Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 14 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:43
⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:02
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:42
⏱ХУФТОН - 20:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤2👍2💯1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Абу Умора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюрдилар:
1. Касални бориб кўрмоқни;
2. Жанозада қатнашмоқни;
3. Акса урганга жавоб қайтармоқни;
4. Кучсизга ёрдам бермоқни;
5. Мазлумга кўмак бермоқни;
6. Саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёймоқни;
7. Қасамга вафо қилмоқни.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш одоблари (34-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/n2o3dpb_9i/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш одоблари
fitrat.uz
#Аудио #Одоб_ахлоқ

Амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш одоблари (34-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш Ислом умматининг энг катта мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, бу умматнинг ўзига хос хусусияти ҳамда яхшиликка эришиш сабабларидан бири ҳам амри маъруф ва наҳйи мункар қилишдадир. Аллоҳ таоло Куръони Каримда шундай марҳамат қилган:
«(Эй мусулмонлар!) Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Амри маъруф ва наҳйи мункар дегани яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш демакдир. Бу амал ҳар бир мусулмон учун тоқати даражасида бажариши вожиб бўлган амалдир. Амри маъруф ва наҳйи мункарнинг ҳам ўзига хос одоблари бор. Қуйида ушбу одоблардан баъзиларини зикр қиламиз:

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯ

Ҳар кимнинг таърифи ўзига яраша

Ҳиндлар филни қоронғу бир оғилга қамадилар. Умрида фил кўрмаган халқ ўша ерга тўпланди. Филни кўрмоқчи эди улар. Лекин оғил шу қадар қоронғу эдики, кўз билан кўришнинг асло имкони йўқ эди. Ичкарига кирганлар филни қўллари билан пайпаслаб кўрар, уни ҳар ким ўзича таъриф этар эди.

Биттаси филнинг хартумини ушлаб: «Фил бир қувур экан», дерди. Яна бошқаси филнинг қулоғидан тутиб: «Фил елпиғичга ўхшар экан», дея тушунтирди. Бошқаси филнинг оёғини тутиб филни фақат оёқдан иборат деб билар ва: «Фил баҳайбат бир устунга ўхшар экан», дея ошириб тошириб тушунтирарди. Яна бир одам филнинг сиртини силаб кўрди ва: «Фил тахтга ўхшар экан», деб уни таърифлади.

Кимки филнинг қаерини силаган бўлса, ҳайвонни шунга кўра таърифлар, лекин ҳеч бирининг таърифи бошқасиникига ўхшамасди. Бирови «дол» дерди, бошқаси «алиф». Агар қўлларида шам, олдиларида бирор йўлбошловчи бўлганида, қоронғу бўлса ҳам филни аниқ кўришар, қандай ҳайвон эканини осонгина билиб олган бўларди.

Туйғу кўзи баъзан ҳовучга, баъзан кўпикка ўхшайди. Ҳовучга бутун бир филни сиғдириб бўлмайдику!

«Маснавий»дан ибратли ҳикоялар. Жалолиддин Румий

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАДДИМИЗДАН ОШМАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

✅ Бугун, 14 сентябрь куни “Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🛫 Маълумот ўрнида, ҳар 3 кунда бир маротаба амалга ошириладиган авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @fitratuz | @mp3muslim | @diniysavollar
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍4
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:43
⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:02
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:50
⏱ШОМ - 18:40
⏱ХУФТОН - 20:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
15 сент., 11.26​.aac
7.8 MB
#Аудио #Маъруза

Амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҒАФЛАТДАМИЗ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НУҚСОНИ БОР ОДАМ МАСЖИДГА БОРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Акамни бир таниши "масжидга нуқсони бор одам кириши мумкин эмас" деб айтибди. Акам жигар серози ташхиси қўйилган, жума намозига масжидга борадилар. Акам бу гапга хафа бўлиб ундай дема деб айтганлар, у ё ўзи шундай деб айтган. Нуқсони бор одам масжидга бормаслиги керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларимизда жумъага бориш кимларга вожиб эканлигини баён қилиш билан бирга жумъага бориши узрли кишилар ҳам баён қилинган. Улар: аёл киши, ёш бола ва бемор кишилар. Бемор кишилар деганда Жума намозига боролмайдиган даражада оғир бетоблар, узоқ вақт ўтира олмайдиган ҳолатдаги кишилар узрли ҳисобланади. Яъни мазкур кишилар жумага чиқишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Лекин, мабодо ўзлари ё ўзгаларнинг ёрдамида масжидга боришса, ўқиган жумалари дуруст бўлади. Уларнинг масжидга киришига шаръий монелик йўқ. Жигар серрози бўлган кишилар ҳам кучлари етса, масжидга боришлари жоиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази.

@FITRATUZ