Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Хушхабар

«МУЛЛА АБДУҒАФФОР ҲОЖИ» МАСЖИДИ ОЧИЛДИ

Ойлар султони Рамазон яқинлашгани сайин юракларимиз ҳапқириб боряпти. Чунки мўмин-мусулмонлар бу ойнинг файзини, шукуҳини яхши билишади. Бу ойда ҳар бир амалга кўплаб савоблар, улкан ажрлар берилади. Айниқса, бу ойни янги масжидда кутиб олишнинг ва таровеҳларни гўзал жомеда адо этиб, хатми Қуръонларга сомеъ бўлишнинг таровати бўлакча.

Бугун Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Мулла Абдуғаффор ҳожи” жоме масжиди қавми учун қувончли кун. “Исфара” маҳалласи аҳолиси шоду хуррам. Чунки бугун бу ҳудудда гўзал жоме очилди.

– Алҳамдулиллаҳ, намозхонларимиз сони кўпайиб, эски масжидимиз ўрнида замонавий жоме қад ростлади, – дейди “Мулла Абдуғафффор ҳожи” масжиди имом-хатиби Комилжон домла Авазов. –

2021 йилда қурилиши бошланган жоме бу йилги Рамазон арафасида мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Янги масжидда бир вақтнинг ўзида 500 киши бемалол ибодатларни адо этиши мумкн. 24 метрлик гумбаз Бекобод–Тошкент катта йўлидан ўтган-қайтган йўловчиларнинг кўзига яққол ташланади. Бу маърифат масканимиз катта йўлга 300 метр масофада жойлашгани намозхонларга қулайлик яратади.

Масжиднинг очилиш маросимида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, домлалар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар иштирок этишди.

Аллоҳнинг байти гўзал тарзда бунёд этилишига ҳисса қўшган барча азизларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, дея очилиш маросими сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
“Мулла Абдуғаффор ҳожи” жоме масжидининг янги ва эски кўриниши

@diyonatli
ҚОРИЛАР САРАЛАНДИ

Рамазон – Қуръон ойи. Бу ойда ҳар қачонидан кўра кўпроқ Қуръон тиловат қиламиз, хатми Қуръонларга сомеъ бўламиз. Масжидлармиз хатми Қуръон туфайли файзга бурканади, жомеларимиз нурга тўлади.

Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Тошкент вилояти масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларимизнинг саралаш тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуридин Холиқназаров ҳазратлари ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда ЎМИ "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва бошқалар иштирок этди.

Шайх Алижон қори республикамизнинг барча масжидларида хатми Қуръонларга ўтадиган қориларни саралаб берди ҳамда уларга зарур тавсия, маслаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатди.

Иншоалоҳ, тез орада республикамизнинг кўплаб масжидларида хатми Қуръонлар бошланади.

Аллоҳ таоло хатми Қуръонлар туфайли юртимизга файз-барака ёғдирсин. Ватанимизни тинч, турмушимизни фаровон айласин.

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Сутра ва Витр фасли (13-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/jle6fFa6Fp/


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Сутра ҳақида ва витр фасли
fitrat.uz
#Аудио #Маъруза

Сутра ва Витр фасли (13-маъруза)

Кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади.

Бу ҳукмга қуйидаги ҳадиси шариф далилдир: Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида (намозхоннинг) эди, олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди», дедилар».

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Овқатланиш одоблари (13-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (205-207-бетлар)

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/j2e0Sp2VSV/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Овқатланиш одоблари (13-маъруза)
fitrat.uz
#аудио

Овқатланиш одоблари (13-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (80-83-бетлар)

Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига берилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни истеъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз. Зарур бўлган миқдордаги таом ва шаробни исроф даражасига етказмай тановул қилиш мубоҳ саналади. Исрофгарчилик билан истеъмол қилинган таом ва шароб жисм учун зарарли ва хатарли бўлгани учун таомнинг керагидан ортиқчаси ҳаромдир.

Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Албатта, гап фақат Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шароблар ҳақида бормоқда.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3