Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Хурмонинг фойдали хусусиятлари

Хурмо ниҳоятда мазали, ширин ва фойдали мевадир. У тамр (туршак) ҳолига келгунча уч босқичдан ўтади.

Биринчи, хом ва ғўра босқичида балаҳ деб аталади. Бунда меванинг ранги сарғиш, устки қавати эса қаттиқ ва қарсилдоқ, мазаси бироз тахир ва оғизни қамаштирувчи бўлади. Кейин сарҳил ва сувли бўлиб пишган ҳолати рутоб дейилади. Ундан кейин қуритилиб, экспорт қилинадиган шакли тамр деб аталади.

Қуритилган хурмо ейилгандан сўнг тезда глюкозага айланиб, танага қувват бағишлайди. Истемол қилинган бир дона хурмонинг ярим соат ичида инсон ақлий қобилиятини ошириб, қувватини тиклаши олимлар томонидан тасдиқланган.

Унда озуқавий толалар миқдори юқорилиги учун ҳам қоринни тўқ тутади. Шу боис ҳам диетологлар хурмо парҳезини тавсия қиладилар. Бунда асосан, хурмо ва сув билан озиқланиш кўзда тутилади.

Ҳар куни умумий миқдорда беш-олтита хурмо еб юриш инсон жисмига ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, ошқозон-ичак тракти яхшиланади. Юрак-қон томир хасталиклари ҳамда альцгеймер хасталигига чалиниш хавфини камайтиради, жинсий қувватни оширади. Қабзият ва исҳолдан азият чекувчиларга ҳам хурмо тавсия қилинади. У озғинликдан азият чекувчиларга ҳам фойдалидир.

Хурмоларнинг энг олий навлиси ажвадир. Ҳадиси шарифда ҳам айнан ажва хурмоси зикр қилинган.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким (оч қоринга) эрталаб ажвадан етти дона еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УЛАРНИНГ ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAA
👍1
62: ЎЗИНИ МУҲТОЖ ҚИЛИБ КЎРСАТИШ ОДАТИ

Бундай касалликка чалинган одам гарчи эҳтиёжига зарур барча нарсалар билан таъминланган бўлсада, бошқаларнинг олдида ўзини тиланчи қилиб кўрсатади.

Муолажа услуби

Бу иллатдан халос бўлиш учун – инсон ўз муаммолари ҳақида одамларга шикоят қилмаслиги ва уларга муҳтожлигини кўрсатмаслиги керак, ҳатто камбағал бўлса ҳам. Зеро, инсонларнинг аксарияти кўп гапиришингизни ёқтирмайдилар. Агар уларга бирор шикоят ёки муаммоингизни арз қилсангиз “Гапни кўпайтирманг” дейишади. Лекин Роббимиз Аллоҳ таоло сиз Унга қанча кўп гапирсангиз шунча сизни кўп яхши кўради.

Севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиянлари Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: “Сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра!” деганлар. Шундай экан, ҳамиша ёлғиз Аллоҳга юзланиб: “Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан...” (Юсуф сураси, 86-оят), деб айтинг.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий садақа бериш, бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик жаннат хазиналаридандир”, дедилар.

Ким ғам-ташвишини одамларга шикоят қилса, ғами зиёда бўлади. Ким ғам-ташвишини Аллоҳга шикоят қилса, ғамдан фориғ бўлади.

Бобом Исмоил ибн Нужайд: “Ўтмишда тасаввуф олимлари муҳтож бўлишсада, аммо бой бўлиб кўринардилар. Ҳозир аксинча, одамларга камбағаллардек кўринишга ҳаракат қилишади”.

Бобни Абу Ҳамза ал-Бағдодий раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзлари билан якунлайлик: “Камбағалликдан қаноатланиш катта синовдир, унга фақат сиддиқ (ростгўй)лар бардош бера оладилар”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#Аудио #Маъруза

Иймоннинг аслида тафовут йўқлиги

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:34
⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:11
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:54
⏱ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👌1🌚1
#hikmat

Агар тўқсон тўққизта тўғри иш қилиб, бир марта хато иш қилсанг, одамлар тўғри ишларингни тарк этиб, беркитадилар-да, қилган хатоингни эълон қилиб, ошкор этадилар. Одамларнинг устингдаги чангларини қоқиб ташла.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

🌐@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Оқ либосларни кийинглар. Чунки у либосларнинг яхшисидир. Ва у билан ўликларингизни кафанланглар», деб айтдилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

СЕНГА ЖАҲЛ ҚИЛГАНГА МУЛОЙИМ БЎЛСАНГ...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАҲОРАТСИЗ САЪЙ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, доим таҳорат билан юриш мустаҳабдир. Айниқса, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара каби муборак масканларда бу ибодатга яна ҳам эътиборли бўлиш лозим.

Хоҳ ҳажнинг, хоҳ умранинг саъйи бўлсин унда таҳоратли бўлиш, яъни жунублик, ҳайз ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлиш вожиб эмас, балки суннатдир. Чунки, саъй амали Масжидул ҳарамдан ташқарида бажарилади, қоидага кўра Масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган ҳаж ва умра амаллари учун таҳорат шарт қилинмаган.

ولا يجب فيه الطهارة عن الجنابة و الحيض سواء كان سعي عمرة او حج، لانه عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام. والصل؛ ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام والاصل؛ ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام في احكام المناسك فالطهارة ليست بواجبة لها كالسعي و الوقوف بعرفة و المزدلفة و رمي الجمار بخلاف الطواف: فانه عبادة تؤدي في المسجد الحرام فكانت الطهارة واجبة فيه

Саъйни бажаришда хоҳ ҳажнинг, хоҳ умрани саъйи бўлсин, унда жанобат ва ҳайздан пок бўлиш вожиб эмас. Чунки, саъй масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалдир. Қоида шуки, ҳаж ва умра амалларидан саъй, Арафотда туриш, Муздалифада туриш, шайтонга тош отиш каби Масжидул ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳоратли бўлиш вожиб эмас. Тавоф эса бундай эмас, у масжидул ҳаромда бажарилганлиги учун унда таҳоратли бўлиш вожибдир. (“Баҳрур роиқ", "Ғунятун носик", "Фатово Заҳирия”).

Саъй қилаётган кишининг таҳорати бехосдан бузилса, унинг зиммасига бирор каффорат вожиб бўлмайди. Аммо таҳоратсиз саъй қилиш макруҳ бўлади. Фатовои Ҳиндия китобида шундай дейилган:

الطهارة من الحدث الحكمي أثناء السعي سنّة من سنن السعي. والسعي محدثا متعمدا مكروه. ومن طاف على طهارة ثم انتقض وضوؤه أثناء السعي فكمله محدثا فسعيه صحيح الفتاوى الهندية،

"Саъй асносида таҳоратли бўлиш саъйнинг суннатларидан бўлиб, қасддан таҳоратсиз саъй қилиш макруҳдир. Кимки, таҳоратли ҳолида саъй қила туриб, саъй асносида таҳорати бузилса ва шу ҳолида саъйни охирига етказиб қўйса, саъйи дуруст бўлади (яъни қайтадан саъй қилиши шарт бўлмайди).

Демак, таҳоратли ҳолда саъй қилиш суннат ва бунга имкон қадар эътибор қаратиш лозим. Бордию, саъй асносида таҳорат бузилса, бу жиноят ҳисобланмайди ва зиммага бирор жазони вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Юртдошларимизнинг улуғ ҳаж амалини бажаришда ҳис қилган инсон қадри тамойили

#uzbekiston24

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ ВА ФАРИШТАЛАР ЯХШИ КЎРАДИГАН БАНДА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ОТИНОЙИЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун - 2023 йилнинг 25 июль куни Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” марказида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарни Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нигора Имамова очиб, отинойиларнинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни, жамият ривожида уларнинг вазифалари ва масъулияти ҳақида маъруза қилди.

Семинар давомида Нурафшон шаҳри бош имом-хатиби Рашид Рустамов "Маҳаллаларда аёллар орасида радикаллашувнинг олдини олиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш”, Зангиота тумани “Андалус” жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид Миржалилов “Мерос масаласи”, Зангиота тумани " Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурали Мавлонов “Ақийда масалалари: Ширкнинг шаръий тушунчаси, ширк оқибатининг оғирлиги” мавзусида маърузалар қилдилар.

Ўқувлар давомида мамлакатимизда дин ривожи, мўмин-мусулмонлар учун ташкил этилаётган имкониятлар, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, соф Ислом таълимотини тарғиб қилишда диний соҳа ходимларининг, шу жумладан, отинойиларнинг ўрни ҳақида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар давомида отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан саволлари тингланиб, бу саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” марказида вилоят отинойилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

@fitratuz
👍2