Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Ҳаж – 2024»

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда юртимиздан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини адо этишга кенг йўллар очилди.

Авваллари ҳаж квотаси 5 200 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу рақам 7 200 тани, 2022 йилда эса 12 000 тага етди.
Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 та этиб белгиланди.

Бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳажга кетишаётган юртдошларимизни кузатиб дуолар қилдилар. Зиёратчилар дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Маккаи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал адо этишади.

Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир.

Бу йил Тошкент вилоятидан жами мингдан зиёд киши ҳаж ибодатларини адо этади, иншоаллоҳ.

Тошкент вилояти зиёратчиларини кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар чиқишди.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилсин. Эсон-омон Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишларни Аллоҳ таоло насиб айласин.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пулман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “аl-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma аl-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed аl-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди

Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.


✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

@diyonatli
👍3