Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:16
⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:38
⏱ХУФТОН - 20:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
16 мар., 23.24​.aac
3.4 MB
#Аудио #Маъруза

Нега ҳозирда якка мужтаҳид йўқ.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КРИПТАВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?

CАВОЛ: Криптавальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.

Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.

Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.

Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.

Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.

Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.

Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.

Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Хушхабар

«ҲАЗРАТИ БИЛОЛ» МАСЖИДИ ОЧИЛДИ

Ойлар султони Рамазонга ҳам саноқли кунлар қолди. Табиийки, бу муборак ой арафасида масжидларимизни янада обод қилиш, жомеларнинг янги қурилган биноларини фойдаланишга топшириш мақсадга мувофиқ ишдир.

Бугун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Ҳазрати Билол" масжиди янги биносининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар имомлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар иштирок этди.
Ҳомиджон домланинг мавъизалари йиғилганларга манзур бўлди.

– Масжидимиз анча йиллар олдин чегара ҳудудида жойлашган эди. Биноси ҳам эски, кўримсиз бўлиб қолганди, – дейди "Ҳазрати Билол" масжиди имом-хатиби Мухтор Абдужалилов. – Шу боис бу жоме "снос"га тушди. Раҳбарлар билан маслаҳатлашиб, масжидимизни "Хиёбон" маҳалласи ҳудудига кўчирдик ва у ердаги маҳаллий масжид ўрнида замонавий, барча қулайликларга эга янги жоме қад ростлади. Айни пайтда масжидимиз хонақоҳида 1,2 минг киши бемалол ибодатларни адо этиши мумкин. 25 метрлик минора ва 15 метрлик гумбаз яқин атрофдан ўтадиган мўмин-мусулмонларга маёқ вазифасини ўтайди. 40 ўринли таҳоратхона эса ибодатдан аввал покланиб олишимиз учун айни муддаодир.

Эндиликда "Хиёбон" маҳалласи намозхонлари мамнун. Чунки улар бу йилги Рамазонни, таровеҳларни гўзал масжидда адо этадилар.
Аллоҳнинг байти обод бўлишига ҳисса қўшган барча азизларимиздан Яратган рози бўлсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
"Ҳазрати Билол" масжиди янги биносининг расмий очилиш маросимидан фотолавҳалар.

@diyonatli
ҚАЙТА ҚУРИЛАЁТГАН МАСЖИД КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Хайрли иш бошланганда, дейлик, бирор иморат қурилишига киришилганда "Ҳорманг" дейиш – халқимизга хос қадим қадрият. Ана шу қадрият бугун янада сайқал топиб, эзгу анъанага айланди.

Бугун Тошкент туманида қурилиши давом этаётган "Зиннурайн" жоме масжиди биноси кўздан кечирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Яҳёхон қори домла, Ғуломиддин домла Эргашев ва бошқалар қурилиши давом этаётган масжид маъмуриятига, усталарга, қурувчиларга ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бердилар ҳамда хайрли дуолар қилдилар.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишиши насиб қилсин.

* * *

Шу билан бирга, энди қурилиши бошланаётган "Кўктерак" масжиди учун жой ҳам кўздан кечирилиб, зарур маслаҳатлар берилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli