Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳасад билан ҳаваснинг фарқи

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
🇹🇷🇺🇿ДИНИЙ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ҚАРДОШ ТУРК ХАЛҚИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

✅ Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик билдирдилар.

🤲 Ташриф асносида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб,
Ҳақ таолодан кучли зилзила оқибатида вафот этган марҳумларни мағфират қилиши, яқинларига сабр-матонат беришини сўрадилар ҳамда жабр чекканларга тезроқ шифои комил ато этишини тиладилар.

🔸Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирганлари ҳамда юртимиздаги жоме масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръонлар ва дуолар қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👏3
Audio
#Аудио #Маъруза

Ҳадис нима?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
#Ҳадис

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлишни ваҳий қилди. (Бундан умматим таълим олиб) ҳеч бири бошқа кишига фахрланмасин ва душманлик қилмасин», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
​​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир киши Қуръонни ёдлай олмаса-да, такрор ўқийверар экан. Кунларнинг бирида кичик ўғли унга: "Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?!" - дея саволга тутди.
Отаси: "Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун, хосланган бўш саватга, сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман" -деди.
Ўғли: "Тўлдириш мумкин эмас-ку?!" -деди.
Отаси: "Сен ҳаракат қилиб кўр" -деди.
Ўғли саватни анҳорга ботириб сув олди-да, отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Лекин, етиб келгунича бўшаб қолди.
Ўғли: "Фойдаси йўқ" -деди.
Отаси: "Сен яна ҳаракат қилиб кўргин" -деди.

Ўғли: Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб: "Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас" -деди.

Отаси: "Саватда бирон ўзгариш сездингми?" -деб сўради.

Ўғли шунда пайқаб:
"Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди" -деб жавоб қилди.

Ма шунда ота: "Ҳа, ўғлим. Худди шундай... Ҳаёти-дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек -ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик - уни тозалаб, ювиб туради" -деди.

Шунинг учун ҳар бир мусулмон имкон қадар Қуръони каримни кўпроқ ўқишга, ёдлашга ҳаракат қилавериши, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиши керак.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
!

@diyonatli
❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ 10 МИНГГА ЯҚИН УСТ-БОШ ВА ЗАРУР ЖИҲОЗЛАРНИ ТУРКИЯГА ЖЎНАТДИ

✅ Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ташаббуси
билан турк халқи бошига тушган кулфатда кўмак бериш учун ҳимматлиларни жалб этган ҳолда энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширди...
➡️ БАТАФСИЛ

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
vaqf.uz | https://t.me/vaqfuz

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

РОСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА ИМОМ БЎЛГАН САҲОБА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳайратланган воқеа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъда бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍2
​Дуо

Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан очгин,
Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан мунаввар қилгин,
Аллоҳим бизларга Қуръонни шафоатчи қилгин,
Аллоҳим зоҳиримизни Қуръон билан ислоҳ қилгин,
Аллоҳим ботинимизни Қуръон билан поклагин,
Аллоҳим гуноҳларимизни Қуръон билан ўчиргин,
Аллоҳим хатоларимизни Қуръон билан кечиргин,
Аллоҳим бизларни Қуръон аҳлидан қилгин,
Аллоҳим бизларни Қуръонга улфат қилгин,
Аллоҳим қабрда бизларни Қуръон билан овунтиргин.

Амин, я Роббал аламийн

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЭНГ ЯХШИ УММАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари азалий ва абадийдир (8-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (37-41 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/iEHlfmK1Qq/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари азалий ва абадийдир
fitrat.uz
#Аудио

Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари азалий ва абадийдир (8-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (37-41 бетлар)

مَا زَالَ بِصِفَاتِهِ قَدِيمًا قَبْلَ خَلْقِهِ لَمْ يَزْدَدْ بِكَوْنِهِمْ شَيئًا لَمْ يَكُنْ قَبلَهُمْ مِنْ صِفَتِهِ وَكَما كَانَ بِصِفَاتِهِ أَزَلِيًّا كَذَلِكَ لا يَزَالُ عَلَيْها أَبَدِيًّا،

У Зот халқ(махлуқотлар)ни яратишидан олдин ҳам Ўз сифатлари ила қадим бўлганидек, махлуқотларини вужудга келтиргач Унинг сифатларига улардан олдин бўлмаган бирор нарса зиёда бўлиб қолмаган. У Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби, айнан ўша сифатлари билан абадийдир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Жамоат намози ҳақида (8-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/iEHBqotiSx/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жамоат намози
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Жамоат намози ҳақида (8-маъруза)

Жамоат – суннати муаккададир. Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир.

Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи.

Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик қилса, макруҳдир.

Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам (макруҳдир). Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради.

Ёш аёлнинг барча жамоатга, шунингдек, кампирнинг пешин ва асрга ҳозир бўлиши ҳам (макруҳдир).

Таҳоратли таяммумлига, ювган масҳ қилганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо килувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилаверади.

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

@diyonatli