Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

НАФЪИМИЗ ХАЛҚҚА БЕШАКДИР

Юртимизда ҳар йили истиқлолга эришган кунимизни бир-биридан гўзал ғоя ва шиорлар остида нишонлаш гўзал анъанага айланган. Уларнинг ҳар бири қалбимизда алоҳида меҳр уйғотиб, ўзини шу Ватан фарзанди деб билган кексаю ёшни эл-юрт фаровонлиги йўлида жипслаштиришга хизмат қилмоқда.

Бу йил энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" кенг нишонлаймиз.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрамини юксак савияда ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Байрам арафасида барча ташкилотларда фаол ва ташббукор, фидойи ва жонкуяр ходимлар рағбатлантирилмоқда.

Кеча Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиблар, ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Йиғилишда мутасаддилар вилоят имом-хатибларининг 2023 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ва келгусидаги ишлари ҳақида маърузалар қилишди.

"Ислом дини нима?” ва “Руҳий тарбия” китоби мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академияси "Манбалар хазинаси" мудири М.Усмоновнинг чиқиши тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

* * *

Йиғилиш байрам тадбири бўлгани боис Мустақилик шодиёналари арафасида ўзининг намунавий хулқи, ишга бўлган гўзал муносабати, жамоатдаги фаоллиги, ижро интизомига қатъий риоя қилиши туфайли бир гуруҳ имомлар рағбатлантирилди.

Хусусан, "Энг намунали имом-хатиб" номинация бўйича Зангиота тумани бош имом-хатиби Илёс Шокиров,
Паркент тумани бош имом-хатиби Миршавкат Тўйчиев, Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Суннатилла Эрназаров, Пискент тумани бош имом-хатиби Зайнилобиддин Қудратов, Бекобод шаҳар бош имом-хатиби Эргашбой Ҳамидов, Янгийўл тумани бош имом-хатиби Қамариддин Қамбаров Ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди.

"Энг намунали ҳудуд" номинацияси бўйича 1-ҳудудга масъул Обид Мирҳамидов, 4-ҳудудга масъул Абдуҳамид Маликов тақдирланди.

Шунингдек, "Энг наъмунали имом-хатиб", "Энг яхши котиб", "Энг яхши муҳтасиб" номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқлаб, Ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди.

* * *

Дарҳақиқат, байрамлар арафасида бундай тадбирларни ўтказиб туриш, фаол ходимларни рағбатлантириш бизга шонли тарих ва буюк келажакни эслатади. Зеро, олис мозий, буюк аждодларимиз мероси ва 32 йил мобайнида босиб ўтган йўлимизга назар ташлаб, шу муқаддас Ватанда яшаётганимизга шукроналар келтиришимиз ҳамда Янги Ўзбекистонга сидқидилдан хизмат қилишимизни шарт.

Чунончи, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари айтганидай:

Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки бу нафъ ўзингга кўпракдурур.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиблар, ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

@diyonatli
👍1