Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Маъруза

Ҳозирги кундаги совчилик

Хайруллоҳ домла роҳимаҳуллоҳ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ФИКР АҲАМИЯТИ
"Улардан бири: "Юсуфни ўлдирманглар!", деди".
Бу гапни Юсуф алайҳис саломни ўлдирмоқчи бўлган акаларидан бири айтган эди. Бу бир таклиф эди. Аммо бу таклиф тарих ғилдирагини ўзгартириб юборди. Сўнгра нима ишлар бўлиб кетмади дейсиз.
Ҳеч қайси фикрга эътиборсиз бўлманг. Эҳтимол унинг ийжобий таъсири тасаввурингиздан анча зиёда бўлар!

@Abdulqodir_Polvonov
Audio
❓Неча киши жам бўлиб, қурбонлик қилиши мумкин?
--------------------------------
Forwarded from Ikrom Sharif
Абдуллоҳ Ибн Муборак (Аллоҳ раҳматига олсин) айтади:
«Ота-онанг сен билан муроса қила бошласа, жаҳлинг чиқишидан қўрқиб гапларини ўйлаброқ айта бошлаган бўлса, билиб қўй, сен аллақачон уларга оқ бўлибсан!»

Саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
«Энг катта гуноҳларни айтайми? ...ота-онага оқ бўлиш...»


┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

http://t.me/IkromSharif
Forwarded from Zangiota jome masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_фазилатлари

Нафис Яқуб исмли таиландлик бу йигит иш излаб Малайзияга ноқонуний тарзда киради. Тунда полиция ходими уни қўлга олиб, ундан ҳужжатларини сўрайди. Ҳужжати йўқлиги маълум бўлгач, уни бўлинмага олиб кетишади.
Уни ўз юртига депорт қилингунча камерага қамаб қўйишади.

Иссиқ ҳароратда оч-наҳор қолган йигит ўзини чалғитиш учун Қуръон тиловат қилиб ўтиради. Қироатининг гўзаллигидан полиция ходими таъсирланиб, уни видеотасвирга олади ва ижтимоий тармоққа юклайди.

Видео дарров жуда машҳур бўлади. Малайзия ҳукумати уни қамоқдан озод қилиб, масжидларнинг бирига имом қилиб сайлайди. Унга фуқаролик ҳам берилади.
Малайзия фуқаролари турли фондлар ташкил қилиб, унга минглаб долларлар ҳадя қиладилар.

Ҳозирда бу йигит Малайзиянинг энг машҳур имомларидан!

Таваккал кишининг йўлдоши бўлса,
Ажам эмас қора тош оши бўлса.

Сўфи Оллоҳёр.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳга таваккал қилган бандаларни Аллоҳ ғойибидан неъматлантиради. Асосийси, Унинг Қудратидан шак-шубҳа қилмасликда
!

@sufi_ollohyar
Forwarded from ИБРАТЛИ ДУНЁ
​​TOMS
Америкалик йигит Блейк Майкоски 2004 йилда отасидан қолган каттагина меросга эга бўлади. Аввалда у бу пулларни қандай қилиб кўпайтириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо бир қарорга келолмади.
У 2005 йилда Аргентинага автомобил мусобақасига борди. Чунки у бу спорт турини яхши кўрар эди. Аргентинага боргач Блейк у юртда фақирлик авж олганини кўрди. Мухтожлар кўп, болалар ялангоёқ эди. Чунки уларнинг оёқ кийими олишга пули йўқ эди. Блейк у ерда оёқ кийими ишлаб чиқарадиган ширкат барпо қилишга аҳд қилди. Унинг нияти тижорат билан бирга хайрия ишларини ҳам йўлга қўйиш эди. У оёқ кийимларига ихтисослашган "TOMS" ширкатига асос солди. У ширкат пайпоқсиз кийиладиган енгил спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Хайрия ишини эса сотилган маҳсулотга боғлиқ қилиб қўйди. Яъни, битта сотилса битта совға қилинадиган бўлди.

Ширкатнинг ривожланишига икки нарса сабаб бўлди:

1. Бу оёқ кийимларнинг сифатлилиги ва енгиллиги.

2. Ҳалқнинг бу хайрли ишни қўллаб қувватлашга бўлган рағбати.

Ширкат бугун ҳам ўша ишини давом эттираяпти. Бирга бир...
Яъни, ҳар бир сотилган маҳсулот эвазига битта оёқ кийими фақирга эҳсон қилинади.
Яхшиликни ким қилишидан қатъи назар у зое бўлмас экан. Бугун "TOMS" ширкати оламга машҳур. Блейк Майкоски эса Америкадаги энг бадавлат кишилардан бири.
Инсоннинг даромад келиб турадиган манба ҳақида ўйлаши яхши албатта. Аммо шу билан бирга инсон бўлиш, эл ғамида тафаккур қилиши ундан ҳам яхшидир!

Абдулқодир Полвонов


✅Мухтожга эхсон қилсангиз, Аллох қалбларга қувонч ато қилади...

Мухтож дуо қилса, ижобатига қўшиб барака ато қилади...

Ҳар ишга Аллоҳ баракасини берсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
Audio
❓Мен олий ўқув юртига иқтисод, банк ишлари йўналишларига кирмоқчидим.
Лекин айрим кишилар банкирлик, яъни банкда ишласанг, касбинг ҳаром бўлади дейишяпти.
Банкда ишлаш ҳаромми?
-----------------------------
رجال لا تلهيهم تجارة و لا بيع عن ذكر الله..
Bir kishilarki, ularni tijorat ham, oldi sotti ham Allohning zikridan mashg‘ul qila olmas..
СУННАТ МЕЗОНДИР

Ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: Бири - банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси - банданинг шу амалда ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди».
Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир.

Банда шайтоннинг мазкур икки ҳамласини даф этиши учун унинг амалларида нуқсон ҳам, ҳаддан ошиш ҳам бўлмаслиги лозим. Бунинг мезони – суннатдир.

«Ҳикматлар чашмаси»дан
Солиҳа аёлда топилиши муҳим бўлган сифатлар:

🍀 Энг аввало дини гўзал бўлган
🍀 Ҳар ишида шариатни ҳакам қиладиган
🍀 Кўрганда кўзлар қувнайдиган)
🍀 Кўчадалик пайтингизда ҳам уйга келганингизда ҳам ўзингизда сакинатни (ҳотиржамликни) ҳис қилдира оладиган, хонадонингизда шинамлик барпо қилган, дид фаросатли)
🍀 Кўчада таомланишингизга беихтиёр истак қолдирмайдиган , ўзининг лаззатли таомлари сабабидан сизни фақат уйга ошиқтирадиган)
🍀 Гапирганида фақат фойдали гаплардан гапириб, бўлмаса жим ўтирадиган)
🍀 Фарзандларига ўзи намунали мураббия бўла оладиган)
🍀 Сизга ҳам, оилангиздагиларга ҳам, фарзандларингизга ҳам, шу билан бирга ўзига ҳам меҳрибон бўлган)
🍀 Муомалаларда ҳар доим ўз ҳаддини биладиган ва ҳаддидан ошмайдиган)
🍀 Рўзғордаги гап сўзни ташқарига олиб чиқмайдиган
🍀 Дастурхонингизни уйингиздаги оддий нарсалар билан ҳам иштаҳа очар қилиб тузаб қўядиган
🍀 Қалби доим кўча кезишни хоҳлаб турадиган эмас , уйига боғланган бўлган.

©️ А. Abdulazim. 2012/dekabr.
Forwarded from Ikrom Sharif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу лаҳзалар лаззатини, завқу шавқини бунда яшаб кўрганлар билади!

Фарзандлари Қуръонни тўла ёдлаган ота-оналарнинг севинч ёшлари.

Аллоҳим, бизларни ҳам шундай севинч онларига муваффақ ва муяссар қил!

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif
Audio
❓Рўмол устидан масҳ тортиш мумкинми?
-----------------------------
Устоз Салоҳиддин домла
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Суннатга эргашишнинг мукофоти жаннат.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
- Келинглар ўтирадиган бўлиб
- Қани, уйга кирамиз
- Болаларни олиб келинглар мехмонга...

Бу жумлалар хаммамизга таниш, тўғрими. Бу жумлалар билан яқинларга, танишларга тез тез такаллуф қилиб турамиз.

Чет элда катта бўлган фарзандим, мендан сўради:
- Ойижон, нега фалончи ўртоғингиз, келинг болаларни олиб, мехмон бўлиб, дам олиб кетасизлар деди ва биз бормадик. Ўзи нега ўзбеклар шунақа гапларни гапиради? Сиз хам фалончи қўшнига чиқинглар дедингиз, қўшни эртасига чиқмади, дейди. Бу саволдан кейин ўзим хам ўйланиб қолдим. Ғалати илтифот қилар эканмиз ўйлаб кўрсам.

Бир куни бир яқинимиз эртага нонуштага чиқинглар, дедилар. Бунга жавобан фарзандим, ростакасим чақиряпсизми, деб савол берди. Ўзи хам роса кулибман)

Бир куни бир ўзбек танишнинг уйига турк қўшниси чиқса, қани, уйга кирамиз дебти. Ўзбек ўзбекча такаллуф қилган. Турк буни тушунмай уйга кириб келибди, таклиф қилди-ку деб. Ўзбек танишнинг уйида мехмон кутишга ўша онда умуман шароити йўқ экан. Мехмонхонада хам умуман шароит йўқ экан. Амаллаб туркка тушунтирибди. Бизда бу шунчаки йўлига айтилади, айтса кириб келинавермайди деб, шарманда...

Кулгили холат. Аммо ўйласам хунук илтифот қилар эканмиз...

Ха айтганча, келинглар ўтирадиган бўлиб)

Хон Буви

#Мулоҳаза
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.
Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


@dilimga_yaqinim
Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топди ва очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"

*Болаларнинг учишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга қучоқ очганларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...
Forwarded from Ikrom Sharif
​​Уламолар Аллоҳ таолога нисбатан одобларни ўрганувчига олдин У Зотни Ўзи ва Расули танитганидек таниб олиш лозимлигини уқтирадилар. Шу маънода Аллоҳ таоло ҳақида куйидагича эътиқод қилинади:
— Аллоҳ таоло осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир;
— Аллоҳ таоло осмонлару ердаги бирор зарра ҳам Унга махфий бўлмаган, барчасини ададлари билан билиб турувчи Зотдир;
— Аллоҳ таоло ундан олдин бирор нарса бўлмаган, барча нарсалар йўқ бўлиб кетганда ҳам доимо бор бўлиб турувчи Зотдир;
— Аллоҳ таоло бирор нарсадан ожиз қолмайдиган, барча нарсага қодир Зотдир;
— Аллоҳ таоло бандаларига ҳатто улар санаб ҳам чиқа олмайдиган даражада кўплаб неъматларни ато қилиб турувчи Зотдир;
— Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамду сано айтиб улуғлашларига ва куллик қилишларига ҳақли бўлган ягона Зотдир.
Шунингдек, Аллоҳ таолонинг булардан бошқа сифатларини ҳам Қуръон ва Суннатда баён қилинганидек таниб олиш керак бўлади.
Аҳмад ибн Осим Антокий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким Аллоҳ таолони кўпрок таниган бўлса, ундан кўпроқ кўрқувчи бўлади», деган.

http://t.me/IkromSharif
ЗАМАХШАРИЙ КИМ ЭДИ?

Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) унвонини олган ушбу муборак шахс ҳақида икки оғиз маълумот. Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий, Мовароуннаҳрнинг атоқли олимларидан бўлиб, ҳижрий 467 (милодий 1075) йили қадим Хоразмнинг Замахшар қишлоғида (ҳозирда Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти) туғилган. 21 ёшида отаси вафот этади.
Бухоро ва бошқа кўпгина юртларда таҳсил олган. Иккинчи марта Маккаи мукаррамада яшаб, кўп вақтини Байтуллоҳ ёнида ўтказгани учун “Жоруллоҳ” (Аллоҳнинг қўшниси) лақабини олган.
Фиқҳда ҳанафий мазҳабида бўлган. Тафсир, ҳадис, тилшунослик, луғатшунослик, фиқҳ, нотиқлик каби илмларда етук бўлган. Унинг элликдан ортиқ асар ёзгани маълум. “Муқаддамат ул-адаб”, “Кашшоф” (тафсир), “Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни”, “Нозик иборалар” каби асарлари машҳур. Араб тилшунослиги ва сарфу наҳвига доир “Ал-муфассал” асари айниқса катта шуҳрат қозонган.

Олимлар “шу чўлоқ бўлмаганида араблар ўз тилини билмай ўтарди”, дейишган. Дарҳақиқат унинг Абу Қубайс тоғига чиқиб, “Эй араблар! Келинг оталарингизнинг тилини мендан ўрганинг” деб даъво қилгани ҳам ривяотларда келтирилади. Олимлар уни улуғлаб, “Устоз ул-араб вал ажам” (Араблар ва ажамлар устози), “Фахру Хоразм” деб аташган. Ҳижрий 538 (милодий 1144) йили вафот этган, қабри Урганч шаҳри ташқарисида.
#Кун_ҳикмати

"Ибн Жавзийдан сўрадилар:
Тасбеҳ айтганим яхшими ёки истиғформи"?
Дедилар:
" Кир либос учун атирдан кўра совун муҳимроқ".
Заҳабий "Сияру аъламин нубало"
Ҳаж учун навбат узунлигидан нолиётган одам унутмасин:

-- Намозга навбат йўқ
--- Закотга навбат йўқ
--- Садақага навбат йўқ
--- Зикрга навбат йўқ
--- Тавбага навбат йўқ
--- Гўзал хулқли бўлишга навбат йўқ
--- Яхшилик қилишга навбат йўқ
--- Силаи раҳмга навбат йўқ
--- Истиғфорга навбат йўқ
--- Илм олишга навбат йўқ

Ўн йиллаб Ҳажни кутиб яна ғирт жоҳил ҳолда Ҳажга келманг. Ҳеч бўлмаса таҳорат ва намозни тузукроқ ўрганиб олинг. Имомга иқтидо қилганда ҳам аланг-жаланг қилади, таҳоратни чала қилади. Увол шунча умр, ҳаракат, сарф-харажат.

Faiziddin Mu'min ©