Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Касса алгов

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Биз қариндошлар 5 киши хар 10 кунда 100$ дан алгов яни касса ўйнаймиз саволим бундай алговди ким олишини аниқлаш учун картадан фойдаланамиз яни 30 та картани ажратамиз орасиди битта туз чили бўлади ва ва бирма бир тарқатамиз кимга туз чили чиқса 100$ дан пулди берамиз ва 10 кундан кейин картани 4 кишига ва 3 ва 2 кишига тарқатилади шундай давом этади шу аниқлашимиз тўғрими ўша туз чили чиққан одамга 100$ 400$ йиғиб берилади ўзиники билан 500$ бўлади алхамдулиллах кўп ишларимизи шу сабаб битирип оляпмиз. 2 саволим мухимрок биз касса йиғиладиган куни ошхонада кўришамиз овқатланамиз ўша омади келган одам 100 минг сўм беради қолганини 4 киши халпана қиламиз шу ишимизчи жоизми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Ким олишини аниқлаш учун картадан фойдаланиш дуруст эмас. Бошқа услуб қўлланглар.

2). Бу дуруст эмас, ҳамма халпанада қатнашсин. Олган ҳам берган ҳам еганига пул тўласин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@FITRATUZ
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойининг боши, душанба (милодий 628 йил март ўрталари):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умра қилиш нияти билан Макка сари 1400 (ёки 1500) саҳоба ҳамроҳлигида йўлга чиқдилар;

– Усфон водийсида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар;

– Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди (ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир);

– Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди.

Ҳижрий 6 йил, зулҳижжа ойи охири ёки 7 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 628 йил май):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбиядан қайтиб келганларидан сўнг, Хайбарга юриш қилишларидан бир неча кун олдин Ҳабашистон, Миср, Форс, Рум ва Умон[9] подшоҳлари ҳамда Баҳрайн, Ямома ва Дамашқ амирларига мактублар юбордилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Садақа

Садақанинг фойдалари:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
👍5
#Аудио #Маъруза

Илмнинг фазли ва унга оид масалалар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ОНГ
- 05:13
⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:55
⏱ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш;
2. Касални бориб кўриш;
3. Жанозага эргашиш;
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш;
5. Акса урганга жавоб қайтариш», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БОЛАЛАРНИ ИНТEРНEТДАН ФОЙДАЛАНИШЛАРИГА РУХСАТ БEРМАНГ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” НОМЛИ СИЙРАТ ТАНЛОВИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БОШЛАНДИ
(ФОТОЛАВҲА)

✅ Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан ташкил этилган бош мукофоти –  Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг якуний тақдирлаш маросими бошланди.

🔸Бир ойдан зиёд вақт мобайнида танловга сийратга муҳаббатли бўлган юртдошларимиздан 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Уларни баҳолашга профессор-ўқитувчилар, таниқли уламолар, ёзувчи-шоирлар, моҳир журналистлар, “Сийрат” фани устозлари, Ислом тарихи билимдонлари ва медиа соҳаси мутахассислар жалб этилди.
Якунда танловнинг энг сара ижодий ишлари юқори баҳога лойиқ кўрилди. 

📜Айни дақиқаларда ғолиблар эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тушунарсиз ҳолат

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Устозлар мен шундай ҳолат бўлади, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, гуноҳлардан тийилишга ҳаракат қиламан. Аммо, ҳеч нарса йўқ ўзимни ҳамма нарсада айбдордек ҳис қиламан. Қалбимга қандайдир ваҳима, қўрув тушиб, жуда ҳам безовта қилади. Шу ҳолатимга маслаҳат беринглар.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу шайтоннинг васвасаси. Бундай вақтда тез туриб таҳорат олиб икки ракъат намоз ўқисангиз ўтиб кетади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz