ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
@diyonatli

🕊2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Онамга савоб етиб боришни хохлайман
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур онам хаётлар шуларга қайси дуоларни ўқисам бўлади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-она ҳаққига қандай дуо қилишни таълимини бериб, “Исро” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:
وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт.
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир.
Ҳофиз Абу Бакр Баззор Бурайда розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
«Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
– Онамнинг ҳаққини адо қилдимми? – деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ, – деган эканлар». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки рабиъус соний ойи (милодий 627 йил июль-август ёки август-сентябрь):
– Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, рабиъус соний ойи (милодий 627 йил август-сентябрь):
– Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодул аввал ойи (милодий 627 йил сентябрь-октябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта куёвлари Абул Ос розияллоҳу анҳу (Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри) мусулмон бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (милодий 627 йил октябрь-ноябрь):

Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (милодий 627 йил ноябрь-декабрь):

Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (милодий 627 йил декабрь):
– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

👍1
#Тарбия
13-сабоқ
Қаттиққўл отамнинг меҳри
Отам жуда қаттиққўл инсон эдилар. Эсимни таниганимдан бери у кишини доимо жаҳлдор, қўрс ва тажанг қиёфада кўрганман. Бошқа болаларнинг оталари суйиб эркаласа, кўчаларда қўлларидан ушлаб етаклаб юришса ҳавасим келарди.
Болалик давридан ўсмирлик босқичига қадам қўяр эканман, отамнинг менга нисбатан муносабатлари бирдек, ҳеч ўзгармади. Отам гўё менинг фақат ёмон томонимни кўриб, яхши томонимдан кўз юмаётгандек туюларди.
Тўғри, баъзи-баъзида отамнинг менга нисбатан муносабатларида илиқликни ҳис қилганман. Лекин бундай вазиятлар жуда кам бўлган. Бундай ҳолатларни санашга биргина бармоқнинг ўзи кифоя қилар эди...
Мана, ҳарбий хизматга отланиш даври ҳам келди. Олдинда Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо этиш билан бирга, оиламдан узоқда кечадиган соғинчли кунларни ўтказиш машаққати ҳам турарди.
Барча тиббий текширувлардан ўтдим, ҳужжатимга “ҳарбий хизматга яроқли” деган муҳр босилди. Кетишимдан бир кун аввал алламаҳалгача онам ва сингилларим билан гаплашиб ўтирдик. Отам эса ўша-ўша, бир оғиз ҳам гапирмасдилар. Нимадандир хавотирланаётгандек, у ёқдан-бу ёққа юрардилар.
Тонг ҳам отди. Ҳарбий хизматга отланган қишлоқ йигитларини олиб кетиш учун автобус келди. Онам ва сингилларим билан хайрлашиб бўлганимдан сўнг, отам мени бағирларига қаттиқ босиб: “Ўғлим, сени Аллоҳга топширдим”, дедилар. Бошқа гап гапирмадилар.
Елкаларидан бошимни олар эканман ёноқларига тушаётган ёш томчиларини кўрдим. Улар кўз ёшларини ҳеч кимга кўрсатмаслик учун тезда артардилар.
Шу топда қалбимдан ажиб бир ҳис ўтди, автобусга чиқиб кетаяпман-у, хаёлим отамда. Бундай меҳр ёшларини отамда ҳеч қачон кўрмаганман. Кўрган бўлсам ҳам эслолмайман...
Автобус шаҳар томон елиб борарди. Йигитлар турли мавзуларда суҳбат қуриб кетишяпти. Баъзиларини эса уйқу элитган. Менинг кўз ўнгимда ҳали ҳам ўша ҳолат: ота меҳри шунчалик қайноқ бўлишини билмас эканман.
Мендан ҳаммадан ҳам кўпроқ хавотир олувчи онам ҳақларида ўйламасдан, отам ҳақларида шунчалик узоқ хаёл сурибманки, ҳатто “Хизматдан қайтгунимча мендан хавотир олиб касал бўлиб қолсалар-а?!” дея дилимдан бироз ғашлик ҳам ўтди.
Йигитларнинг деярли ҳаммаси манзилгача ухлаб олишди. Менинг эса бир неча соат йўл юрган бўлишимизга қарамай кўзимга уйқу келмади.
Хизматни ўташимиз керак бўлган ҳарбий қисмга етиб борганимиздан сўнг, афсуски мени орқага қайтариб юборишди. Маълум бўлишича, менинг тиббий таҳлил натижаларим бошқа кишиники билан алмашиб қолган экан.
Мутасаддилар лабораторияда таҳлил жавобларини рўйхатга олишда чалкашлик бўлгани ва мендан олинган таҳлилларга кўра, жигаримда бироз ўзгариш борлиги, даволанганимдан сўнг яна хизматга чақиришларини тушунтиришди.
Бир тарафдан бошқа тенгдошларим каби хизматни адо эта олмаганим учун хафа бўлсам, бошқа тарафдан оилам бағрига қайтишим кўнглимни ёриштирди.
Машинадан тушиб дарвозамиз томон юрдим. Қарасам рўпарамда отам турибдилар. Бўлган гапларни айтиб беришга улгурмасимданоқ, отам мени бағирларига босиб қаттиқ қучоқлаб олдилар...
(Оталар одатда қаттиққўл бўлишади, айниқса ўғил фарзандларига нисбатан. “Шундай қилмасам талтайиб кетади, кейин гапимга кирмай қўяди”, деб ўйлашади. Бу қисман тўғри. Лекин болани меҳрдан маҳрум қилиш, унга ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлиш бола қалбида отага нисбатан нотўғри тушунчалар шаклланишига олиб келади.
Ҳар бир ота ўз фарзандига она меҳри қанчалик зарур бўлса, ота меҳри ҳам шунчалик керак эканлигини тушуниб етиши ва шунга яраша муомала қилмоғи даркор. Тарж.)
"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ОНГ - 05:11
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:28
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:58
⏱ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ОНГ - 05:11
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:28
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:58
⏱ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5👏1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

👍3
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳуни ўпганларида, ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис ат-Тамиймий бор эди. Шунда у: «Менинг ўнта болам бору, уларнинг бирортасини ўпмаганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадиларда, «Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@fitratuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳуни ўпганларида, ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис ат-Тамиймий бор эди. Шунда у: «Менинг ўнта болам бору, уларнинг бирортасини ўпмаганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадиларда, «Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Мултфильм, эртаклардаги жумлалар
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўзимизнинг миллий мультфильмлар ёки эртакларимизда жангга кетаётган кахрамонни "Ота боболаримиз рухлари мададкор бўлсин" деган жумла билан кузатиш холлари кўп кузатилади. Бу ширк сўзга кирмайдими? Ёш болалар онггига тўғри сузларни сингдириш керакку.
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу гаплар шаръан тўғри эмас. Мададни Аллоҳ таолодан сўралади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Мултфильм, эртаклардаги жумлалар
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўзимизнинг миллий мультфильмлар ёки эртакларимизда жангга кетаётган кахрамонни "Ота боболаримиз рухлари мададкор бўлсин" деган жумла билан кузатиш холлари кўп кузатилади. Бу ширк сўзга кирмайдими? Ёш болалар онггига тўғри сузларни сингдириш керакку.
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу гаплар шаръан тўғри эмас. Мададни Аллоҳ таолодан сўралади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль):
– Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (милодий 628 йил февраль-март):
– Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди).
Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (милодий 628 йил):
– Хабат (барг) сарияси бўлди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль):
– Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (милодий 628 йил февраль-март):
– Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди).
Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (милодий 628 йил):
– Хабат (барг) сарияси бўлди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

🕊1
11 окт., 08.24.aac
4.2 MB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу
Бидъат залолатми? (38-маъруза)
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/_9ghwD1kv_8
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бидъат залолатми? (38-маъруза)
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/_9ghwD1kv_8
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бидъат залолатми?
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу
Бидъат залолатми? (38-маъруза)
“Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:
اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).
Батафсил

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Касални бориб кўришни, жанозага эргашишни, акса урган кишига жавоб қайтаришни, қасамнинг устидан чиқишни, мазлумга ёрдам беришни, (таом ёки бирор нарсага) чақирган кишига жавоб қилишни ва салом беришни» буюрдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Касални бориб кўришни, жанозага эргашишни, акса урган кишига жавоб қайтаришни, қасамнинг устидан чиқишни, мазлумга ёрдам беришни, (таом ёки бирор нарсага) чақирган кишига жавоб қилишни ва салом беришни» буюрдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Касса алгов
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз қариндошлар 5 киши хар 10 кунда 100$ дан алгов яни касса ўйнаймиз саволим бундай алговди ким олишини аниқлаш учун картадан фойдаланамиз яни 30 та картани ажратамиз орасиди битта туз чили бўлади ва ва бирма бир тарқатамиз кимга туз чили чиқса 100$ дан пулди берамиз ва 10 кундан кейин картани 4 кишига ва 3 ва 2 кишига тарқатилади шундай давом этади шу аниқлашимиз тўғрими ўша туз чили чиққан одамга 100$ 400$ йиғиб берилади ўзиники билан 500$ бўлади алхамдулиллах кўп ишларимизи шу сабаб битирип оляпмиз. 2 саволим мухимрок биз касса йиғиладиган куни ошхонада кўришамиз овқатланамиз ўша омади келган одам 100 минг сўм беради қолганини 4 киши халпана қиламиз шу ишимизчи жоизми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Ким олишини аниқлаш учун картадан фойдаланиш дуруст эмас. Бошқа услуб қўлланглар.
2). Бу дуруст эмас, ҳамма халпанада қатнашсин. Олган ҳам берган ҳам еганига пул тўласин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@FITRATUZ