Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Закотнинг тарқатилиши (33-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/mSsHluT6Ir/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Закотнинг тарқатилиши
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Закотнинг тарқатилиши (33-маъруза)

Закот қуйидагиларга берилади: Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳим билим ва ҳикмат соҳибидир" (Тавба, 60, мазмуни).

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Баракадан қайтиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Биз бозорда савдо қиламиз. Яқинда бошқа қатордан каттароқ жой олиш мақсадида жойимизни сотиққа қўйдик. Қўшнимиз ҳаридор бўлишди. Олдиндан заклат беришларини ва агар иш ўҳшамаса пулга куйишларини айтдик рози бўлишди. Барака қилдик ва олдиндан 200$ заклат(байбоши) олдик. Биз ҳам бошқа жойни барака қилдик ва ўша 200$ ни заклат қилиб бердик. Орага муддат қўйилди. Бизнинг ҳаридор муддат тугашига 2 ҳафта қолганида савдо бекор қилишни, келишилган пулни топа бера олмаслигини айтди ва пулимни қайтаринглар деди. Бизнинг мазҳабга кўра байбоши яъни заклатни қайтариш керак экан. Биз ҳам бошқага барака қилиб пулингизни бериб қўйганмиз озгина кутинг қайтарса қайтарамиз дедик унамади. Пулини бердик лекин ўзимиз пулимизни қайтаролмадик ва ўртада 200$ зиён қилдик. Ҳеч бўлмаса зарарни ўртада қоплайлик десам ҳам кўнмади. Биз тўгри иш қилганмизми? Пулимизни ким қайтариши керак?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Байбошини қайтариб бериб тўғри қилгансизлар. Нариги сотувчи ҳам қайтариши керак эди. Бориб талаб қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЛМНИ ТАНЛАЙСИЗМИ, БОЙЛИКНИМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
​#ҲАДИС

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, бир кишини масжидга қатнашга аҳд қилганини кўрсангиз, унинг иймони ҳақида гувоҳлик берингиз. Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, намозни тўкис адо қилса ва закотни берсагина, обод қилади», деган»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Масжидларга чин қалбдан қатнашга одатланиш.
2. Масжидларга қатнаётган кишилар ҳақиқий иймонли кишилар эканини билиш.
3. Айтилган фикрни тасдиқлаш учун оятдан далил келтириш.

Бу ҳадиснинг ҳикмати жуда катта. Масжидга доимий қатнашга одатланишнинг фойдалари кўп: инсон савоб олади, мусулмонлар жамоасидан хабардор бўлиб туради, иймони камолга етади. Иншааллоҳ, «Жамоат намози боби»да бу ҳақда тўхталамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍1
#Аудио #Маъруза

Закотнинг тарқатилиши

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Бу ишим риё эмасми?

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ман келинман, ҳамма келинлар сингари уй ишларини қиламан, базида қиляпкан ишларимни кўрсатиб қиламан, қайнона ойижоним кеткан бўлсалар, келишларига яқин кўзга кўринадиган ишларни қламан ва кўпинча қиляпканимни кўрсатиб қламан, чунки енги келинлигимда, уй ишларини қилсамҳам, қилмадизми, билиб билиб қилин дб танбех берганлар, ваҳоланки мен қилган боламан, шу гаплардан кейн, улани кўзларини олдиларида қиладиган бўлдим, шунақа гап сўз чиқмаслиги учун, шу ниятда кўрсатиб қламан, шу қиляпкан ишим риёкорликга кирмайдими ёки Аллоҳ розилиги учун дб беркитиб қилишим керакми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кўрсатиб қилаверинг. Ниятингиз мақтов эшитиш эмас, азиятдан сақланиш экан. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТОЛИБИ ИЛМГА ЁРДАМ БEРАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиёда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Табибга олиб борсам бўладими?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен хоразмданман. Бизда ёш болаларни боши ерга тушса тегса табибга (товипга) олиб бориш боришади. У табиб болакайларни бошини рўмол билан боғлаб бир нималарни ўқийди. Бир қоғозга бир нималарни ёзиб беради. Кейин уйингизга бориб уйингизни исириқ билан айлантиринг ва ёзиб берган қоғозимни исириқни ичига ташаб хонангизни айлантиринг деб юборади. Шу тўғрими нима дейсиз? Бизда бу нарса анъанага айланган.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бидъатдир. Бундай ишларни қилманг. Болани боши лат еса шифокорга бориш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
👍1
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
👍2
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Аллоҳдан узоқлашишга олиб борадиган барча йўллардан йироқ бўлинг!
Чунки сиз икки марта яшайсиз – бири бу дунёда ва бири охиратда. Танлаган йўлингиз сизни Яратганнинг раҳмати, мағфирати ва розилигига эриштириши ёки Унинг ғазабига дучор қилиши ва зиёнда қолишга омил бўлади.

🌙 УНУТМАНГ!
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртанги кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир»
(«Ҳашр» сураси, 18-оят).

✅ ЭСЛАТМА
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар сол, агар сен тақвода зиёда бўлмасанг, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан», – дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№14
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
ДУРДОНА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъий назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.

Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КУЗАТИБ ТУРИБДИ, НЕГА ГУНОҲ ҚИЛАМИЗ?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аудио #Маъруза

Илм олиш одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli