Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РАМАЗОНДА УЙНИ БЕЗАТИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Рамазон шарофати билан уйни безатиш жоизми? Шар билан Рамазон муборак деб ёзиш ҳар хил чироқлар қўйишга шариатмиз қандай қарайди?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишга буюрилган ҳам эмас ва қайтарилган ҳам эмас. Ихтиёрий ишлар. Фақат, бу динда буюрилган иш, қилмаса гуноҳ бўлади, демаслик ва ишни шу даражага олиб чиқмаслик керак. Қилган қилаверади, қилмаганни мажбурланмайди. Жуда муболаға ва исрофга берилиб кетиш мақбул эмас, ҳар ишда мўътадиллик яхши. Ташқи кўринишга урғу бериб, рўзанинг моҳиятидан ғофил қолмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ВА ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАРГА 831 МЛН. СЎМ АЖРАТДИ

✅ Шу йил 6 март куни бўлиб ўтган “Вақф” хайрия жамоат фонди йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилиниб, диний соҳада фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар моддий рағбатлантирилди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойида меҳр-мурувват ишларини янада кенгайтириш, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга саховат ишларини уюштириш Фонд олдидаги энг долзарб вазифа эканини таъкидладилар.

🔸 “Вақф” фонди томонидан муборак ой арафасида 52 нафар мударрис, 57 нафар ишчи-ходим ва 28 нафар талаба жами 137 нафарни қўллаб-қувватлаш учун 701 миллион сўм ҳамда олис ҳудудлардаги кам даромадли 26 та масжид имом-хатибини қўллаб-қувватлаш учун 130 миллион сўм, мазкурларга жами 831 млн. сўм моддий рағбат ажратилганини Фонд раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов йиғилишда маълум қилди, тақдирланганларга сертификатлар топширилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
👍3
#Солиҳлар_гулшани

Усмон ибн Аффоннинг васияти

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, унинг хазиналарини қидиришди ва бир қулфланган сандиқ топиб олишди. Сандиқни очишди. Унда бир қути бўлиб, қутининг ичида мактуб бор экан. У Усмон розияллоҳу анҳунинг васияти эди.

Унда шундай ёзилган эди: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Усмон ибн Аффон гувоҳлик берадики, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир ва Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир. Аллоҳ таоло қабрдагиларни ҳеч қандай шубҳа йўқ бўлган кунда қайта тирилтиради. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Усмон мана шу калималарга риоя қилиб яшади, мана шу калималарга риоя қилган ҳолда ўлади ва мана шу калималарга биноан қайта тирилади, иншааллоҳ!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
Audio
#Аудио #Маъруза

Атроф муҳит поклиги

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:28
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:45
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:29
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўмин киши яхши хулқи билан (кундузлари) рўзадор, (кечалари) бедор бўлганларнинг даражасига етади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

БОШҚАНИ МОЛИНИ БОТИЛ ЙЎЛ БИЛАН ЕМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

"ДАРВЕШОНА" ДЕГАН МАРОСИМ БОРМИ?

CАВОЛ: Сурхондарёда ҳар йили баҳор фасли келиши билан одамлар бир кило гўштни пулига ҳисоблаб пул йигиб "дарвешона" деган маросим ўтказилади. Йиғилган пулга мол олиб сўяди. Асосан ариқ бўйларига, кўчага дастурхон тузатиб ўтиришади. Устозлар, динимизда "дарвешона" деган маросим борми? Буни ҳукми қандай бўлади? Маҳаллий аҳоли бу маросимни ота-бобамиз ўтказиб келишган, садақа ҳар хил бало-қазодан асрайди дейди.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда “дарвешона” деб аталган маросим йўқ, бу диний маросим эмас. Баҳор фаслида ҳашар йўли билан ариқ кавлаш, қабристонларни тозалаш пайтида ҳар ким топганини олиб чиқиб таом пишириб ейишлари халқимизда “дарвешона” деб номланиб қолган. Аслида кишилар ўзаро розилик билан пул ёки маҳсулот йиғиб ўртада таом пишириб ейишлари мумкин. Буни урфимизда “ҳалпана” деб номланади. Аммо бу ишлар ҳам турли гуноҳ ва бошқаларнинг ҳаққи паймол бўлишига сабаб бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Муовия ибн Абу Суфён ўлим тўшагида

Муовия ибн Абу Суфённинг ўлим соати яқинлашди. У: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Уни ўтирғизиб қўйишди. У Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб, зикр қила бошлади.

Сўнг йиғлади ва: «Ёшинг ўтиб, қаригандан кейин Роббингни эслайсанми, эй Муовия? Гуллаб-яшнаган қирчиллама ёш пайтингда эсласанг бўлмасмиди?» деди.

Кейин яна йиғлади, ҳатто овози кўтарилиб кетди. Сўнгра: «Роббим, қалби қотган бу осий чолга раҳм қил, хатоларини камайтир, гуноҳларини кечир, ҳилминг билан уни Ўзингдан бошқадан умид қилмайдиган, Ўзинггагина суянадиганлардан қилгин», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#Мақола

Аёл – оила ва жамият устуни

Аёл деганда кўз олдимизга энг аввало мўътабар онамиз, қадрли бувижонларимиз, мунис опа-сингилларимиз келади. Уларга қанча эътибор, ғамхўрлик қилсак, қувонтиришга урунсак барибир оздир. Чунки, мана шу аёллар дунёда янгидан-янги чақалоқ йиғиси эшитилишига сабаб бўлаётган зотлардир. Дунёда шундай бир зот борки, уни хар куни эъзозласак ҳам, дилларини ҳушнуд қилишга урунсак ҳам унинг ҳаққини адо эта олмаймиз. Бу мўътабар зот- онадир.

@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтилофлар_ва_ечимлар

Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашмаганларга биродар сифатида насиҳатимиз! (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган, эътиқодимизга салбий таъсир кўрсатаётган ва ёшларни тўғри йўлдан адаштираётган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, “Ихтилофлар ва ечимлар” номли туркум суҳбатларни эълон қилиш йўлга қўйилди.

Мана шундай суҳбатларнинг илк мавзуси “Мазҳабга эргашишнинг зарурати ва фойдалари” деб номланиб, ҳозирги кунда халқимизнинг мазҳабга эргашиши муҳимлиги, фойдалари ва аксинча мазҳабсизлик зарарлари тўғрисидаги сўз юритилади...
➡️БАТАФСИЛ

▶️ ТЎЛИҚ ВИДЕО

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:26
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:44
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:30
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Audio
#Аудио #Маъруза

Заиф ҳадисга амал қилиш ҳукми

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli