Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ustoz Abduhamid domla Malikov Umra ibodatini bajarib vatanimizga qaytib keldilar.

@diyonatli
👍26❤5👏5
Ayni damda Piskent jome masjidida Ramozon hayiti namozidan fotolavhalar.
@diyonatli
👍12👏2
Рамазон

Мана пoёнига етди кунларинг,
Ўтказдик ихлос-ла тун-у кунларинг.
Балким ранжигансан бордир унларинг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!

Аллоҳ сен-ла берди бизга кўп имкон,
Кундузи рўзалар, тун хатмул қуръон.
Биз сени дўст тутдик, дўст тутдик инон,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!

Ғофилмиз билмаймиз бор нарса қадрин,
Ҳаётда кўп инсон ўйламас қабрин.
Шу сабаб билмадик бу йил ҳам қадринг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!

Насиб этармикан яна кўришмоқ,
Куйдирди сендаги ўтли бир фироқ.
Ранжитдик биз сени гуноҳ-ла бироқ,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!

Бир йил соғинч ичра яшаймиз кутиб,
Учрашайлик яна қўлга қўл тутиб.
Насиб этсин қадр яна йил ўтиб,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!

Миршавкат Тўйчиев

@diyonatli
👍7
#ибратли

Йигирма етти йил қозилик қилдим, эр-хотин ажралишининг аксарияти шу икки нарсада эканига амин бўлдим:
1 - Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак.
2- Унга жавоб қайтарган ахмоқ хотин.

© Шайҳ Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@diyonatli
👍3💯1
​ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@diyonatli