Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Баъзи солиҳ салафлар дўстларининг вафотидан сўнг қирқ йилгача унинг оиласидан хабар олиб турар, эҳтиёжларини ўтаб берар эдилар.

“Минҳожил қосидийн” асаридан.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Жамоатчиликка нисбатан одоблар (8-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (243-244-бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/iEJ9jVNbj_/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жамоатчиликка нисбатан одоблар
fitrat.uz
#аудио

Жамоатчиликка нисбатан одоблар
(8-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (243-244-бетлар)

Масжидлар, жамоат йиғинлари ва қабул чоғлари ҳамда илмий мажлисга ўхшаш жойларда уяли алоқа жиҳозини ўчириб кўйиш талаб этилади.

Чунки кунгирок овози масжидларда намозхонларнинг ибодатига путур етказади, Намознинг асоси бўлган хушуъ-хузуъни барбод қилади, мажлисларда сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам халакит беради, илмдан чалғитишга, муҳтарам кишиларни бехурмат қилишга сабаб бўлади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Одат ва ибодат фарқи? (8-маъруза)

Тўлиқ видео 👉https://fb.watch/iEJGmUyFol/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Одат ва ибодат фарқи
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Одат ва ибодат фарқи? (8-маъруза)

Бугунги кунда кўча кўйда юрганмизда ва масжидларга ибодат учун кирганимизда ёшларни кўриб кўз қувонади. Аммо баъзида одат ва ибодатни фарқлай олмай қолинаётганига ҳам гувоҳ бўлиб қолаяпмиз. Ибодат бу Аллоҳга тоат қилиш маъносидаги барча амаллар бўлиб, Аллоҳ ризосини кўзлаб қилинадиган ҳар қандай амаллар ибодат бўлаверади.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1👍1
Эй инсон!
Бугун қайси солиҳ амалнинг ижроси сенга оғирлик қилиб турган бўлса, билиб қўй, эртага тарозингни босадиган амал ҳам худди шу бўлади
.

Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари азалий ва абадийдир

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
#Ҳадис

Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима билан машғул бўлардилар?» деб сўралганида, бу онамиз: «Аҳлиялари хизматида бўлардилар. Бордию намоз вақти кириб қолса, намозга чиқиб кетардилар», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ДИН ОСОНДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ўткинчи шон-шараф

Ироқ шоҳи Нўъмон ибн Мунзир бир дарахт остида кўнгилхушлик қилиб шароб ичарди. У Адий ибн Зайднинг мавъиза қилишини истади.

Адий ибн Зайд ҳалим киши эди. Шунда у: “Эй шоҳ, мана бу дарахт нима деяётганини билишни хоҳлайсизми?”, деди. Нўъмон: “У нима деяпти?”, дея сўради. Шунда Адий:

Менинг атрофимда неча минг отлиқ
Ичишди хамр ила зилол сув тотлиқ.
Сўнг уларни бир-бир эвирди замон –
Ўйнашди, кулишди, бўлишди тамом.
Ҳаёт – шу, ўткинчи ҳар он, ҳар куни,
То тирик экансан унутма шуни!

Шундан сўнг Нўъмон хавотирга тушди ва шаробни тарк қилди. Кейин то ўлгунича ғамгин бўлиб юрди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#Солиҳлар_гулшани

Таълим

Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Аллоҳнинг Китобини ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, Қуръондан узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга саҳобалар ва солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».

Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».

Умар Шом аҳлига шундай мактуб ёзди: «Болаларингизга сузишни, отишни ва минишни ўргатинглар. Уларни чиройли шеърлар ва зарбулмасаллар билан тўйдиринглар».

Халифа Мансур Умайя қабиласининг ҳибсда ётган қавмига элчи жўнатди. Элчи маҳбуслардан: «Сизлар учун бу ҳибсдаги энг оғир нарса нима?» деб сўради. Улар: «Биз учун энг оғир нарса – болаларимизга тарбия бера олмаётганимиз», деб жавоб беришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
ҲИДОЯТ ТОПИШ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имон, ихлос Аллоҳ таолодан бериладими ёки инсон ҳаракат қилиб эришадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло бандага ҳидоятни Ўзи бериши, Ўзи ҳидоят қилган кишини ҳеч ким адаштира олмаслиги ҳақида бир қанча оятлар бор. Аммо, Аллоҳ таолони борлиги ва бирлигига далолат қиладиган бир қанча аломатлар бўла туриб, Аллоҳга имон келтирмагани учун киши гуноҳкор бўлади. Демак, “Ҳидоят Аллоҳдан” дегани – Аллоҳ таоло Ўзининг борлиги ва бирлигини англатиб турадиган оятларни нозил қилиши деганидир. Лекин бандалар ўзлари шунча аломатларни кўрмаслиги, билмаслиги – Аллоҳни ҳидоят бермагани эмас, балки, банда ўзи берилган имонни, ҳидоятни топа олмагани ҳисобланади.

Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун жавобгар бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса, савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса, шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #Маъруза

Жамоат намози ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 ФЕВРАЛЬ
СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱БОМДОД - 06:40
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:03
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
🕊1
#Ҳадис

Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима билан машғул бўлардилар?» деб сўралганида, бу онамиз: «Аҳлиялари хизматида бўлардилар. Бордию намоз вақти кириб қолса, намозга чиқиб кетардилар», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli