан бири «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта ҳаммамиз Унинг хузурига қайтажакмиз») оятини ўқиди.
Абдуллоҳ бу оятнинг ўлим фармони қаршисида итоат ифодаси эканини биларди. Бир он тўхтагандек бўлди. Сўнгра қуйидаги маъноларни билдирадиган шеър ўқий бошлади:
— «Эй нафс!.. Истасанг ҳам, истамасанг ҳам, қасам ичаманки, Аллоҳнинг ҳукмига бўйин эгажаксан. Агар одамлар «Инна лиллаҳ» дея бақириб-чақирган бўлсалар, шуми сени қўрқитяпти? Бу нима деган гап, сени жаннатни орзу қилмаётган ҳолда кўряпман?! Роса кўникиб қолганинг шу баданимда, пиёладан тўкиладиган сувдан бошқа нимасан сен?.. Эй нафс!.. Бугун ўлмасанг, абадий тирик қолармидинг?! Мана, ўлимнинг иссиқлиғи!.. Қаршингда хилқиллаб турибди... Ўзинг орзу қилган шаҳидлик шарбати сенга узатилган... Агар сен ҳам икки биродаринг каби қила олсанг, ҳидоят йўлини тутдинг демакдир...»
Шеърни ўқиб бўлиб, отидан тушди. Шу пайт амакисининг ўғли унга гўштли суяк узатди.
— Бир тишлам еб олгин, қачонлардан бери ҳеч нарса емадинг. Озми-кўпми белингни тиклаб ол, қилич солишга ҳам қувват керак, — деди.
Абдуллоҳ жуда очиққан эди. Суякни олди, тишлади. Худди шу паллада жанг майдонидан қўрқинчли бир фарёд юксалди: биронтаси мутлақо найза еган ё қилич билан танаси тилкаланган эди. Сабри чидамади, қўлидаги устихонни бир томонга отиб, қиличини силтаганча оломон ичига ўзини урди.
Ёнида у билан бирга жанг қилганлар шеър ўқиётганини эшитишди:
— «Эй нафс!.. Хотиндан айрилмак истамайсан... Билиб қўй: уни қайта олмаслик учун талоқ қилдим. Қулларга кўзингни тиккан бўлсанг, ҳаммасини озод этдим. Мол ва мулк савдосига берилган бўлсанг, ҳаммаси ҳам Аллоҳга ва расулига қолдирилгандир».
Шундан кейин ёнидагилар Абдуллоҳдан фақат калимаи тавҳид ва калимаи шаҳодатни эшитишди. Тез орада у ҳам биродарларининг қонлари билан суғорилган тупроққа қулади. Шундай қилиб, кетма-кет уч қўмондон ҳам шаҳид бўлди. Байроқ ерга тушди.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ТУШДА ТИШ ТЎКИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...
Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!
Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

👏1
Тўғриликка шундайин ошиқ бўлингки, айтадиган ҳар бир сўзингиз қасам ўрнига ўтсин!
Абдулқодир Жийлоний қ.с.
@diyonatli
Абдулқодир Жийлоний қ.с.
@diyonatli
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
МЎМИННИНГ ФАРОСАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
МЎМИННИНГ ФАРОСАТИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
✅ МУФТИЙ ҲАЗРАТГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР
ВА ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
🔸2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.
✅ Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
✅ Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.
✅ Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.

#Солиҳлар_гулшани
Энг афзал ҳадя
Абу Убайда ибн Маън Аъмашдан, у эса Абу Бухтарийдан ривоят қилади: «Ашъас ибн Қайс билан Жарир ибн Абдуллоҳ Салмон Форсийнинг олдига киришди. Иккиси унга салом бериб, ҳол-аҳвол сўрашди. Сўнгра: «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳимисиз?» дедилар. Салмон: «Билмайман», деди. Улар бу жавобдан қониқишмади.
Салмон: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатга кирган одамгина у зотнинг ҳақиқий ҳамроҳидир», деди. Улар: «Бу ерга Абу Дардонинг ҳузуридан келдик», дейишди. Салмон: «Ундай бўлса, ҳадяси қани?» деди. Улар: «Бизда ҳеч қандай ҳадя йўқ», деди. Салмон: «Аллоҳдан қўрқинглар, омонатни адо қилинглар! Ким Абу Дардонинг ҳузуридан менинг олдимга келса, албатта ҳадя билан келади», деди. Улар: «Бизни ундай қийнаманг. Ўртамизда олди-бердимиз бор эди, шунга ҳукм чиқариб беришингизни сўраб келдик», деди. Салмон: «Ҳадядан бошқа нарса истамайман», деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, биздан ҳеч нарса бериб юбормади. Фақат: «Бир киши бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша киши билан холи қолсалар, бошқа ҳеч кимни истамас эдилар. Унинг олдига борсангиз, мендан салом айтинг», деб сизга жўнатди», деди. Шунда Салмон: «Мен мана шу ҳадяни айтяпман-да! Бундан афзалроқ ҳадя борми?» деди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОТА ВА БОЛА
— Дада, морожнийга пул беринг!
— Ҳўп бўлади-да ота ўғил, мана олақолинг.
— Дада, зўр машина сотаётган экан, мана бундай, олиб беринг!
— Ҳа, майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг.
— Дада, бугун кўпроқ беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик.
— Хўп, ўғлим, мана…
— Дада, ўқитувчимиз ҳаммадан пул йиғяпти, беринг.
— Дада, янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди.
— Дада, бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг.
— Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга…
— Дада, репетиторга пул беринг.
— Дада, йўлкирага пул беринг.
— Дада, шартнома пулини эртага
тўлаш керак экан.
— Дада, бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, ҳамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ…
— Дада, сессияга анчагина харажат
бўлади, пул юборинг.
— Дада, пул…
— Майли, болажоним...Ола қол...
ОРАДАН ЙИЛЛАР ЎТДИ...
— Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтаяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг
бўлса…
— Дада, ҳозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устига
эрта-индин набирангизнинг суннат тўйини қилиш керак.
— Ўғлим, ун-мойнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса…
— Дада, яқинда рўзғор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб
туринглар, ҳамма пулни “оборот”га тикиб юбордим.
— Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг…
— Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам…
— Ўғлим, доктор дориларни рўйхатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан...
— Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг!
— Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди…
— Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми?
— Онангни жанозасига ўғлим...

😢5👍3
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Манба: "Кифоя l " (194-210-бетлар)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/H28DB63cP1c
Намозни ўз вақтида ўқиш фарз валозимдир. Вақти кирмасдан ўқилган намозлар ҳисобга ўтмайди. Вақтида ўқишга улгурилмаган намозларнинг қазоси ўқилади.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Эй Алий, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Батафсил бу ерда ўқинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Facebook|Youtube|Telegram|InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4❤1👏1
Audio