Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЖТИҲОДЛАР ТУГАТИЛГАН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
👍1
34: ЎЗ-ЎЗИНИ СЕВИШ

Бу касаллик билан оғриган одам орзу-ҳавасга берилиб нафсига эргашади ва нафсини қондириш, уни рози қилиш учун нафси буюрган ҳамма нарсани бўйин товламай бажаради.

Муолажа услуби

Ҳавои нафсга эргашиш, нафсни яхши кўриш дунёга муҳаббатни, шаҳватни кучайтиради. Кимки бу касалликдан халос бўлишни хоҳласа, у ҳолда Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини ёдда тутиши керак:

﴿وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ ٤٠ فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ ٤١﴾
“Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир”
(Назиат сураси, 40-41-оятлар).

﴿۞وَمَآ أُبَرِّئُ نَفۡسِيٓۚ إِنَّ ٱلنَّفۡسَ لَأَمَّارَةُۢ بِٱلسُّوٓءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّيٓۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٥٣﴾

“Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи зотдир”
(Юсуф сураси, 53-оят).

Ҳавои нафсга қарши чиқиш, у билан курашиш қийинлиги ҳақида Музор ал-Қорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тоққа тирноқ билан ўйиб ёзиш ҳавои нафсдан қутилишдан осонроқдир”.

Абу Бакр ад-Даккий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Қанчадан-қанча қувноқ, мамнун одамлар бор, уларнинг қувноқлиги улар учун омадсизлик. Яна қанча ғамгин, маҳзун қалблар бор, уларнинг бу қайғуси нажотдир”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЯХШИ ВА ЁМОН БИДЪАТЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

@diyonatli
👍1
#Эхсон_2023

Ҳайит фақат байрамгина эмас, балки минг йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз тараннуми ҳамдир. Чунки бу байрамда халқимиз ўзаро меҳр-оқибат, хайру саховат тадбирларини уюштиришади. Кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти Пискент тумани “Пискент” жоме масжидида ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги моддий кўмакка муҳтож 100 га яқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Аллоҳ таоло эҳсон эгаларини қалбларида нима эзгу ниятлари, ўйлаган мақсадлари бўлса унданда афзалини насиб қилсин.
Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.
@diyonatli
👍14❤1