Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида #Видео

Тавҳид тушунчаси 2-қисм (4-маъруза)

Манба:
Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (22-25 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/ItGdp3LwmjM

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тавҳид тушунчаси 2
#Аудио

Тавҳид тушунчаси 2-қисм (4-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (22-25 бетлар)

Тавҳид тушунчаси:

Инсон “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ!” дейиши ҳамда унинг маъносини тасдиқ этиши билан имонли бўлган ва ислом динига кирган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деган инсон жаннатга киришини башорат берганлар.

مَنْ كَانَ آخِرُ كَلاَمِهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ

“Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”. (Абу Довуд, 3/3118).

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Намознинг шартлари ва фарзлари (4-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/Zr_aedt27eM

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Абдуҳамид домла
@fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Намознинг шартлари ва фарзлари (4-маъруза)

Намоздаги фарз амаллар ўн иккитадир: буларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар «намознинг шартлари» дейилади. Қолган олтитаси намоз ичида бўлиб, улар «намознинг рукнлари» дейилади.
Намознинг шартлари қуйидагилар:
👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Бошқа диндагилар билан муомала одоби (4-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (358-366 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/5XiIEozAY6s

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бошқа диндагилар билан муомала одоби
fitrat.uz
#аудио

Бошқа диндагилар билан муомала одоби (4-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (164-170 бетлар)

Мусулмон шахснинг бошка дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Куръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчаси асли бир, ҳаммаси Аллохдан, деб эълон килади.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Оятларни нотўғри фаҳмлаш хатарлидир (4-маъруза)

Манба: "Мадхал" китоби асосида.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/fDDOxgWKaOk

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Оятларни нотўғри фаҳмлаш хатарлидир.
@Fitratuz
#Долзарб_мавзу

Оятларни нотўғри фаҳмлаш хатарлидир (4-маъруза)

Манба: "Мадхал" китоби асосида.

Оятларни мужтаҳид уламоларимиз, тафсирчи олимларимиз фаҳмлари ила тушунмаслик, ўз фикрича оят зоҳирига кўра ҳукм бериш ўта хатарлидир.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида арпа донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида буғдой дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади»,
дедилар.
Абу Саъийд:
«Ким шак қилса:
«Албатта, Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмас», оятини тиловат қилсин», деди».

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда иймоннинг аҳамиятини, унинг катта-кичик бўлишини, охир-оқибат ўз эгасини дўзахдан чиқишига сабаб бўлишини баён қилмоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деса, деганларидан «Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни айтмаса ҳам бўлаверар экан, деган маъно чиқмайди. Одатда, «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бор жойда, албатта, «Муҳаммадур Расулуллоҳ» ҳам борлиги маълум ва машҳур бўлганидан гапнинг қисқаси айтиб қўйилган, холос.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Шаҳодат калимасининг улуғлиги.
2. Ким шаҳодат келтирган бўлса, охир-оқибат дўзахдан чиқиши.
3. Шаҳодат калимасини айтишнинг ўзи кифоя қилмай, қалбда иймон бўлиши ҳам шартлиги.
4. Қалбдаги иймон заррача, буғдой ёки арпа донича ҳам бўлиши, яъни, жуда кичик бўлиши ҳам мумкинлиги.
5. Мўминлар ҳам осий бўлсалар, дўзахга тушишади.
6. Гуноҳи кабира қилган мўмин кофир бўлмаслиги ва дўзахда абадий қолмаслиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстдарингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

УМР ҒАНИМАТДИР

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🔥2👍1🌚1
«ХАЛОЙИҚНИНГ ТАҚДИРИ ҚАЧОН ЁЗИЛГАН?»

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
* * *
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.
Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш «Лавҳул Маҳфуз» га бўлган. Эллик минг йил қанча эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлгандир. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.
Аллоҳ илмининг чегараси йўқ бўлганидан кейин, ҳамма нарсани билишига шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг олий зотига асло тўғри келмайди.
Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз:
Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишдан эллик минг йил аввал ёзганлиги. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

«Сунний ақийдалар» китобидан.

👉 @diyonatli
👏2
Абдухамид домла
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

ТАВҲИД ТУШУНЧАСИ 2-қисм.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ЁРУҒ КУНЛАР ОЛДИНДА

Сизнинг муваффақиятсизликка учраб, умидингиз пучга чиққани сабабли, ҳаёт тўхтаб, сизни кутиб турмайди. Шундай экан, ўрнингиздан туринг-да, устингизни қоқиб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек йўлингизда давом этинг! Ҳали олдинда ёруғ кунлар бор!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Улашинг 👇
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

@diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Ризқимиз Сенинг зиммангда

Асмаъий айтади: «Калб қабиласига бордим. У ерда бир неча йиллардан бери қурғоқчилик ҳукм сурар, чорва ҳайвонлари қирилиб кетган, осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмай, экин ўсмай қўйган эди.

Осмонга қараб турсам, қибла томондан қалин қора булут кўтарилиб, ернинг устини қоплаб олар, маҳалла аҳолиси тепаликларга чиқиб, суюнганидан бор овози билан такбир айтиб бақирар, аммо Аллоҳ таоло булутни бошқа томонга буриб юборарди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланди.

Шунда уларнинг ичидан бир кампир чиқиб, бир баландроқ жойга чиқиб, бор овози билан: «Эй Аршнинг Эгаси, хоҳлаганингни қил. Ризқимиз Сенинг зиммангда!» деб нидо қилди. Кампир ўша тепаликдан тушмасидан осмонни қалин булут қоплаб, жала қуйиб юборди. Ёмғир шундай кўп ёғдики, одамлар сувга ғарқ бўлишига сал қолди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

МЎМИН УЧУН ЎЛИМ МУСИБАТ ЭМАС

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5👏1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!


@diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Намознинг шартлари ва фарзлари 1-қисм

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан сўрадилар:
– Биронтангиз оиласи олдига борганида ўркачлари катта-катта учта ҳомиладор туяни кўришни истайдими?
– Ҳа.
– Сизлардан бирон киши намозда учта оят ўқиши ўркачлари катта учта ҳомиладор туядан яхшироқдир .
Бу ривоятда айтилишича, намозда ўқилган ҳар бир оят учун банда номаи аъмолига битта катта ҳомиладор туя садақа қилганлик савоби ёзилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида ўркачлари катта-катта ҳомиладор туянинг қадри жуда баланд бўлган. Ҳозирги давр билан таққослаганда битта замонавий енгил машина қийматига тенг келган.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Намозда Қуръон ўқиш – намоздан ташқаридаги қироатдан афзал. Намоздан ташқаридаги қироат – такбир ҳамда тасбеҳдан афзал. Тасбеҳ садақадан, садақа эса рўзадан афзал. Рўза жаҳаннамдан (тўсувчи) қалқондир ”.
Шу ерда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: банда намозда Қуръондан қанча кўп ўқиса, шунча яхши. Бир ўзи намоз ўқиганда шундай қилса бўлади. Масалан, уйда нафл намоз ўқиётганда хоҳлаганча узун сураларни тиловат қилаверади. Лекин жамоатга имом бўлган одам, “Ҳадисда шундай дейилган экан”, деб қироатни ҳаддан ташқари чўзиб юбориши тўғри эмас. Имом сафда турган кексалар, заифлар, узрли кишиларни ҳисобга олиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ким тунда 100 оят билан намоз ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким кечаси 200 оят билан намоз ўқиса, дуо-илтижо қилувчи ихлослилардан деб ёзилади ”.
Иложи борича кўпроқ Қуръон ўқилса, ўқиганда ҳам намозда тиловат қилинса, савоби зиёда бўлади, устимизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади. Кечаси Қуръон ўқиган одам ғофиллар қаторидан чиқади, ихлослилар сафидан жой олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Намозни  Ўзим билан бандам ўртасида иккига тақсимладим. Бандам учун сўрагани (берилади). Агар банда: “Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам менга ҳамд айтди”, дейди. Агар (банда): “Ар-роҳмаанир роҳийм”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени мақтади”, дейди. Агар (банда): “Маалики явмид дийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени улуғлади”, дейди. Агар (банда): “Ийяка наъбуду ва ийяка наста-ъийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу Мен билан бандам ўртасидаги нарса. Бандамга сўрагани (берилади)”, дейди. Агар (банда): “Иҳдинассиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил мағзувби ъалайҳим ва лаз-зооллийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу бандам учун. Унга сўрагани (берилади)”, дейди .
Аллоҳ таоло бизнинг ҳар бир ҳолатимиздан Хабардор. У Зот намоздаги қироатимизни, айтган ҳамду саноларимизни, дуо-илтижоларимизни эшитади. Бу нарса ҳар биримизни хушуъга, янада сергак бўлишга чақиради. Агар бу ҳадисни қалбдан англаб етсак, тобора камёб бўлиб бораётган хушуъни топишимиз осонлашади. Чунки ҳар бир оятга оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло жавоб қайтараётганини юракдан сезган инсон Фотиҳа сурасини бепарво ўқиб кетмайди, Раббининг улуғлигини ҳис этади, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ банданинг икки ракат намозидаги (қироати)га қулоқ солганидек бошқа афзалроқ нарсани эшитмайди. Банда намозда экан, боши узра яхшилик ёғилиб туради. Одамлар Аллоҳга (Қуръондан ) чиққан бошқа (афзалроқ) нарса билан яқинлашолмайдилар ”.
Аллоҳ таоло эшитадиган сўзларнинг энг афзали икки ракат намоздаги қироат экан. Банда яхшилаб таҳорат олиб, хаёлини бир ерга жамлаб намоз ўқишни бошласа, Аллоҳ унинг тиловатини эшитишни яхши кўрар экан. Намозда Аллоҳ бизни кўриб турганини, қироатимизни эшитаётганини ҳис этсак, ибодатга иштиёқимиз ортади, қалбимизда ихлос пайдо бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИНСОННИНГ ЯШАШ ҲУҚУҚИ

Жасурбек домла Раупов
,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


@diyonatli