ЗАМАХШАРИЙ КИМ ЭДИ?
Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) унвонини олган ушбу муборак шахс ҳақида икки оғиз маълумот. Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий, Мовароуннаҳрнинг атоқли олимларидан бўлиб, ҳижрий 467 (милодий 1075) йили қадим Хоразмнинг Замахшар қишлоғида (ҳозирда Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти) туғилган. 21 ёшида отаси вафот этади.
Бухоро ва бошқа кўпгина юртларда таҳсил олган. Иккинчи марта Маккаи мукаррамада яшаб, кўп вақтини Байтуллоҳ ёнида ўтказгани учун “Жоруллоҳ” (Аллоҳнинг қўшниси) лақабини олган.
Фиқҳда ҳанафий мазҳабида бўлган. Тафсир, ҳадис, тилшунослик, луғатшунослик, фиқҳ, нотиқлик каби илмларда етук бўлган. Унинг элликдан ортиқ асар ёзгани маълум. “Муқаддамат ул-адаб”, “Кашшоф” (тафсир), “Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни”, “Нозик иборалар” каби асарлари машҳур. Араб тилшунослиги ва сарфу наҳвига доир “Ал-муфассал” асари айниқса катта шуҳрат қозонган.
Олимлар “шу чўлоқ бўлмаганида араблар ўз тилини билмай ўтарди”, дейишган. Дарҳақиқат унинг Абу Қубайс тоғига чиқиб, “Эй араблар! Келинг оталарингизнинг тилини мендан ўрганинг” деб даъво қилгани ҳам ривяотларда келтирилади. Олимлар уни улуғлаб, “Устоз ул-араб вал ажам” (Араблар ва ажамлар устози), “Фахру Хоразм” деб аташган. Ҳижрий 538 (милодий 1144) йили вафот этган, қабри Урганч шаҳри ташқарисида.

#Кун_ҳикмати
"Ибн Жавзийдан сўрадилар:
Тасбеҳ айтганим яхшими ёки истиғформи"?
Дедилар:
" Кир либос учун атирдан кўра совун муҳимроқ".
Заҳабий "Сияру аъламин нубало"

Ҳаж учун навбат узунлигидан нолиётган одам унутмасин:
-- Намозга навбат йўқ
--- Закотга навбат йўқ
--- Садақага навбат йўқ
--- Зикрга навбат йўқ
--- Тавбага навбат йўқ
--- Гўзал хулқли бўлишга навбат йўқ
--- Яхшилик қилишга навбат йўқ
--- Силаи раҳмга навбат йўқ
--- Истиғфорга навбат йўқ
--- Илм олишга навбат йўқ
Ўн йиллаб Ҳажни кутиб яна ғирт жоҳил ҳолда Ҳажга келманг. Ҳеч бўлмаса таҳорат ва намозни тузукроқ ўрганиб олинг. Имомга иқтидо қилганда ҳам аланг-жаланг қилади, таҳоратни чала қилади. Увол шунча умр, ҳаракат, сарф-харажат.
Faiziddin Mu'min ©

Forwarded from Adhamjon Abdurahmon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас" ёхуд
Аллоҳга бўлган ишонч хаёлпарастлик саналганда...
Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
– Мактаб (мадраса)лардан бирида ички таомхона – дўконни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим. Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
– Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! – дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).
– Аллоҳу акбар! – деди у.
– Тасаввур қилинг, ўшалар сизда бўлиб қолса! – дедим яна.
– Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! – деди.
Мен яна:
– Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? – дедим.
У дарҳол:
– Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, – деди.
– Эҳ-ҳе, қаёқда! – дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. – Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...
У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
– Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, – деди. – Мен манави етти қават осмонни кўтариб қўйган Зотдан сўрадим.
Жавоби мени сукутга чўмдирди. Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим. Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига бордим. Онам мен борганда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу аёл билан гаплашар эдилар.
– Нима гап, ойи? – дедим.
– Фалончи эридан ажрашиб, тул қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин ундан ҳам яхши хабар – эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... – дедилар онам ўйланиб.
Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!
Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
– Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим. Лаа илааҳа иллаллоҳ.
Қалбнинг Аллоҳга чин боғланиши нақадар ажойиб, нақадар шукуҳли. Шу билан бирга нақадар қийин. Қалбдан ўзгага бўлган боғланишни олиб ташлагандагина, сабабларга фақат сабаб назари билан қарагандагина хосил бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан қилсин.
@dilimga_yaqinim

БОЛА ҚАЛБИ
Бола қалби ёлғонни, алдовни кўтаролмайди...
Бозорда ота-бола асал сотар эди. Отаси ярим соатга боласини қолдириб, қаергадир кетди. Бола олдига бир харидор келди ва асал нархини сўради. Бола отаси ўргатган нархни айтди. Харидор асал олмасдан ўз йўлига кета бошлади.
⸺ Асалимиздан олинг, жуда ширин... ⸺ деди бола жовдираб.
⸺Асал бўлгандан кейин ширин бўлади-да, ⸺ харидор йўлида давом этди.
Бола хиёл ўйланиб турди-да, киши орқасидан чопди. Етиб олиб, деди:
⸺ Бизнинг асал ҳамма асаллардан ширин, биласизми, отам унга бонкалаб шакар қўшади!

ЙЎЛДАН АЗИЯТ БЕРУВЧИ НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ
Абдуллоҳ ибн Курдус айтади: "Муҳаммад ибн Сийрин менга шундай деди: "Тушимда болдирлари олтиндан бўлган суҳбатдошни кўрдим. Унга: "Аллоҳ сенга нима қилди?" деган эдим, "У Зот мени кечирди, жаннатга киргизди ва икки болдирим ўрнига иккита олтиндан болдир берди ва улар билан жаннатдаги хоҳлаган еримга юборди", деди.
Унга: "Қайси амалинг учун?" дедим. У: "Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлаганим учун", деди".
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@mehrob_uz

Уйга кирганда табассум қилинг.
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Уйга кирганда табассум қилинг.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)
Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).
©Кўнгил кундалиги

Буюк тобеин Абдуллоҳ ибн Муҳайриз бозорга бўз олгани борди. «Бўзингиз неча пулдан?» — сўради сотувчидан. Бўзчи уни танимади. Элқатори нархни айтди. Шунда ёнидаги киши унга: «Бу киши фалончи олимку, келиштириб беринг», дея шивирлади. Уни эшитиб қолган Абдуллоҳ ибн Муҳайриз: «Оғайнилар, мен бўзни пулимга сотиб олмоқчиман, динимга эмас!», деди ва уни олмасдан чиқиб кетди.
@ikromsharif
@ikromsharif
УСТУНЛИК КИМ ТАРАФДА?
Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
- Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
- Сизни нечта фарзандингиз бор?
- Учта ўғлим бор.
- Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Улар учта эркак сизга итоат этишмаса жаннатга киришмайди. Қани айтингчи! Ортиқлик ким тарафда? - деб жавоб берди Шайх. Шунда аёл:
-Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, - деб гапини тамомлади.
#Ибрат

ЖАЗО АМАЛНИНГ ЎЗ ЖИНСИДАН КЕЛАДИ
Болалигимда ота онамдан пул сўрасам, қанча керак дейишар эди. Шунча десам, ўзинг кармонимдан олавер дейишар эди. Хамиша қанча деган бўлсам шунча олганман, гарчи кармонлари пулга тўла бўлсада, бирон марта кўпроқ олсамчи деган фикр келмаган. Ота онам хамиша менга (бизга) ишонишган.
Хозирда ўзим шундай қиламан. Болалар пул сўрашса кармонимдан олавер дейман. Болалар хам бирон марта кўпроқ пул олишмаган. Каттароқ пулга бирон нарса олишса тийин тийинигача хисоблаб қайтимини беришади. Одам ўзи ўғри бўлса болалари хам ўғри бўлар, тўғри бўлса тўғри бўлар экан.
Бир йигитдан сўрашибди.
-Хозирги кунда кўп қизлар бузилиб кетяпти. Уйланадиган бўлсанг сенга шунақаси учраб қолишидан қўрқмайсанми?
-Хаётимда харомга юрмадим. Хамиша покликда хаёт кечирдим. Демак менга хам тўғри ва пок йўлда юрган қиз учрайди.
Қиссадан хисса, одам хаётида била туриб харом ишлар қилса, жазоси жинсидан келар экан.
Баъзиларнинг хаётларида учрайдиган истисно холатлар бундан мустасно.
Хон Буви

МУҲАББАТНИ ИДДАО ҚИЛУВЧИ ЁХУД НАМОЗГА МАЛОЛЛАНУВЧИ НАФСИМГА УЧ САВОЛ
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сен эй нафсим, Аллоҳни ва Расулини севишингни, Унинг ишқи ила сарсон эканингни гўёки юришинг-у туришинг ила ифода қиласан. Аммо мен сени Аллоҳга энг яқин мақом бўлмиш намозга нисбатан малолланиб, танбаллик билан турганингга шоҳиди бўляпман. Шу боис мени сенга қуйида уч донагина саволим бор:
إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ يُخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَهُوَ خَٰدِعُهُمۡ وَإِذَا قَامُوٓاْ إِلَى ٱلصَّلَوٰةِ قَامُواْ كُسَالَىٰ يُرَآءُونَ ٱلنَّاسَ وَلَا يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلٗا
Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиларлар.
(Нисо сураси 142-оят)
БИРИНЧИ САВОЛ:
Эй нафсим! Йўқса сен ҳам намозда мунофиқлар каби танбаллик қилмоқчимисан?! Илтимос, жавоб берсанг.
Эй нафсим! Сен Аллоҳни севишни, жамолига қовушишни иддао қиласан. Ва шу билан бирга намозга оғир юк каби малолланмоқдасан. Аммо иддао далил истар.
Биласанми нафсим, ҳушу соҳиблари наздида намоз - қалбидаги яраларни сабр ипи ила тикишдур.
Ва жойнамозга келиб: "Эй Роббим, мен ҳузурингга келдим. Дунёни тўлдирган гуноҳ ва маъсиятларим ва кимсадан сўролмайдиган арзу ҳолларим, шикоятларим билан келдим, меҳрибоним Аллоҳим! Чекаётган изтиробларимнинг Сендан бошқа шифоси йўқдур",- дея муножотдир намоз.
وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلۡخَٰشِعِينَ
ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُواْ رَبِّهِمۡ وَأَنَّهُمۡ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир.
Улар, албатта, Роббиларига рўбарў бўлишлари ва албатта, Унга қайтиб боришларига ишонган зотлардир.
(Бақара сураси 45-46- оятлар)
ИККИНЧИ САВОЛ:
Эй нафсим! Сен ҳушуни иддао қиласан-у, лекин Аллоҳ Қуръонда сенга ўхшаганларни зикр қилмаяптимикан?! Яъни малолланяпсан-ку...
Шунга ҳам жавоб бериб ўтсанг.
Маълумки, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди.
Эй нафсим, ажаб! Аллоҳнинг энг севган Ҳабиби, мутлақо гуноҳлардан холи, Жаннатга ҳаммадан аввал киришлари муждаланган, кундузлари Исломни таълим беришлари, Саҳобалар ва мусулмонлар билан қиладиган кун бўйи бир дунё ишлари бўлган зот алайҳи салоту васаллам ҳақларида сўз боряпти.
Бунинг устига ул Зот ҳар кеча оёқлари шишиб кетгунча намоз ўқир эдилар, "Нега бунча машаққат чекмоқдасиз?"- деб сўралганда: "Роббимга шукр қилувчилардан бўлмайинми?"- дер эдилар.
Сен ҳам уммат эканингни да'во қиляпсан, лекин Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг севимли одатларидан ва "Кўзимнинг нуридир" дея таъриф этганлари намозга малолланяпсан.
Муҳаббатда энг муҳим бир қоида бор: "Севган севгилисининг ёқтирганларини ёқтирмоққа мажбурдир", яъни сен ўз ёрингни севсанг, у яхши кўради, дея унинг яқинларини яхши кўрасан. Чунки севмоқ бир фидокорликдур. Демак, ниҳоят сенга,
УЧИНЧИ САВОЛ:
Энди айни иддао билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севишни да'во қиляпсан. Аммо У Зотнинг севган амаллари бўлмиш намозга нега танбаллик қиляпсан?!
Жавобингни ва натижани кутаман...
Равшанбек ИмомАлий ўғл и

Оилада эрнинг бурчлари.
<unknown>
#видеолавҳа
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Оилада эрнинг бурчлари.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Оилада эрнинг бурчлари.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Тасаттур ва тафаккурда Ислом деган қизлар
МУҚАДДИМА
Ерга тушган уруғ ва қор парчалари сабр билан кутар тупроқ остида. Уруғ қордан озиқланиб, тупроқнинг остидан «дунёга келади». Тупроқ баракадир – бирни эксанг, мингни ундиради. Aёл ҳам тупроқ каби барака, қуёш каби шафқатлидир. Фарзанд эса она бағрида худди Марям онамиз Ҳанна онамизнинг бағрида ўсганидек улғаяди. Сўнгра, Марям онамиз Ҳанна онамизнинг давомчиси бўлгани сингари улар ҳам оналарининг давомчилари, издошлари бўладилар. Aммо Марямларнинг бу йўлда на курашуви тугайди ва на душманлари…
Қиблага юзланиб саждага бош қўйган, саждада убудиятни ҳис қилган ҳар бир аёл Марямдир, Оишадир (алайҳимас салам). Оишага ўхшаган аёл фарзанд кўрмаса ҳам у она мартабасидадир. Ҳар бир ислом қизи азалдан онадир. Чунки аёл фақат фарзанд туғиши билан эмас, меҳри билан онадир. Оналик меҳрдир. Шунинг учун ҳам, энагага ишонмай, ўзи фарзандининг тепасида бедор тонг оттирган, хуррак отадиган отанинг олдида ўтириб бўлса ҳам, ёлғиз фарзанди учун ҳалак бўлган инсон шунчаки «аёл» эмас, у ҳақиқий «она»дир.
Она фарзандига хизмат қилишдан чарчамайди, эринмайди, «Ярим кечаси нега мени уйғотасан?» деб фарзандини уришмайди. Уйқусида ҳам, уйғоқлигида ҳам боласининг бошини силаган мушфиқ онанинг қўллари ҳамиша меҳрлидир. Совуқ уйларни ҳам онанинг меҳри иситади. Шунинг учун онаси бевақт вафот этган фарзандлар энг яқинларидан қочиб, оналарининг қабрлари бошига борадилар.
Шамолда тебранган сарв шохлари фарзанднинг қулоқлари остида «Болам!» дея шивирлайди. Қутб шамоли ҳам, чўлдан эсган иссиқ шамол ҳам, денгиз шабадаси ҳам, барчаси «она»нинг овозини элтиб эсади. Шунинг учун изғирин оналарга илиқдек туюлади, қаҳратон қишда ҳам этлари жунжикмайди. Фарзандлар онаси ётган қабристонни у ерда онаси борлиги учун қаттиқ яхши кўрадилар. Ўқишдан уйга қайтган бола биринчи онасини сўрайди. Онасини кўриши, онасининг ҳидидан тўйиши, терлаган сочини онаси силаши, мактабда устозидан танбеҳ олган ёки мақтов эшитган бўлса, буни биринчи онасига айтиши керак. Чунки уни кўпроқ онаси яхши тушунади.
Бола мактабдан ёки паркдан қайтганда тўрт девордан иборат уйни яхши кўришининг сабаби ҳам онасидир. Шу туфайли она вафот этгач фарзанд учун отасининг дарвозаси ёпилади. Отанинг иккинчи хотини она эмас, бегона аёл бўлади. Чунки бегона аёл инсоннинг ўз онасидек меҳр беролмайди. Қишлоқдан шаҳарга фарзандини кўришга келганда ўзи билан сумка-сумка нарсалар олиб келадиган она бу дунёдан ўтгач, отанинг боғи мўл бўлса ҳам қуриқдай кўринади, дарвозаси очиқ турса ҳам ёпиқдай кўринади.
Бизни оёққа туришни ўргатган ҳам, қишлоққа, қавму қариндошларга ошно қилиб қўйган ҳам онадир. Касаллик исканжасидан азоб чекиб ётган кўз қорачиғи учун жарроҳлик хонаси ортида дуо қилаётган тўқсон ёшли аёлга куч берган ҳис оналик бўлмай, нима ҳам бўларди?!
Етимнинг йиғи овозини эшитганида бўғзига бир нарса тиқилгандек унга тасалли беришга уринаётган, унинг кўз ёшларига чидай олмай у билан қўшилишиб йиғлаётган «қизлар» ҳам она ҳисобланадилар. Чунки оналик инсоннинг фитратида бор. Аёл туғиши билан эмас, меҳр-муҳаббати ва шафқати билан она саналади. Қизининг тезроқ 18 ёшга тўлиб уйидан кетишини кутган, бор меҳр-муҳаббатини ит болаларига тақсимлаган миллионлаган МАДАМ бир онанинг ўрнини босармиди?!
Давоми бор...
@AbdullohRahim

«ҚАРИЯЛАР УЙИ»ДАН ҚАРИЯЛАР ҚАДРЛАНАДИГАН УЙГА МАРҲАБО, ОНАЛАР!
Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, Исломдан ўзга паноҳи, суянчи бўлмаган аёл-қизлар аёллик мартабасини ўзларининг меҳр-шафқатлари билан қайтадан юқори чўққига кўтарадилар. Ўша онда ота-оналар қариялар уйидан чиқиб қариялар эъзозланадиган уйларда қўним топишади. Энди идишда қолган сув ҳам бекорга исроф бўлмайди, кўчадаги мушуклар оч-наҳор кезишмайди, қорли кунларда қушлар донсиз қолишмайди. Чунки энди нафасларидан муҳаббат ифори уфуриб тураган, таомни басмала билан бошлайдиган, ҳамд билан тугатадиган, кунда беш маҳал ибодатини канда қилмайдиган Исломнинг қизлари бор.
Бу дунёни тарк этган намунали аёллар, қайтадан бу қизларнинг тимсолида гавдаланадилар. Оишалар оналик вазифаларини сидқидилдан бажаришади. Улар янги асрга мос уйларда азоб чекиб яшаётган инсонларга қарата «Кўриб қўйинг! Мана сизга саодат асрининг ҳузур-ҳаловатли хонадони!», деб фахрланишади. Намоз, рўза, маҳрамлик, тасаттур, таваккул, тадаббур, сабр ва марҳамат бизнинг қўрғонимиздир. Унинг мемори ҳам, қўриқчиси ҳам – Исломнинг қизи ҳисобланади.
Эй Ислом қизи! Аччиқ сен билан ширинга айланади, қиш сен билан баҳорга айланади, тўфонлар сен билан тўхтайди, зулмат сен билан тарқайди. Қалбга осмондан таскин ҳам сен орқали тушади. Ўз ҳуснига асир бўлган аёлларга «руҳингизни нафс кишанидан озод қилсангиз, ўзингиз ҳам озод бўласиз», дегин. Уларга «қизнинг руҳи фақат иффатли бўлганидагина гўзаллашади», деб тушунтир!
***
Бутун инсоният ҳавас қилган Ислом аёлига тегишли кўпгина хусусиятларни турли мисоллар орқали таҳлил этган ушбу китоб, Исломнинг қизига ҳаётда нима учун яшашини, қайси оилани қандай қуриш кераклигини тушунтиришга қаратилган.
لا حول و لا قوة الا بالله العلي العظيم
هذا رأيي، و الرأي يخطئ و يصيب
Олий ва Азаматли бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч кимда куч-қудрат йўқ. Бу менинг қарашларимдир. Албатта қарашлар хато ҳам бўлиши мумкин, тўғри ҳам бўлиши мумкин.
Иҳсан Шеножак, 2017, июнь

Сиз уни ёқтирмайсиз, фикрларингиз турлича, характерингиз тескари. Лекин, доим унга мўминга қилинадиган муомала қилинг. Унга мўминлардек муносабатда бўлинг. Хурматини жойига қўйинг. Унга озор берадиган сўз айтманг, иш қилманг. Сиз турличасиз, лекин душман эмассиз. Хеч бўлмаса Аллоҳ буюргани учун шундай қилинг.
Ориф Таскиннинг "Бизга Росуллуллоҳдан гўзал ўрнак бор" китобидан.

ХУШБЎЙЛИК МЕНГА ЎТИРИБ ҚОЛДИ
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Фатҳул Борий” асарида буюк саҳобийлардан Утба ибн Фарқад Суламий розиёллоҳу анҳунинг хотини Умму Осимдан ривоят қилиб келтиради. Умму Осим дейди:
“Утба ибн Фарқаднинг қўл остида биз тўртта эдик(яъни, унинг тўртта хотини бор экан). Биздан ҳар биримиз кундошининг атиридан хушбўйроқ атир ишлатишга ҳаракат қилар эди. Утба эса ҳеч қандай атир ишлатмас эди. Аммо у барчамиздан хушбўйроқ эди. Агар у кишиларнинг ҳузурига чиқса кишилар: “Утба ибн Фарқаднинг ҳидидан кўра хушбўйроқ ҳидни ҳидламаганмиз”, дейишар эди.
Бир куни мен ундан бунинг сабабини сўрадим: “Биз хушбўйликни кўп ишлатамиз. Аммо сиз хушбўйлик ишлатмасангизда, сизнинг ҳидингиз бизникидан хушбўйроқдир. Бунинг сабаби нима?!”.
У деди: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида менинг теримда қандайдир касаллик пайдо бўлди. Мен касаллигим ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдим. У зот мени кийимларимни ечишга амр қилдилар. Фақатгина авратим ёпиқ қолди. У зотнинг ҳузурларида ўтирдим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларига дам уриб менинг баданимга, орқамга ва қорнимга суркадилар. Ўша кундан бошлаб менда хушбўйлик ўтириб қолди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто туғилишларидан илгари ҳам муборак эдилар. Оналари у зотга ҳомиладор бўлганида ўзидан бир нур чиқиб Шом еридаги Бусро қасрларини ҳам ёриб юборганини туш кўрган эди. Туғилган пайтларида у зотни эмизган қабила Бани Саъдда қаҳатчилик содир бўлган эди. У зотни эмизишга олиб келишганида Ҳалиманинг хонадонига барака кирди. Унинг қўй ва туялари яйловдан ниҳоятда тўйиб, сутларга тўлиб қайтар эди. Бошқалар эса ўз чўпонларини Ҳалиманинг чорваси боқиладиган яйловда чорваларини ўтлатишга амр қилишар эди. Улар бараканинг ўт-ўланда деб ўйлашар эди. Эмизиш учун олиб келинган боланинг келажакда пайғамбарлар саййиди ва хотимаси бўлишини, бу ишлар унинг баракасидан эканлигини билишмас эди.
У зотга ҳамма нарса муштоқ бўлар эди. Уҳуд бир тоғ эди. У ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрар эди.
Бир пайтлар суяниб туриб хутба айтадиган хурмо тўнкаси у зотга минбар ясаб берилганидан маҳзун бўлиб ингради. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушиб келиб тўнкани қўллари билан силаб юпатганларида у жим бўлган эди.
Бир аёл ўзининг ёш боласи билан у зотнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ўғлим беш ёшга тлди. Ҳануз гапирмаяпти.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам боланинг устига қўлларини қўйиб сўрадилар:
-Мен кимман?
Бола деди:
-Сиз Аллоҳнинг Расулисиз.
Ана шу бола кейинчалик арабларнинг энг сўзамол хатибларидан бири бўлди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир чайлага кирдилар. Унда бир бола бўлиб, у чайланинг қозиғига қоқилиб йиқилди. Унинг кўришида заифлик бўлиб, деярли кўрмас экан. Расулуллоҳ саллоллоҳ уалайҳи ва саллам унинг кўзларини силаб қўйдилар. У бенуқсон кўрадиган бўлди. Ҳатто ёши саксонга етганида ҳам нинадан ипни биринчи уринишдаёқ ўтказа олар эди.
Буюк уммат учун, баракали уммат учун буюк пайғамбар, баракали Набий!
Бошингизни баланд кўтаринг!
@Abdulqodir_Polvonov

Namozning qadri: namoz vaqtida kitobga qarash mumkinmi?
Abdul Hamid domla ma'ruza qiladi.
Abdul Hamid domla ma'ruza qiladi.
БУ УСМОННИНГ ҚЎЛИ!
Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан умра қилмоқчи бўлдилар. Маккада мусулмонлар уруш учун келишаяпти деган хабар тарқалди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккага фақатгина умра учун келаётганларини, Маккада фақатгина бир кеча-кундуз туришларини айтиб элчи юбормоқчи бўлдилар. Аввалда Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуни юбормоқчи бўлдилар. Аммо Умар розиёллоҳу анҳунинг қариндошлари Маккада оз қолган эди. Агар Қурайш хиёнат қилса Маккадаги қариндошлари Умар розиёллоҳу анҳуни ҳимоя қилишга қодир эмас эдилар. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу Усмон розиёллоҳу анҳуни юборишни маслаҳат бердилар. Чунки у киши Бани Умайядан бўлиб, улар Қурайшнинг бош бўғинидан бири ва Усмон розиёллоҳу анҳу уларнинг бойларидан эдилар. У кишига биров журъат қила олмас эди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умар розиёллоҳу анҳунинг маслаҳатларини олиб Маккага Усмон розиёллоҳу анҳуни юбордилар. У киши мусулмонларнинг уруш учун эмас, фақатгина умра учун келишганини хабар беришларини лозим эди.
Усмон розиёллоҳу анҳу Маккага келиб Абу Суфён ва Қурайш катталарига хабарни етказдилар. Абу Суфён Усмон розиёллоҳу анҳуга агар истасалар ўзлари Каъбани тавоф қилишлари мумкинлигини, бошқа мусулмонлар ишини текшириб кўришини айтди. Шунда Усмон розиёллоҳу анҳу: "Мен Каъбани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан илгари тавоф қилмайман", дедилар.
Қурайш бир фикрга келгунича Усмон розиёллоҳу анҳуни олиб қолди. Мадинада Усмон розиёллоҳу анҳуни Қурайш ўлдирибди, деган хабар тарқалди. Ўша пайтдаги дипломатик урфлар элчининг ўлдирилмаслигини тақозо қилар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазабланиб мусулмонлардан Қурайшга қарши кураш учун дарахт остида байъат қабул қилдилар. Бу байъат кейинчалик "Ризвон байъати", деб ном олди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб турдилар. Саҳобалар бирин-кетин ўлим учун байъат қилишди. Байъат тугагач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қўлларини иккинчисининг устига қўйиб: "Бу Усмоннинг қўли", дедилар.
Тўғри, агар Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлганларида бу байъат бўлмас эди. Аммо бошқа томондан Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада эдилар. Инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қўллари билан Усмон розиёллоҳу анҳунинг йўқликлари ўрнини тўлдирдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу байъатнинг ўлим учун бўлганини билдилар. Агар бу бошқа сабаб учун бўлиб, унда Усмон розиёллоҳу анҳу Мадинада бўлсалар албатта ҳозир бўлар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг бўшлиқларини тўлдирдилар.
Табук ғазотида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Моликни сўрадилар:
- Каъб ибн Моликка нима бўлди?
Бани Салама қабиласидан бир киши деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни кийимлари ва икки ёнига боқиши(яъни, мол-давлатининг ташвиши) Табукка келишдан тўсиб қўйди.
Шунда Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳу унга қараб:
- Бунча ҳам ёмон гап айтдинг. Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ундан фақатгина яхшилик кўрганмиз, деди.
Ҳа, Каъб Табукда йўқ эди. Аммо у Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳунинг қалбида ҳозир эди. Йўқлигида дўсти уни муҳофаза қилди.
Бир киши машҳур наҳв олими Мубарридга деди:
- Фалончи мени сўкди. Мен ҳилм(юмшоқлик)ни лозим тутиб сукут сақладим. Сўнгра у сизни сўка бошлади. Сизни ҳам ўзимга тенглаштириб сукут сақладим.
Мубаррид деди:
- Иккиси баробар эмас. Ўзинг учун сабр қилганинг ҳилмдир. Дўстинг учун индамай турганинг эса хиёнатдир!
Сен яхши деб биладиган дўстинг ғоиб бўлганида унинг ўрнини тўлдир. "Бу Усмоннинг қўли", деган гапни эсла!