This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ
Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида (28-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/m4Do_uE0kX/
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:

Audio
#Аудио #Фиқҳ
Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида (28-маъруза)
Аллох таоло:
"Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳим қилинсангиз», деган («Нур» сураси, 56-оят).
Аллох таоло намоз ўқишга қандоқ амр қилган бўлса, закот беришга ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламга итоат қилишга ҳам шундоқ амр қилмоқда.
👉 Батафсил

#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан. Бандам Ўзим унга фарз қилган нарсадан маҳбуброқ бошқа бирор нарса билан Менга яқин бўла олмайди.
Бандам Менга нафллар билан яқинлик қилишда бардавом бўлиб, шу даражага етадики, Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ҳамда юрадиган оёғи бўламан.
(Яъни, Мен изн бермаган нарсани эшитмайди, кўрмайди, ушламайди ва қадам қўймайди.) Агар Мендан сўраса, сўраган нарсасини бераман. Агар паноҳ тиласа, паноҳ бераман», деди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
@fitratuz

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
БИЗ УЛАМОЛАРИМИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ, НЕГА УЛАР ЮРГАН ЙЎЛДАН ЮРМАЙМИЗ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИЗ УЛАМОЛАРИМИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ, НЕГА УЛАР ЮРГАН ЙЎЛДАН ЮРМАЙМИЗ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Хотира пасайиши
САВОЛ: Ассалому алайкум!Савол: Зехним пасайиб кетяпти. Имконим борича, кучим етганича такво килишга харакат киламан. Хотиранинг пастлиги йод етишмаслиги каби хасталиклар сабаб хам булиши мумкин экан. Хотирам сустлигидан жуда кийналаман, укиган илмларим зехнимга урнашмаяпти. Гуёки сувга ёзган билан баробар. Илмли булишни, илмимдан бошкалар хам наф олишини жуда истайман. Илм олишни тарк кила олмайман, илм укисам худди тузон каби учиб кетяпти. Исломдан, диндан бебахра, иймони суст кишиларнинг хам хотираси, зехни кучли булишини мулохаза киламан. Менга маслахат беринг. Устоз насихатингизга мухтожман. Нима килай? Илмни вактинча тарк килиб факат ибодатга узимни багишлайми? Ёки ёдимдан чикиб кетаётган булса хам китоб укиш ва илм олишда давом этаверайми?
ЖАВОБ: Зеҳнни яхшилаш бўйича барча чораларни кўриш билан бирга Аллоҳ таолога дуо қилиб, илм олишда давом этаверинг. Аллоҳ таолонинг Ўзига осон.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
👍1
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@diyonatli

Агар киши бошлиқ бўлиш касалига гирифтор бўлса, демак у ибодат ва ихлосдан маҳрум бўлибди.
Иброҳим Ҳаввос роҳимаҳуллоҳ
@diyonatli
Иброҳим Ҳаввос роҳимаҳуллоҳ
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Унаштилгандан кейин йигит ва қиз видеода гаплашиши
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен чет элга ишлаш учун келганимдан кейин унаштирилдим бу унаштирув биз биримизнинг расмларимизни кўриш орқали бўлди. Шу пайтгача биз видео қўнғирок орқали икки марта бир биримизни кўриб гаплашдик, саволим шундан иборатки; 1) мен бўлажак аёлим билан видео қўнғирок оркали гаплашиб турсам бўладими? 2) булажак аёлимнинг расмларини куриб турушим мумкинми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Унаштирув қиз ва йигитни бир-бирига маҳрам қилиб қўймайди. Бегоналар билан қандай муносабатда бўлсангиз у билан ҳам шундай муносабатда бўлишингиз керак. Сизлар бир-бирингизга номаҳрамсиз. Никоҳдан аввал йигит ва қиз бир-бирига (суратига бўлса ҳам) шаҳвоний назар билан қараши дуруст эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

#ЯНГИЛИКЛАРИ_ВАҚТИ
🔸БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди
➡️БАТАФСИЛ
🔸 Хушхабар: Фарғонада илк вақф мулки қурилиши бошланди
➡️БАТАФСИЛ
🔸Имом-хатиблар икки ярим мингга яқин мурожаатни ўрганди
➡️БАТАФСИЛ
🔸Бош имом кўкрак нишонибилан тақдирланди
➡️БАТАФСИЛ
🔸“Вақф” фонди ходими Республика медиа-форумида муваффақиятли қатнашди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

69: БОЙЛАР САФИДА БЎЛИШ ИСТАГИ
Бой одамларга ҳаддан ташқари мулозамат, лаганбардорлик қилиш, тез-тез улар билан бирга бўлиш ва уларни рози қилишга интилиш ҳам нафс касаллиги саналади.
Муолажа услуби
Ушбу касалликдан халос бўлиш учун кўпроқ мискин-камбағаллар билан бирга бўлиш, инсон Аллоҳ унинг тақдирига белгилаб қўйган ризққагина эга бўлишини, бойлар унинг улушини кўпайтира олмасликларини тушуниб етиши лозим.
Агар банда бойларнинг қўлидаги бойликларига умид қилиш ва таъмагирликни тўхтатса уларни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиши ва уларга муҳаббат қўйиши ўз-ўзидан йўқолади.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам обрўли ва бой одамлар Исломни қабул қилишларидан умид қилиб, уларни динга даъват этаётганларида бир кўзи ожиз саҳобий ёрдам сўраб келганида юз ўгирганлари учун танбеҳ бериб, алоҳида бир сура (Абаса – “юз буриштирди”) нозил қилди.
Ушбу суранинг дастлабки оятларида кўзи ожиз саҳобий Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳунинг қиссалари келтирилади. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайш аъёнлари билан машғул эканликларини кўрмай, баланд овозда: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ ўргатган нарсадан менга ҳам ўргатинг”, деб халақит берганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан юзларини буриштирганлари ва юз ўгирганлари ҳикоя қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шу ишлари туфайли илоҳий итоб келди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿أَمَّا مَنِ ٱسۡتَغۡنَىٰ ٥ فَأَنتَ لَهُۥ تَصَدَّىٰ ٦ وَمَا عَلَيۡكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ ٧ وَأَمَّا مَن جَآءَكَ يَسۡعَىٰ ٨ وَهُوَ يَخۡشَىٰ ٩ فَأَنتَ عَنۡهُ تَلَهَّىٰ ١٠﴾
“Аммо (Сизни машғул қилган) бой кимсага эса, сиз у томонга интиласиз. У покланмаса, сизни ҳеч ким маломат қилмас. Энди, олдингизга югурган ҳолда (Аллоҳдан) қўрқиб келган киши эса, бaс, Сиз ундан чалғимоқдасиз” (Аъбаса сураси, 5-10-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асло Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳуни менсимаганларидан муборак юзларини бурмаганлар. Балки дин ташвиши сабаб бўлган. Чунки Макканинг зодагонлари мусулмон бўлса, Ислом дини кучaйиб, мусулмонлар сони янада кўпаярди.
Ушбу оятлар нозил бўлгандан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу келса, ридоларини тўшаб: “Роббимдан менга танбеҳ олиб берган киши, марҳабо. Бирор ҳожатингиз борми?” деб сўрардилар.
Аслида Расулуллоҳ алайҳиссалом сарвари коинот бўлишларига қарамай, фақирона ҳаёт кечирдилар, фақирликлари ожизликларидан эмас, балки бойликка ружу қўймаганларидан эди. Мискин ва фақирларни яхши кўрганлар, мажлисга борганларида қаерда бўш жой бўлса, шу ерга ўтирар эдилар, ҳатто келган одам: “Қайси бирингиз Муҳаммад алайҳиссаломсиз?” деб сўрарди.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мискинлар, қул-хизматчилар билан бирга юрар, уларнинг эҳтиёжларини таъминлар, бундан асло тортинмас, орланмас эдилар” (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга: “Камбағалларни севинг ва улар орасида кўпроқ бўлинг!”деб насиҳат қилганлар.
Қанчадан-қанча фақирлар бор, лекин нафси тўқлиги сабабли борига қаноат ва шукр қилиб яшайди. Аммо бойлар бор, мол-дунёси қанча кўпайса-да, нафси ва кўзи очлиги сабабли тинмай ўз ҳолидан нолиб, ношукрлик қилади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бойлик мол(дунё)нинг кўплигида эмас. Балки (ҳақиқий) бойлик нафс тўқлигидир”, деганлар (Имом Муслим, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мени мискин ҳолда яшат, мискин ҳолда ўлдир ва Қиёмат куни ҳам мискинлар қаторида тирилтир”, деб дуо қилдилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Нима учун, ё Расулуллоҳ?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил илгари киради. Эй Ойша, мискинни қуруқ қайтарма, ҳеч бўлмаса яримта хурмо бўлса ҳам бергин. Мискинларга муҳаббатли ва яқин бўл. Шунда қиёмат куни Аллоҳ сени Ўзига яқин қилади”, дедилар.

👍3
Расулимиз алайҳиссаломнинг тарбия мактабларида таҳсил олган саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳам мискинларни яхши кўриб, ҳурмат қилишарди.
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу мискинларни яхши кўргани ва кўпинча улар билан суҳбатлашиб ўтиргани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни “Абул масакийн” (“Мискинлар отаси”) деб чақирганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан бири Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо онамиз ҳам мискин ва фақирларга кўп эҳсон қилганлари учун “Уммул масакийн” (“Мискинлар онаси”) деб номлашган.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани васият қилдилар:
– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;
– ўзимдан юқоридагиларга эмас, балки пастдагиларга қараш;
– қавм-қариндошларим билан, гарчи улар ёмонлик қилишса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;
– “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” зикрини кўп айтиш;
– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни гапириш;
– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи: “Ким охират саодатини истаса, мискинлар билан ўтирсин”, деганлар.
Аллоҳ таоло мискинларни севувчи қалби пок бандаларидан қилсин!
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу мискинларни яхши кўргани ва кўпинча улар билан суҳбатлашиб ўтиргани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни “Абул масакийн” (“Мискинлар отаси”) деб чақирганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан бири Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо онамиз ҳам мискин ва фақирларга кўп эҳсон қилганлари учун “Уммул масакийн” (“Мискинлар онаси”) деб номлашган.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани васият қилдилар:
– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;
– ўзимдан юқоридагиларга эмас, балки пастдагиларга қараш;
– қавм-қариндошларим билан, гарчи улар ёмонлик қилишса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;
– “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” зикрини кўп айтиш;
– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни гапириш;
– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи: “Ким охират саодатини истаса, мискинлар билан ўтирсин”, деганлар.
Аллоҳ таоло мискинларни севувчи қалби пок бандаларидан қилсин!
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Хушхабар
«САЙЙИД ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ
Уламоларимиз: "Бирор ҳудудда масжид барпо этилса, шу масжиднинг баракаси бутун аҳолига татийди. Шу ерга файз, унум ва барака инади", дейишган. Ҳақ гап. Эътибор бериб қаралса, масжиди бор маҳаллалар файзли, баракалидир.
Тошкент вилояти Қизил тоғ қўрғони "Файзобод" маҳалла фуқаролар йиғини Усмон Носир кўчасида жойлашган "Саййид ота" жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, маҳалла фаоллари, нуронийлар отахонлар иштирок этди.
Масжиднинг ер майдони ва айни пайтда қурилиш давом этаётган ҳудуд 25 сотихдан иборат. Замонавий масжидга ҳамоҳанг тарзда имом-хатиб, ноиб, мутавалли хоналари ҳамда қоровулхона ҳам бунёд этилмоқда.
Барча шарт-шароитга эга жомега мос тарзда таҳоратхона ҳам қад ростлаяпти.
Намозхонлар учун қулайлик яратиш мақсадида автотураргоҳ ҳам қуриляпти.
Янги жоме тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини Аллоҳ таоло насиб этсин. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаёганлардан Раббимиз рози бўлсин.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати