Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нубувватликдан ҳеч нарса қолмайди. Фақат башорат берувчи нарса қолади, холос», деганларида, саҳобалар: «Башорат берувчи нарса нима?» дейишди. Шунда у зот: «Яхши туш», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УШР ҚАНДАЙ УСУЛДА БЕРИЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
БОШ ИМОМЛАРИМИЗ СЕРТИФАТ ОЛИШДИ

Илм, маърифат инсонни юксак марралар сари чорлайди, уни икки дунёда азиз ва мукаррам қилади.
Хабарингиз бор, Бухоро вилоятидаги Мир Араб Олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари учун “Аҳоли радикаллашувининг олдини олишдаги долзарб масалалар” йўналишида малака ошириш ўқувлари якунланди.

Ўқувларда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвуддин домла Нортожиев бошчилигида туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳам фаол иштиок этди.

Машғулотларда “Дунёвий давлатда диннинг ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти”; “Диний мазмундаги материалларни қонунга зид равишда тарқатиш, олиб кириш ва сақлаш билан боғлиқ жавобгарлик масалалари”; “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили”; “Радикализм ва экстремизмга қарши кураш: генезис, замонавий ҳолат ва халқаро тажриба”; “Долзарб масалаларга раддия бериш методологияси (мазҳабсизлик, Қуръон оятлари ва ҳадислардан тўғридан-тўғри ҳукм олиш)” каби мавзуларда маърузалар барчага манзур бўлди.

* * *

Бугун малака ошириш ўқувларида қатнашган Тошкент вилояти туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатибларига сертификатлар топширилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОДАМНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ ГИЛАМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Катта одамнинг қайт қилиши гиламни нопок қиладими ёки фақат чақалоқларники нопок қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайт қилган шахс ёш ёки қари бўлишидан қатъий назар агар оғиз тўла қайт қилса у нажосат ҳисобланиб, теккан жойини нопок қилади. Агар оғиз тўла бўлмаса, у нажосат ҳисобланмайди ва теккан жойини нопок қилмайди.

Уламоларимиз томонидан қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келгач, Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

@fitratuz
👍3
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Ayni damda “Piskent” jome masjidida juma namozidan foto lavhalar.
@diyonatli
❤8👍3👏2❤‍🔥1
25 авг., 10.49​.aac
4.2 MB
#Аудио #Маъруза

Салафи солиҳларга эргашиш ҳукми

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli