Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁШЛАР НEГА САЛОМ БEРМАЙ ҚЎЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Китоб ўқиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! 1. Ёзда ҳаволар исиб кетса, Қуръон каримни майкачанг бўлган ҳолда ўқисам ва ёдласам бўладими?
2. Ухлашдан аввал шайх Ҳазратларининг китобларини ётиб ўқисам бўладими?
Бу ҳолатлар беодоблик бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Икки ҳолат ҳам беодоблик бўлади. Одобга яраша илм хосил бўлади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етакалашдан ҳаё қиламан” деган эканлар.

Улуғларимиздан бир нечалари ич кетиш касаллигига дучор бўлиб, бир кечада бетаҳорат китоб ўқишдан ҳаё қилиб, 16-17 бор таҳорат қилганлари зикр қилинган. Албатта илмлари ҳам ўшанга яраша бўлган.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисдан дарс беришларидан аввал чиройли кийим, саллаларини кийиб, хушбўйланиб ва вақор билан ўтириб ҳадисдан дарс берганлар. Имом Моликни ким эканликлари ҳаммага маълум.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам илм хосил бўлиши мумкин, лекин унинг баракаси, ўзига ва инсонларга бўладиган манфаати, баракаси илмнинг одобини ўрнига қўймасдан хосил бўлмайди.

Қадимдан устозлар бошланғич таълимни олувчиларга “Таълимул мутаъаллим” китобини ўқитиб келадилар. Унда ўқитувчи, ўқувчи ва китобга бўлган одоблар зикр қилинган. Ўша китобда : “Буларсиз илм хосил бўлмайди. Хосил бўлсада унинг баракаси, файзи бўлмайди” дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати 5-дарс 2-қисм

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
67: ХАТОЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШНИ ИСТАМАСЛИК

Яна бир нафс касаллиги – банда қилаётган гуноҳ, хато-камчиликлари ва нотўғри ишларини пайқамайди ёки сезишни истамайди.

Муолажа услуби

Бундай бепарволикдан қутилиш учун барча гуноҳлардан тавба қилиш ва имкон қадар бошқа уларга қайтмаслик лозим. Банда шундай тавба қилсинки энди унинг нафси олдинги гуноҳларни қилишни истамасин.

Абдуллоҳ ибн Усмон ар-Розий менга ривоят қилади. Абу Усмон раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Кўпчилик мўминлар бошига тушган мусибатлардан бири – ўзининг қилаётган нотўғри ишларига ва хатоларига кўзини юмиб, уларни имкон қадар тезроқ тузатиш йўлини изламаслигидир. Агар мўмин нафси ўрганмагунича бу касалликдан халос бўлмаса, ўз хатоларини пайқашни истамайдиган, кўра олмайдиган бўлиб қолади”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 30 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:41
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:15
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:50
⏱ХУФТОН - 21:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Охиратда гуноҳи кабира қилганларнинг ҳукми (28-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(90-94 бет)

Тўлиқ
видео👉 https://fb.watch/m4DhmTfPiB/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Охиратда гуноҳи кабира қилганларнинг ҳукми
fitrat.uz
#Аудио

Охиратда гуноҳи кабира қилганларнинг ҳукми (28-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(90-94 бет)

(Айтамизки): Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларидан кабира гуноҳларни қилганлар модомики, тавҳид ақидасида жон бериб, Аллоҳ таолони таниган (иймон келтирган) ҳолларида Унга йўлиқсалар, гарчи гуноҳларидан тавба қилмаган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Улар Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳукмига ҳавола бўладилар.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида (28-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/m4Do_uE0kX/


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
#Аудио #Фиқҳ

Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида (28-маъруза)

Аллох таоло:

"Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳим қилинсангиз», деган («Нур» сураси, 56-оят).

Аллох таоло намоз ўқишга қандоқ амр қилган бўлса, закот беришга ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламга итоат қилишга ҳам шундоқ амр қилмоқда.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам Ўзим унга фарз қилган нарсадан маҳбуброқ бошқа бирор нарса билан Менга яқин бўла олмайди.

Бандам Менга нафллар билан яқинлик қилишда бардавом бўлиб, шу даражага етадики, Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ҳамда юрадиган оёғи бўламан.

(Яъни, Мен изн бермаган нарсани эшитмайди, кўрмайди, ушламайди ва қадам қўймайди.) Агар Мендан сўраса, сўраган нарсасини бераман. Агар паноҳ тиласа, паноҳ бераман», деди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИЗ УЛАМОЛАРИМИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ, НЕГА УЛАР ЮРГАН ЙЎЛДАН ЮРМАЙМИЗ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Хотира пасайиши

САВОЛ:
Ассалому алайкум!Савол: Зехним пасайиб кетяпти. Имконим борича, кучим етганича такво килишга харакат киламан. Хотиранинг пастлиги йод етишмаслиги каби хасталиклар сабаб хам булиши мумкин экан. Хотирам сустлигидан жуда кийналаман, укиган илмларим зехнимга урнашмаяпти. Гуёки сувга ёзган билан баробар. Илмли булишни, илмимдан бошкалар хам наф олишини жуда истайман. Илм олишни тарк кила олмайман, илм укисам худди тузон каби учиб кетяпти. Исломдан, диндан бебахра, иймони суст кишиларнинг хам хотираси, зехни кучли булишини мулохаза киламан. Менга маслахат беринг. Устоз насихатингизга мухтожман. Нима килай? Илмни вактинча тарк килиб факат ибодатга узимни багишлайми? Ёки ёдимдан чикиб кетаётган булса хам китоб укиш ва илм олишда давом этаверайми?

ЖАВОБ: Зеҳнни яхшилаш бўйича барча чораларни кўриш билан бирга Аллоҳ таолога дуо қилиб, илм олишда давом этаверинг. Аллоҳ таолонинг Ўзига осон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
Агар киши бошлиқ бўлиш касалига гирифтор бўлса, демак у ибодат ва ихлосдан маҳрум бўлибди.

Иброҳим Ҳаввос роҳимаҳуллоҳ

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЗУЛМНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Унаштилгандан кейин йигит ва қиз видеода гаплашиши

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен чет элга ишлаш учун келганимдан кейин унаштирилдим бу унаштирув биз биримизнинг расмларимизни кўриш орқали бўлди. Шу пайтгача биз видео қўнғирок орқали икки марта бир биримизни кўриб гаплашдик, саволим шундан иборатки; 1) мен бўлажак аёлим билан видео қўнғирок оркали гаплашиб турсам бўладими? 2) булажак аёлимнинг расмларини куриб турушим мумкинми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Унаштирув қиз ва йигитни бир-бирига маҳрам қилиб қўймайди. Бегоналар билан қандай муносабатда бўлсангиз у билан ҳам шундай муносабатда бўлишингиз керак. Сизлар бир-бирингизга номаҳрамсиз. Никоҳдан аввал йигит ва қиз бир-бирига (суратига бўлса ҳам) шаҳвоний назар билан қараши дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ

🔸БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди
➡️БАТАФСИЛ

🔸 Хушхабар: Фарғонада илк вақф мулки қурилиши бошланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Имом-хатиблар икки ярим мингга яқин мурожаатни ўрганди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Бош имом кўкрак нишонибилан тақдирланди
➡️БАТАФСИЛ

🔸“Вақф” фонди ходими Республика медиа-форумида муваффақиятли қатнашди
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2