Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
❤2👍1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат биродарларимиз олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда, улар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. (Камига) садақа бериб ҳаж ва умра ибодатларини бажариб, жиҳодларда ҳам иштирок этишади», дейишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа, ўргатинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб айтинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслим ривоятларида эса қуйидагилар билан зиёда қилинган: «Озгина фурсатдан кейин яна камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат кишилар ҳам (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқдаку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазлу карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», деб айтдилар».
Фойда: Аллоҳнинг бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганда ҳаддидан ошмай, шукр қилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

❤4👍1
ОТИНОЙИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” маркази катта мажлислар залида отинойилар учун бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар маъруза-амалиёт тарзида олиб борилди. Ўқув семинарини Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов сўзи билан очиб, “Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан Ислом таълимотида никоҳ муносабатлари; Фиқҳ илмининг аҳамияти; Ижтимоий байрам ва уларни нишонлаш каби мавзуларда маърузалар тингладилар.
Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб, баҳс-мунозара дебат усулларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди.
Тадбир сўнгида айни кунларда юртдошларимиз Исломнинг бешинчи рукни бўлмин ҳаж ибодатларини тугатиб Ватанимизга қайтиб келаётганига урғу берилиб, ҳожиларни дабдабасиз кутиб олиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик зарурлигин алоҳида таъкидланди. Акс ҳолда риё ва хўжакўрсин бўлиб қолиши, бунинг оқибатида ҳожининг барча ибодатлари савоби йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ
CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган:
فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ
“Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби).
فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع
“Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
#Hojining_odobi
😎 ИНСОН АМАЛИ БИЛАН ГЎЗАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |💻 Instagram |📝 Facebook
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Hojining_odobi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:06
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:51
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:06
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:51
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4🤩1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида юзинчисини «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтса, агар гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом саждага бориб, саждаи саҳв қилди. Кейин мен имомга иқтидо қилиб, жамоатга қўшилдим. Бу ҳолатда тўғри йўл тутдимми? Чунки асосий намоз тугаб, имом салом бериб бўлдику?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўғри йўл тутгансиз. Чунки саломдан кейин саждаи саҳв қилиш, ундан кейин ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб салом бергунига қадар имом намозда турган ҳисобланади. Биринчи берган саломи билан намоз тугади дейилмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
فإن سها الإمام في صلاته فسجد للسهو، ثم اقتدى به رجل في القعدة التي بعدها صح اقتداؤه؛ لأن الإمام في حرمة الصلاة بعد،
“Имом намозда бирор амални унутиб қўйди ва шу учун саждаи саҳв қилди. Кейин бир киши шу қаъдада унга иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри бўлади. Чунки имом ҳали ҳам намоз ичида турган ҳисобланади” (“Мабсути Сарахсий” китоби).
وأجمعوا على أنه لو عاد إلى سجود السهو ثم اقتدى به رجل يصح اقتداؤه به،
“Имом (саломдан кейин) саждаи саҳв қилса ва бир киши шу ҳолатда иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри ҳисобланади. Бунга уламолар ижмо (иттифоқ) қилишган” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Демак, бундай ҳолатда имомга иқтидо қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

👍2
#Мақола
ГИЁҲВАНДЛИК — ЖАМИЯТНИНГ ИЛЛАТИ
Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга келган ҳар бир инсоннинг жисми, ақли ва руҳиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли зарарли ичимликлардан, барча турдаги гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади.
Гиёҳвандлик Аллоҳ таолo инсонга ато этган жон, жисм, ақл ва мол-мулк каби неъматларининг заволига сабаб бўлаётганини бугун ҳамма яхши тушуниб турибди.
Бироқ, шунга қарамай, бу нарсалар кўпайса кўпайяптики, лекин камаймаяпти. Наркотик модда истеъмол қилиб юрганлар орасида эркагу аёл ҳам, ёшу қари ҳам, мактаб, коллеж, лицей, институт, университет талабалари ҳам топиляпти.
Бунинг сабаби нима? Бунинг сабаби – Аллоҳ ва Унинг Расулининг амрига юрмаслик, қиёмат ва охиратдаги сўроқ-саволдан қўрқмасликдир. Инсон нафсини жиловлай олмаяпти. Демак, бу борада бизга энг катта ёрдам берадиган муолажа руҳий тарбиядир.
Ҳар биримиз ўзимизнинг, фарзандларимизнинг руҳий тарбияси билан жиддий шуғулланмоғимиз керак, чунки инсон ўз нафсини жиловлай олсагина бу ажал оғусидан ўзини тўхтата олади.
Нима учун кўпчилик бу заҳри қотилни тотиб кўради? Чунки улар мана шу тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддалари билан ҳаётдаги муаммоларимни, ғам-ташвишларимни бироз унутаман, асабим бузилиб, юрагимнинг сиқилганини аритаман деб ўйлашади. Ваҳоланки, уларни истеъмол қилган билан бу муаммолар йўқолмайди, бу ташвишлар бартараф бўлмайди, инсон ўзини ўзи алдаб, қисқагина фурсат уларни эсидан чиқаради, холос. Ожизу нотавон инсон буни билиб туриб, ўзини ажал домига ташлайди.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия
Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/NL6Sd4pphCg
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Zikr qilish uchun qalb xastaliklaridan poklanish
fitrat.uz
#Руҳий_тарбия
Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
👉Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
👉Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Ҳаж ибодати ҳақида
«ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ҳаж ибодати ҳақида
«ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli